Samarqand Kadastr xabarlari
548 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Belorus Respublikasida Davyergeodezkadastr qo`mitasi hamda Belorus Milliy Kadastr Agentligi mutahassislari ishtirokida ko`chmas mulkni ommaviy baholash doirasida uchrashuv bo`lib o`tdi. Qo`mita matahassislari Milliy Kadastr Agentligi tomonidan ko'chmas mulkni ommaviy baholash bo'yicha amalga oshirilgan loyiha natijalari, shuningdek ko'chmas mulk solig'ini xisoblashning yangi modelini yaratish boyicha o`rganish olib bordi.

Kanalga a'zo bo'lish
👇👇👇👇
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Zarnews.uz
“Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форумида 1,7 миллиард АҚШ долларлик 234 та келишув имзоланди

👉 https://zarnews.uz/uj3

Каналга қўшилинг:
👉 @zarnews_uz
Forwarded from Zarnews.uz
Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади

👉 https://zarnews.uz/o4b

Каналга қўшилинг:
👉 @zarnews_uz
Forwarded from Kadastr - Live
ГЕОДЕЗИЯЧИ ВА КАРТОГРАФЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ СОДДАЛАШДИ

Ҳукуматнинг 2019 йил 21-ноябрдаги 927-сон қарори билан “Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Биринчидан, хўжалик юритувчи субектнинг штатида тегишли маълумотга эга бўлган ишчиларга доир лицензия талабларига тузатиш киритилди. Энди уларнинг лицензияда кўрсатилган фаолият турлари бўйича минимал иш стажи уч эмас, балки икки йил бўлиши лозим.

Иккинчидан, лицензия расмийлдаштиришнинг якуний босқичини тезлашди. Давлат божини тўлаш ва лицензия шартномасини имзолаганидан кейин, лицензия талабгори лицензияни аввалгидек уч кун эмас, энди бир кун ичида олади.

Учинчидан, агар лицензиялар талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланса, лицензиатларни режадан ташқари текширишлари Даергеодезкадастр қўмитасининг ваколатларидан чиқарилди. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат режали текширишларни ўтказишга ҳақлидир.

Қарор 2019 йил 22 ноябрда кучга кирди.

Манбаа: axborotnoma_jurnali
Forwarded from Zarnews.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятининг қурилиш кўрсаткичлари

(2019 йилнинг январь-октябрь ҳолатига)
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Saylov 2019
"Sening ovozing - sening kelajaging"
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ANDIJON KADASTR
#Маълумот

Андижон вилоятида 16 000 АҚШ доллар билан 2 гектар ер майдони олиб беришни вада қилган шахс ушланди деб Xabar.uz хамда Sof.uz ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифаларида берилган маълумотларга кўра Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг туман ва шахар бўлимларида бундай маълумотлар аниқланмаганлиги билдирилади.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган ер солиғи, ягона ер солиғини тўлаш муддати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан молиявий ҳолати солиқ қарздорлигини белгиланган муддатда тўлашга имкон бермайдиган юридик шахслар учун узайтирилиши;
- Солиқ тўлашнинг муддатини узайтириш 1 ойдан 24 ойгача муддатга, солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига ёки келгусида юзага келадиган солиқ қарздорлигига нисбатан қўлланиши;
- Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4610058
​​SAMAUTO КОМПАНИЯСИНИНГ ЯНГИ АВТОМОБИЛИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади. Бунинг ўзига хос жиҳати шундаки, автомобиль Ўзбекистонда шу пайтгача ишлаб чиқарилган бундай маҳсулотлардан фарқли равишда пикап шаклидадир.

Isuzu D-Max пикаплари учта модификацияда ва еттита рангда ишлаб чиқарилади. Сотувлар 2020 йилнинг январь ойидан бошланади, аммо ҳозирданоқ уларга буюртма беришни бошлаш мумкин.

Вазни 865-1100 кг.ни ташкил қилувчи Isuzu D-Max пикапи 2002 йилдан буён Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан дунёнинг кўплаб давлатларида ишлаб чиқариб келинмоқда. Ўзбекистонда бу автомобилнинг 2017 йилда ишлаб чиқарилган Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган.

SamAuto компанияси Isuzu D-Max пикапининг 3 хил– 2 ўриндиқли, двигатель ҳажми 2,5 литрли D-Max SAHAR, 4 ўриндиқли, двигатель ҳажми 2,5 литрли D-Max OKSUS, 4 ўриндиқли, двигатель ҳажми 3 литрли D-Max IRBIS модификацияларда ишлаб чиқаради ва тақдим этади.

Йилига 500 тагача ишлаб чиқарилиши мўлжалланган бу моделларнинг нархлари 270-380 млн сўм оралиғида бўлади.
Тантанали равишда бўлиб ўтган тақдимот маросими олдидан матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

– Бу автомобиллар Японияда ишлаб чиқарилувчилари билан айнан бир хил, ҳар икки давлатда синаб кўрилганда 12-13 литр атрофида дизель ёқилғиси сарфлаши маълум бўлган. Агар Япония тарафи метанга мослаштирса, биз ҳам андоза олиб, бу ишни амалга оширишимиз мумкин. Аммо айни лойиҳада метан ёқилғиси кўзда тутилмаган.

Манба:
kun.uz


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​САМАРҚАНДДАГИ АНЖУМАН “CHINATOURISMNEWS”, “GLOBAL TIMES”, “PEOPLE.COM.”, “XINHUA NEWS АGENCY”ДА ЁРИТИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг ташаббуси билан туризмни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган «Бир макон - бир йўл» мавзусидаги Марказий Осиё минтақавий конференцияси ўтказилди.

Жаҳоннинг ва Хитойнинг “QYER”, “Company Limited”, “Utour”, “Caissa” каби сайёҳлик, “Tourizm Capital”, “Palminvestment Co.”, “Shougang Concord International Enterprises Co.Ltd” каби инвестиция компаниялари, шунингдек, Пенанг (Малайзия), Тбилиси (Грузия), Гаага (Нидерландия), Танжинг Пандан (Индонезия) каби шаҳарлари вакиллари иштирок этаётган нуфузли анжуманнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Вэньчуань, Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси бош котиби ўринбосари Ли Баочуньлар сўзга чиқиб, бу каби анжуманлар Ўзбекистоннинг, хусусан, Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини жаҳон майдонида кенг тарғиб этиш, бу соҳадаги етакчи шаҳарлар тажрибасидан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратиши ҳақида тўхталишди.

- Самарқандда ташкилотимизга аъзо бўлганидан буён катта ўзгаришлар содир бўлганига гувоҳ бўлдик, - дейди Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси экспертлар кенгаши аъзоси Дин Пэй И. – Қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат қадимий осори-атиқалар асраб-авайланмоқда, балки турли хорижий мамлакатлар сайёҳларини ўзига жалб қилувчи янгидан-янги иншоотлар, сайёҳлик объектлари қад ростламоқда. Аслида асрлар оша бутун дунё халқларини ўзига жалб қилиб келган, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган мазкур маскан Марказий Осиёнинг, жаҳоннинг энг тараққий этган сайёҳлик марказига айланишига ишонаман.

Конференция иштирокчиларига Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти, халқаро инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ривожлантириш истиқболларига доир лойиҳалар тақдим этилди.

Тадбир якунида сайёҳлик ва инвестициялар бўйича хитойлик ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида B2B, G2B форматдаги учрашувлар ташкил этилди.

Анжуман жараёнлари маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан ташқари “Chinatourismnews”, “Global Times”, “
People.com”, “Xinhua News Аgency” каби машҳур оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан ҳам бутун дунёга ёритиб борилди.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Forwarded from Zarnews.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қулоқ импланти қўйилиб, овозни илк марта эшитган қизалоқнинг эмоцияси.

Каналга қўшилинг:👇

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEQz6LNM7iqF9_0_R
Forwarded from Zarnews.uz
Ҳозир: вилоят матбуот уйида ташкил этилган бу галги анжуманда Самарқанд вилоятида 2019 йил қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилмоқда.
Бу йил қишлоқ хўжалигида қандай ижобий ўзгаришлар юз берди?
Янги тизим, жумладан, кластерлар қанчалик ўзини оқлади?
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдумажид Нурқулов иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида шу каби саволларга жавоб изланмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.