Samarqand Kadastr xabarlari
561 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
17 та турдаги ҳужжат ва маълумотномаларни сўраш тақиқланмоқда

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

— руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

— наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

— судланганлик;

— манзил-маълумот ахбороти;

— фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— турар жойнинг майдони;

— солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

— пенсия ва нафақа миқдори;

— пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

— шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

— шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

— тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

— меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

— иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

— кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Ушбу ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.


👉 @xushnudbek 👈
#kadastr #infografika

Нотурар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва тўловлари тўғрисида фойдали ИНФОГРАФИКА.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #infografika

Фойдали ИНФОГРАФИКА.

‼️ Нотурар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу ҳужжатлардан бири аризага илова қилиниши керак.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #maydon

🏠🏢 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

📍https://uza.uz/posts/273138

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳоким қарори билан нодавлат секторга ер ажратиш ҳамда ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

👉 https://kun.uz/55771991

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonda hokimlarning yer ajratish va qaytarib olish haqida qaror qabul qilish vakolati bekor qilinadi.

Batafsil — https://dy.uz/llCH0

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Хонобод туманида шоли етиштириш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Норин-Қорадарё ирригация тизимлари муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 0,36 гектар ер майдонида узоқ муддат давомида шоли етиштиришда фойдаланиш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Фуқаронинг 52 800 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.И. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали туман ҳудудидан 24 сотих бўш ер майдонини олиб бериши эвазига 52 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд вилоятида савдода турган 1526 та тадбиркорлик учун ер участкалари аукцион савдосида иштирок этинг ва сотиб олинг!

▪️ Самарқанд шаҳридан 1 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон шаҳридан 37 та (кўриш)
▪️ Оқдарё туманидан 115 та (кўриш)
▪️ Булунғур туманидан 215 та (кўриш)
▪️ Жомбой туманидан 167 та (кўриш)
▪️ Иштихон туманидан 161 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон туманидан 75 та (кўриш)
▪️ Қўшработ туманидан 170 та (кўриш)
▪️ Нарпай туманидан 64 та (кўриш)
▪️ Пайариқ туманидан 62 та (кўриш)
▪️ Пастдарғом туманидан 75 та (кўриш)
▪️ Пахтачи туманидан 120 та (кўриш)
▪️ Самарқанд туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Нуробод туманидан 179 та (кўриш)
▪️ Ургут туманидан 78 та (кўриш)
▪️ Тайлоқ туманидан 3 та (кўриш)

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Энди ер фақат аукцион орқали сотилади ёки ижарага берилади

Президентнинг ер участкаларини ажратиш масаласини ҳал қилиш бўйича фармонига кўра, тадбиркорлик учун ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади. Туман ва шаҳар ҳокимларининг ер ажратиш ва уларни қайтариб олиш билан боғлиқ барча ваколатлари бекор қилинди.

👉 https://kun.uz/77513517

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Ёзёвон туманида фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Н. ва Ш.А. “А.Ф.” фермер хўжалигидан олиниб Ёзёвон тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилган 133,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фермер хўжалигига қайтариб олиб бериш эвазига хўжалик раҳбаридан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Ерни бозор активига айлантиришга оид фармон имзоланди

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда. Тадбиркорларга ер участкалари фақат икки хил – ё мулк ҳуқуқи, ёки ижара ҳуқуқи асосида берилади.

👉 https://kun.uz/39770615

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#kadastr #matbuot #seminar_trening

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #seminar #trening #matbuot_kotiblar

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинг биринчи иш кунини якунлади.

14 та ҳудуддан келган матбуот котибларга Медиа тренерлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар томонидан:

🔹 Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари.

🔹 Шахсий имижни яратиш.

🔹 Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари.

🔹 Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш.

🔹 Замонавий антикризис технологиялар. Спиндокторинг – янгиликлар менежменти
мавзулари бўйича тушунчалар берилди.

Семинар-тренинг 16 июнга қадар давом этиши режалаштирилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #xizmat #matbuot_anjuman

Айни дамда Кадастр агентлиги масъуллари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги залида “КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ” мавзусида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://fb.watch/69xOh2H-aZ/

Telegram Instagram YouTube Facebook