Samarqand Kadastr xabarlari
561 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4642-сон, 17.03.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

1 ноябргача коммунал хизматлар бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими жорий этилади;

Telegram - Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Белгиланишича:

а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;

д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;

е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Forwarded from my.gov.uz
​​​​Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан онлайн ўтказиш

🏠Кўчмас мулкни сотиб олиш, шубҳасиз, ҳаётдаги муҳим воқеа бўлиб, у алоҳида эътибор талаб қилади. Сабаби уни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Технологик тараққиёт асрида давлат тартиб-таомилларни автоматлаштиришга ва рўйхатга олиш жараёнини янада соддалаштиришга интилмоқда.

📃Кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - бу фуқаронинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини тан олиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий ҳужжатидир. Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб янги мулкдор кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин.

My.gov.uz фуқароларга "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" хизматидан масофадан туриб мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида ҳозирда юзага келган вазиятда қўшимча эҳтиёткорлик чораларидан бири ҳисобланади🦠

Шуни таъкидлаш жоизки, олди-сотди битимини нотариал идоралар орқали рўйхатдан ўтказишда ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Sohibqiron Amir Temur davrida yer egaligi qanday bo'lgan?

Yerga egalik qilishning 5 ta asosiy ko’rinishi bo’lgan:
Suyurg’ol yerlar.
Bu yerlarning egalari har qanday soliqlardan ozod edilar. Ular yer egasi sifatida dеhqonlarni ishlatib, yer solig’i — xiroj olganlar.

Tarxon yerlar.
Xususiy mulk bo’lgan bu yerlar odamlarga biron-bir alohida xizmatlari uchun berilgan.

Ushr yerlar.
Sayyid va xulsalarga mansub bu yerlarning egalari olgan daromadlarining o’ndan bir qismini davlatga to’laganlar.

Vaqf yerlar.
masjid va madrasalar, xonaqoh va mozorlarga qarashli yerlardir.

Askarlarga va ularning boshliqlariga ajratib beriladigan yerlar mavjud bo’lgan.

Amir dеvonida yer ishlari, soliqlar, boj yig’ish, mirshablik yumushlari bilan shug’ullanuvchi vazir bo’lgan.

Oliy-himmat sohibqiron o’z xalqiga muruvvatli bo’lib, bеmavrid, bo’lar-bo’lmasga mol-xiroj kabi soliqlar solishga qarshi bo’lgan va xalqni bir nеcha marta yillab soliqlar to’lashdan ozod qilib yuborgan.

KANALGA A'ZO BO'LISH
t.iss.one/ygk_uz
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони

https://bit.ly/39aWLxu

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишиПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим янгилик ва ташаббуслар
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра: ⬇️

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга оширилади;

👉 тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинади;

👉 ўз фаолиятини тўхтатган давлат таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилади;

👉 аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этилади.

Фармон билан қуйидагича тартиб жорий қилинади: ⬇️

👉 боғчалар ва мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилади;

👉 карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
2020 ЙИЛДА ДАВЛАТ ДАСТУРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИНИНГ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” тасдиқланган.

Мазкур Давлат дастурида Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси Давергеодезкадастр қўмитасининг 2020 йил 6 мартдаги 115-09-сонли буйруғи билан тасдиқланди.

Давлат дастуридаги амалга ошириладиган вазифалар юзасидан 11 банддан иборат чора-тадбирлар режасида ҳар бир банд ижроси бўйича тегишли раис ўринбосарлари билан биргаликда масъул ижрочилар ва муддатлар белгиланди.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
#hududlar_geografiyasi

Қорақалпоғистон Қизилқум саҳросининг шимолий-ғарбий қисмини, Устюрт платосининг жанубий-шарқий қисмини, Амударё делтасини эгаллайди. Орол денгизининг жанубий қисми Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган. Маъмурий – ҳудудий тузилиши 14 тумандан иборат.
Майдони: 166,600 км.кв.
Аҳоли сони: 1 млн. 842 минг 300 кишидан ортиқ. (01.01.2019-йил)
Пойтахти: Нукус шаҳри (42°28′0″ ш.к. 59°36′0″ шқ.уз)
Чегаралар: Қозоғистон (990 км) ва Туркманистон (784,1 км) давлатлари, Хоразм (263,2 км), Навоий (300 км) ва Бухоро (66 км) вилоятлари билан чегарадош.
Йирик шаҳарлари: Нукус, Қўнғирот, Хўжайли

Telegram - Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Спорт иншооти паспортини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (164-сон, 17.03.2020 й.) билан Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур регламентга асосан, давлат хизмати тадбиркорларга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали, тадбиркор бўлмаган юридик шахслар учун эса ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт органлари орқали “Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан кўрсатилади.

Бунда дастлаб Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича сўровнома тўлдирилади.

Агарда спорт иншооти ариза берувчи томонидан ижарага олинган бўлса, сўровномага амалдаги иншоот ижараси шартномасининг нусхаси илова қилинади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг ҳудудий бошқарма ариза берувчи билан биргаликда 7 иш куни давомида спорт иншоотини кўздан кечиради.

Олий ва биринчи тоифа берилиши назарда тутилган спорт иншоотларини кўздан кечириш Марказ вакили иштирокида амалга оширилиши шарт.

Спорт иншооти бланкасида кўрсатилган маълумотлар иншоотнинг тоифасини белгилашга асос ҳисобланади.

Спорт иншооти паспорти қуйидаги муддатларга берилади:
👉 олий ва биринчи тоифадаги спорт иншоотлари учун – 4 йил;
👉 иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун – 3 йил;
👉 бешинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун – 2 йилгача (спорт иншоотини ижарага олиш ҳақидаги шартномада кўрсатилган муддатдан келиб чиққан ҳолда).

Спорт иншооти паспортининг амал қилиш муддати тугаганда, янги паспорт мазкур кўрсатилган Регламентга мувофиқ берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot