Samarqand Kadastr xabarlari
561 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
СУРХОНДАРЁДА 10 ДАН ОРТИҚ ЕР ТУЗИШ ВА КАДАСТР СОҲАСИДА РАҲБАР ВА МУТАХАССИС ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ВА ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Маълумки сўнгги вақтларда мамлакатимизда ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш, айниқса экин ер майдонларини талон-тарож қилишга нисбатан кенг миқёсда кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунда энг асосий мақсад ноқонуний ўзлаштириб олинган ерларни қайтариш, бу каби қонун бузилишларига келгусида йўл қўймаслик ҳисобланади.
Бу борада Сурхондарё вилояти прокуратураси бошчилигидаги ер тузувчилар, кадастр ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойлардаги МФЙ раислари ва фаоллари билан биргаликдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳамда изчил чора-тадбирлари натижасида биргина Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалик ердари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан уй-жой ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари (41 %) қайтарилди.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати жорий йил 18 март куни қўмита раиси ва вилоятдаги ер тузиш ва кадастр корхоналари раҳбар ходимлари иштирокида танқидий муҳокама этилди.
Бунда мазкур йўналишда жонбозлик кўрсатмаётган Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.

Йиғилиш натижаларига кўра 5 нафар идора раҳбари ишдан олинди, 6 нафар раҳбарга нисбатан бошқа интизомий чоралар кўрилди.

Кадастр тизимида тозалаш ишлари бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.

Бунгача Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва бошқа вилоятларда бўлиб ўз ишига совуққонлик билан ёндошган, юклатилган вазифаларни сифатсиз бажариб лаёқатсизликка йўл қўйган бир нечта раҳбар ҳамда ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди.


КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
СОҲАГА ДОҒ ТУШИРАЁТГАН КЎРНАМАКЛАР

Ер қонунчилигини бузилишига қарши кураш энг ҳал қилувчи босқичга кириб, кўплаб ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, экин майдонлари ўзининг дастлабки ҳолатига қайтарилмоқда. Ушбу ҳолатларни келтириб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Таҳлиллар бу каби ер қонунчилиги бузилишига ер ажратиш билан боғлиқ жараёнларга масъуллар ва айрим фуқароларимизнинг қонун талабларини четлаб ўтган ҳолда ер олишга бўлган хатти-ҳаракатлари асосий сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.
Энг ачинарлиси бу каби шахсларнинг орасида ер тузувчи ва кадастр корхоналари ходимларининг ҳам борлигидир.
Биз соҳадаги барча ходимларни айблаш фикридан йироқмиз. Чунки ўз ишига, касбига чин дилдан ёндошиб фарзандларини ҳалол боқаётганлар соҳамизнинг пойдевори, устунини ташкил этади.
Бироқ минг афсуски “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганлари рост экан.

Ана шундай курмак(кўрнамак)лардан бири 17 март куни Сурхондарё вилоятида қўлга олинди.

Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қумқўрғон туман филиали “Бир-ойна” бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Д.Х. 17 март куни 77 миллион 500 минг сўм миқдорида пул олаётганида қўлга олинган.
Д.Х.нинг отасига яшаётган маҳалласи ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан туман ҳокимининг 12.08.2017 йилдаги тегишли қарорига асосан деҳқон хўжали учун 0.20 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ушбу ернинг 0.10 гектарини Д.Х. бошқа фуқарога сотаётганда қўлга олинган.
Ваҳолангки Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида “Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас” деб кўрсатиб қўйилган.

Хўш энди нима бўлади? Бу ишдан кимга яхши бўлди? Ўзигами, ота-онасигами ёки оиласигами?

Бир нарса аниқки бу каби хатти-ҳаракатлар соҳага ХИЁНАТдан бошқа нарса эмас.

Ахир бир қарасанг прокуратура гуруҳларида, бир қарасанг қурувчилар, бир қарасанг қишлоқ хўжалигида, яна бир қарасанг ҳудудий чегараларни белгилашда меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизнинг томчилаб ошираётган соҳанинг обрўсини ховучлаб тўкувчи юқоридаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни яна қандай изоҳлаш мумкин,

Шундай ниятда юрган бошқа курмаклар бўлса билинг - Сиз учун бугун имкон бор. Ўзингизни ўзгартиринг, нафсингизни тийиб олинг, касбингизни севинг, ҳалол меҳнат қилинг шундагина барака топасиз!
Йўқса юқоридаги тақдир Сизни ҳам кутмоқда! Ахир кўза кунда эмас, кунида синади. Лекин синган кўзани бутун қилиб бўлмагандек, хиёнат орқасида йўқотилган обрўни тиклаб бўлмайди!

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Объектларни фойдаланишга қабул қилиш

Инфографика

Telegram - Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4642-сон, 17.03.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

1 ноябргача коммунал хизматлар бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими жорий этилади;

Telegram - Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Белгиланишича:

а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;

д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;

е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Forwarded from my.gov.uz
​​​​Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан онлайн ўтказиш

🏠Кўчмас мулкни сотиб олиш, шубҳасиз, ҳаётдаги муҳим воқеа бўлиб, у алоҳида эътибор талаб қилади. Сабаби уни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Технологик тараққиёт асрида давлат тартиб-таомилларни автоматлаштиришга ва рўйхатга олиш жараёнини янада соддалаштиришга интилмоқда.

📃Кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - бу фуқаронинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини тан олиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий ҳужжатидир. Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб янги мулкдор кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин.

My.gov.uz фуқароларга "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" хизматидан масофадан туриб мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида ҳозирда юзага келган вазиятда қўшимча эҳтиёткорлик чораларидан бири ҳисобланади🦠

Шуни таъкидлаш жоизки, олди-сотди битимини нотариал идоралар орқали рўйхатдан ўтказишда ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Sohibqiron Amir Temur davrida yer egaligi qanday bo'lgan?

Yerga egalik qilishning 5 ta asosiy ko’rinishi bo’lgan:
Suyurg’ol yerlar.
Bu yerlarning egalari har qanday soliqlardan ozod edilar. Ular yer egasi sifatida dеhqonlarni ishlatib, yer solig’i — xiroj olganlar.

Tarxon yerlar.
Xususiy mulk bo’lgan bu yerlar odamlarga biron-bir alohida xizmatlari uchun berilgan.

Ushr yerlar.
Sayyid va xulsalarga mansub bu yerlarning egalari olgan daromadlarining o’ndan bir qismini davlatga to’laganlar.

Vaqf yerlar.
masjid va madrasalar, xonaqoh va mozorlarga qarashli yerlardir.

Askarlarga va ularning boshliqlariga ajratib beriladigan yerlar mavjud bo’lgan.

Amir dеvonida yer ishlari, soliqlar, boj yig’ish, mirshablik yumushlari bilan shug’ullanuvchi vazir bo’lgan.

Oliy-himmat sohibqiron o’z xalqiga muruvvatli bo’lib, bеmavrid, bo’lar-bo’lmasga mol-xiroj kabi soliqlar solishga qarshi bo’lgan va xalqni bir nеcha marta yillab soliqlar to’lashdan ozod qilib yuborgan.

KANALGA A'ZO BO'LISH
t.iss.one/ygk_uz
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони

https://bit.ly/39aWLxu

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишиПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим янгилик ва ташаббуслар