Samarqand Kadastr xabarlari
555 subscribers
4.26K photos
943 videos
19 files
3.8K links
Download Telegram
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
21 июль санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 162 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 6,5 млрд.сўмлик 99 та мулк 8,7 млрд.сўмга реализация қилинди.

9 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,2 млн.сўм бўлган кўчмас мулк 32,8 млн.сўмга реализация қилинди.

56 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Нарпай туманидан нархи 3,1 млн.сўмлик ер участкаси учун 802,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

25 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидан нархи 1,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 7,2 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 5 та кўчмас мулк, 1 та автотранспорт воситалари, 3 та асбоб-ускуналар реализация қилинди.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ Геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.

🔻 Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

🔻 Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

🔻 Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

⚡️ Шу боис тизимни ислоҳ қилиш бошланди.

❗️ Шавкат Мирзиёев кадастр идораларининг энг асосий вазифаси ернинг ҳисоби ва балансини юритиш бўлиши кераклигини қайд этди.

Йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади.

Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди. Бу эса космосуратларни йиллар бўйича таққослаш орқали ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам ўрганишда қўл келади.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартибини жорий қилиш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ер тоифаларини оптималлаштириш бўйича топшириқ берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

❗️ Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шаклланган, холос.

Шу боис IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

❗️Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

⚡️ Шу йўналишда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш муҳимлиги, Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Фуқаролар томонидан фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф этиш ёки унга нисбатан мулк ҳуқуқини оладими?

Жавоб:
Йўқ. Фуқаро фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф эта олмайди. Ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи берилмаслиги Фуқаролик кодексининг 212-моддасида кўрсатиб ўтилган.

📗📗📗 212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

⛔️⛔️⛔️ Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

⚖️⚖️⚖️ Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

❗️❗️❗️Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.

Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Forwarded from Zarnews.uz
Давлат раҳбари 40 йиллик муаммони кўтарди

👉 https://zarnews.uz/7nd

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони ажратиш тартибини билишни хоҳласангиз буни албатта ўқинг!
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
e-auksion.uz савдо майдончасида сотилаётган якка тартибда уй-жой қуриш учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Навоий вилоятидан ер 328 минг сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 1,8 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Самарқанд вилоятидан ер 511 минг сўмдан (кўриш)
6️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Хоразм вилоятидан ер 1,5 млн.сўмдан (кўриш)

Ушбу турдаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқни қўлга киритган иштирокчи белгиланган муддат давомида турар жой қуриши талаб этилади. Фуқаролар бир йилда 1 марта якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олишлари мумкин.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун имтиёзли шартларда ер ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#toponimika

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Республика топонимика хизмати томонидан юритилаётган “Географик объектларнинг номлари давлат реестри”даги мавжуд маълумотлар

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⚡️Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун янги имтиёзлар белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

👉 Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.


Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Янги Ўзбекистон.jpg
4.6 MB
Кадастр соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини оладиган замонавий ва шаффоф технологиялар ҳақида Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев билан Янги Ўзбекистон газетаси муҳбирининг суҳбати.
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Фермер хўжалиги раҳбари томонидан ер майдонидан уй-жой ва бошқа иморат қуриш учун ер майдони ажратиб берилса, фермер хўжалигига нисбатан қандай чора кўрилади?

Жавоб: Ер кодексининг 16-моддасида ер умумиллий бойлик, у хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаши мумкин эмаслиги белгиланган.

⚖️⚖️⚖️Лекин шунга қарамай Фермер хўжалиги раҳбари томонидан суғориладиган ер майдони уй-жой ва бошқа иморат қуриш учун ажратиб берилган ҳолларда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 197 1–моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси маълум қилади – КОРРУПЦИЯ!

📈 💼Статистика:
охирги 15 кун ичида Давергеодезкатадастр қўмитаси тизимидаги 34 та раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилди.

‼️Коррупцион ҳолатлар қаердан ва қандай қилиб келиб чиқаётганини халқимиз, айнан Сиз яхши биласиз. Шу сабабли яна бир бор Сизларга мурожаат қилмоқчимиз.

Батафсил бу ерда
Ш.Ҳидоятов: «Қурилиш соҳасида коррупцияга барҳам берилади»

https://bit.ly/30FDge5

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📋 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра маъмурий тартиб-таомил деб маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалари тушунилади.

Маъмурий ҳаракатлар деганда маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари бугун, 23-июль куни видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. “OʻZBEKISTON24” телеканали томонидан “AXBOROT24” кўрсатувида айни дамда эфирга берилган лавҳа шу ҳақда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⁉️ Савол: Биз 3 хоналик квартирада 24 йилдан буён яшаймиз. Аммо уйнинг ҳуқуқий эгаси Россия фуқароси ва Россияда яшайди. Уйни бизга сотган пайт ишончнома берган. Бироқ унинг муддати ўтиб кетган. Шуни хоҳлаган жойдаги фуқаролик судига берсам бўладими? Қашкадарё вилояти Муборак туманида яшаймиз Муборак туманида фуқаролик суди йўқ.

Жавоб: Қашқадарё вилоятида 7 та Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд мавжуд бўлиб, сизга яқин тумандаги судга мурожаат қилсангиз бўлади. Бундан ташқари my.sud.uz расмий веб сайти орқали электрон мурожаат юборишингиз мумкин.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давергеодезкадастр қўмитаси фаолияти ва келажакдаги режалари тўғрисида Ўзбекистон24 телеканали ТАҲЛИЛНОМА кўрсатувида батафсил сўз юритилди.