#тадбир #антикоррупция #қабул
Наманган ҳарбий прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, унинг барча туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва чақирув комиссияси аъзолари иштирокида профилактик мулоқот ўтказилди.
Унда мутасаддилар навбатдаги чақирув мавсумини сифатли ўтказиш, таъмагирлик ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилиб, фирибгарлик ва порахўрлик жиноятлари учун қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, оммавий сайёр қабул ташкил этилиб, мурожаатлар тингланди.
🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:
✅ Telegram ‖ 💬 Facebook
🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари О.Холбоев раислигида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказилди.
Унда ҳарбий прокуратура органларининг мурожаатлар билан ишлашга масъул ходимлари иштирок этди.
Жараёнда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр оммавий ва шахсий қабуллар ташкил этиш тадбирларини электрон иш юритув тарзида расмийлаштириш, соҳада эътибор қаратиладиган масалалар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, бу борадаги фаолият натижалари ва келгусидаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини сингдириш ва ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадидаги “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Очилиш қисмида қатор мутасадди ташкилотлар ва Нукус ҳарбий прокуратураси вакиллари иштирок этди. Сўз олганлар ёшларга эътибор, уларга яратилган шароитлар, мамлакатимиздаги ҳар бир ёш келажакда Ватан ҳимоячиси эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Қизғин баҳсларда жамоалар саф машқларини бажариш, ўқув қуролини қисмларга ажратиш ва йиғиш, “Моҳир мерган”, камондан отиш, 20 метр масофага арқондан ўтиш, умумқўшин ҳимоя воситаларини кийиш, турникда тортилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби шартларда жисмоний имкониятларини, “Темур тузуклари билимдони” шартида эса маънавий-маърифий билимларини синовдан ўтказишди.
Якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, кубок, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.