HARBIY PROKURATURA
21.7K subscribers
40K photos
1.91K videos
697 files
10.5K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#тадбир

Профилактик тадбирлар

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам тарзда ўтказиб келинмоқда.

Мулоқотларда ҳуқуқбузарлик, унинг тушунчаси, таснифи, жавобгарлик турлари, шу жумладан, коррупция, киберфирибгарлик, оилавий зўравонлик, қимор, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинларнинг аянчли оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти етказилди.

Мулоқотда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб

Жиззах ҳарбий прокуратураси ва куч тузилмалари ҳамкорлигида Жиззах шаҳри 2-сонли политехникумда ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари, ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият улашди.

Ёшлар ўртасида спорт турлари ва миллий ўйинлар бўйича беллашувлар уюштирилди.

Якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён #ватанпарварлик #ролик #тадбир

Ватанпарварлик тадбирлари доирасида айни дамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида ёшлар учун очиқ эшиклар куни жараёни кетмоқда.

Унда Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этмоқда.

Иштирокчилар музейдаги экспонат ҳамда маълумотлар билан таништирилмоқда.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Шиддат билан ривожланаётган ҳозирги даврда ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат, Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.

Бу борада Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ҳам қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида "Очиқ эшиклар" куни ўтказилди.

Унга бириктирилган ёшлар, жумладан, Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари жалб этилди.

Жараёнда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тарихи музейи, шунингдек, хизматни ўташ учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Электрон ўқ отиш тайёргарлиги ўқув хонасида эса ўзларининг мерганлик маҳоратларини бевосита синаб кўрдилар.

Якунида ёшларга мутолаа маданиятини янада оширишлари учун ва эсдалик совға сифатида китоблар ҳадя қилинди.

Бу борадаги амалий тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#тадбир #қабул

Бухоро вилояти қўриқлаш бошқармасида куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Мулоқотни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов олиб борди ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 2024 йил 29 ноябрь кунги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Шу билан бирга, энергия тежамкорлигини таъминлаш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги, бундан ташқари, ҳарбийлар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Сўнгра ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар учун шахсий қабул ташкил этилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM