HARBIY PROKURATURA
22.7K subscribers
44.6K photos
2.17K videos
697 files
12K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади


“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (29-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қуйидагича илмий экспертизадан ўтказилади:

🔹қонун лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий- тадқиқот муассасалари томонидан беғараз асосда;

🔹 қонуности ҳужжатлари лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида.

📕 Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини илмий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулоса тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, хулоса лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилади.

📜 Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот илмий экспертиза хулосасида кўрсатилган таклиф, эътироз ва фикр-мулоҳазалар ёки уларнинг бир қисмини инобатга олмаган тақдирда, улар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда келишмовчиликлар жадвалини тайёрлайди.

🏢 Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказувчи тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг электрон реестри юритилади.

🌐 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизаси натижалари бўйича хулоса Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир

Маълумотлар берилди

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан назорат остидаги ҳарбий қисмда профилактик тадбир ўтказилди.

Унда диний экстремизмга қарши кураш, кибержиноятлардан огоҳ бўлиш борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Якунида иштирокчиларнинг саволлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Фарғона ҳарбий прокуратураси ва вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Олтиариқ туманининг чегара олди ҳудудида жойлашган 43-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Унда мактаб ўқувчилари ҳамда "Шалола"," Зилол", "Толкўча", "Катпут" ва "Янгиариқ" маҳаллалари ёшлари иштирок этди.

Қатнашчилар ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларидан катта таассурот олдилар.

Шу каби тадбир Жиззах харбий прокуратураси ва вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Бахмал туманининг чегара олди ҳудудидаги “Мўғол”, “Ойқор” ва “Новқа” маҳаллалари ёшлари иштирокида амалга оширилди.

Жараёнда турли спорт мусобақалари уюштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси масъул ходими Ботир Собиров маълум қилди.

Тор доирадаги тиббий мутахассислар жалб этилган ҳолда аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларнинг олдини олиш мақсадида бепул махсус текширувлар ташкил этилди.

Биринчи босқичда Қуролли Кучлар тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар, иккинчи босқичда эса республикамизнинг олис ҳудудларида хизмат ўтаб келаётган ҳарбийларнинг 3 мингга яқин оила аъзолари бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Жараёнда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг 70 нафарига Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланмалар берилди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий хизматчиларга тегишли солиқ имтиёзлари қўлланилиши доирасида 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Республикамиз бўйича жами 14 та касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилди.

Олис ҳудудлардаги жами 42 та умумтаълим мактабида 756 нафар ўқувчи қизлар иштирокида “Мен ватанпарварман” кўрик - танловлари ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #қабул

Сайёр қабул

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда ҳарбий ва ишчи хизматчилар, уларнинг оила аъзолари тингланди.

Жараёнда мурожаатларнинг кўпчилиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш муддат талаб этадиганлари назоратга олинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Ҳарбий қисмда бир кун

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Унда ёшлар учун яратилган шароитлар эътироф этилиб, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, ватанга хизмат, қонунга ҳурмат мавзуларида тушунчалар берилди.

Сўнгра қатнашчилар хизмат ўташ учун яратилган шароитлар, шу жумладан, ўқув хоналари, ҳарбий техникалар ва аслаҳалар билан яқиндан танишишди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM