HARBIY PROKURATURA
22.5K subscribers
44.4K photos
2.16K videos
697 files
11.9K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида аёл ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказиб келинаётган режавий комплекс тадбирларнинг якуний босқичи Чирчиқ гарнизонида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, комплекс тадбирлар барча вилоятларда амалга оширилди ва уларда мингга яқин аёл ҳарбий хизматчилар қамраб олинди. Шунингдек, тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар томонидан онкологик касалликларга текширувдан ўтказилиб, тиббий тавсиялар берилди.

Ногиронлиги бўлган фарзандларига Республика ихтисослаштирилган илмий амалий травматология ва ортопедия тиббиёт марказида даволаниши учун йўлланма олиш ҳамда махсус мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар жараёнидаги оммавий қабулларда тингланган жами 92 та мурожаатдан 68 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 3 таси қаноатлантирилди, 21 таси кўриб чиқилмоқда ва қонуний ҳал этилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#кун_тарихи

🗓 29 июль:

1722 йил
— Пётр I қўмондонлигида рус армияси ва флотининг Форс юриши бошланди;

1883 йил — италиялик сиёсатчи, фашизм асосчиси Бенито Муссолини туғилган (вафоти 1945);

1905 йил — БМТнинг 1953–1961 йиллардаги иккинчи Бош котиби Даг Хаммаршельд туғилган (вафоти 1961);

1914 йил — Нью-Йорк–Сан-Франциско биринчи телефон линияси ишга туширилди;

1918 йил — М.Горкийнинг "Новая жизнь" газетаси большевиклар томонидан ёпилди;

1923 йил — совет ҳарбий ва давлат арбоби, авиация бош маршали Борис Бугаев туғилган (вафоти 2007);

1936 йил — “Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони тўғрисида”ги низом тасдиқланган;

1938 йил — бортида 15 киши бўлган “Мартин М-130” самолёти Тинч океани узра парвоз вақтида изсиз йўқолди, бу шу русумдаги самолёт тарихидаги биринчи йўқотиш бўлган;

1948 йил — Лондонда XIV ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлди;

1952 йил — Тинч океани бўйлаб биринчи тўхтовсиз реактив парвоз амалга оширилди;

1954 йил — "Узуклар ҳукмдори" трилогияси биринчи қисми нашр этилди;

1958 йил — АҚШ Президенти Дуайт Эйзенхауер Аэронавтика ва Коинот тадқиқотлари Миллий агентлиги (НАСА)ни ташкил этиш ҳақидаги қонунни имзолаган;

1973 йил — машҳур америкалик актёр Стивен Дорфф туғилган;

1996 йил — Microsoft “Windows NT 4.0” операцион тизимини тақдим этди;

2015 йил — Microsoft “Windows 10” операцион тизимини тақдим этди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#тадбир #сайёр_қабул

Мурожаатлар тингланди

Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Батафсил...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

🐯 29 июль — Халқаро йўлбарслар куни

Бу сана 2010 йилдан буён нишонлаб келинади. Боиси 2010 йили йўлбарсларни сақлаб қолиш муаммоларига бағишланган “Йўлбарс саммити” халқаро форуми (Санкт-Петербург) бўлиб ўтган. Унда 13 давлат бу санани белгилашни таклиф этган.

Йўлбарслар Халқаро ҳайвонларни асраш иттифоқининг Қизил китоби ва турли мамлакатларнинг бошқа ҳимоя ҳужжатлари билан муҳофаза остига олинган.

Йўлбарс — қуруқликдаги энг катта йиртқичлардан бири. Вазни бўйича оқ ва жигарранг айиқлардан кейин 2-ўринда туради. Эркагининг вазни 275-320 кг гача етади, узунлиги 2,5 дан 2,8 м гача, баландлиги бир метрдан ошади.

Терисидаги чизиқлар ҳар бир йўлбарсга хос белги, у одамлардаги бармоқ излари каби алоҳида хусусиятга эга.

🐅 Маълумотларга кўра, 2010 йили ёввойи табиатда дунё бўйлаб атиги 3200 та йўлбарс бўлган. Кўрилган чоралар боис ҳозирда уларнинг сони 4700 дан ошган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#тадбир #қонунчилик_тарғиботи

Очиқ мулоқотлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ходимлари томонидан ҳарбий қисмларда очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Батафсил...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#ҳуқуқий_маслаҳат

☝️ Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) ходим захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, агар у ишга жойлашиш масаласи бўйича иш берувчига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай мурожаат қилган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

📌 Ходимларга ушбу кафолатни бериш имкони бўлмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#кун_тарихи

🇺🇳 30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

☝️ Мазкур сана (World Day against Trafficking in Persons) БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йилдаги 68-сессиясида қабул қилинган ва “Одам савдосига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш” ҳақидаги A/RES/68/192-резолюцияси билан расман мустаҳкамланган.

🔹 БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2023 йил январь ойида эълон қилинган ҳисоботида 141 мамлакатда 2017 йилдан то 2021 йилгача тўпланган маълумотлар таҳлили келтирилган. Қайд этилишича, одам савдоси қурбонларининг кўпчилиги, яъни 41 фоизи ўзлари қочишган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга муваффақ бўлган, 28 фоизи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқланган, тахминан 11 фоизи нодавлат фуқаролик ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан қутқариб олинган.

🖇 БМТ НЖБнинг Одам савдоси бўйича 2022 йил ҳисоботида келтирилишича, 2020 йилда 166 та давлатдан одам савдоси қурбони бўлган 51 675 киши ҳамда уларнинг маълумотлари таҳлил қилинган. Унга кўра, одам савдоси қурбонларининг тахминан 18 фоизини қиз ва яна 17 фоизини ўғил болалар ташкил этган. Ҳисоботда 2020 йилда одам савдоси қурбонларини аниқлашнинг ўртача глобал даражаси ҳар 100 минг кишига 1 тани ташкил этиши қайд этилган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#кун_тарихи

🇺🇳 30 июль — Халқаро дўстлик куни

🔹 Бу сана (International Friendship Day) БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 27 апрелдаги 65-сессиясида эълон қилинган ва А/RES/65/275-резолюциясида мустаҳкамланган. Ҳужжатда инсонлар, халқлар, давлатлар, умуман олганда, жамиятнинг турли қатламлари ва тузилмалари ўртасидаги дўстликнинг, ҳамкорликнинг, ҳамжиҳатликнинг аҳамияти алоҳида қайд этилган.

🌍 Олимларнинг тадқиқотларига кўра, барча этник гуруҳларни ҳам қўшиб ҳисобланса, Ер юзида 6 мингдан зиёд миллат ва элатлар яшайди.

🖇 P.S.: Дўстлик — чегара билмайди, одам танламайди. У нафақат инсонларни, балки халқларни, жамиятларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч, аҳиллик ва садоқат асосида бирлаштиради.


🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#кун_тарихи

🇺🇿 30 июль — мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни

🔹 Бу сана 2021 йил 10 февраль кунги ЎРҚ-672-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган ва ҳар йили нишонлаб келинади.

🖇 Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро тотувликда яшаб келмоқда, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар, 38 та дўстлик жамияти ва 153 та миллий маданий марказ эркин фаолият кўрсатмоқда.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы соотечественников в связи с Днем дружбы народов"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эълон

📱 Коррупция ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг расмий веб-сайтига мурожаат йўллашингиз мумкин.

☝️ Ҳарбий прокуратура органлари томонидан бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш ва қонуний манфаатларингизни ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

🌍 Веб-сайтга кириш...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube