HARBIY PROKURATURA
22.8K subscribers
42K photos
2.02K videos
697 files
11.1K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#бу_қизиқ

📖 Бутунжаҳон китобсеварлар куни

Ушбу кун ҳар йили 9 августда китобхонлар, ёзувчилар, шоирлар, нашриётчилар ва босмахона, кутубхона ва китоб дўконлари ходимлари ўртасида кенг нишонланади.

Бу кун муносабати билан, мутахассисларнинг китоб ўқишдаги айрим тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

🕰 Оз фурсатда кўпроқ мутолаа қилиш ─ кўзлар орқали ўқиш билан боғлиқ кўникма. Жаҳонда ўқилмаган дурдона асарларнинг саноғи йўқ. Улардан кўпроқ баҳраманд бўлишга эса тез ўқиш кўникмаси ёрдам беради.

Инсоннинг ўқиш тезлиги бир дақиқада ўртача 120 та сўзни ташкил этади. Бу кўрсаткични қуйидаги усуллар орқали дақиқасига 700 та сўзгача етказиш мумкин.

📚 Китобни тез ўқиш усуллари

🖇 Субвокализация
(сўзларни ўзи учун пичирлаб, лабларни қимирлатиб талаффуз қилиш)ни қўлламаслик керак. Бу ўқиш тезлигини секинлаштиради, яъни ўқишда кўз билан мия ишлаши керак. Шу боис ўқиш чоғида сўзларни визуал тарзда жонлантиришга, диққатни кўзларга жамлашга ҳаракат қилиш керак.

🖇 Жумлаларни такрорламаслик. Кўпчилик ихтиёрсиз тарзда ўқиш пайтида ўқиб бўлинган қаторнинг устидан қайта кўз югуртиради. Бу ўқиш учун икки карра кўп вақт сарфлашга олиб келади.

🖇 Кўриш доирасини имкон қадар кенгайтириш. Профессионал мутолаачилар кўзлари билан бир-иккита сўз ёки қаторни эмас, тўлиқ бир хатбошини (айрим вундеркиндлар тўлиқ бир саҳифани) қамраб олишади. Бунинг учун китобни ўзидан узоқроқ тутиш лозим. Бу усулда бутун бир хатбошини яхлит қабул қилиб, мазмунни илғашга ҳаракат қилиш талаб этилади.

🖇 Диагонал тарзда ўқиш. Бу қийин бўлса-да, тезликни сезиларли даражада оширади. Бунда матннинг биринчи қатори оддий, горизонтал йўналишда, кейинги қаторлар эса диагонал, яъни чап юқори бурчакдан ўнг пастки бурчакка қараб ўқилади.

🖇 Кўз югуртириш усулида матн фақат кўздан кечириб чиқилади. Асосий маълумотни ташувчи диалоглар, рақамларни диққат билан ўқиб чиққан ҳолда, тасвирга ажратилган катта-катта хатбошиларни кўз югуртириб чиқиб тушуниб олиш мумкин.

🖇 Тик-так. Бу қаторнинг бошидаги ва охиридаги сўзни ўқишни назарда тутади. Бунда қатордаги дастлабки ва охирги жумла тўлиқ ўқилгани ҳолда оралиқдаги сўзлар кўз қири билан илғаб олинади.

☝️ P.S.: Ҳар бир масалани синчиклаб ўрганиш муҳим бўлган мутолаада тезкор усуллар тавсия этилмайди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
07. Alvido, bolalik [Tohir malik]
t.iss.one/audiokitoblar_uz
#аудиомутолаа #Тоҳир_Малик #Алвидо_болалик

"Алвидо... болалик"7-қисм

💿 Ҳажми: 11.9 MB
⌚️ Давомийлиги: 00:29:43

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#фаолият   #мурожаат

Ходим ишга тикланди

Ҳарбий прокуратура органлари томонидан мурожаатларни қонун доирасида ижобий ҳал этишга устувор аҳамият қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, текширувлар давомида мурожаат муаллифларининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланмоқда.

Хусусан, фуқаро С.С.нинг ишдан бўшатилганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан кўриб чиқилди.

Текширувда С.С. билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний бекор қилингани аниқланди ва иш берувчининг тегишли буйруғи протест келтириш йўли билан бекор қилиниб, ходим ишга тикланиши таъминланди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#кун_тарихи

🗓 10 август:

🔹 1500 йил
— Ҳиндистонга ҳаракатланаётган пайтида бўрон туфайли йўналишни йўқотган португал денгизчиси Диогу Диаш Мадагаскар оролини кашф этди;

🔹 1729 йил — инглиз генерали, Шимолий Америка мустамлакаларига қарши урушда инглиз қўшинлари қўмондони Уильям Хоу туғилди (вафоти 1814);

🔹 1821 йил — Миссури АҚШнинг 24-штатига айланди;

🔹 1845 йил — шоир, педагог, қозоқ мумтоз адабиёти асосчиси Абай Қўнонбоев туғилди (вафоти 1904);

🔹 1874 йил — АҚШнинг 31-президенти Герберт Гувер туғилди (вафоти 1964);

🔹 1874 йил — Литва Президенти Антанас Сметона туғилди (вафоти 1944);

🔹 1960 йил — испан-америкалик актёр, режиссёр, продюсер ва қўшиқчи Антонио Бандерас туғилди;

🔹 1971 йил — ирландиялик футболчи ва мураббий Рой Кин туғилган;

🔹 1986 йил — биринчи марта социалистик давлат — Венгрияда Формула-1 бўйича жаҳон чемпионатининг Гран-приси бўлиб ўтди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Вазият_газетаси

📰 "Vaziyat" газетасининг 2023 йил 10 августдаги 32-сонида:

🖇 Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим катта ҳарбий прокурори Меҳриддин Назаровнинг "Қизиқарли мулоқот";

🖇 Самарқанд ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Руслан Латиповнинг "Мурожаатларга ечим";

🖇 Термиз ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Фаррух Ёровнинг (ҳаммуаллифликда) "Ёш офицерлар иштирокида" номли мақоласи чоп этилди.


🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#ҳуқуқий_маслаҳат

☝️ Қонунчиликда белгиланган тартибда вазирликлар, уларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари жанговар шайликнинг юқори даражаларида алоҳида режимда хизмат фаолиятини амалга ошириши даврида контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатишга йўл қўйилмайди.

📌 Бундан ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатишнинг қуйидаги асослари мустасно:

🔹 соғлиғининг ҳолатига кўра — у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлиги муносабати билан;

🔹 давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинган тақдирда;

🔹 озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

🔹 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#тадбир #дайжест #қонунчилик_тарғиботи

📋 ДАЙЖЕСТ:

🔹 Ҳуқуқий билимлар бойитилди
===

🔹 Ҳушёрлик оширилди
===

🔹 Инсон қадри улуғланган юрт
===

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
Forwarded from Bosh prokuratura
Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сирдарё вилоятидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Бир ойлик йиғинга чақирилганлар ва ҳудуддаги ёшлар иштирокида ўтказилган мазкур мулоқотда Гулистон ҳарбий прокурори Ф.Джумаев томонидан ёшларга ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароит-шароитлар, имтиёз ва имкониятлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари моҳиятига доир маълумотлар қатнашчилар эътиборига етказилди.

Бир ойлик йиғинда хизматга сидқидилдан ёндашиб, намуна кўрсатиб келаётган, шунингдек, ушбу тадбирда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#кун_тарихи

🗓 11 август:

1378 йил — Вожа дарёси бўйидаги жангда рус армияси биринчи марта Олтин Ўрда устидан ғалаба қозонди;

1791 йил — Адмирал Фёдор Фёдорович Ушаков бошчилигидаги рус флоти Калиакра жангида турк эскадронини мағлуб этди;

1804 йил — Австрия империяга айланди;

1845 йил — Санкт-Петербургда ушбу шаҳар ва Москва ўртасида қурилаётган темир йўл учун биринчи рус магистрал паровози ишлаб чиқарилди;

1892 йил — Польша армияси генерали Владислав Андерс туғилди (вафоти 1970);

1906 йил — франциялик Эжен Огюстен Лост Буюк Британияда фильм учун овоз ёзиш техникасини патентлади;

1909 йил — Нью-Йорк–Жексонвилл йўналишида кетаётган Американинг “Арапаоэ” пароходи томонидан дунёда биринчи марта “SOS” сигнали радио орқали узатилган;

1943 йил — Покистоннинг 2001-2008 йиллардаги президенти Парвез Мушарраф туғилди (вафоти 2023);

1946 йил — сайёрадаги энг юқори IQ даражаси (228)габўлган эга аёл — Мэрилин вос Савант туғилди. У “Дунёдаги энг ақлли аёл” сифатида Гиннесс рекордлар китобига кирган;

1950 йил — америкалик дастурчи, Apple асосчиларидан бири Стив Возняк туғилди.

1962 йил — "Восток-3" космик кемаси учирилди, Андриан Николаев учинчи совет космонавти бўлди;

1979 йил — Украинанинг Днепродзержинск шаҳри осмонида 10 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди. Ҳалокат туфайли 178 киши ҳалок бўлди. Самолётлардан бирида футбол бўйича СССР чемпионатининг навбатдаги ўйинига Минскка учаётган "Пахтакор" терма жамоасининг 17 нафар ўйинчиси ҳам бор эди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#ТВ #тадбир

Ҳарбий қисмда ёнғин хавфсизлиги ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ


🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Ватанпарвар_газетаси #ОАВ_биз_ҳақимизда

📰 "Vatanparvar" газетасининг 2023 йил 11 август кунги 32-сони нашрдан чиқди.

🖇 Унда:

🔹 (15-саҳифада) Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматининг ШҲО қўшинлари қўмондонлиги, Фарғона ҳарбий прокуратураси ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркаси ҳақидаги "Ҳарбий оилалар бандлиги таъминланмоқда" сарлавҳали хабари;

🔹 (21-саҳифада) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Гулчеҳра Турсунованинг "Навбатдаги манзил — Самарқанд";

🔹 (21-саҳифада) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Ботир Собировнинг "Кеча, бугун ва эртамиз уйғунлиги" номли мақоласи чоп этилган.

👉 Онлайн ўқиш

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube