Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.7K subscribers
5.44K photos
166 videos
1 file
5.35K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊 Ўзбекистонда 2022 йил апрель ойидаги энг фойдали микроқарзлар рейтинги

📌 Ўзбекистондаги тижорат банклари таклиф этаётган миқроқарзлар таҳлили унинг максимал миқдори 50 млн сўмлиги, ўртача фоиз ставкаси эса 29 фоизгача ўсганлигини кўрсатди. Мамлакатдаги мавжуд 32 банкдан 24 тасидан микроқарз олиш мумкин

✔️2021 йилда жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан ажратилган микроқарзлар 9,95 трл. сўмни ташкил этган

📈2021 йил октябрда чоп этилган олдинги шарҳ эълон қилингандан бери ўтган муддат давомида ставкалар ўртача 3−4% ўсган. Ставкалар йиллик 26%дан 38%гачага тенг бўлса, кредит суммаси 2,2 млн сўмдан 50 млн сўмгачани ташкил этади

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, “Зираат банк” микроқарзлар бўйича рейтингнинг етакчисига айланди (1-ўрин)

✔️Кейинги ўринларда “Ўзсаноатқурилишбанк” (2-ўрин), “Ипотека банк”, “Ўзмиллийбанк”, “Траст банк” ва “Агробанк”лар (3-ўрин) боришмоқда

📌Рейтингни батафсил ўқиш:

👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/5fd
рус https://review.uz/5fd

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил март ойидаги савдо алоқалари

📌Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 1,5 млрд. долларни ёки 11,8 фоизни ташкил этди.

✔️2022 йилнинг март ойи якуни билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:

▫️Қозоғистон - 992,8 млн. доллар,
▫️Қирғизистон – 226,4 млн. доллар,
▫️Туркманистон - 186,8 млн. доллар,
▫️Тожикистон - 141,7 млн. доллар.

👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/z5k
рус
https://review.uz/z5k
инг
https://review.uz/en/z5k

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿Янги Ўзбекистонни яратиш йўлида

2016 йили Президент лавозимига сайланган Шавкат Мирзиёевга оғир мерос қолган бўлиб, унинг олдида амалга ошириш ўта мураккаб ва чигал муаммолар турар эди. Бугун баралла айтиш мумкинки, тарихан ўта қисқа фурсатда мавжуд қийинчиликлар бартараф этилди ва Янги Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий пойдевори яратилди. Юртимиз қиёфаси, халқимиз дунёқараши тубдан ўзгарди. Лекин булар осонлик билан юз бермади.

❗️Ушбу мақолада Янги Ўзбекистонни яратиш йўлида амалга оширилган айрим тадбирлар ҳақида фикр юритилади.

✔️Ҳаракатлар стратегияси - Янги Ўзбекистон иқтисодий пойдеворини яратиш йўлида ташланган улкан қадам

✔️Халқ қабулхоналари тафаккуримизни, ҳаётимизни кескин ўзгартирди

✔️Қўшничилик муносабатлари тикланди

✔️Тадбиркорлик тафаккури қайта уйғотилди

✔️Мамлакат улкан қурилиш майдонига айланди

✔️Сўмнинг конвертацияси бошланди ёки иқтисодий тараққиёт тўсиқларидан яна бирининг олиб ташланиши

✔️Вилоятларга ташрифлар – ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг жаҳонда янги ва самарали усули

✔️Хориждан қайтган ёшлар жамиятимизга “тоза қон” олиб киришди...

✔️Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси

Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/ujd
рус
https://review.uz/ujd
инг
https://review.uz/en/ujd

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил 1-чорак якунлари

✔️
2 294,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

✔️ЯҲМ таркибидаги саноат улуши кескин ўсиб, 18,5%ни ташкил этди ва 3,7 пунктга ўсди

✔️Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,6 млн.сўмни (10-ўрин), ўсиш суръатлари 102,2%

✔️Саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 784 тага етди.

Улуғбек Хўжақулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими

Тўлиқ ўқиш:
👇
ўзб https://review.uz/oz/post/
рус https://review.uz/post/

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📉Биржада шакар нархи тушди

📍18 – 24 апрел кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг очиқ биржа савдолари орқали жами 1 962,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.

✔️Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 000,0 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми сотилди.

✔️Биржа савдоларига 2 918,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 584,0 минг тоннани ташкил қилди.

✔️Биржа савдоларида 15 473,0 тонна дизел ёқилғиси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 095,0 тоннани ташкил қилди.

Батафсил:👇
ўзб https://review.uz/oz/post/
рус https://review.uz/post/

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Бухоро вилоятининг 2022 йил I чорак макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

📈ЯҲМ ҳажми 7002,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 103,1% ўсган.

✔️ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида:

▪️саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 30,7%,
▪️қишлоқ хўжалиги улуши 25,6%,
▪️хизмат кўрсатиш улуши 43,7%ни ташкил қилган.

✔️ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 4,3%, асосий капиталга инвестициялар киритишда 13,7%, қурилиш ишлари бўйича 6,4% ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 8,8%ни ташкил этди.

Баҳодир Ҳусанов,
Ардашер Муртазаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд филиали

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/zn5

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Навоий вилоятининг 2022 йил 1-чоракдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари

📈2022 йил январь-март ойларида Навоий вилоятининг ЯҲМ ҳажми 14 707,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2%га ўсган.

✔️Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 14 193,4 минг сўм, ўсиш 104,0%,

✔️Саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 79,6%,

✔️Қишлоқ хўжалиги улуши 7,5%,

✔️Хизмат кўрсатиш улуши 2,9%.

Батафсил:👇
ўзб https://review.uz/oz/12v

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Инфографика: 2022 йил март ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

📌Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки30,%и МДҲ давлатларига тўғри келади.

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-март ҳолатига кўра 3,9 млрд.долларни ташкил этди.

▫️экспорт – 1 210,6 млн.доллар
▫️импорт – 2 738,0 млн.доллар

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғиз Республикаси давлатлари билан қайд этилди.

👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/glj
рус
https://review.uz/glj
инг
https://review.uz/en/glj

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
✔️Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида

📍
"Иқтисодий шарҳ" журнали янги рукн очди, унда “маҳаллабай” тизимига бағишланган масалалар ёритилади.

‼️Бу янги рукндаги биринчи мақола.

📌Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Уйшун маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Сардор Абдуллаев "Иқтисодий шарҳ" журналига берган интервьюсида Қашқадарё вилояти маҳаллаларидан бирида "маҳаллабай" тизимининг жорий этилиши билан боғлиқ ишлар қандай кечаётгани ҳақида гапириб берди.

— Бунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида, шунингдек, Қарши туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят раҳбари лавозимларида ишлаганман. Ҳар бир лойиҳа ва ишларни маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маслаҳат қилган ҳолда амалга оширмоқдаман. Ҳар бир ташаббус ушбу фаоллар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир раҳбар қуйи тизимда ишласа, халқ дардини тингласа, уларга нафи тегса ва дуосини олса, албатта келажакда юқори марраларга эришиши мумкин экан, ушбу ҳақиқатга мен маҳаллада ишлаб амин бўлмоқдаман.

— Бизнинг вазифамиз эса айнан бизга бириктирилган маҳаллага мос йўналишни танлай олишда, бу учун эса биздан билим ва тажриба талаб этилади. Хорижда камбағалликни қисқартириш бўйича турли экспериментлар ўтказилиб борилади, шуларни натижаларини биз ҳам олсак, ўргансак бизга нафи тегарди.

— Шахсий тажрибам ва кузатувларим асосида шундай хулосага келдимки, фақат кредит ёки субсидия маблағлари ажратиш аҳолини камбағалликдан чиқариш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун, камбағал уй хонадонларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш бўйича энг аввало ишни уларни тадбиркорликнинг турли йўналишлари ва касбларга ўқитишдан бошлаяпмиз.

Жамоллидин Турдимов суҳбатлашди, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мамлакатда/
#Махаллабай тизими
«Иқтисодий шарҳ» журнали
№3/2022

Интервьюни ўқиш:
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/lj1
рус
https://review.uz/lj1
инг
https://review.uz/en/lj1

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Қашқадарё вилоятининг 2022 йилнинг январ-март ойларидаги инвестиция кўрсаткичлари таҳлили

📍Қашқадарё вилоятида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 3 668,2 млрд сўмни, республикадаги улуши 7,3%ни ташкил қилган.

✔️Вилоят бўйича жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 1073,9 минг сўмни ташкил қилган.

✔️Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоят бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг:

▪️60,5 фози чет эл инвестициялари ҳисобидан,
▪️20,0 фоизи – тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари,
▪️17,2 фоизи - корхона ва аҳолининг ўз воситалари ҳисобидан,
▪️1,3 фоизи - давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

✔️Жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятда жами 109,9 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/uu5
рус
https://review.uz/uu5
инг
https://review.uz/en/uu5

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

📈2022 йил 1-чорагида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 1,7 трлн. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан 16,5 фоизга ошган.

✔️Вилоятнинг #ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 41,7 фоизини ташкил этган.

❗️2022 йил 1-чорагида:

▪️хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (30,8%), молиявий (28,2%) ва транспорт (13,5%), хизматларга тўғри келган.

▪️кейинги ўринларни таълим хизматлари (4,8%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (4,6%) ва шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) (2,9%) эгаллаган.

✔️2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил 1-чорагида ижара хизматларидан (-7,5%) фарқли ўлароқ, барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилган.

👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/a16
рус
https://review.uz/a16
инг
https://review.uz/en/a16

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ўзбекистонда илк бор «маҳаллабай» тизими жорий этилди

✔️
Барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилди.

Ҳоким ёрдамчилари кимлар?
Бу лавозимнинг мазмун-моҳияти нимада?
Улар нима қилишади, ишларида қандай қийинчиликларга дуч келишади?
Шу вақтгача улар нима ишлар қилишга муваффақ бўлишди?

🟥Бу ҳақда «ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг янги рукнида ўқинг.
➡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ — ХАЛҚ ОРАСИДА

Журналнинг учинчи сонини юклаб олиш:
🔺Экономическое обозрение
🔺Иқтисодий шарҳ

🔺
Электрон обуна

telegram | facebook | twitter| instagram
📊Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

📍2022 йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 154,3 млн. долларни ташкил этди.

Шундан:
▪️импорт - 66 фоиз – 101,3 млн. доллар;
▪️экспорт - 34 фоиз – 53 млн.доллар.

📈ТСА энг кўп Жанубий Корея билан 39,8 млн. долларни ташкил этди.

✔️Кейинги ўринларда Хитой (33,2 млн.долл.), Туркия (23,1 млн.долл.), Россия (20 млн.долл.) давлатлари туради.

✔️ I чорак якунлари бўйича вилоятда

▪️саноат маҳсулотлари экспорти 30,8 млн. доллар,
▪️озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 14,3 млн доллар,
▪️ҳар хил тайёр маҳсулотлар 4,6 млн. доллар,
▪️ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,5 млн. доллар,
▪️кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 1,4 млн.долларни ташкил этди.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/xaa
рус
https://review.uz/xaa
инг
https://review.uz/en/xaa

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
АКТ соҳасида хотин-қизларнинг улуши қандай?

Глобал миқёсда АКТ соҳасида таълим олаётган қизларнинг улуши паст ҳисобланади. 2018 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда фан, техника, муҳандислик ва математик дастурларни битирувчи талаба-қизларнинг улуши 33,4%ни ташкил этади, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илмий ходими Шоирахон Нурдинова.

❗️28 апрель АКТ соҳасида хотин-қизлар халқаро куни сифатида дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида нишонланади.

✔️Глобал миқёсда интернетдан фойдаланадиганлар улуши 62,5%ни ташкил этади.

▪️Бу кўрсаткич ривожланган мамлакатларда 90,3%, ривожланаётган мамлакатларда 57,1%ни ташкил этади.

✔️Гендер нуқтаи назаридан глобал миқёсда интернетдан фойдаланадиган эркаклар улуши 55%ни, хотин-қизлар улуши эса 48%ни ташкил этади.

▪️2020 йил маълумотларига кўра, бу кўрсаткич Ўзбекистонда мос равишда 72,3% ва 69,9%ни ташкил этади.

👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/dez

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🏘"Ақлли" шаҳарлар ривожланиш жараёнларида

🎙Шаҳарни чинакамига нима “ақлли” қила олиши ва бунда қайси жиҳатлар муҳимлиги ҳақида “Иқтисодий шарҳ” журналига берган эксклюзив интервьюсида “Росатом” давлат корпорациясининг “Русатом инфраструктуравий ечимлар” лойиҳа офисининг директори Дмитрий Гришин сўзлаб берди.

✂️Интервьюдан келтирилган қисмлар:

— “Ақлли” шаҳар – ҳордиқ олиш учун бўш вақти бўлган ва ўзини шаҳарнинг келгуси ривожи билан боғлай олган бахтли одамлар шаҳри...

— Шу боисдан, “ақлли” шаҳарнинг энг асосий жиҳати дастурий таъминот, датчиклар ва қимматбаҳо ускуналар эмас. Бунга кўп мисоллар мавжуд...

— Мобиллик ва ахборот олиш имкониятининг юқорилиги замонамиз ҳақиқатидир, шунинг учун фуқароларни қаноатлантириш ва ҳайратлантириш тобора қийин бўлиб бормоқда....

— Иқтисодий ютуқлар сиз ёлғиз бўлган жойда эмас, балки одамлар гуруҳи тўпланган жойда содир бўлиши аён бўлади. Бунда аҳамиятли ва энг муҳим омил коммуникациялардаги тезлашувдир...

📌"Бахт формуласи" асосида
📌“Ақлли” шаҳар муваффақият тарихи
📌“Ақлли” шаҳар нимадан бошланади?
📌Ўзбекистон қандай “ақлли” тажрибани ўзлаштира олади?

Жаҳонда / Рақамлаштириш тенденциялари
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№3/2022

Батафсил ўқиш:
👇
ўзб https://review.uz/oz/6z5
рус
https://review.uz/pj9

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en