Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.74K subscribers
5.43K photos
166 videos
1 file
5.33K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
Ўзбекистонда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчиликларнинг қишлоқ хўжалигига таъсири қандай?

📌Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

✔️Ўзгидрометеорология маълумотларига кўра, март ойининг илк ўн беш кунлигида кетма-кет ёғингарчиликлар бўлиши ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 12−15 мм, Фарғона водийси вилоятларида 18−20 мм, республиканинг қолган ҳудудларида 20−40 мм, тоғли ва тоғолди ҳудудларда эса 50−60 мм дан ортиқроқ ёғингарчилик кузатилган.

📌Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари қуйидаги маълумотларни тақдим этди:

▪️Ғаллачиликка таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Бугунги кундаги об-ҳаво шароити қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
◽️Тинимсиз ёғингарчиликнинг кузатилганда бошоқли дон етиштиришда қандай чоралар кўрилиши зарур?

◾️Чигит етиштиришдаги таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Март ойида об-ҳаво серёғин келганда чигит экиш ишлари қандай ташкил этилади?

◾️Боғ ва токзорларга таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Мевали боғ ва дарахтлар ҳамда токзорларга ёғингарчиликнинг таъсири қандай?

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/o0w
рус
https://review.uz/o0w
инг
https://review.uz/en/o0w
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистондаги тижорат банкларида хорижий валютада жисмоний шахсларга қулай офлайн омонатлар (2022 йил март)

📈2022 йил март ойи учун юқори фоиз ставкаси 5,5% ни ташкил қилади. Фоиз ставкалари 3-5% орасида фарқ қилади.

✔️Хорижий валютадаги депозитни республикадаги 28 та банкларда очишингиз мумкин. Депозитни сақлаш муддатлари олти ойдан уч йилгача.

«Ўзагроэкспортбанк», «Савдогар банк», «Тибиси банк», «Тенге банк»да хорижий валютадаги омонатлар мавжуд эмас.

📌Бизнинг материалимизда қайси банклар ва қандай шартлар бўйича хорижий валютадаги депозитларни таклиф қилиш ҳақида ўқинг:

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ch3
рус
https://review.uz/ch3
инг
https://review.uz/en/ch3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

📌
2022 йилда Жиззах вилоятида қиймати 987 416,7 млн.сўм бўлган 140 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Маблағлар қуйидаги лойиҳаларга ажратилган:

▫️371,4 млрд.сўм (37,6% ) ижтимоий соҳадаги 49 та,
▫️193,4 млрд.сўм (19,6%) муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги 19 та,
▫️179,2 млрд.сўм (18,1% ) ирригация мелиорация тадбирлари доирасидаги 41 та, ▫️127,1 млрд.сўм (12,9%) маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари учун 1 та,
▫️30,0 млрд.сўм (3,0%) йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасидаги 1 та,
▫️86,3 млрд.сўм (8,7%) бошқа тадбирлар доирасидаги 30 та лойиҳаларга.

Улуғбек Хужакулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали Бош илмий ходими

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/jx3
рус
https://review.uz/jx3
инг
https://review.uz/en/jx3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корхоналар бизнес муҳитини қандай баҳолашди?

⬆️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқоти - бизнесда фойда ва ўсиш кутилмоқда

telegram | facebook | youtube | instagram
❗️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ўзбекистонда буғдой ва шакар маҳсулотлари барқарорлиги таъминланади

◾️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия шакар ва ғалла экспортига киритган вақтинчалик чекловлари Ўзбекистондаги маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

✔️2021 йил буғдой ҳосилида 6 млн 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун «Ўздонмахсулот» АЖ ҳудудий корхоналарида жамғарилган, 4 млн 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган.

✔️2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикада 600 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2021 йилда 595,5 минг тонна шакар (2020 йилга нисбатан 315,1%) "Ангрен шакар" МЧЖ ва "Хоразм шакар" МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/neb
рус
https://review.uz/neb
инг
https://review.uz/en/neb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Ўзбекистон уй-жой кўчмас мулк бозоридаги ҳозирги вазият қандай – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📈Марказ таҳлили Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик январь ойидаги бироз пасайишдан сўнг ошганини кўрсатмоқда. Кўчмас мулк бозорида савдо ҳажми 8,7% га ўсди.

📊2022 йил февраль ойида республика бўйича 22 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилди ва жорий йилнинг январь ойига (17,7 минг) нисбатан 24,1%га кўпайди.

📌Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилдаги короновирус инқирозидан сўнг Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги вазият 2021 йилда тўлиқ тикланди.

❗️Пойтахтда ижара нархларининг қандай ўзгариб бораётгани, уй сотиб олиш учун ўртача қанча вақт кераклигини ва қайси ҳудудларда бу кўпроқ вақт талаб этилишини, шунингдек, ипотека кредити олишга лаёқатли аҳоли улуши тўғрисида “Иқтисодий шарҳ журналининг 3-сонида билиб олишингиз мумкин бўлади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/3f6
рус
https://review.uz/3f6
инг
https://review.uz/en/3f6

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📌Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса - Шавкат Мирзиёев

✔️16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари дунёдаги тез ўзгарувчан, мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Мен бу ерга солиқ тўловчиларнинг вакили бўлиб келдим, - деди Президент. - Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак.

✔️Айрим ҳолларда тадбиркорлар янги дастур ва талабларни тушунмагани сабабли кўплаб саволлар ҳам пайдо бўлмоқда. Шунинг учун “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида уларга янгича ишлашни ўргатиш, электрон хизматлар қамровини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Агар тадбиркор янгича солиқ ҳисоботини, ўзгаришларни билмаса, унга жазо бериш керак эмас, тўғри йўлни ўргатиш, ишонтириш керак- Шавкат Мирзиёев
"Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри. Нега энди одамлар норози бўляпти деб улардан хафа бўлишимиз керак? Энг катта муаммоингиз - тушунтириб бермаганингиз. Бу нотўғри. Солиқ органидаги барча даражадаги раҳбарлар тадбиркорлар, одамлар билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши керак", деди давлат раҳбари.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z1u
рус
https://review.uz/z1u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Ўзбек автомобил бозорида жадал ўсиш кузатилди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, маҳаллий автомобил бозорида сотувлар йил бошидан бери жадаллик билан ўсди.

‼️Февраль ойида сотувлар жадаллик билан ўсди, дейди мутахассислар.

📊2022 йил февраль ойида 128,4 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ўтган йилнинг февраль ойига (51,5 минг) нисбатан 149,2%га ва 2020 йил январь ойига (57,5 минг) нисбатан эса 123,2%га кўпайди.

📈Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг жадаллик билан ўсишини ўтган ойдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши билан изоҳлашмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ncs
рус
https://review.uz/ncs
инг
https://review.uz/en/ncs

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини изоҳлади

📌Марказий банк асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор 2020 йилдан бери асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турганди.

✔️Таъкидланишича, юзага келган вазиятда Марказий банк ички нархлар кескин ўсишининг олдини олиш, тўлов тизими узлуксизлиги ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида барча зарурий чораларни кўриб боради.

✔️Миллий валюта курси динамикасида ташқи хатарлар ва девальвацион босимлар таъсирларига жавобан тўғриланиш кузатилиб, жорий йил бошидан сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 6,8 фоизга қадрсизланди.

❗️"Юзага келган вазиятни инобатга олиб, Марказий банк алмашув курсининг кескин тебранишларининг олдини олиш ва бозорнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди", дейилади хабарда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z51
рус
https://review.uz/z51
инг
https://review.uz/en/z51

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Антимонополия қўмитаси шакар нархини асоссиз оширган тадбиркорларни жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди

❗️Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра, ички бозорда шакар маҳсулотлари нархларининг қимматлашгани Россия ва Украинадаги вазиятга боғлиқ эмас.

✔️Ўзбекистонда 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ва биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда.

✔️Айни вақтда омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади.

❗️❗️Қўмита тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни аксинча, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/l6f
рус
https://review.uz/l6f
инг
https://review.uz/en/l6f

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Соғлиқни сақлаш соҳаси тарихида мутлақо янгича учрашув - Президентнинг шифокорлар билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда

✔️Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бошланди. Учрашувда давлат раҳбари аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

❗️Соҳани ривожлантиришга оид 25 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббус, cаволлар келган.

Учрашувда давлат раҳбари кўпроқ қандай саволлар келганига ҳам тўхталиб ўтди.

✔️Президент хусусий тиббиёт ва унга яратилган имкониятлар тўғрисида ҳам гапирди:

Тиббиёт вакили 1,5 миллион ойлик олса-да, йилига 2 марта тиббий кўрикка ўзи пул тўласа?! Бу ҳам адолатдан эмас.

Соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

✔️Президент нутқи давомида беморларга даволанишлари учун имтиёз берадиган “ордер” масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/2q4
рус
https://review.uz/2q4
инг
https://review.uz/en/2q4

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
❗️❗️❗️Шифокорларнинг ойлиги ошади, уй-жой олишлари учун харажатларининг 50 фоизгача қисми давлат томонидан тўлаб берилади

✔️Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган Президентнинг тиббиёт ходимлари билан учрашувида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Конституцияга тиббиётга оид ўзгартиришларни киритиш ташаббусини берди.

📌Шавкат Мирзиёев Конституцияга тиббиётга оид ўзгартиришларни киритиш ташаббусини берди:

✔️Асосий қонунимизда миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак малакали замонавий соҳага айлантириш масаласи ҳам, ҳеч шубҳасиз, тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида ўз ифодасини топиши зарур.

Биз турли тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш учун конституциявий асос яратишимиз керак
.

“Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/c17
рус
https://review.uz/c17

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
🌐Ўзбекистон иқтисодиёти ҳалқаро ташкилотлар нигоҳида

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази материалида халқаро ташкилотларнинг таҳлилий маърузалари шарҳи келтирилган.

Шарҳда қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

✔️ЖБдан жаҳон иқтисодиёти истиқболлари
✔️UNDESA 2022 йил истиқболлари ҳақида
✔️ИҲТТ давлатларида инфляция
✔️Ўзбекистонда хорижий инвестициялар
✔️ЕТТБга аъзо мамлакатларда рақамлаштириш
✔️Давлат корхоналари истиқболлари

Устувор масалалар

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№2/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/syb
рус
https://review.uz/syb
инг
https://review.uz/en/syb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📉Биржада шакар нархи пасайди

✔️"ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизматининг хабар қилишича, ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган.

⬇️18 мартда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15%га пасайган.

⬆️Шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 267 тага етди ва бу 17 мартга нисбатан 32% га, 1 мартга нисбатан уч маротабага кўпайган.

📌Эслатиб ўтамиз, Антимонополия қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/0l5
рус
https://review.uz/0l5
инг
https://review.uz/en/0l5

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en