Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.41K photos
166 videos
1 file
5.32K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-июль ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 8,2 млрд.долларни ёки 22,9%ни ташкил этди:
▫️экспорт – $2,9 млрд.
▫️импорт – $5,3 млрд.

✔️Россия билан ташқи савдо айланмаси 4,8 млрд. долларни ёки 29%ни ташкил этди.
▫️экспорт – $1,5 млрд.
▫️импорт – $3,3 млрд.

✔️Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,5 млрд. долларни ёки 11,9%ни ташкил этди.
▫️экспорт – $757,4 млн.
▫️импорт – $1,7 млрд.

✔️Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 660,0 млн. долларни ёки 30,3%ни ташкил этди.
▫️экспорт – $529,1 млн.
▫️импорт – $130,9 млн.

✔️Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 251,2 млн. долларни ёки 12,3%ни ташкил этди.
▫️экспорт – $59,4 млн.
▫️импорт – $191,8 млн.

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/cxk
рус
https://review.uz/cxk
инг
https://review.uz/en/cxk

telegram | facebook | twitter| instagram
‼️Қорақалпоғистонни ривожлантириш режалари ва таклифлари. Президент нутқидан асосийлари

📍Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этди.

📍Таҳририят Президентнинг сессиядаги нутқидан асосий тезисларни келтиради:

✔️Қорақалпоғистонда содир бўлган ўзгаришлар

✔️Бизнес учун имтиёзлар ва фермерлар учун субсидиялар

✔️Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази, саноат технопарки

✔️Экспортни қўллаб-қувватлаш ва мис ишлаб чиқариш

✔️Инфратузилмани ривожлантириш

✔️Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими

✔️Таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш

Батафсил
👇👇👇
ўзб
review.uz/oz/s3c
рус
review.uz/s3c

Кўпроқ таҳлил
👇👇👇
-
https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️"Иқтисодий шарҳ" журналининг барча сонларини *CLICK *PAYME *VISA *MASTERCARD тўлов тизимлари орқали сотиб олинг

✔️Қулай тарифни танланг

🔺MINI BOX
🔺SMART BOX
🔺LUXE BOX
🔺VIP BOX

✔️Нашрга элетрон обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин

📍Юклаб олиш
🔺
Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение

telegram | facebook | twitter| instagram
⚛️Ядро энергетикасини ривожлантириш салоҳияти

📌Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар етарли. Мамлакат ишончли хомашё базасига, жумладан, 27 та янги уран конига эга, захиралар ҳажми бўйича дунёда 10, уран қазиб олиш бўйича эса 5-ўринда туради. НКМК жаҳондаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчилардан биридир.

☢️Атом энергетикасининг афзалликлари шундан иборатки, у ишончли ва узлуксиз электр энергияси ишлаб чиқариш учун асосий манба сифатида жуда мос келади, шунингдек, кўп ҳажмда ёқилғи талаб қилмайди, атмосферага карбонат ангидрид гази, НОх (азот оксидлари), СОх (олтингугурт оксидлари) ва бошқа ифлослантирувчи моддаларни чиқармайди.

🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон ва Россия ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим имзоланган бўлиб, унда сув-сувли энергетик реактор ВВЭР-1200 асосида қуввати 2 400 МВт бўлган “III+” авлодга тегишли 2 та энергоблок таркибида атом электростанциясини қуриш кўзда тутилган.

🕑Халқаро атом энергияси агентлиги маълумотларига кўра, атом электр станцияларининг жаҳон бўйича электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 10 фоизни (2,5 трлн КВт/соат) ташкил қилади.

⚡️Янги АЭСларда электр энергия таннархи АҚШ ва Европа мамлакатларида 7,1-10,1 цент/КВт/соат, Россия, Ҳиндистон ва Хитойда 4,2-6,6 цент/КВт/соатга тенг экани аниқланди.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №8/2022

Ўзбекистонда атом электр станцияларини ривожлантиришнинг афзалликлари ва долзарблиги, шунингдек, ножўя таъсирлар ҳақида - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Бахтиёр Исмоилов материалида.👇🏻👇🏻👇🏻

ўзб https://review.uz/oz/hnu
рус
https://review.uz/hnu
инг
https://review.uz/en/hnu

-
https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
📶 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суратини 5,77% даражасида прогноз қилмоқда

✔️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

📈20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари (шу жумладан олтин ва нефт нархларининг ўзгариши) ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик Ўзбекистон Республикаси ЯИМ прогнози тузилди.

▪️ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил 1-ярмида 2021 йил 1-ярмига нисбатан иқтисодий ўсишнинг тахминий кўрсаткичлари 4,99%ни ташкил қилди.

🔺2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш сурати 5,77% даражасида прогноз қилинмоқда.

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/h9q
рус
https://review.uz/h9q
инг
https://review.uz/en/h9q

-
https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🎯Тамоман манзилли қўллаб-қувватлашга ўтиш

📌Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги биринчи ва иккинчи мулоқот натижалари, мавжуд муаммолар ва иқтисодий янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг муаллиф материалида.

📍Бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тезда ўз самарасини бера бошлади. Бир йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бино ва иншоотлар қурилди. Бу рақамлар тадбиркорларнинг келажакка ишониб, кўчмас мулкка инвестицияларни кўпайтира бошлаганлигидан далолат беради.

📍Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг корхоналар ҳажмига мос келадиган механизми яратилади. Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади. Бу таклифнинг эътиборли томони шундаки, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш сиёсатида бошланган кескин ўзгаришлар давлат бошқарувининг иқтисодий блоки органларидан жуда жиддий саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Президент томонидан олға сурилган янги ғоя ва чора-тадбирлар амалдаги тартиб ва қоидаларга жиддий ўзгартиришлар киритишни, янги ёндашувларга асосланган янги мезонларни жорий этишни талаб қилади ва бу қисқа вақт ичида амалга оширилиши керак бўлган жуда мураккаб ва масъулиятли жараёнлардир.

"Янги Ўзбекистон" газетаси №176 (698) 2022 йил 28 август

Батафсил таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/dxx
рус
https://review.uz/dxx
инг
https://review.uz/en/dxx

👇👇👇

- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🇺🇿🇦🇿Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари изчил кенгайиб бормоқда

🔹Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йилда қарийб 7 бараварга ўсиб, 2021 йилда 118,8 млн долларга етди.
▪️Экспорт 5,8 баравардан — $75,9 млн.га ошди
▪️Импорт 10
баравардан — $42,9 млн.га ўсди

🔹Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 243 та корхона ташкил этилди:
▪️100% хорижий капитал иштирокидаги 152 та корхона
▪️82 та ҚК

🔹
Озарбайжонда Ўзбекистон капитали иштирокида саноат кооперацияси бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилди:
▪️Ҳажигабул шаҳрида “Азермаш СР” заводи негизида фаолият юритувчи “UzAuto Motors” АЖ ва “СамАвто” МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.

🔹Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Декларацияни имзолашди. .

📌Қуйидаги соҳаларда Озарбайжонга экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ва иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертларининг ҳисоб-китобларида келтирилган:
▫️
тўқимачилик
ва кийим-кечак
▫️ чарм ва пойабзал маҳсулотлари
▫️электр кабеллари
▫️қурилиш:
👇🏻

ўзб https://review.uz/oz/7jp
рус
https://review.uz/7jp
инг
https://review.uz/en/7jp

Кўпроқ таҳлил
👇👇👇
- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🇺🇿Эртага, 1 сентябрь куни Ўзбекистон ўзининг асосий байрами – Мустақиллик кунини нишонлайди

✔️
Янги Ўзбекистонни яратиш бошланганига 6 йил бўлди. Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов ушбу мақоласида Янги Ўзбекистон асосини яратиш борасида амалга оширилган айрим тадбирлар ҳақида фикр юритади.

🖊Мақолада қуйидаги мавзулар келтирилган:

▪️Ҳаракатлар стратегияси - Янги Ўзбекистон иқтисодий пойдеворини яратиш йўлида ташланган улкан қадам
▪️Халқ қабулхоналари тафаккуримизни, ҳаётимизни кескин ўзгартирди
▪️Қўшничилик муносабатлари тикланди
▪️Тадбиркорлик тафаккури қайта уйғотилди
▪️Мамлакат улкан қурилиш майдонига айланди
▪️Сўмнинг конвертацияси бошланди
▪️Хориждан қайтган ёшлар жамиятимизга “тоза қон” олиб киришди
▪️Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси

Одил Олимжонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

ўзб
https://review.uz/oz/qji
рус
https://review.uz/ubq
инг
https://review.uz/en/ubq

👇👇👇
- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
📶Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланиш шароитида иқтисодий ислоҳотлар

📌Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида "Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти томонидан ўтган 6 йил давомида иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида умумий маълумот тайёрланди.

2016
йилдан Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди.

Асосийлари:
валюта бозори либераллаштирилди, валютани эркин конвертация қилиш имконияти
товарлар учун акциз солиғи бекор қилиш, товарлар учун импорт божхона божларини кескин камайтириш
банк сектори ва пул муомаласини ислоҳ қилиш
солиқ ислоҳоти
бизнес юритишда маъмурий харажатларни камайтириш
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча йўналишлари ислоҳ қилиш

🔻2016-2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 12 та асосий йўналиши тақдим этилган тезислар тайёрланди.

ўзб
https://review.uz/oz/us0
рус
https://review.uz/us0
инг
https://review.uz/en/us0

- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муборак бўлсин!

telegram | facebook | twitter| instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг №8 сони

🔺Ушбу сон мавзуси: Давлат хизмати сифати ва бошқарув натижадорлигини ошириш - долзарб масала

№8 сонда ўқийсиз:
▫️Маъмурий ислоҳотлар янги босқичда
▫️Ўзбекистон ва Туркманистон янги босқичга қадам қўймоқда
▫️Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги "Қобул коридори"
▫️Ташаббускор бюджетлаштиришнинг аҳамияти
▫️Ядро энергетикасини ривожлантириш салоҳияти
▫️Ўзбекистоннинг “Ақлли шаҳарлари”да IoT технологиялари
▫️Ўзбекистонда чакана озиқ-овқат нархлари таҳлили
▫️Ҳоким ёрдамчиси билан интервью
▫️Аждодларимиз иқтисодий тафаккури
▫️Билимга асосланган иқтисодиёт
▫️Инвесторлар учун тақдим этилган солиқ имтиёзлари

📍Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

📍Юклаб олиш:
✔️CLICK
✔️PAYME
✔️Visa / MasterCard

telegram | facebook | twitter| instagram
🔝Дунё мамлакатларида инвесторлар учун тақдим этилган солиқ имтиёзлари

📍Таҳлилларга кўра, дунё мамлакатлари бўйича инвестицияларни рағбатлантирувчи солиқ имтиёзларининг 57 фоизи аниқ соҳа ва тармоқлар учун қўлланилган.

✂️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Анвар Қобиловнинг ушбу таҳлилида инвестицияларни рағбатлантирувчи солиқ чора-тадбирлари, фойда солиғи имтиёзлари, инвесторлар учун солиқ таътиллари, тармоқлар бўйича берилган солиқ имтиёзлари ҳамда Ўзбекистонда инвесторлар учун тақдим қилинган имтиёзлар келтирилган.

✔️Таҳлилларга кўра, 2011-2021 йиллар мобайнида 100 та давлат томонидан солиққа тортиш тизими бўйича қатор чора-тадбирлар қўлланилган, хусусан, 90 та давлатда солиқ ставкалари пасайтирилган, янги солиқ имтиёзлари қўлланилган ёки мавжуд имтиёзлар тизими янада кучайтирилган.

✔️Охирги 10 йилликда дунё бўйича солиқ тизими ислоҳотлари аксарият ҳолларда инвестициялар учун рағбатлантирувчи аҳамиятга эга бўлган: 83 фоиз давлатларда бутун иқтисодиёт ёки алоҳида тармоқ учун инвестицияларни рағбатлантирувчи солиқ имтиёзлари қўлланилган.

✔️Охирги ўн йилликда инвестицияларни рағбатлантирувчи солиқ имтиёзларининг асосий қисми ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасига йўналтирилган. Хусусан, дунё мамлакатлари бўйича инвесторлар учун қўлланилган солиқ имтиёзларининг 37 фоизи ишлаб чиқариш 32 фоизи хизматлар соҳасига тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун қўлланилган имтиёзлар 17 фоизни, фойдали қазилмалар қазиб олиш тармоғига қўлланилган имтиёзлар эса 14 фоизни ташкил қилади.

Анвар Қобилов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ"
№8/2022

Батафсил таҳлил👇👇👇

ўзб
https://review.uz/oz/ss5

- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
📊Ўзбекистон тижорат банкларида миллий валютадаги жисмоний шахслар учун қулай офлайн омонатлар шарҳи (2022 йил сентябрь)

📈Максимал фоиз ставкаси 24 фоизни
📉Минимали фоиз ставкаси 15 фоизни ташкил этди – 15%

📍Тижорат банклари йиллик 22% ставка билан депозитларни таклиф қилмоқда.

‼️Шу йилнинг кузида мамлакатимизнинг 29 та банкида 10 ойдан 3 йилгача муддатга омонат очиш мумкин бўлади.

📌2022 йил сентябрь ойи бошида банклар томонидан сўмомонатлари бўйича қандай фоиз ставкалари таклиф қилингани ҳақида бизнинг материалимизда ўқишингиз мумкин.

▫️2022 йил сентябрь ойи учун тўлиқ шарҳни 👈бу ерда кузатинг

▫️2022 йил
март ойидаги ва 2021 йил ноябрь ойидаги шарҳлар 👈бу ерда

Батафсил таҳлил
👇👇👇

-
https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🏙Ўзбекистоннинг “Ақлли шаҳарлари”да IoT технологиялари

Ўзбекистонда “ақлли” шаҳарларни ривожлантириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга татбиқ этилиши хавфсизлик даражасини оширишга, мамлакатнинг инвестицион муҳитини ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга олиб келади. Ушбу таҳлилда Smart City қурилишида IoT, “Ақлли” шаҳарнинг “ақлли” элементлари, Бизнес учун IoT, IoT истиқболлари тўғрисида ўқийсиз.

✔️“Ақлли шаҳар” (Smart City) концепцияси Буюмлар интернети (IoT) салоҳиятининг кенгайиши натижасида пайдо бўлди. Айнан замонавий шаҳарлар истиқболдаги рақамли асрнинг экспериментал майдонларига айланмоқда.

✔️Тошкентда “ақлли” шаҳарлар тизимининг элементларидан бири – “Хавфсиз шаҳар” аллақачон жорий этилган бўлиб, 120 та чорраҳада қоидабузарликларни қайд этувчи “ақлли” видеокузатув камералари ишлаб турибди.

⬆️Business Insider маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб қарийб 8 млрд Буюмлар интернети қурилмалари уланган бўлса, 2027 йилга бориб уларнинг сони 41 млрддан ортади.

⬆️“Global Data” 2023 йилга бориб, IoT глобал бозори ҳажми 318 млрд долларгача ўсишини прогноз қилмоқда.

⬆️Juniper Research компанияси томонидан ўтказилган янги тадқиқот маълумотларига кўра, саноатлашган Буюмлар интернетига глобал уланишлар сони 2021 йилдаги 17,7 млрддан 2025 йилда 28 млрдгача ошади, яъни ўсиш суръати 58,2 фоизни ташкил этади.

✔️Ижобий ўсиш динамикасининг асосий қисми бизнес-фойдаланувчилар, хусусан, чакана савдо, агросаноат сектори, ақлли уйлар ва ақлли электр таъминоти тармоқлари қурилиши билан боғлиқ компаниялар томонидан таъминланади.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №8/2022

Батафсил таҳлил👇👇👇

ўзб
https://review.uz/oz/559

- https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Самарқандда бўлиб ўтадиган #ШҲТ саммити иштирокчилари билан инфографикани эълон қилди

Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

Кўпроқ таҳлил
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews

telegram | facebook | twitter| instagram
📊Август ойида Ўзбекистон ҳудудларида юқори ишбилармонлик фаоллиги кузатилди (+инфографика)

1 январдан 31 августгача мониторинг натижалари:

✔️Солиқ тушумлари ҳажми 16,5%га ошган;
✔️Божхона тўловлари бўйича тушумлар 40,0%га ошди;
✔️Товарлар экспорти ҳажми 23,0%га ўсди;
✔️Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми7,0%га ўсди
✔️Товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 42,6%га ошди.

📈Экспортнинг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

📉Экспортнинг қисқариши Бухоро (10,7 фоизга), Сурхондарё (7,3 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (16,1 фоизга) кузатилди.

‼️Бухоро вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши 2022 йилнинг январ-август ойларида пахта толаси экспорти камайганлиги билан боғлиқ.

Батафсил:
ўзб https://review.uz/oz/zk7
рус
https://review.uz/zk7
инг
https://review.uz/en/zk7

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📊Кўп ўлчовли камбағаллик индекси: қўллаш имкониятлари

🔻Cити (Citi) ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ёзилган тенгсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича таҳлилий ҳисобот чоп этилди. Ҳисоботда кўп ўлчовли камбағаллик индекси (МПИ), давлат ва хусусий сектор томонидан муваффақиятли амалга оширилган амалий тадқиқотлар муҳокама қилинади.

🌐Глобал миқёсда 15 ва ундан катта ёшдаги камбағалларнинг қарийб 70 фоизи ўрта маълумотига эга эмас ёки фақат бошланғич маълумот олган. 258 миллион болалар ва ўсмирлар мактаб таълимидан маҳрум ҳисобланади.

🦠Жаҳон банки маълумотларига кўра, глобал камбағаллик даражаси КОВИД-19 туфайли 2030 йилда 6,7 фоиздан 7 фоизга кўтарилиши мумкин.

❗️Камбағалликка қарши курашда сарфланган инвестициялар мультипликатив таъсирга эга.

▪️Таълимга йўналтирилган инвестициялар иқтисодиётга - 2,4 баробар,
▪️соғлиқни сақлаш инвестициялари - 4,3 баробар

📌Ўзбекистонда кейинги 5 йил ичида камбағалликни икки баравар қисқартиришдан иборат улкан мақсадни амалга ошириш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат ва инвестициялар талаб этилади.

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда болалар ва оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштириш" лойиҳасини тайёрлади ва унинг доирасида экспертлар Ўзбекистонда камбағалликни кўп ўлчовли ўлчаш методологиясини ишлаб чиқади.

Ушбу таҳлилда қуйидагилар ҳақида ўқишингиз мумкин:

✔️КОВИД-19 инқирози глобал камбағалликка қандай таъсир қилди?
✔️Технология камбағалликни аниқлашга қандай ёрдам беради
✔️Ўзбекистон эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштирилган кўп ўлчовли камбағалликни ўлчаш миллий воситасини ишлаб чиқиш


Батафсил
таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/4yu
рус
https://review.uz/4yu

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📌Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи

❗️"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" номли мақоланинг тўлиқ матнини тақдим этади.

✔️Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти?
✔️Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим?
✔️Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда?
✔️Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

📍Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилганидек, ушбу мақолада шу ва бошқа муҳим саволларга жавоблар берилган.

Батафсил таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/37z
рус
https://review.uz/37z
инг
https://review.uz/en/37z

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter