Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.61K subscribers
5.78K photos
183 videos
1 file
5.58K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🌐 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик географияси

📌 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг бош илмий ходими Юрий Қутбитдиновнинг мақоласида 2021 йилнинг ташқи сиёсий якунлари борасида сўз боради.

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларига мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистоннинг, энг аввало, Марказий Осиё (МО) давлатлари, шунингдек, асосий ташқи савдо шериклари билан иқтисодий ҳамкорлигини икки томонлама форматда ҳам, халқаро ташкилотлар доирасида ҳам янада кенгайтириш йўналиши давом эттирилди. Мамлакатимиз Президентининг ташриф ва учрашувлари географияси Европа, Евроосиё, Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларини ўз ичига олди.

✔️Мақола қуйидаги бўлимлардан иборат:

◾️ Устувор Марказий Осиё
◾️ Европа, Евроосиё ва Осиё давлатлари билан ҳамкорлик
◾️ Кўп қиррали ҳамкорлик шакллари ташаббуслари

“Иқтисодий шарҳ” журнали, 1 сон (265), 2022 й.

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/fc1
рус https://review.uz/fc1
инг https://review.uz/en/fc1

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍3
📈Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

▪️Президент фармонига мувофиқ, 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда нафақа тайинланади.

📌Фармондан асосийлари:

✔️ногиронлик нафақаси ҳамда ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

✔️18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/ljl
рус
https://review.uz/ljl
инг
https://review.uz/en/ljl

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг биринчи сони билан танишинг

«Экономическое обозрение»
илмий – таҳлилий журнали энди ўзбек тилида – «Иқтисодий шарҳ»

📌Журнал Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 1998 йилдан буён нашр этилиб, шу йиллар давомида Ўзбекистоннинг етакчи таҳлилий нашри бўлиб келмоқда.

✔️«Иқтисодий шарҳ» журналининг 1-сонини юклаб олиш

✔️Журналнинг PDF шаклини CLICK ва PAYME орқали харид қилишингиз

✔️REVIEW.UZ сайти орқали обуна бўлишингиз мумкин.

telegram | facebook | twitter| instagram
3🔥3
⬆️Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори 100 кун ичида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни белгилаб олди

📌Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори раҳбарларининг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасида ташкил этилган йиғилиши бўлиб ўтди.

📍3 ой ичида ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди:

✔️ислоҳотларнинг амалга оширилишни баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини шакллантириш

✔️истеъмолчиларни электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашга босқичма-босқич ўтиш бўйича “пилот” лойиҳасини йўлга қўйиш

✔️ёқилғи нархлари кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш

📌 Ҳар бир йўналиш бўйича ушбу масалаларга мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, улар оралиқ натижаларни умумлаштиради ва ҳар 25 кунда “Leadership” гуруҳи ҳисобот тақдим этади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/7xn
рус
https://review.uz/7xn
инг
https://review.uz/en/7xn

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍9
🇺🇿🇬🇧Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликда сўнгги йиллар динамикаси

📌Ўзбекистон 2021 йил ноябрь ойида Буюк Британиянинг ривожланаётган давлатлар учун жорий этилган ва Европа Иттифоқининг #“GSP+” тизимига ўхшаш Умумий имтиёзлар тизими Кенгайтирилган схемаси бўйича бенефициар мамлакатга айланди. Шу муносабат билан #GSP дастурининг Ўзбекистондаги координатори Фабиан Хартвелни #суҳбатга тортдик.

📊Кенгайтирилган тизимга киритилганидан сўнг Ўзбекистоннинг ўрик ва узум каби мевалар ҳамда асосий экспорт товарларидан ҳисобланган тўқимачилик маҳсулотлари каби жами 7815 турдаги товарга тарифлар бекор қилинди.

📍GSP дастурининг Ўзбекистондаги координатори Фабиан Хартвел Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш жабҳасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, "бу ўзаро шерикликни чуқурлаштириш мумкин бўлган соҳа” эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Лондон фонд биржаси ўзининг катта тажрибаси билан IPO ва облигациялар чиқариш орқали хорижий капитални жалб қилиш учун ажойиб платформа ҳисобланади.

«Иқтисодий шарҳ» журнал №1 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/8sa
рус
https://review.uz/8sa
инг
https://review.uz/en/8sa

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️«Экономическое обозрение» журнали 12 йил давомида чоп этилган барча сонлар архивини эълон қилди

📌«Экономическое обозрение» журналининг 2010 йилдан 2022 йилгача бўлган барча 143 та сони рақамли форматда мавжуд

✔️Журнал архивини юклаб олиш👇

📍2010
📍2011
📍2012
📍2013
📍2014
📍2015
📍
2016
📍2017
📍2018
📍2019
📍2020
📍2021
📍2022

✔️Журнални юклаб олиш👇
CLICK
PAYME

✔️Обуна бўлиш👇
REVIEW.UZ

telegram | facebook | twitter| instagram
👍51🔥1
📊Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойи учун ташқи савдоси

📈2022 йилнинг январ ойи якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 3498,2 млн. долларни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1164,2 млн. долларга ёки 49,9%га кўпайди.

▫️экспорт ҳажми 1399,4 млн.доллар
▫️импорт ҳажми 2098,7 млн. доллар

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор - давлатлар орасидан учта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган:

▫️Қирғиз Республикаси - 42,3 млн. доллар,
▫️Афғонистон - 37,0 млн. доллар,
▫️Тожикистон - 22,7 млн. доллар.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/33l
рус
https://review.uz/33l
инг
https://review.uz/en/33l

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍2
🚘Импорт автомобиллар учун божхона божи миқдори пасайтирилди (+жадвал)

🖋Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

📉Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади.

▪️Божлар фақатгина Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларга тааллуқли бўлади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/4ff
рус
https://review.uz/4ff

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍6😱1
📊Инфографика: 2022 йил январь ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

📌Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 32,4%и МДҲ давлатларига тўғри келади.

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь ҳолатига кўра 1 134,1 млн.долларни ташкил этди.

▫️экспорт – 387,0 млн.доллар
▫️импорт – 747,1 млн.доллар

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғиз Республикаси давлатлари билан қайд этилди.

👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/glj
рус
https://review.uz/glj
инг
https://review.uz/en/glj

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍2
📊Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

📌2021 йил Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди ва 26,3 трлн.сўмни ташкил этди.

📈Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 13,6 млн.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 6,0 фоизга ўсди.

📈Ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,6 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди.

📈Қишлоқ хўжалигида 2020 йилга нисбатан 3,7 фоизга ўсиш кузатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 12,3 трлн.сўмни ташкил этди.

Саламат Бегманов, Юсуп Жумабаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/u30
рус
https://review.uz/u30
инг
https://review.uz/en/u30

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
1
🌐IT таълим амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан

‼️Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган бир қатор чора-тадбирларга қарамай, ҳатто 100 та тор ихтисосли ОТМлар мавжуд бўлса ҳам, Ўзбекистон бозори IT - кадрлар билан тўлиқ таъминлана олмайди. Тошкентдаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалалов бу вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида гапирди.

📈Охирги бир неча йил ичида IT-мутахассислиги соҳасида кадрлар тақчиллиги янада ўсиши тахмин қилинмоқда, негаки, пандемия жамиятнинг ахборот технологияларига тобелигини янада кучайтирди. Бозор ўзича ушбу соҳанинг барча эҳтиёжларини қондириш учун вақт топа олмайди.

✔️Бу вазиятдан чиқиш йўлларидан бири сифатли онлайн-таълимни йўлга қўйишдир. Бугун таълим платформаларини ривожлантириш жуда муҳим ва ғоят ижобий истиқболларга эга. Ижобий мисоллар қаторида жадал суръатлар билан ривожланаётган Coursera, Skillbox, Udemy каби онлайн таълим платформаларини келтириб ўтиш мумкин.

✔️Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг онлайн таълим соҳасидаги лойиҳасини ҳам ижобий мисол деб аташ мумкин. Мазкур университет амалиёти онлайн таълим ҳам самарали бўлиши мумкинлигини кўрсатди. 2020 йил пандемия бошланганидан бери ОТМ мутахассислари қисқа вақт ичида IUT-DES «IUT Distance Education System» – масофавий таълим платформасини ишлаб чиқишди.

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№1 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/x9u
рус
https://review.uz/x9u
инг
https://review.uz/en/x9u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
1🤯1
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йилдаги ташқи савдоси

📈2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг (#ҚР) умумий ташқи савдо айланмаси қарийб 657,2 млн.долларни ташкил этди ва бу 2020 йилга нисбатан 21,9%га ошди.

📌2021 йилда #ҚР Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Латвия ва Корея Республикаси билан кўпроқ савдо қилган.

✔️Экспортининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 115,4%ни ташкил этди ва экспорт ҳажми 418,6 млн.долларга етди.

▫️Экспортнинг қарийб 71,2%и тармоқ корхоналари ҳиссасига ва 28,8%и ҳудудий корхоналар улушига тўғри келган.

✔️2021 йилда импорт 2020 йилга нисбатан 35,3 фоизга ошди ва 238,6 млн.долларни ташкил этди.

▫️Импортнинг 44,6%и машина ва ускуналар, 25,0%и кимё саноати товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, 7,1%и энергия ресурслари, 4,9%и хизматлар, 1,1%и қора ва рангли металлар ва 17,4%и ҳиссасига тўғри келди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/x0f
рус
https://review.uz/x0f
инг
https://review.uz/en/x0f

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
👍2
🚘#Архив: 5 йил ичида Ўзбекистонда автомобилсозлик саноати қандай ўзгарди

✔️Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Мушараф Мир Аҳмадова шарҳида ўқишингиз мумкин.

❗️2020 йил мобайнида 280 080 дона енгил автомобиллар, 642 дона автобуслар, 4 163 дона юк машиналари, 673 дона тракторлар ва 41 дона махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилди.

▪️2016-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарининг экспорти 639,5 млн долларни ташкил қилди. Статистик таҳлилларга кўра, 2016 йилда 55,1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу қийматни 208,9 млн долларгача кўтаришга эришилди ва бунда ўсиш 4,1 баробарни ташкил қилди.

▪️Автосаноат соҳасида амалга оширган ташқи импорт қийматларига эътибор берадиган бўлсак, 2020 йил мобайнида жами 1 838,3 млн долларлик автотранспорт воситалари импорт қилинди, бу эса ўз навбатида 2016 йилга нисбатан импорт ҳажми 2,1 баробарга ошганини кўрсатиб берса, 2019 йилга нисбатан 13 фоизга камайишга эришилганини тасдиқлайди.

▪️Автосаноат соҳасида рақобатбардошликни кўтариш мақсадида хорижий давлатлардан бир қатор инвестицияларни жалб қилиш ва улар билан халқаро шартномаларни йўлга қўйиш мақсадида олиб борилган саъй–ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Россия, Франция, Япония давлатларининг LADA, Volkswagen ва UzPCA каби автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/0b7
рус
https://review.uz/0b7
инг
https://review.uz/en/0b7

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
1