Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.4K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Малика Жуманиёзова ва Бахтишод Хамидов “Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари” рейтинги қандай тузилиши борасида интервью берди (#видео).

Хўш, Тошкентда озиқ-овқат нархлари энг бой мамлакатлар пойтахтларидагидан ҳам қимматроқми?
Тошкентдаги энг арзон 10та озиқ-овқат нархларидан келиб чиқиб, Тошкентни энг арзон шаҳарлар қаторига киргизса ҳам бўладими?

▪️2020 йил учун ҳисобланган рейтинг натижаларига кўра, Тошкентдаги нарх-наво Нью Йоркдаги нархлардан 3-4 баробар арзонлигини кўрсатган.

▪️Тошкент шаҳри қимматлилиги бўйича 132-ўринни эгаллаган ёки 133 шаҳарлар орасида энг арзон иккинчи шаҳар (Дамашқ шаҳридан кейин) деб топилган.

ўзбек тилида: review.uz/oz/w3k
рус тилида:
review.uz/
инглиз тилида:
review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📎Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

📌“Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди.

▪️2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

▪️2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.


ўзбек тилида: review.uz/oz/hq6
рус тилида: review.uz/
инглиз тилида: review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📊Марказий банк 2020 йил ва 2021 йил I чораги учун Ипотека кредитлари таҳлилини тақдим этди.

📈Ипотека кредитлари қолдиғи 2018 йил 1 январь ҳолатига 9,7 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йил 1 январь ҳолатига 3 баробарга кўпайиб, 28,3 трлн. сўмга етди. Шунингдек, ипотека шартномалари сони 121,7 минг донадан 238,4 минг донага етиб, қарийб 2 баробарга ошган.

▪️Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, 2020 йилда ажратилган ипотека кредитларининг 64 фоизи 5 та ҳудудлар ҳиссасига тўғри келиб, бунда 35 фоизи (3, 183,7 млрд. сўм) Тошкент шаҳри, 10 фоизи (871,8 млрд. сўм) Самарқанд вилояти, 8 фоизи (690,6 млрд. сўм) Тошкент вилояти ҳамда 6 фоизи (534,3 млрд. сўм) Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

▪️Ўтган йилда 36 134 нафар фуқаролар томонидан 1 207,2 млрд. сўм миқдоридаги ипотека кредитлари, жумладан, Тошкент шаҳрида 274,7 млрд. сўм (жами сўндирилган ипотека кредитларининг 22,8 фоизи), Қашқадарёда 146,4 млрд. сўм (12,1 фоиз), Қорақалпоғистон Республикасида 128,5 млрд. сўм (10,6 фоиз) ва Андижонда 89,3 млрд. сўм (7,4 фоизи) сўндирилган.

ўзбек тилида: review.uz/oz/fox
рус тилида:
review.uz/
инглиз тилида:
review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
▪️Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Мадина минтақаси амири шаҳзода Файсал бин Салмон ал-Сауд билан учрашди.

▪️
Учрашувда Самарқанд ва Мадина шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

▪️Подшоҳ Файсал номидаги Исломшунослик маркази билан Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг салоҳияти ҳам қайд этилди.


ўзбек тилида: review.uz/oz/khd
рус тилида:
review.uz/
инглиз тилида:
review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
Темир дафтар, Аёллар дафтари ёки Ёшлар дафтарида турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?

▪️
«Темир дафтар»нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;

▪️«Аёллар дафтари» юритилиши бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

▪️«Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади.

📌«Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

▪️тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.

📌«Аёллар дафтари»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

▪️Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

📌«Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар таъминотсиз ажратилади


ўзбек тилида: review.uz/oz/p2i
рус тилида: review.uz/
инглиз тилида: review.uz/en

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📊2021 йил I чорагида тижорат банклари томонидан аҳолига қанча ипотека кредитлари ажратилган?

▪️2021 йил I чорагида тижорат банклари томонидан аҳолига умумий қиймати 1 578,3 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Ҳудудлар бўйича ажратилган кредитлар:

Тошкент шаҳрига - 455,5 млрд. сўми;
Андижон вилоятига - 144,5 млрд. сўми;
Фарғона вилоятига - 127,9 млрд. сўми;
Сурхондарё вилоятига - 122,9 млрд. сўми.

▪️2021 йил 1 апрель ҳолатига жами кредитлар қолдиғи 283,4 трлн. сўмни ташкил этиб, ипотека кредитларининг жами кредит қолдиғидаги улуши 10,4 фоизга тенг бўлди.

Ҳудудлар кесимида ипотека кредитлари қолдиғи:

Тошкент шаҳрида - 6,2 трлн. сўм;
Самарқанд вилоятида - 2,7 трлн. сўм;
Тошкент вилоятида - 2,4 трлн. сўм;
Қашқадарё вилоятида - 2,3 трлн. сўм;
Сурхондарё вилоятида - 2,0 трлн. сўм.

▪️Жорий йил I чорагида ажратилган ипотека кредитларининг 378,7 млрд. сўми 18-30 ёшгача, 1121,0 млрд. сўми 31-50 ёшгача, 79,0 млрд. сўми эса 50 ёшдан юқори фуқароларга ажратилган.

▪️Ипотека кредитларининг 1 350,0 млрд. сўми бирламчи бозордаги уйларни, 228,4 млрд. сўми эса иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

ўзбек тилида: review.uz/oz/klp
рус тилида:
review.uz/
инглиз тилида:
review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
🇺🇿Ўзбекистон 3 ойда қанча тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилгани хусусида маълумот берилди

📈2021 йилнинг 1-чорагида 54 та хорижий давлатларга қиймати 637,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилинган.

❗️Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

▫️Россия – 209,4 млн.
▫️Хитой – 170,1 млн.
▫️Қирғиз Р. – 83,9 млн.
▫️Туркия – 65,9 млн.
▫️Польша – 15,4 млн.
▫️Эрон – 11,0 млн.
▫️Украина – 10,7 млн.
▫️Қозоғистон – 10,3 млн.
▫️Покистон – 9,6 млн.
▫️Миср – 6,9 млн.
▫️Италия – 5,2 млн.
▫️Озарбайжон – 5,1 млн. АҚШ доллари.

ўзбек тилида: review.uz/oz/w6i
рус тилида:
review.uz/
инглиз тилида:
review.uz/en


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
🇺🇿Ўзбекистонда 7 май куни алоқа ходимлари куни сифатида нишонланади

❗️Соҳа ходимларини табриклаймиз ва Ўзбекистонда тўрт йил ичида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
#Шарҳи бўйича #CERR Инфографикасини тақдим этамиз

Ўзбекистон ушбу кўрсаткичларнинг аксарияти бўйича 2016 йилдан буён сезиларли ютуқларга эришди.

Тўрт йил ичида:

📈"ахборот-коммуникация" хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 2016 йилдан бошлаб 2 бараварга ошиб, 4,4 дан 8,8 трлн. сўмга;

📈 "ахборот-коммуникация" иқтисодий фаолият тури бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 2 бараварга ўсиб, 6,3 трлн. сўмдан 12,9 трлн. сўмга;

📈 IT-соҳасига киритилган инвестициялар 1,2 трлн. сўмдан 4,8 трлн. сўмгача 4 баробар ошди.

❗️Экспертларнинг таъкидлашича, рақамли иқтисодиётда асосий ролни хусусий бизнес эгаллаши, давлат эса хусусий ташаббус учун инфратузилма ва шароит яратиши билан шуғулланиш керак.

ўзбек тилида: review.uz/oz/5el
рус тилади:
review.uz/5el
инглиз тилида:
review.uz/en/5el

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
Aзиз дўстлар, бугунги Хотира ва қадрлаш куни барчамизга яна бир бор тинчлик ҳамда инсон қадри қанчалик улуғлигини ёдга солсин.
Уруш фахрийларига чексиз ҳурмат-иззат ва шон-шарафлар бўлсин! Aйём билан!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Aziz do‘stlar, bugungi Xotira va qadrlash kuni barchamizga yana bir bor tinchlik hamda inson qadri qanchalik ulug‘ligini yodga solsin.
Urush faxriylariga cheksiz hurmat-izzat va shon-sharaflar bo‘lsin! Ayyom bilan!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Дорогие друзья, пусть День памяти и почестей еще раз напомнит всем, как важно хранить мир, и как дороги те люди, кто с нами сегодня рядом. Вечная вам благодарность, почет и слава – герои, защитники, отцы и матери!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Dear friends, today’s Remembrance and Honor Day remind us all once again of the greatness of peace and human dignity.
Eternal gratitude, honor and glory to you - heroes, defenders, fathers and mothers!

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📈Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми ошди

💵Халқаро захиралар ҳажми 2021 йил 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил этмоқда.

📉Апрель ойида бу кўрсаткич 32,7 млрд долларни ташкил этган

📊Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан бери илк марта ўсишга эришди.

ўзбек тилида: review.uz/oz/pn4
рус тилида:
review.uz/pn4
инглиз тилида:
review.uz/en/pn4

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📈Ўзбекистон тўқимачилик саноати Европа Иттифоқи мамлакатларига ўз маҳсулотлари экспортининг кескин ўсишини кутмоқда

🌐Тошкентда тўқимачилик форуми якунланди, унда тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва #GSP+ тизимига асосан Европа Иттифоқи бозорида маҳсулотларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

▪️ GSP+ тизимини тўқимачилик маҳсулотларига қўллашда экспортининг ўсиши кутилмоқда
2021йилда 142 млн доллар
2022 йилда 242 млн доллар

▪️Белгиланган натижаларга эришиш учун тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига олиб чиқиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

▪️ Ўзбекистон дунёнинг 65 мамлакатига 2,1 миллиард доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилмоқда, шундан 74 миллион доллари Европа Иттифоқи давлатларига тўғри келади.

Рақобат таҳлили қуйидаги устувор йўналишларни аниқлашга имкон берди:

➢ Ип (мато ишлаб чиқарувчилар учун);

➢ матолар (тайёр кийим ишлаб чиқарувчилар учун);

➢ трикотаж (супермаркетлар тармоқлари ва кийим дўконлари учун);

➢ аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари (супермаркетлар тармоқлари ва кийим дўконлари учун);

➢ Тери маҳсулотлари (супермаркетлар тармоқлари, уй дўконлари ва меҳмонхоналар учун).

ўзбек тилида: review.uz/oz/4x1
рус тилида:
review.uz/4x1

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
📊Ҳафталик нархлар #шарҳи: ўсимлик ёғи нархи 0,5% га пасайган

📈Ташқи бозорда ўсимлик ёғига бўлган талабнинг ортиши ва натижада тадбиркорларнинг нархлар фарқидан фойдаланган ҳолда юқори фойда олишга интилиши оқибатида нархларнинг кўтарилиши давлат томонидан бозорни барқарорлаштирувчи чора-тадбирларнинг жорий этилишига олиб келди.

▪️#CERR ички бозорда нархлар бўйича доимий мониторинг олиб бормоқда.

📉Ҳафта охирига келиб республикада бир литр ўсимлик ёғининг ўртача нарх 0,5% га пасайиб, 19 104 сўмни ташкил этди.

📊Ўртача нархлар диапазони Андижон вилоятида бир литр учун 17 218 сўм, Тошкент шаҳрида 20 596 сўмгача бўлган оралиқда ўзгариб борди.

Туманлар таркибида ўсимлик ёғи нархининг бир литри учун энг катта пасайиш Вобкент (8,3%), Тўрткўл (6,3%), Жомбой (5,5%), Элликқалъа (5,4%), Пахтачи (5,1%), Мирзачўл (5%) туманларида кузатилди.

📉Ўсимлик ёғи нархларининг пасайиши ички бозордаги вазиятнинг барқарорлашаётганидан далолат беради.

ўзбек тилида: review.uz/oz/gqa
рус тилида: review.uz/gqa

@reviewuznews
📊2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси 14,2 млрд. долларни ташкил этди

▪️2021 йил январь-апрель ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн. сўмни (14,2 млрд. доллар) ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди.

▪️Банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн. сўмни ташкил этди.

▪️2021 йил январь-апрель ойларида банк карталарига 78,4 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн. сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.


ўзбек тилида: review.uz/oz/x20


@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
❗️Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олишади?

▫️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

▫️Президент томонидан имзоланган ҳужжатлар билан қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.

13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида қайд этилди.

ўзбек
тилида: review.uz/oz/6hm

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en