Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.62K subscribers
5.68K photos
173 videos
1 file
5.5K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
👥Ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга доир янги ташаббуслар билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🧮Йиғилишдан асосийларини келтирамиз:

💻 Келаси йил 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиниб, яшаш шароити яхшиланади.

👫 Келаси йили камбағаллик юқори мингта маҳаллада яна биттадан оилавий боғча фаолияти йўлга қўйилади.

💿 2025 йилда 3,5 минг нафар камбағал оилалар фарзандлари олий таълимга грант асосида қабул қилинади.

🖋 CERR томонидан тайёрланган ижтимоий ҳимояга оид мақолалар билан у ерда танишишингиз мумкин:

😮 Аёллар ва қонун Жаҳон банки баҳолашларида
😮 Ўзбекистонда парваришлаш иқтисодиёти
😮 “Яшил” иқтисодиётга ўтишда ижтимоий ҳимоя масалалари
😮 Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасининг трансформация йўли
😮 Кўп ўлчовли камбағаллик ва “парвариш иқтисодиёти”

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/jf2
рус
review.uz/jf2
инг
review.uz/en/jf2

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистоннинг СОР29 конференциясидаги ташаббуслари

Ўзбекистон Республикаси иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ва углерод нейтраллигига эришиш мақсадида кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширмоқда. 2030 йилгача ҳавога иссикхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтириш режалари белгиланган.

🌐 Иқлим муаммолари
Иқлим ўзгаришлари глобал таҳдидлардан бири бўлиб, Марказий Осиёдаги камбағаллик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ресурслардан фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.

🤝 Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш бўйича стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Бу лойиҳа янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишга катта ҳисса қўшади.

📈 "Яшил" иқтисодиёт
Ўзбекистоннинг
узоқ муддатли стратегияси "яшил" энергетика, ҚТЭМ ва энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришга қаратилган. Бу мамлакатнинг экологик тоза ва инновацион иқтисодиётга ўтишини таъминлайди, аҳоли турмуш сифатини яхшилайди.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/d38

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида

📊ТДТ аъзоларининг умумий ЯИМ 1,6 трлн долларни ташкил этади, 2024 йил якунида эса туркий давлатлар иқтисодиёти ҳажми 1,9 трлн долларга етиши кутилмоқда.

📈 Сўнгги беш йилда ТДТга аъзо мамлакатлардаги хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхоналар сони 53 мингдан 92 мингга кўпайди.

📊Ўзбекистоннинг ТДТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 7 йилда қарийб 2,8 бараварга – 3,34 млрд доллардан (2016 йилда) 9,38 млрд долларга (2023 йилда) ўсди.

Экспорт - 3,21 млрд долларга
Импорт - 6,17 млрд долларгача ўсди.

🔄 2021-2023 йилларда ТДТга аъзо давлатлар Ўзбекистон иқтисодиётига 5 млрд доллардан зиёд инвестиция киритди.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/uex
рус review.uz/uex

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Аҳоли бандлигини банклар орқали таъминлаш: Президент йиғилиши натижалари

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 декабрь куни банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

📝 Йиғилишдан асосийларини келтирамиз:

🔝 Келгуси йил 9 та давлат банки 1 миллиард доллар кредит бериб, 250 минг одамни даромадли қилиши мумкин.

🔝 Ҳам инвестиция олиб келадиган, ҳам кўп иш ўрни яратадиган стартап лойиҳалар қўллаб-қувватланади. Бунинг учун давлат банклари венчур компания тузиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратади.

🔝 2025 йил бандликни таъминлашда ҳал қилувчи йил бўлиши таъкидланди, шунингдек, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион сўм кредит ажратилмоқда.

🖋 CERR томонидан тайёрланган бандлик ва камбағалликка оид таҳлиллар билан у ерда танишишингиз мумкин:

🔹 “Камбағалликдан фаровонлик сари” – камбағалликни қисқартириш сиёсатида сифатли ютуқ
🔹 Ижтимоий ҳимоя ва ҳар бир фуқарога эътибор – камбағаллик билан курашнинг асоси сифатида
🔹 Катталарга болалар камбағаллиги ҳақида
🔹 Ўзбекистон банк тизими: трансформация, хусусийлаштириш ва рақамлаштириш
🔹 Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш Нобель мукофоти лауреатлари нигоҳида

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/e31
рус
review.uz/e31
инг
review.uz/en/e31

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔝 Билимлар интеграцияси ва имкониятлар таҳлили

Жорий йилнинг август ойида Озарбайжон Республикаси етакчисининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Давлатлараро олий кенгаш йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш таклифи берилди.

📈 САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК
☑️Савдо ҳажми: 2023 йилда 230 млн долларга етди.
☑️Экспорт: Ўзбекистоннинг Озарбайжонга экспорти 130 млн доллардан ошди.
☑️Инвестициялар: Озарбайжондан Ўзбекистонга 85 млн доллар инвестиция киритилди.

📈Йўналишлар бўйича истиқболлар
☑️Саноат кооперацияси: Мамлакатларимиз юқори қўшилган қийматга эга бўлган ва иқтисодиёт учун сезиларли мультипликатив ва синергик таъсирни шакллантириш салоҳиятига эга ишлов бериш тармоқларида истиқболли лойиҳаларни излаш ва амалга оширишга интилмоқда.
☑️Агросаноат кооперацияси: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан учинчи давлатлар бозорларига биргаликда кириш механизмларини ишлаб чиқиш ва кооперация ҳар икки мамлакатнинг рақобатдош устунликларини кучайтиришга, айниқса, ҳар икки давлат томонидан бундай маҳсулотлар экспорти ҳажми жами 3 млрд долларни ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда янги марраларни забт этишга имкон беради.
☑️Транспорт сектори: стратегик аҳамиятга эга бўлган юклар (шакар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари каби) ва йирик компаниялар маҳсулотларини Ўрта коридор орқали имтиёзли тарифлар тақдим этган ҳолда транспортда ташишнинг янги регламентларини ишлаб чиқиш истиқболли кўринади.
☑️Туризм: туризм соҳасида ҳамкорлик даражасини ошириш учун гастрономик, соғломлаштириш ва тоғ-чанғи туризми йўналишлари бўйича учинчи давлатлардан сайёҳларни жалб қилиш учун комбинацияланган туризм маҳсулотларини жорий этиш зарур.

Руслан Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/qh6
рус
review.uz/qh6
инг
review.uz/en/qh6

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌏 БРИКС Ўзбекистон билан ҳамкорлик контекстида

БРИКС мамлакатлари жаҳон валюта операцияларининг қарийб 90 фоизи Америка ва Европа банклари орқали долларда амалга ошириладиган Ғарб етакчилигидаги халқаро валюта тизимидан мустақил бўлишни режалаштирмоқда.

🌐БРИКС — сайёра аҳолисининг деярли 42 фоизи истиқомат қилувчи давлатларни бирлаштирган норасмий клуб. 2023 йилда хом нефть ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмининг қарийб 40 фоизи, жаҳон ЯИМининг 26 фоизи, жаҳон товарлари савдосининг 18 фоизи БРИКС+ гуруҳи мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

📊2023 йилда БРИКС мамлакатлари умумий импорти ҳажми 3,8 трлн долларни ташкил қилди (жаҳон импортининг 16 фоизи), шундан 2,6 трлн доллар Хитой, 667 млрд доллар Ҳиндистон, 240 млрд доллар Бразилия, 315 млрд доллар Россия ва ЖАР томонидан импорт қилинади.

📊 БРИКС мамлакатлари экспортининг умумий ҳажми 4,7 трлн долларни ташкил этди (жаҳон экспортининг 20 фоизи), энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди – 3,4 трлн доллар, кейинги ўринлар Ҳиндистон 432 млрд доллар, Россия 400 млрд доллар, Бразилия ва ЖАР 450 млрд доллар бўлди.

Абдурашид Бозоров, Жафар Хидиров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/xxx
рус review.uz/xxx

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖋 Саноат ва қишлоқ хўжалиги бизнес муҳитида сезиларли яхшиланишни кўрсатмоқда - CERR шарҳи

📊 Жорий йилнинг ноябрь ойида йиғма бизнес муҳити кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 9 бандга ўсиб, 51 бандни ташкил этди.

📈 Ноябрь ойида бизнес муҳити индексининг энг аниқ ўсиши саноатда кузатилди. Қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаси оптимизмни кўрсатмоқда.

➡️ Корхоналарнинг 39%и сўнгги уч ой ичида ўз маҳсулотларига/хизматларига бўлган талаб ошганлигини маълум қилишди.
➡️ Оптимизмнинг 56% дан 68% гача ўсиши ҳам ижобий белги бўлиб, корхоналарнинг ўзгаришларга мослашишга тайёрлигига ишончни кўрсатади.
➡️ Жорий иқтисодий ҳолатни "яхши" деб баҳолаган респондентларнинг улуши ўтган ойга нисбатан 4 фоиз бандга (ф.б.) ошди ва 42 фоизни ташкил этди.

📊 Респондентларнинг 8 фоизи молиялаштириш масаласини энг долзарб муаммо сифатида кўрсатган.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/kzp
рус review.uz/kzp
инг
review.uz/en/kzp

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏠Ўзбекистонда уй-жой кўчмас мулк бозори ўз мавқеини мустаҳкамламоқда – CERR таҳлили

Иккиламчи уй-жой нархларининг бироз ўзгаришига қарамай, йиллик умумий ўсиш 6%дан кўпроқн кўрсатди, бу эса ушбу сегментдаги ижобий тенденциялардан далолат беради.

📈 Ноябрь ойида кўчмас мулк бозори ижобий тенденцияни сақлаб қолишда давом этди. Савдолар 21,9 минг битимни ташкил этиб, октябрь ойидаги кўрсаткичдан 2,5%га ошди.

📊 Ҳудудлар кесимида рўйхатга олинган кўчмас мулк битимларининг ўсиш динамикаси Хоразм (+15,6%), Бухоро (+8,4) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (+9,3) ижобий тенденцияларни кўрсатмоқда.

📉Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қолмоқда, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 333 долларни ташкил этада.

📉Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7%га пасайди. Йил давомида нархларнинг энг катта пасайиши Учтепа14,5%, Яшнобод 14,3% ва Юнусобод-13,8% туманларида қайд этилди.

Жалолиддин Усмонов, CERR

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/bhq
рус review.uz/bhq
инг
review.uz/en/bhq

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌏 БРИКСнинг молиявий архитектураси

БРИКС давлатлари ўртасида ҳисоб-китоблар соҳасидаги йирик лойиҳаларни техник амалга оширишни мураккаблаштирадиган қарама-қаршиликлар мавжуд.

🌐 БРИКС давлатлари (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка) янги молиявий механизмларни яратишга интилмоқда. 2023 йилги саммитда эълон қилинган Декларацияда, халқаро муносабатларнинг янги воқеликлари ва молиявий ҳисоб-китобларни диверсификация қилиш зарурияти таъкидланди.

🇺🇸 АҚШ молиявий санкциялари, БРИКС аъзоларини рискларни назорат қилишга мажбур этмоқда.

🇷🇺 Россия, БРИКСнинг асосий аъзоларидан бири, АҚШ санкцияларидан жадал зарар кўрмоқда. Бу вазият Россияни жаҳон молиясини диверсификация қилишга мажбур этмоқда.

🇮🇷 Эрон ҳам 40 йилдан кўпроқ вақт давомида АҚШ санкциялари остида бўлиб, БРИКСдаги янги механизмларга манфаатдор.

🌐 БРИКСда молиявий ҳисоб-китоблар масаласи, миллий хавфсизлик билан боғлиқ бўлган мамлакатларнинг гуруҳи учун муҳимдир.

🇨🇳 Хитой эса, рақобатни кучайтириш ва интеграция жараёнини тезлаштириш мақсадида, янги механизмларни жорий этишни кўзламоқда.

💳 Ушбу жараёнда рақамли валюталарни ҳисоб-китобларда фойдаланиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинмоқда. БРИКСнинг янги молиявий инфратузилмаси, жаҳон молиясидаги таъсирини оширишга қаратилган муҳим босқичдир.

Нодира Курбанбаева, CERR

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/baq
рус review.uz/baq
инг
review.uz/en/baq

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази прогнози: 2024 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6,5%ни ташкил этади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 2024 йилги ЯИМ прогнозини эълон қилди. Тадқиқотга кўра, иқтисодий ўсиш 6,5%га етиши кутилмоқда.

🎯2024 йилнинг учинчи чораги якуни бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакат иқтисодиёти 6,6% ўсишни кўрсатди.

Жорий иқтисодий тенденцияларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, юқорида қайд этилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ЯИМнинг 2024 йилда кутилаётган ўсиши 6,5%ни, диапазони 6,3–6,7%ни ташкил этади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/uqz
рус
review.uz/uqz

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Мақсадимиз – маҳсулотимизнинг асосий қисмини Европага экспорт қилиш

1️⃣“Иқтисодий шарҳ” ва “Экономическое обозрение” журналларида “Тадбиркор билан суҳбат” номли янги рукн очилди. Унда юртимизда ва хорижда бизнес соҳасида катта муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.

🔝 Рукндаги навбатдаги суҳбат фаолиятида улкан муваффақиятларга эришган тадбиркор Шуҳрат Муратов билан уюштирилди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

🔝Университетни тамомлагандан сўнг, оргтехника ва компьютер техникаларига хизмат кўрсатиш йўналишига қўл урдим. Бизнесимнинг ривожланиш босқичларига назар ташласам, 2016 йилда кичик, мослаштирилган бинода бошланган ишлаб чиқариш 2022 йилга келиб, вилоятда энг йирик ва замонавий мажмуага айланди.

🔝3 млрд сўм маблағ билан телевизор ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз деганимизда, кўпчилик бизга ҳайрат билан, кулиб қараган. Шу 3 млрд сўмнинг ичида заводни ускуналар билан таъминлаш, айланма маблағ ва “ноль” қийматда олинган ерда завод биносини қуриш масаласи турганди.

🔝Хитойга борганимизда энг қудратли ишлаб чиқариш заводларидан TСL, Haier, Skyworth каби гигант корхоналар бизни дастлаб қабул қилмаган. Менежерлари билан учрашиш ёки корхона фаолияти билан танишиш у ёқда турсин, дарвозасидан ичкарига кира олмаганмиз.

🔝Корхонамиз халқаро телевизор бозорида нуфузли маркалар бўлган JVS, TCL, Zimmer ва бошқа брендлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 5 млн 148 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 6,5 млн АҚШ долларга етказишни режа қилганмиз.

🔝Ўтган йили мамлакатимиз электр техника саноатининг ўзи 1 млрд АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди. Бу йилги марра эса 2 млрд АҚШ долларини ташкил этмоқда.

🔝Долзарб вазифаларимиздан яна бири Европа бозорларига чиқиш. Бу бўйича бир нечта музокаралар ўтказилди. Керакли сертификатларга эга бўлдик.

Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024

Батафсил:

ўзб review.uz/oz/ugn
рус review.uz/ugn

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔝 Ўзбекистоннинг ташқи савдо орқали иқтисодий ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон сўнгги бир неча йил ичида ташқи бозорлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш фонида савдо сиёсатида катта ўзгаришларни амалга оширди.

🌎ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга савдо билан боғлиқ эски сиёсатдан воз кечиши ва эркин савдога очиқлик дунё иқтисодиётида самарали иштирок этиши учун жуда кўп имкониятларни очади.

🗺 Расмий манбаларга таянган ҳолда таҳлил қилинса, ЖСТга аъзолик Ўзбекистон иқтисодиётига қандай ижобий таъсир олиб келиши борасида бир нечта тахминларни илгари суриш мумкин.

📈 ЖСТга аъзо бўлиш, шунингдек ягона тижорат амалиётига йўл очади, ташқи савдо билан боғлиқ бўлган қоғозбозликни қисқартиради ва мамлакатнинг иқтисодий моделини қишлоқ хўжалиги ва хомашё экспортидан бошқа соҳалар сари кенгайтиришга ёрдам беради.

Баҳром Мирқосимов, Бекзод Зокиров,
Тошкент Халқаро Вестминстер университети
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№11/2024

Батафсил:

ўзб review.uz/oz/shy
рус review.uz/shy

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Инфографика: 2017-2023 йилларда Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Хоразм вилоятининг сўнгги 7 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

📈 2017-2023 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 43,5 триллион сўмга етди ва унинг реал ҳажми 36,4%га ошди. Бу ўз навбатида, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажмини 22,0 млн. сўмга кўпайишини таъминлади.

📌 Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,1 триллион сўмдан 21,6 триллион сўмгача (ўсиш 1,8 баробар) ошди ва ЯҲМдаги улуши 18,6%дан 23,0%га етди.

📊 Ташқи савдони эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чоралар натижасида сўнги 7 йил давомида вилоятнинг экспорти ҳажми 304 млн. долларга етди ва 2,5 баробарга кўпайди.

🏢 Янги ижтимоий инфратузилма объектларини барпо килишга алоҳида эътибор қаратилиб, вилоятда 6 331 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 19,9 минг, мактабларда 66,6 минг, 1,9 минг шифохона ўринлари фойдаланишга топширилди.

Батафсил:

ўзб review.uz/oz/ob6
рус
review.uz/ob6

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-ноябрь ойларидаги ташқи савдоси

📶2024 йил январь-ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд. (+4,4%) долларга етди.

➡️Экспорт ҳажми 24,2 млрд. долларга (+4,4%) етди.

✔️Экспорт таркибида товарлар 17,8 млрд долларни, хизматлар эса 6,4 млрд долларни ташкил этди.

⬅️Импорт ҳажми 35,1 млрд. долларга (+3%) етди.

✔️Шу билан бирга, 31,8 млрд долларлик товарлар, 3,3 млрд долларлик хизматлар импорт қилинди.

Батафсил:
ў
зб
review.uz/oz/s3o
рус review.uz/s3o
инг
review.uz/en/s3o

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2024 йил январь-ноябрь ойидаги савдо алоқаси

📈 Январь-ноябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми $6,3 млрд.га етди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,6%ини ташкил этади.

➡️Экспорт ҳажми $2,4 млрд.
⬅️Импорт ҳажми $3,9 млрд.

📊Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига – 61%, қолган қисми: Туркманистон17%, Қирғизистон12% ва Тожикистон10% тўғри келади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/1gi
рус
review.uz/1gi
инг
review.uz/en/1gi

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Инфографика: 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланиши

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг 7 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.

📈Аҳоли саломатлиги иқтисодий тараққиётнинг ажралмас қисмидир. Ўтган 7 йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,4 марта ўсиб, 1,7 трлн сўмдан 8,6 трлн сўмга етди.

👆2017 йилда Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 73 ёшни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 74 ёшга етди. Жумладан, аёлларнинг ўртача умр давомийлиги 77 ёш, эркакларники 72 ёшни ташкил этди.

📈 Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони — 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан 269 тага етказилди. 2017-2024 йилларда диагностика усуллари — 70 тадан 547 тага, даволаш усуллари — 60 тадан 801 тага кўпайди.

Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/hvl
рус
review.uz/b91

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁#Инфографика: 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдоси

🤝Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

📍Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 35,4% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

✔️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари якунлари бўйича 13,1%га ўсиб, $21 млрд. ташкил этди.

◼️экспорт – $7,5 млрд. (+10,7%)
◼️импорт – $11,5 млрд. (+14,7%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (51%), Қозоғистон (18%), Туркманистон (5%) ва Қирғизистон (4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/76e
рус
review.uz/76e
инг
review.uz/en/76e

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM