Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.71K subscribers
5.44K photos
166 videos
1 file
5.34K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил март ойида ўсишда давом этмоқда

📌 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил март ойида 1042 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 4,2 фоизга ошган.

➡️ Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

🔺хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,3%га ошган

🔻 фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0%га камайган

🔺товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,6%га ошган

🔻товар белгилари бўйича компонент 14,7%га камайган

📶 Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/2j5
рус
review.uz/2j5

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊Фармацевтика саноати: 2022 йил натижалари ва ривожланиш истиқболлари

📌Фармацевтика саноати соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Шу муносабат билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда қатор соҳалар сингари фармацевтика саноатини ривожлантириш учун ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

🧪2022 йилда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида ички бозор ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил этиб, унинг 25 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланди.

🧪2022 йил якунига кўра, маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 4,12 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсди.

🌐2022 йилда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг оширилиши натижасида фармацевтика маҳсулотлари импортининг умумий қиймати 2021 йилги кўрсаткичдан салкам 20 фоизга қисқариб, 1,3 млрд долларни ташкил қилди. Фармацевтик маҳсулотлар асосан Ҳиндистон, Латвия, Россия, Грузия, АҚШ давлатларидан импорт қилинмоқда.

📍Тараққиёт стратегиясидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида кейинги беш йилликда юртимизда фармацевтика маҳсулотларига бўлган йиллик талабнинг 80 фоизгача бўлган қисмини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга эришилади.

📍2023 йилда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 24 фоизга ошириб, 5,1 трлн сўмга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳажми ва таркибини оптималлаштириш мақсадида 300 турдаги янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 210 млн долларга тенг бўлган фармацевтика маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилиш мақсад қилинган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bs9

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилий марказларнинг ижтимоий йўналишлари: жамиятшунослик ва миграция масалалари мисолида

📍Энг илғор ақлий марказлар фаолияти глобал миқёсда доимий равишда таҳлил қилиб борилади. Масалан, Пенсильвания университетининг “Global Go To Think Tank Index Report 2020” рейтингига 11 175 та таҳлилий марказлар киритилган.

➡️Мамлакатлар кесимида таҳлилий марказларнинг энг кўп сони:
🟠АҚШда – 2203 та,
🟠Хитойда – 1413 та,
🟠Ҳиндистонда – 612 та,
🟠Буюк Британияда – 515 та,
🟠Жанубий Кореяда – 412 та ва ҳ.к.

📊Марказий Осиё ва Кавказдаги 63 та энг яхши таҳлилий институтлар орасида Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 10-ўринни, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 26-ўринни ва “Таҳлил” ижтимоий тадқиқотлар маркази 33-ўринни эгаллади.

🇺🇿Ўзбекистонда миграция тадқиқотларини ўтказишда ихтисослашган таҳлилий марказларнинг ролини алоҳида кўриб чиқсак.

Ўзбекистон миграция жараёнларининг фаол иштирокчиси ҳисобланади, бироқ давлат хизматчилари ва тадқиқотчилар томонидан талаб кучли бўлишига қарамай, миграция жараёнларини бошқариш, миграция соҳасида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга бағишланган мукаммал илмий диссертация ишлари, монографик тадқиқотлар ва комплекс илмий ишлар етарли эмас.

Мустақил таҳлилий марказлар ҳар қандай давлатда сиёсий қарорлар қабул қилиш механизмининг зарур элементидир.

Шуҳрат Исакулов,
Давлат бошқаруви академияси докторанти
"Иқтисодий шарҳ" журнали №2/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/hjo
рус
review.uz/hjo

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2023 йил март ойидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️ Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан 2023 йилнинг март ойидаги ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 18,2%га ўсиб, 3,8 млрд.долларни ташкил этди. Шундан:
◾️экспорт – $1,1 млрд.
◾️импорт – $2,6 млрд.

✔️Россия билан ташқи савдо айланмаси 27,5%га ўсди ва $2,2 млрд.ни ташкил этди, шундан:
◾️экспорт – $585 млн.
◾️импорт – $1,7 млрд.

✔️Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 11,2%га ўсди ва $1,1 млрд.ни ташкил этди, шундан:
◾️экспорт – $299 млн.
◾️импорт – $807 млн.

✔️Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси $254 млн.ни ташкил этди, шундан:
◾️экспорт – $188 млн.
◾️импорт – $65 млн.

✔️Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 62,7%га ўсди ва $153 млн.ни ташкил этди, шундан:
◾️экспорт – $31 млн.
◾️импорт – $122 млн.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/3ej
рус
review.uz/3ej
инг
review.uz/en/3ej

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозлар: йил боши кутилганидан яхшироқ бўлди

Жаҳон банки томонидан 5,1 фоизга, Халқаро валюта фонди томонидан 5,3 фоизга кўтарилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсишни 5,65%гача ишончли ўсишини башорат қилмоқда.

📁 Бу мутахассислар томонидан кутилган 5,47%дан бироз юқори бўлса-да, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 5,31%-5,62% прогноз коридорига тўғри келади.

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти аввалги чоракда кузатилган ўсиш суръатларини сақлаб, ривожланишда давом этади.

◼️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг аввалги прогнози

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб https://review.uz/oz/i1a
рус
https://review.uz/i1a

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪Инфографика: Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик

📌Президент Шавкат Мирзиёев Германияда бўлиб турибди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатлар ўртасида сармоявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ўрнатиш истиқболларини таҳлил қилди ва аниқлади.

📈2021 йилда Германиядан киритилган инвестициялар ҳажми 972,5 млн.долларни ташкил этди, шундан 874,0 млн.доллар (90%) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, шу жумладан 231,2 млн.доллар соф тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

🫥Шу билан бирга, қайта ишлаб чиқариш саноати, хусусан, озиқ-овқат, тўқимачилик, бошқа норуда минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қурилиш сектори инвестицияларнинг асосий йўналишларига айланди.

2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида 198 та корхона фаолият кўрсатмоқда (хорижий капитал иштирокидаги корхоналар умумий сонининг 1,6%), шундан жорий йил бошидан буён 10 та корхона ташкил этилди.

➡️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатлар ўртасидаги потенциал инвестициявий ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишларини кўриб чиқишни таклиф қилади:
☑️ электротехника тармоғи
☑️энергетика тармоғи
☑️кимё тармоғи
☑️қишлоқ хўжалиги сектори
☑️транспорт соҳаси ва бошқалар

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/hlg
рус
review.uz/hlg
инг
review.uz/en/hlg

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪Инфографика: Ўзбекистоннинг Германия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

📌 Президент Шавкат Мирзиёев Германияда бўлиб турибди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар ошганига қарамай, савдо-иқтисодий ҳамкорликда ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд.

📈Германия ташқи савдо бўйича Ўзбекистоннинг 10 та йирик ҳамкор давлатларидан бири бўлиб, савдо ҳажми бўйича 7-ўрин, экспорт бўйича 19-ўрин, импорт бўйича 6-ўринни эгаллайди.

📁2022 йилда 2021 йилга нисбатан Германия билан товар айирбошлаш ҳажми 51,4 фоизга ўсди ва максимал ҳажми қарийб 1,2 миллиард долларга етди, экспорт 23,1 фоизга, импорт 54,3 фоизга ўсди.

📈2023 йилнинг 1-чораги якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Германия билан савдо 1,7 баробарга ошиб, 384,2 миллион доллардан 671,2 миллион долларга етди.

➡️Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга берилган "GSP+ умумий имтиёзлар тизими"нинг бенефициар мақоми доирасида Германияга экспортни ошириш имконияти мавжуд.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Германияга экспорти умумий ҳажмида улуши:
➡️ тўқимачилик маҳсулотларининг улуши – 33%
➡️ кимё (ўғитлар) – 14%
➡️ саноат (айрим турдаги металлар ва элементлар) – 12%
➡️ мева-сабзавот маҳсулотлари – 9%
➡️ хизматлар (асосан транспорт ва телекоммуникация) – 32%.

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/3s2
рус
review.uz/3s2
инг
review.uz/en/3s2

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
🇺🇿🇩🇪Инфографика: Ўзбекистоннинг Германия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги 📌 Президент Шавкат Мирзиёев Германияда бўлиб турибди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айирбошлаш…
🇺🇿Янги имкониятлар инвесторларни жалб қилмоқда

📍"Янги Ўзбекистон" газетасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Тошкент Иккинчи халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) якунларига бағишланган таҳлилий мақоласи чоп этилди.

➡️Тошкент Иккинчи халқаро инвестиция форуми самарали бўлгани ва биринчи форумга қараганда кўпроқ аудиторияни тўплаганини қайд этиш мумкин. Бу эса хорижий инвесторларнинг инвестициявий ҳамкорлик борасида ишончли шерик бўлмиш Ўзбекистонга қизиқиши изчил ортиб бораётганини яққол намоён этди.

👔Инвесторлар қизиқиши ўсиб боришининг асосий омили – Ўзбекистонда кейинги йилларда ижобий томонга ўзгариб бораётган қулай сармоявий муҳитдир. Ўтган йилги анжумандан кейинги бир йилнинг ўзида иқтисодиётни янада эркинлаштиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар жадаллашди, бунинг натижасида инвестициявий муҳит яхшиланди.👔

◼️Мақолада қуйидаги бўлимлар келтирилган:
Инвестициявий муҳитнинг жозибадорлиги ошмоқда
Инвесторлар учун янги имкониятлар
Панел сессиялардаги жараёнлар
Хулоса

Обид Ҳакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

«Янги Ўзбекистон» газетаси № 85 (874), 2023 йил 3 май, чоршанба

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/9j5
рус
review.uz/9j5

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотларда марказнинг ўрни

📌БМТТД, Жаҳон банки ва Германиянинг Техник кўмаклашиш жамияти таклифи билан 1999 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий тадқиқотлар марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

📊2016 йилда Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди. Иқтисодий вазифалар ва ижтимоий йўналишлар доираси сезиларли даражада кенгайиб, уларни чуқур таҳлилий ишлаб чиқиш учун Иқтисодий тадқиқотлар маркази фаолиятини бир қатор қўшимча йўналишлар бўйича кенгайтириш ва ресурс салоҳиятини ошириш зарурати сезилди.

⬇️Марказ иқтисодиёт, молия, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳанинг турли йўналишларида таҳлилий ва амалий тадқиқотлар олиб боради. Марказ мақоми ўзгартирилгандан буён жами 1,8 мингга яқин ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрланиб, шундан 930 таси 2022 йилда ишлаб чиқилди.

⬇️Марказ томонидан концепциялар, стратегиялар, дастурлар ва бошқа концептуал ҳужжатлар лойиҳалари бўйича 53 та таклифлар пакети, шунингдек, ишлаб чиқилаётган концептуал ҳужжатлар лойиҳаларини баҳолаш бўйича 57 та хулоса тайёрланди.

📌Марказ томонидан ҳар ой ва ҳар чоракда “Ишбилармонлик фаоллиги индекси”, “Бизнес-иқлим индекси”, “Истеъмолчилар кайфияти индекси”, “Банклар фаоллик индекси”, “Аукцион савдоларининг самарадорлиги индекси”, “Кўчмас мулк ва автомобиль бозорлари таҳлили” каби циклик тадқиқотлар тайёрлайди ва уларни ОАВда эълон қилади.

Марказ зиммасига кенг кўламли ва комплекс хусусиятга эга янги вазифалар юкланиб, уларнинг бир қисми республикада илк бор жорий этилди.

Виктор Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №2/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/pd1

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

📌 Май ойида #J_PAL_Europe ўз эътиборини Ўзбекистон Республикасига қаратди, бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан биргаликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

🟥 "Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда", - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.

🔺Ушбу босқичда J-PAL ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳтлар маркази камбағалликка қарши курашга қаратилган биринчи давлат дастурларининг самарадорлигини ва уларнинг реал даромадлар ўсиши ва камбағалликни камайтиришга потенциал таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотни бошламоқда.

🔺Мутахассислар томонидан “Маҳаллабай” тизими орқали тадбиқ этиладиган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолияти, шу жумладан ташқи миграция йўналиши самарадорлигини замонавий илғор воситалар (методология) билан баҳолаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

🔺Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/sdo
рус
review.uz/sdo
инг
review.uz/en/sdo

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊Ҳудуд ривожига инвестициявий салоҳиятнинг таъсири

📍Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръати унинг таркибига кирувчи ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига боғлиқ, шунинг учун ҳар бир ҳудудда иқтисодий ўсишсиз бутун иқтисодиётнинг ривожланиши имконсиз. Ҳозирги шароитларда ҳудуднинг иқтисодий фаолияти кўп жиҳатдан ўз ривожи учун маблағ жалб қилишга асосланган.

➡️Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент вилоятида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 3741,9 млрд сўми ёки 25,8 фоизи хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилди.

📶2022 йилнинг 1-ярмида ҳудудда хорижий инвестициялар ҳажми 1912,8 млрд сўмни, унинг хорижий инвестиция ва кредитлар умумий ҳажмидаги улуши эса 51,1 фоизни ташкил этди. Хорижий кредитлар ҳажми 1829,1 млрд сўмга етди, хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажмидаги улуши эса 48,9 фоизга тенг бўлди.

🌐Корреляцион матрицада келтирилган ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажмининг ўзгаришига ҳудудда аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестициялар ҳажми, шунингдек, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони энг кўп тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

📝Инвестицион салоҳиятни оширишга оид стратегик мақсадларни амалга ошириш ҳудуднинг иқтисодий ўсишига, жиноятчилик ва ишсизлик даражасининг пасайишига олиб келиб, пировардида, мамлакатни барқарор ривожлантиришга қаратилган энг муҳим мақсадларга эришишга имкон беради.

Амина Аймуҳаммедова,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети

"Иқтисодий шарҳ" журнали №3/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bll
рус
review.uz/bll

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА АБАДИЙ, ҚАДР МУҚАДДАС!

🇺🇿 Мамлакатимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Бу тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган инсонларнинг мардлиги, жасорати ва матонати улуғланадиган ҳамда хотираси ёд олинадиган байрамдир.

telegram | facebook | twitter| instagram
🇩🇪Германия меҳнат бозорининг салоҳияти

ГФР Савдо-саноат палаталари ассоциацияси маълумотларига асосан, мамлакатдаги компанияларнинг 53 фоизи бўш иш ўринларини тўлдиришда муаммоларга дуч келмоқда.

📊Прогнозларда қайд этилганидек, агар зарур чоралар кўрилмаса, 2035 йилга бориб Германия меҳнат бозори 7 млн кишига қисқариши мумкин, бу эса бозорнинг еттидан бир қисмига тўғри келади.

📌Бугунги кунда Германияда малакали кадрларга энг катта эҳтиёж сезилаётган соҳалар:

🟠хизматлар соҳаси – 54,2%,
🟠ишлаб чиқариш – 44,5%,
🟠чакана савдо – 41,9%,
🟠қурилиш – 39,3%

📍ГФР Иқтисодиёт вазирлигининг баҳолашларига кўра, Германия меҳнат бозоридаги бўшлиқни тўлдириш учун мамлакатга ҳар йили 400 мингдан 500 минггача иммигрантлар талаб қилинади.

📌ГФР ҳукумати Германияга хориждан малакали мутахассисларни жалб қилишга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда:

▪️Хорижий малакали ишчилар учун бюрократик тўсиқларни камайтириш
▪️Немис тилини чет элда ўрганишни тарғиб қилиш

📌Германия меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари:

🟠5840 та тиббий, ижтимоий, педагогик ва тарбиявий касблар;
🟠1739 та қурилиш билан боғлиқ касблар, яъни муҳандис-қурувчи, архитектор, геодезиячи ва бошқалар;
🟠2116 та транспорт, логистика, сақлаш, қўриқлаш ва хавфсизлик соҳасида;
🟠441 та қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, чорвачилик ва боғдорчилик соҳасида;
🟠3297 та бўш иш ўринлари компанияларнинг маъмурий бошқарув фаолияти соҳасида, яъни бухгалтер, юрист, менежер ва бошқалар;
🟠5250 та савдо, туризм, меҳмонхона хўжалиги ва тижорий хизматлар соҳасида;
🟠8409 та саноат, қайта ишлаш ва қазиб олиш соҳасида;
🟠760 та бўш иш ўринлари медиа, санъат, маданият ва дизайн соҳасида;
🟠1793 та табиий фанлар, география ва информатика соҳасида.

Муҳсинжон Холмуҳамедов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№3/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/5sh

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚘Жиззах вилоятида автомобиль саноати истиқболлари

Ҳозирги кунда юртимизда автосаноат соҳасида 85 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда ва 28 мингдан зиёд аҳоли иш билан банд. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда ҳам автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 3 баравардан зиёдга ўсиб, 2022 йил давомида 307,2 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, ўтган йилда 4,1 минг дона юк автомобиллари, 1,4 минг дона автобуслар, 225,4 минг дона автомобиль двигателлари ҳам ишлаб чиқарилди.

🔄“ADM Jizzakh” МЧЖ автомобиль ишлаб чиқариш заводи 2020 йил бошида маҳаллий “ROODELL” компанияси ҳамда Жанубий Кореянинг “KIA MOTORS” компанияси билан ҳамкорликда Жиззах вилояти “Жиззах” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилган.

❗️Ушбу автомобиль заводида бугунги кунда KIA бренди остида Seltos, Soul, Sorento, Sportage, K5, K8, Stinger ва Carnival моделлари, RENO бренди остида Arkana, Kaptur, Duster моделлари, LADA бренди остида Vesta, X-Ray, Largus моделлари ҳамда CHERY бренди остида Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro каби моделлар ишлаб чиқарилмоқда.

❗️“ADM Jizzakh” МЧЖ автомобиль ишлаб чиқариш заводида 2022-2024 йиллар давомида Жанубий Кореянинг “KIA MOTORS” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичларини амалга ошириш орқали йиллик ишлаб чиқариш қувватини 100 минг донага етказиб, CHERY Tiggo 8 Pro Max, CHERY Arizzo 6, KIA QY (Sonet), KIA KY, KIA Car B, KIA Sonet, KIA Carens каби янги моделларни ишлаб чиқариш линиялари ишга тушади.

Феруз Раҳимов,
Фаррух Саибов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№3/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/6e5

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▶️10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, субсидиялар, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

✔️"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти — "Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш. Хитой тажрибаси, баҳолари ва истиқболлари" мавзусида дайджест тайёрлади.

➡️Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш бўйича бошланган ва амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қилувчи нашрларни тўпладик:

◼️Ўзбекистонда камбағаллик даражасини камайтириш учун Хитой тажрибасидан фойдаланиш
◼️Мамлакатимизда камбағалликка қарши курашишга қаратилган сиёсат
◼️2022 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражасини баҳолаш (+инфографика)
◼️Кўп ўлчовли камбағаллик индекси: илова имкониятлари
◼️Камбағалликни қисқартиришнинг ўзбек модели
◼️Уильям Зейтц: Эълон қилинган янги камбағаллик чегараси Ўзбекистондаги каби даромад даражаси ўхшаш мамлакатларга қараганда бирмунча юқори
◼️Кўп ўлчовли камбағаллик индекси
◼️Камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар
◼️Камбағалликни қарши курашиш йўлларини кўриб чиқиш
◼️Давлат маблағларини самарали йўналтириш бўйича камбағалликнинг кўп мезонли ўлчови жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга (+видео)
◼️Ўзбекистонда кўп ўлчамли камбағалликни ўлчаш методологияси
◼️Янги босқич: "кўп ўлчовли камбағаллик"ка қарши кураш
◼️Имконият ва ҳаракатлар қандай натижа беради?
◼️Камбағалликка қарши курашиш ва уни қисқартиришга қаратилган муайян йўналишлар
◼️Ижтимоий ҳимоя ягона реестри: хориж тажрибаси

⬇️Журнални юклаб олиш:
🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение

⬇️Электрон шакл
🔺CLICK🔺PAYME🔺Visa🔺MasterCard

Обуна бўлиш:

© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥IТ-таълим ва меҳнат бозори

🖥️Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш миллий иқтисодиёт ўсишининг энг муҳим драйверларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиёт барча соҳаларининг янги рақамли воқеликка, шу жумладан, меҳнат бозорига мослашиши рақамли иқтисодиёт шароитида мамлакатларнинг рақобатдош устунлиги ҳисобланади.

📝“Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиши соҳасида инсон салоҳияти” таҳлилий шарҳи маълумотларига кўра, олийгоҳларнинг IТ-мутахассисликлари бўйича битирувчилари сони қарийб 1,5 бараварга кўпайди.

📝“Бир миллион ўзбек дастурчиси” таълим лойиҳаси сўнгги 5 йил давомида IТ йўналишида ходимларни тайёрлашнинг энг муҳим дастурларидан бири бўлди. Ушбу лойиҳа “One Million Arab Coders” лойиҳаси форматига мослаштирилган.

✔️Лойиҳанинг ўзига хос жиҳати таҳсил олувчиларнинг ёш таркиби бўлиб, иштирокчилар умумий сонининг 90 фоиздан зиёд қисми 30 ёшгача бўлган ёшлардир, шунингдек, гендер жиҳатидан таълимга жалб қилинганларнинг 45 фоиздан кўп қисми аёллар ва 55 фоиздан камроғи эркаклардан иборат бўлди.

✔️Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистонда ахборот технологиялари бозори жадаллик билан ривожланди. Шу боис, охирги 5 йилда ҳам олий таълим муассасалари, ҳам давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг IТ-мутахассисликлари бўйича битирувчилари сони изчил ортиб бормоқда.

Дурбек Аҳмедов,
Сурайё Отақўзиева,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
"Иқтисодий шарҳ" журнали №3/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/6e5

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️Ҳоким ёрдамчилари - халқ орасида (“Марказобод” маҳалласи)

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали "маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда.

📌Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Марказобод” маҳалласидаги ёрдамчиси Акмалжон Қўчқоров билан интервью.

✂️Таҳририят интервюдан парчалар келтиради:

Ўз меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларимиз ҳам талайгина. Уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда субсидиялар ёхуд имтиёзли кредитлар ажратиш ишлари маҳалладан чиқмай – ҳоким ёрдамисининг кўмаги асосида “онлайн” тарзда амалга ошириб келинмоқда.

Фуқароларнинг ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг муаммоларига манзилли ва сифатли ечим топиш учун мазкур платформада жисмоний ва юридик шахслар номидан мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга тўғридан-тўғри юбориш имконияти мавжуд.

Аҳоли томонидан ижтимоий инфратузилма борасида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича юборилган мурожаатларнинг аксарияти бугунги кунда ўз ечимини топгани бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз самара бераётганидан далолат, албатта.

Маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 156 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди. 86 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган бўлса, 2 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 10 нафарига эса ижара асосида ер ажратилди.

Камбағаллик ҳолатларининг келиб чиқиши, биринчи навбатда доимий ишнинг йўқлиги, яъни ишсизлик, маълумотга эга бўлмаганлик, шунингдек, тадбиркорлик қилиш учун билим ва малакаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ.

Жамолиддин Турдимов,
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№3/2023

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/x4j
рус
review.uz/x4j
инг
review.uz/en/x4j

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎18 май куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” II Халқаро форуми бўлиб ўтади.

📌200 дан ортиқ делегатлар, шу жумладан, камбағалликка қарши кураш бўйича J-PAL глобал ташаббуси, БМТ, БМТТД, ХМТ, Жаҳон банки, ЮНИCЕФ, ОТБ, ФТА, GIZ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.

📨 Форумда муҳим аҳамиятга эга бўлган экспертлар иштирок этади:
🟡Альфред Нобель номидаги мукофот совриндори, камбағалликни қисқартириш бўйича глобал ташаббуси J-PAL ҳаммуассиси Абхиджит Банерджи
🟡Жорж Вашингтон университетининг фаровонлик иқтисодиёти ва камбағалликни ўлчаш бўйича иқтисод профессориЖеймс Фостер
🟡Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси директориСабина Алькайр

🤝Форум Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан ташкил этилди. Форум БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.

⚡️ Халқаро форумнинг мақсадикамбағалликка қарши курашиш бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва усулларини ўрганиш, яқин йилларда кўп ўлчовли камбағалликка барҳам беришда мувофиқлашган комплекс ёндашув, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдамга алоҳида эътибор қаратган ҳолда амалга ошириладиган қўшма тадқиқотлар учун устувор йўналишларини шакллантириш, инсон капиталини такомиллаштириш орқали меҳнат бозорида ўқитиш дастурлари сифатини ошириш, кичик корхоналарнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, юқори сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат бўлади.

⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
✔️Ҳоким ёрдамчилари - халқ орасида (“Марказобод” маҳалласи) 📍"Иқтисодий шарҳ" журнали "маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда. 📌Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини…
⚡️Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш масалалари

📍БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 80%и қазиб олинадиган ёқилғини соф импорт қилувчи мамлакатларда яшайди. Бу 6 млрдга яқин дунё аҳолисининг бошқа мамлакатларнинг қазиб олинадиган ёқилғисига қарам эканлигини, уларнинг ташқи геосиёсий вазиятлар ва инқирозларга қарши ҳимоясизлигини англатади.

🔊2050 йилга бориб дунёда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 90%и қайта тикланувчи энергиядан олиниши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

📈Сўнгги 10 йилликда қайта тикланувчи энергия манбалари орқали электр энергия ишлаб чиқариш улуши 20,4%дан 28,3%га кўтарилган. Хусусан,

🟠қуёш ва шамол энергияси орқали электр энергия ишлаб чиқариш 2%дан 10%га,
🟠биоэнергия ва геотермал энергия асосида ҳосил қилиш эса 2%дан 3%гача ортган.

☄️Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг асосий қисми ИЭС ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, 2022 йилда жами 74,2 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг 89,7%и ИЭСларга тўғри келган.

☄️2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига кўра, мамлакатимизда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25%га етказиш эвазига йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газни тежаш, уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини бир бирлик ЯИМФ ҳисобида 10%га қисқартириш вазифалари белгиланган.

Шухрат Зокиров,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги етакчи мутахассиси
"Иқтисодий шарҳ" журнали №3/20223

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/1s1

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▶️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

✔️"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти — "Камбағалликни қисқартириш ва бандликнинг долзарб масалалари" мавзусида дайджест тайёрлади.

➡️Биз Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш бўйича бошланган ва амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қилувчи нашрларни тўпладик:

◼️ Камбағалликка қарши курашиш ва уни қисқартиришга қаратилган муайян йўналишлар
◼️ Камбағалликка қарши курашнинг миллий ва ўзига хос имкониятларини намойиш этган йил
◼️ Тошкентда Ўзбекистонни бандлик соҳасида қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар портфели муҳокама қилинди (+видео)
◼️ Пандемия бўҳронларини "Фидоий меҳнати" билан енгиб ўтган халқмиз
◼️ Ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш ўтган йил динамикасида
◼️ Қашқадарё вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар

⬇️Журнални юклаб олиш:
🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение

⬇️Электрон шакл
🔺CLICK🔺PAYME🔺Visa🔺MasterCard

Обуна бўлиш:
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM