Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.69K subscribers
5.46K photos
166 videos
1 file
5.35K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊Кўп ўлчовли камбағаллик индекси: қўллаш имкониятлари

🔻Cити (Citi) ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ёзилган тенгсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича таҳлилий ҳисобот чоп этилди. Ҳисоботда кўп ўлчовли камбағаллик индекси (МПИ), давлат ва хусусий сектор томонидан муваффақиятли амалга оширилган амалий тадқиқотлар муҳокама қилинади.

🌐Глобал миқёсда 15 ва ундан катта ёшдаги камбағалларнинг қарийб 70 фоизи ўрта маълумотига эга эмас ёки фақат бошланғич маълумот олган. 258 миллион болалар ва ўсмирлар мактаб таълимидан маҳрум ҳисобланади.

🦠Жаҳон банки маълумотларига кўра, глобал камбағаллик даражаси КОВИД-19 туфайли 2030 йилда 6,7 фоиздан 7 фоизга кўтарилиши мумкин.

❗️Камбағалликка қарши курашда сарфланган инвестициялар мультипликатив таъсирга эга.

▪️Таълимга йўналтирилган инвестициялар иқтисодиётга - 2,4 баробар,
▪️соғлиқни сақлаш инвестициялари - 4,3 баробар

📌Ўзбекистонда кейинги 5 йил ичида камбағалликни икки баравар қисқартиришдан иборат улкан мақсадни амалга ошириш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат ва инвестициялар талаб этилади.

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда болалар ва оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштириш" лойиҳасини тайёрлади ва унинг доирасида экспертлар Ўзбекистонда камбағалликни кўп ўлчовли ўлчаш методологиясини ишлаб чиқади.

Ушбу таҳлилда қуйидагилар ҳақида ўқишингиз мумкин:

✔️КОВИД-19 инқирози глобал камбағалликка қандай таъсир қилди?
✔️Технология камбағалликни аниқлашга қандай ёрдам беради
✔️Ўзбекистон эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштирилган кўп ўлчовли камбағалликни ўлчаш миллий воситасини ишлаб чиқиш


Батафсил
таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/4yu
рус
https://review.uz/4yu

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📌Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи

❗️"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" номли мақоланинг тўлиқ матнини тақдим этади.

✔️Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти?
✔️Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим?
✔️Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда?
✔️Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

📍Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилганидек, ушбу мақолада шу ва бошқа муҳим саволларга жавоблар берилган.

Батафсил таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/37z
рус
https://review.uz/37z
инг
https://review.uz/en/37z

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги “Қобул коридори”

🖊 Ўзбекистоннинг истиқболлари, логистика ва талаб прогнозлари ҳақида Дилдора Ибрагимова ва Одилжон Назаровларнинг муаллифлик мақоласида.

📌PwC 2050 йилга бориб, жаҳон иқтисодиётининг икки баравар ўсишини прогноз қилмоқда. Хусусан, Хитой, Россия ва Ҳиндистон асосий драйверларга айланади.

🚚🇮🇳Россия юкларни ташиш логистикасида вазият ўзгариши билан жорий йилнинг май ойида Ҳиндистонга нефть етказиб бериш бўйича иккинчи йирик таъминотчига айланди, бу эса ташқи савдо юкларини ташиш ҳажмини оширишда катта истиқболли имкониятлар мавжудлигидан дарак беради.

🚆“Мозори-Шариф– Қобул–Пешовар” темир йўл коридорининг қурилиши Россия–Ҳиндистон, Европа Иттифоқи–Ҳиндистон муқобил йўналишларини очиб, Марказий ва Жануби-шарқий Осиёнинг темир йўл инфратузилмасини бирлаштириш имконини беради.

📊Ҳиндистон ва унинг савдо шериги умумий ЯИМининг 1 трлн АҚШ долларига ортиши товар айирбошлаш ҳажмини 2,7 млн тоннага оширади.

🧾“Мозори-Шариф–Қобул–Пешовар” темир йўли лойиҳаси қарийб 5 млрд АҚШ долларига баҳоланди ва у йилига 20 млн тоннагача транзит салоҳиятига эга бўлган 760 кмлик магистрал қурилишини назарда тутади.

‼️Афғонистон орқали ўтувчи қуруқликдаги муқобил транспорт йўлагининг қурилиши келажакда Ўзбекистон учун салмоқли транзит тушумларни таъминлаши мумкин. Ушбу мақола “Қобул коридори” қурилганидан кейин Ўзбекистон учун Россия–Ҳиндистон йўналишида транзит хизматлар кўрсатиш истиқболларини таҳлил қилиш ва фойдаларни баҳолашга бағишланган.

"Иқтисодий шарҳ" журнал №8 / 2022

ўзб https://review.uz/oz/kp8
рус
https://review.uz/kp8

telegram | facebook | twitter| instagram
🌏Самарқанд саммити ШҲТнинг йирик сиёсий ва дипломатик форуми сифатида тарихда қолади

📌ШҲТ тарихида илк бор 30 га яқин ҳужжат кўриб чиқилади ва муҳокама этилади. Мазкур ҳужжатлар ташкилотнинг минтақа ва дунё миқёсидаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Афзал Артиков ўз мулоҳазаларини келтирган.

❗️Ўзбекистон ташкилотдаги раислик даврида асосий эътиборни ҳамкорликнинг янги уфқларини очиш ва ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг фойдаланилмаган резервларини ишга солиш орқали ташкилотни жадал ривожлантириш стратегиясига қаратди.

🌐Саммитда 15 давлат ва ҳукумат раҳбари, ўнга яқин халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан Самарқанд саммити дунё миқёсида йилнинг энг йирик ва нуфузли сиёсий-дипломатик тадбирлардан бирига айланади.

Батафсил таҳлил:
ўзб
https://review.uz/oz/ao5

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌏Ўзбекистон ШҲТ давлатлари билан қандай савдо қилади

📌Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бу савдо алоқаларини ривожлантиришдир.

📊2021 йилда Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб чорак қисмга ўсди ва 21 млрд. доллардан ошди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг қарийб 50%ини ташкил этади. 2022 йилнинг биринчи ярмида товар айирбошлаш ҳажми яна 30%га ошиб, 12 млрд. долларга етди, бунда умумий ҳажм 24,5 млрд. долларни ташкил этди, кузатувчи мамлакатлар ва шериклар билан эса 65%га ошди.

📍ШҲТда Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари қайси давлатлар эканлиги ҳақида-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази материалида ўқинг

Батафсил
👇👇👇
ўзб
review.uz/oz/ml5
рус
review.uz/ml5
инг
review.uz/en/ml5

Батафсил таҳлил
👇👇👇
-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌏ШҲТ давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорлиги

▶️Дунё аҳолисининг 42%дан зиёд қисми (2021 йилда 3,4 млрд. киши) ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида истиқомат қилишини ҳисобга олсак, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар ШҲТнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада барқарор ривожланиши йўлидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда

🖇Мақолада қуйидаги бўлимлар ёритилган:

Жаҳон озиқ-овқат бозорида нималар содир бўляпти?
Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар
Хитойнинг "ақлли" қишлоқ хўжалиги тажрибаси
ШҲТнинг транзит салоҳияти

Жаҳон озиқ-овқат бозорида содир бўлаётган воқеалар ва Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Эдвард Романовнинг таҳлилий мақоласида батафсил маълумот берилган.

Батафсил таҳлил:

ўзб
https://review.uz/oz/4f5
рус
https://review.uz/4f5
инг
https://review.uz/en/4f5

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📊Фуқароларнинг давлатга ишончини кучайтиришда ташаббускор бюджетлаштиришнинг аҳамияти

📍Ташаббусли молиялаштириш лойиҳалари миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини, хусусан, давлат бюджети маблағларидан самаралироқ фойдаланиш ҳисобига фуқаролар фаровонлиги оширилишини таъминлаб, аҳолининг ижтимоий неъматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

✔️Ривожланган мамлакатларда “Ташаббусли бюджетлаштириш” дастурлари икки амалиётдан фойдаланиш асосида ишлатилади.

✔️Фуқароларни бюджет жараёнига жалб этиш механизмининг ишга туширилиши аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

✔️2021 йилда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларда баён этилган вазифаларни бажариш мақсадида 2021 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан 117,4 млрд сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📌Ушбу мақолада қуйидаги мавзуларни ўқийсиз:

▪️Ўзбекистонда ташаббусли бюджетлаштириш,
▪️2021 йил натижалари,
▪️камчилик ва таклифлар,
▪️ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини ривожлантириш

"Иқтисодий шарҳ" журнали 8/2022

ўзб https://review.uz/oz/uy8

Батафсил таҳлил:
-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиёти: Халқаро ташкилотларнинг маърузалари шарҳи

Халқаро ташкилотларнинг тадбирлари ва баҳолари ҳақида умумий маълумот:

▪️Самарқанд саммити арафасида ТИВ вазирлари кенгашининг йиғилиши,
▪️ Афғон муаммоларини ҳал қилишга Тошкент ёндашуви,
▪️Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вакилларининг янги форматдаги биринчи вазирлар учрашуви,
▪️ЕОИИ билан ҳамкорликнинг ижобий динамикаси,
▪️Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги формати,
▪️Дунё ва Ўзбекистонда аҳоли истиқболлари.

Глобал миқёсда ишонч ва ўзаро англашув тақчиллиги тобора ўткир сезилиб бормоқда. Бундай мураккаб шароитда самарали мувофиқлаштириш ва кўп томонлама асосда яқиндан ҳамкорлик қилишга эҳтиёж кучайиб бормоқда. Шу боис ШҲТга қизиқиш ортиб бораётгани ҳам бежиз эмас. Бугунги кунда ўндан ортиқ мамлакатдан унинг фаолиятида у ёки бу мақомда иштирок этиш бўйича келиб тушган аризалар кўриб чиқилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ШҲТни янада ривожлантиришнинг қатор принципиал жиҳатларини белгилаб берди.

Гап ташкилотнинг ҳеч қандай блокларга қўшилмаслик мақомини сақлаш, янги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича салоҳиятини кучайтириш, Марказий Осиёнинг ШҲТнинг “географик ўзаги” сифатидаги ўрнини сақлаб қолиш, трансчегаравий ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини илгари суриш ҳамда Афғонистонни минтақадаги иқтисодий жараёнларга янада фаол жалб қилиш ҳақида бормоқда.


"Иқтисодий шарҳ" журнали 8/2022

ўзб https://review.uz/oz/waz

Батафсил таҳлил:
-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🇺🇿🇮🇷Ҳамкорлик лойиҳалари, савдо айланмасининг ўсиши ва транспорт-логистика ҳамкорлиги: Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари нимани келишиб олдилар

🖊Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида 18 та ҳужжат имзоланди.

✔️Томонлар кейинги йилларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашганини қайд этдилар. Савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари сони ошиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 15 фоизга ошди.

✔️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги узоқ муддатли вазифалар белгиланган.

🔻Батафсил:
рус
https://review.uz/uwb
ўзб
https://review.uz/oz/uwb

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🇺🇿🇨🇳Камбағалликка қарши курашиш, ҳудудларни ривожлантириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш: Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари нималар ҳақида келишиб олишди

🖊Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 15 миллиард долларлик 15 та ҳужжат имзоланди

✔️Ўтган 5 йилдаги ҳамкорлик натижалари

Охирги беш йилда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди. Ўтган йилда товар айирбошлаш рекорд кўрсаткич – 8 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса 30 фоиздан ортиқ ўсди.

✔️Мамлакатлар ўртасида ҳужжат имзоланди

Давлат раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган, ҳар томонлама стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари акс этган.

🔻Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/mf9
рус
https://review.uz/mf9

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📢Экспертларнинг ШҲТ саммитига шарҳлари

❗️ШҲТ Самарқанд саммитига Ўзбекистоннинг бир қанча экспертлари Афзал Артиков, Раъно Турсунова, Марат Аитов, Шаҳло Камаладинова, Шуҳрат Иргашев, Баҳромжон Сотиболдиев, Нозим Хасанов, Шуҳрат Абдуллаев ва Азамат Сулиманов ўз фикрларини билдирди.

✔️Евроосиё давлатлари раҳбарларини Самарқандда ШҲТ саммитига йиғаётиб, Ўзбекистон фақат умумий декларациялар ва қуруқ баёнотлар билан чекланиб қолинишини истамайди. Биз бутун дунё эътиборини Марказий Осиёнинг минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш тажрибасига қаратмоқчимиз.

✔️Бугунги кунда Самарқандда энг кўп янграётган сўз – бирлашиш. Ўз келажагимиз учун бирлашиш.
Ўз халқларингиз ўртасига чегара қўйишни бас қилинг. Қадимий шаҳар тараққиёт ва фаровонликка фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билангина эришиш мумкинлигини дунёга эълон қилишга мутлақ ҳақли.

🔻Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/yku
рус
https://review.uz/yku

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🇺🇿🇷🇺Қўшма лойиҳалар, индустриал-технологик шериклик, инвестициялар: Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар

🖊Россия Президентининг Ўзбекистонга бу галги ташрифи доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида қиймати 4,6 млрд долларлик янги инвестиция битимлари имзоланмоқда.

✔️Икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.
Саноат кооперацияси жадал суръат билан ривожланмоқда. Кейинги йилларда кон-металлургия, ёқилғи-энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда 100 дан ортиқ қўшма лойиҳалар бошланди.

✔️Ҳамкорликни кенгайтиришда ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар муҳим ўрин тутади. Биринчи ярим йилликда икки мамлакат ўртасида 50 га яқин ташрифлар бўлди.


🔻Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/e82
рус
https://review.uz/e82

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган доирадаги учрашувида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади

📌"Иқтисодий шарҳ" журнали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Давлат раҳбарлари Кенгаши Мажлисининг очилишидаги нутқидан асосийларини келтирди.

✔️Президентимиз дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан кўплаб таҳдидлар кучайганини кўрсатиб ўтди.

✔️ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси самарадорлигини ошириш, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлардан огоҳлантиришга оид шартномалар асосида ушбу тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

✔️Бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мажмуавий қарорлар қабул қилиш учун Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йиллик сайёр йиғилишлари амалиётини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

🔻Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/j8b

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📈Тадбиркорларнинг 73 фоизи яқин уч ой ичида Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш истиқболларини ижобий баҳоламоқда-Марказ сўрови

📊Август ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 11 пунктга яхшиланиб, 64 пунктни ташкил этди, бу эса мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

📍Қишлоқ хўжалигидаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 65 пунктни, хизмат кўрсатишда - 63 пунктни, қурилиш – 52 пунктни ва саноат – 67 пунктни ташкил этди.

📈Кейинги 3 ой ичида:
▪️корхоналарнинг 73% ўз бизнес истиқболларининг яхшиланишини баҳолаши,
▪️69%
товар ва хизматларга талабнинг янада ўсишини кутиши,
▪️66% ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштириши билан тавсифланади.

Батафсил:👇
ўзб https://review.uz/oz/lz8
рус
https://review.uz/lz8

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселекторда муҳокама қилинган асосий масалалар

📌Ўзбекистон Президенти туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб борса, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслигини таъкидлади. Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий этилиши қайд этилди.

📍Бугун мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📍"Иқтисодий шарҳ" таҳририяти йиғилишда таъкидланган асосий тезислар билан танишиб чиқишни таклиф қилади.

Батафсил:
👇👇👇
ўзб
review.uz/oz/l95
рус
review.uz/l95

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📌Долзарб кун тартиби: Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид жорий масалалар тўғрисида

❗️❗️Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг долзарб масалалари ишчанлик руҳида ҳал этилмоқда. Айни мақолада ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишларда қабул қилинган энг муҳим қарорлар ҳақида сўз юритилади.

✔️Жорий йилда бюджетдан тижорат банкларига 43 мингта уй-жой учун 13 трлн сўм, 29 минг нафар аҳолига субсидия учун 1,2 трлн сўм кредит ресурслари ажратилиши кўзда тутилган. Бу борадаги бюрократияни камайтириш учун аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказлари ташкил этилади.

✔️Технологик жараён ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш, 2030 йилгача уран ишлаб чиқариш ҳажми ва захирасини икки баравар ошириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари ушбу чора-тадбирларни самарали амалга ошириш учун “Навоийуран”да лойиҳа офиси очиш, чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, кадрлар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

✔️Йил бошидан буён 50 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилди. 1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлаётган аёлларга давлат бюджетидан 2 млн сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📍Ушбу мақолада қуйидагилар мавзуларни ўқишингиз мумкин:

▪️Қурилиш соҳасидаги устуворликлар,
▪️Геология соҳасига оид режалар,
▪️Ҳудудлардаги ислоҳотлар,
▪️Озиқ-овқат хавфсизлиги,
▪️Аҳоли турмушини яхшилаш,
▪️Аномал шароитларда пахта етиштириш

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/l4d

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📊Ўзбекистондаги тижорат банкларида хорижий валютада жисмоний шахсларга қулай омонатлар (2022 йил сентябрь)

📈2022 йил сентябрь ойи учун максимал фоиз ставкаси 5,7%ни ташкил қилади. 1 йилгача ва ундан юқори бўлган барча хорижий валютадаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 4,4%ни ташкил этди.

✔️25 та банкда хорижий валютада омонат очишингиз мумкин. Депозит муддати олти ойдан уч йилгача.

Ҳозирги кунда Ўзагроэкспортбанк, Савдогар банк, Тибиси банк, Тенге банк, Давр банк, Равнақ банк, Хай-Тек банк банклари томонидан хорижий валютада омонатлар таклиф этилмаяпти.

📌Қайси банклар ва қандай шартларда хорижий валютадаги омонатларни таклиф қилишлари ҳақида бизнинг материалимизда ўқинг:

▫️Тўлиқ шарҳни кўриш
сентябрь 2022 👈 бу ерда

▫️Шарҳлар

март 2022 ноябрь 2021 👈 бу ерда

Батафсил таҳлил
👇👇👇
-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Туризм иқтисодий тараққиётнинг драйвери сифатида

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида туризмни ривожлантириш ҳолати таҳлил қилинди ва туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар эълон қилинди.

📍Шу муносабат билан биз туризмни ривожлантиришдаги 5 йиллик ислоҳотлар, “Олтин ҳалқа” концепцияси, пандемия инқирозини бартараф этиш, амалга оширилган ишлар юзасидан чоп этилган таҳлилий мақолаларимизни эслатиб ўтмоқчимиз:

✔️
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: 2016-2020 йилларга умумий шарҳ.
✔️Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти “Олтин ҳалқа” концепцияси асосида ривожлантирилади
✔️Ўзбекистонда туризм: пандемияни енгиш йўлида
✔️Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар

✔️Журнални юклаб олиш:
🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение

✔️Электрон версиясини сотиб олиш
🔺CLICK🔺PAYME🔺Visa MasterCard

Батафсил
аналитика
👇👇👇
-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter