Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.74K subscribers
5.43K photos
166 videos
1 file
5.34K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🏘 1-ярим йилликда кўчмас мулк бозорида ҳолат қандай ўзгарди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан кўчмас мулк бозоридаги ҳолат таҳлил қилинди.

📈2022 йилнинг 1-ярмида 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилди, бу 2021 йилнинг ушбу даврига (119 минг) нисбатан 6 %га кўп.

📈Тошкентда 2022 йилнинг 1-ярмида кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича тузилган шартномалар сони бироз ошди (+1%) ва 37 446 тани ташкил этди.

📈Ўтган йилнинг мос даврида кўчмас мулк олди-сотдисининг 21 %и ипотека кредитлари орқали молиялаштирилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 28 %дан ошди.

📈Бирламчи бозорда 45 мингга яқин янги уй-жойлар қуриб топширилган (ўсиш 32%).

📈Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорида уй-жой нархлари 11,3%га ошди (биринчи чоракда 6,5%га; иккинчи чоракда 4,3% га ўсган).

Батафсил:👇
ўзб
https://review.uz/oz/xun
рус
https://review.uz/xun

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️«Тўланг ва ўқинг»

‼️Биринчи бўлиш қийин - "Иқтисодий шарҳ" Ўзбекистонда #paywall пуллик электрон обунасини таклиф қилувчи биринчи илмий журнал

📍Илмий журнални "монетизация қилиш"нинг икки йўли мавжуд:

✔️Paywall — умумжаҳон
амалиёт, Bloomberg, Financial Times, The Economist ва жаҳондаги бошқа нашрлар пуллик электрон обунага ўтди. Сиз муаллифнинг мақоласини ёки йиллик обунани қулай шартларда сотиб олишингиз мумкин.

✔️Оpen access
эркин фойдаланиш амалиёти, бунда мақолани чоп этаётган муаллиф, яъни тадқиқотчи мақола учун пул тўлайди. Ушбу тизимда хоҳловчилар мақолани бепул ўқишлари мумкин.

‼️ "Иқтисодий шарҳ" мақола ва тадқиқот муаллифларидан пул олмайди. Бизнинг нашримиз эксперт-таҳлилий ва илмий доиралар учун доимо очиқ.

‼️Биз мунтазам равишда Марказ тадқиқотлари бўйича материалларни эркин кириш ва тўлиқ бепул шаклда нашр этамиз

📍Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

📍Юклаб
олиш
🔺Иқтисодий шарҳ

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиёти: БМТ билан ҳамкорлик, Британия инвестицияларини жалб қилиш, ҳуқуқ устуворлиги ва сўз эркинлиги ҳамда бошқа долзарб масалалар

📊"Иқтисодий шарҳ" журнали Халқаро ташкилотларнинг маърузалари шарҳини мунтазам тайёрлаб келмоқда. Ушбу сонда БМТ билан ҳамкорлик, ШҲТнинг Самарқанддаги саммитга тайёргарлиги, Британия инвестицияларини жалб қилиш, ЮНИДОнинг рақобатбардошликни баҳолаши, UNESCAP савдо тартиб-таомилларини қандай баҳолади, ҳуқуқ устуворлиги ва сўз эркинлиги тўғрисида маълумот оласиз.

📌БМТ юртимизда амалга оширилаётган очиқ ва прагматик сиёсатни, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ҳамда 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасидаги глобал кун тартибининг асосий вазифаларига тўлиқ мос бўлган туб ислоҳотлар дастурини юксак баҳолаши таъкидланди.

📌Ўзбекистон Рақобатбардошлик индексида 154 давлат орасида 0,017 индекс билан 89-ўринни эгаллади ва рейтингдаги ўрнини 5 поғонага яхшилади, бу эса мамлакатимизга саноат ривожланиши квантили ўртача бўлган давлатлар тоифасига кириш имконини берди.

📌Ўзбекистон 2015 йилдаги 20,4 фоизга нисбатан 2021 йилда 62,4 фоизлик кўрсаткичга эришиб, савдони осонлаштириш бўйича сезиларли ижобий натижаларга эришди.

📌Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида (World Justice Project) кўрсаткичларни яхшилаш бўйича етакчига айланиб, 14 поғонага кўтарилди ва 85-ўринни эгаллади. Индекс маълумотларига асосан, Ўзбекистонда ҳуқуқ устуворлиги бўйича умумий кўрсаткич 4,1 фоизга ошган.

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/xjg

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📌Президент иштирокида тадбиркорларнинг мурожаатлари таҳлили юзасидан йиғилиш ўтказилди

✔️Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

▪️Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ”ига бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган.

✔️Давлатимиз раҳбари ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади.

▪️Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/dno

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🤝Миграция жараёнлари: муаммолар ва ечимлар

👥Бугунги кунга келиб Ўзбекистондан кетаётганлар учун меҳнат миграцияси билан боғлиқ алоҳида йўналишлар давлат томонидан тартибга солинади ва бошқарилади, бошқа баъзи йўналишлар бўйича эса миграция анча тартибсиз характерга эга. Ўзбекистондан чиққан меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россияга боради, Халқаро Миграция Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг сони қарийб 2 млн нафарни ташкил этади.

🌐Жорий йилнинг январь-март ойларида хорижга пул ишлаш мақсадида кетган ватандошларимиз сони 486,1 минг кишини ташкил этди, мигрантларнинг кетиш географияси, асосан, Россия (70,2%), Қозоғистон (13,4%), Қирғизистон (8,7%), Туркия (3,8%), Афғонистон (1,1%), Корея (0,6%), БАА (0,4%) каби давлатларни ўз ичига олди.

👥Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисида бўлган меҳнат мигрантлари сони қарийб 2,4 млн кишини ташкил қилиб, уларнинг 76 фоизи эркаклар ва 24 фоизи хотин-қизлардир.

▪️Бугунги кунда мигрантларнинг аксарияти қурилиш – 51,6%, қишлоқ хўжалиги – 12,3%, саноат – 9,2%, савдо – 8,5% каби соҳаларда меҳнат қилмоқда.

▪️2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд долларни ташкил қилган бўлиб, шундан 5,7 млрд доллар (яъни, 70 фоизи) Россия Федерациясидан келиб тушган, ҳар ойда бир меҳнат мигрантига тўғри келадиган пул ўтказмалари миқдори эса 453 АҚШ долларига тенг. бўлди.

▪️Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан 133 минг нафар мигрант Ўзбекистонга қайтган. Бунга россиялик иш берувчилар томонидан иш ҳақининг кечиктирилиши сабаб бўлиши мумкин, негаки, бу борада Меҳнат миграцияси агентлигига мингдан ортиқ шикоятлар келиб тушган.

Жамшид Шарипов,
Авазбек Холбеков,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
“Иқтисодий шарҳ” журнали
№7/2022

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/su7

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
💡Ўзбекистоннинг энергетика сиёсати: барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида

🟡Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш динамикасини прогноз баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси истеъмолининг йиллик ўсиши қарийб 6-7 фоизни ташкил этади. Бунда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажмида аҳоли истеъмолининг улуши қарийб 25 фоизга тенг. Ушбу мақолада энергетикага оид сиёсатнинг устуворлик жиҳатлари, ҚТЭМни ривожлантириш салоҳияти, ҳуқуқий асоси, қайта тикланувчи энергетика бўйича керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

✔️2015 йил 25 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ва барқарор ривожланиш бўйича 17 та мақсад қайд этилган “Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби” резолюцияси жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида узоқ муддатли ривожланишнинг асосий йўналишига айланди.

✔️Қабул қилинган мақсадлар орасида 7-мақсад энергетика соҳасига тегишли бўлиб, унда 2030 йилгача арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишга эришиш, жаҳон энергетика мувозанатида қайта тикланувчи манбалардан олинадиган улушни сезиларли равишда кўпайтириш ва электроэнергия самарадорлигини кучайтириш бўйича глобал кўрсаткични икки бараварга ошириш назарда тутилган.

✔️Ўзбекистондаги Халқаро қуёш энергияси институти юртимизда қуёш энергияси ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини йилига 3000 ТВт/соатдан кўпроқ деб баҳолади, бу 2050 йилга бориб электр энергиясига нисбатан прогноз қилинган талабдан анча юқори.

Юрий Қутбитдинов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№7/2022
Батафсил:
https://review.uz/oz/ds7

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🏭“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси иштирокчи-корхоналари сони 5 йилда 4 баробарга ортди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан “Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг 2022 йил январь-июнь ойларидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

📍Ўтган 2015-2021 йиллар мобайнида “Жиззах” ЭИЗ корхоналари томонидан жами 4 426,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 79,4 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

📍2022 йил январь-июнь ойларида ишлаб чиқариш қувватида тармоқларнинг улуши:

▪️Машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар (72,1%),
▪️Енгил саноат (8,4%),
▪️Қурилиш материаллари (14,3%),
▪️Кимё саноати (1,5%),
▪️Озиқ-овқат саноати (1,8%),
▪️Электротехника (1,9%).

Ҳудудда амалга оширилаётган 12 та инвестиция лойиҳалари доирасида 417,4 млн.доллари миқдоридаги хорижий ҳамда маҳаллий инвестициялар жалб қилинган.

Батафсил:
https://review.uz/oz/ibe

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг №7 сони

🔺Ушбу сон мавзуси:

▫️ОТБ вице-президенти билан интервью
▫️Қорақалпоғистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида
▫️Тўқимачилик саноати юксалиш йўлида
▫️Ҳоким ёрдамчиси билан интервью
▫️Ўзбекистоннинг БРИКС билан ҳамкорлиги
▫️Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари
изчил кенгайиб бормоқда
▫️Миграция жараёнлари: муаммолар ва ечимлар
▫️Ўзбекистон БРМга эришишида
пандемия оқибатларини енгиб ўтиш
▫️Ўзбекистоннинг энергетик сиёсати
▫️Маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация

📍Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

📍Юклаб олиш:
✔️CLICK
✔️PAYME
✔️Visa / MasterCard

telegram | facebook | twitter| instagram
🇺🇿Янги Ўзбекистон кадрлари юқори салоҳият, савия ва чуқур билимли бўлишлари талаб этилади

❗️Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари масалаларига бағишланган йиғилиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Профессорнинг таъкидлашича, қабул қилинган чора ва тадбирлар давлат хизмати сифати ва ислоҳотларнинг натижадорлигини ошириш учун пухта замин тайёрлайди, соҳа хизматидан аҳоли розилигига эришиш йўлида ташланган улкан қадам бўлади.

📍Охирги йилларда амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар натижасида давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

📈Давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши олдинги 37 фоиздан 61 фоизга кўтарилди.

📍Йил якунига қадар ишга қабул қилишнинг синовдан ўтган очиқ танлов тизими барча идораларда жорий қилиши бўйича қарор қабул қилинди. Шу мақсадда икки ой муддатда олий ўқув юртлари дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш топшириғи берилди.

📌Айни пайтда бўш турган 4 мингта лавозимга шу йилнинг ўзида айнан янги тартиб бўйича ишга қабул қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Жорий йилнинг ўзида, яъни 1 ноябрдан бошлаб, собиқ шўролар замонидан мерос бўлиб келаётган эски намунадаги “объективка”дан воз кечилади. Унинг ўрнига илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади.

Мутахассис фаолиятини баҳолашда у қайси институтни битиргани ёки қайси ташкилотларда ишлагани эмас, қандай билим ва тажрибага эгалиги ҳамда кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу эса раҳбарликка таниш-билишлик қилиш ва таcодифий шахслар келиб қолишининг олдини олади.

Одил Олимжонов,
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
“Янги Ўзбекистон” газетаси № 160 (682), 2022 йил 9 август

Батафсил:
https://review.uz/oz/2bv

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🔖Халқ орасида иқтисодиёт таърифи

✏️Халқимиз томонидан кўп минг йиллар давомида шакллантирилган мақол ва маталларда аксарият иқтисодий ғоялар ўз аксини топган. Ўрта Осиё халқлари ривожланишида мақол ва маталларнинг аҳамияти ниҳоятда катта.

📎Халқ фикрларида иқтисодиётнинг бош масалаларига тегишли нодир ғоялар берилган. Масалан, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Аввал иқтисод — кейин сиёсат” ибораларини олайлик. Энг муҳими, бу қарашлар илмий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда тўғридир.

📎Кўп мақол ва маталларда пул, жавоҳир, савдо-сотиқ ниҳоятда кенг ва аниқ ёритилган. Уларда бойликнинг асоси деб қаралувчи муомала соҳаси ҳам эътибордан четда қолмаган. “Пул пулни топар, йўл йўлни топар”, “Савдо — соқол сийпалагунча” мақоллари бунга мисол бўла олади.

📎Масалан, “Меҳнат — меҳнатнинг таги роҳат”, “Бекор ўтиргандан кўра, бекор ишла”, “Бекорчидан Худо безор”, “Сендан ҳаракат, мендан баракат”, “Ҳунар — ҳунардан унар” ва шунга ўхшаш мақолларда қийматнинг меҳнат назариясига оид, яъни классик иқтисодий мактаб ғоялари ётади. “Маҳсулот асосан қишлоқ хўжалигида яратилади”, дейдиган физиократизм ғояларини кўпгина мақолларда кўриш мумкин: “Деҳқон бўлсанг, шудгор қил”, “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда” ва ҳоказо. “Ердан ернинг фарқи бор, етмиш икки нархи бор” иборасида эса ер рентаси тўғрисидаги изоҳ аниқ берилади, чунки илмий соҳада ҳам, ернинг бозорга яқин-узоқлиги ва табиий унумдорлиги туфайли пайдо бўладиган рента тўғрисида гап боради. “Деҳқон дон сочар, элга ризқ йўлин очар”, “Деҳкон экканини ейди, чўпон — боққанини” ва бошқа шунга ўхшаш мақолларда ҳам физиократизм ғоялари яққол намоён бўлади.

📎Иқтисодиётда тежамкорлик, режа, таваккалчилик масалалари муҳим ўрин эгаллайди. “Тома-тома кўл бўлур”, “Режали тўн тор келмас”, “Маслаҳатли тўй тарқалмас”, “Кўрпангга қараб оёқ узат”, “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас” каби иборалар халқ хўжалигида, айниқса, захиралар етишмайдиган мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга. Классик мактаб отаси, таниқли инглиз олими Уильям Петти “Меҳнат – бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир”, деб таъкидлаган бўлса-да, бу ғоялар халқ мақолларида ундан анча олдин мавжуд бўлган. Шу боис, халқ мақол ва маталларида мужассам иқтисодий ғояларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш давом эттирилиши зарур.

Жамолиддин Турдимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мамлакатда/Аждодларимиз иқтисодий тафаккури
"Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2022

Яна иқтисодий мақоллар:👉🏻
ўзб
https://review.uz/oz/b8e
рус
https://review.uz/b8e

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
📊2022 йил январ-июль ойида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори ишбилармонлик фаоллиги кузатилди (+инфографика)

1 январдан 31 июнлгача мониторинг натижалари:

✔️Солиқ тушумлари ҳажми 15,9%га ошган;
✔️Божхона тўловлари бўйича тушумлар 41,9%га ошди;
✔️Товарлар экспорти ҳажми 22,3%га ўсди;
✔️Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 13,3%га ўсди
✔️Товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 44,1%га ошди.

📈Экспортнинг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

📉Экспортнинг қисқариши Бухоро (16,7 фоизга), Сурхондарё (7,8 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (15,9 фоизга) кузатилди.

‼️Бухоро вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши 2022 йилнинг январ-июль ойларида пахта толаси экспорти камайганлиги билан боғлиқ.

Батафсил:
ўзб https://review.uz/oz/0yh
рус
https://review.uz/0yh
инг
https://review.uz/en/0yh

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Ўзбекистон ДХШ салоҳиятини очмоқда

🎙“Иқтисодий шарҳ” журнали ОТБнинг хусусий сектор операциялари ва давлат-хусусий шериклик бўйича вице-президенти Ашок Лаваса билан интервью қилди.

✂️Интервьюдан парчалар:

Ўзбекистонда 2019 йили қабул қилинган ДХШ тўғрисидаги махсус қонун мамлакатни қисқа фурсатда халқаро стандартлар даражасига кўтаришга хизмат қилди.

ДХШ дастури ишга туширилгандан сўнг, 4 йил мобайнида ҳукумат томонидан индивидуал капитал қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ ҳамда умумий қиймати қарийб 8 млрд АҚШ доллари бўлган 20 та йирик ва ўрта ДХШ лойиҳаси имзоланди.

Илк лойиҳалар соғлиқни сақлаш, сув таъминоти, санитария ва қаттиқ чиқиндилар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва шаҳар инфратузилмаси каби 6 та турли секторларда ишга туширилди.

Мамлакат жанубида 457 МВт қувватга эга Шеробод қуёш электр станцияси қурилиши муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалардан биридир. Ушбу лойиҳа ОТБ томонидан 1 ГВт қувватга эга қуёш энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Ҳозирда ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур лойиҳани амалга ошириш давомида Марказий Осиё минтақасидаги электр энергияси учун энг паст тарифга (кВт/соат учун 1,8045 АҚШ доллари) эришдик.

Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз ДХШ дастурини илгари суришда комплекс ёндашувни қўлламоқда. Мамлакат ДХШни ислоҳотлар умумий дастурининг асосий қисми сифатида белгилаб, кўплаб секторларда бош инфратузилмани ривожлантириш учун ДХШ салоҳиятини инобатга олади. Шу билан бирга, бунинг учун қулай муҳит яратилмоқда.

Жамолиддин Турдимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Устувор масала
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№7/2022

ўзб https://review.uz/oz/eqp
рус
https://review.uz/eqp
инг
https://review.uz/en/eqp

telegram | facebook | twitter| instagram
💬Экспертлар Твиттерда "снос" масалаларини муҳокама қилишди

Нега "снос" шундай долзарб масалага айланди ва Конституциядаги ўзгаришлар инвесторларнинг хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қилиши мумкин, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Муҳсинжон Холмухамедов.

📍Аудиочатда жамоатчиликни қизиқтирган муҳим саволларга жавоб қайтарилди. Жумладан, эксперт сифатида иштирок этган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Муҳсинжон Холмухамедов Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, уларнинг инвесторлар хатти-ҳаракатига таъсирини қайд этди.

Батафсил ўқиш:
https://review.uz/oz/36v

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌏Ўзбекистоннинг БРИКС билан ҳамкорлиги

📌Ушбу мақолада – Ўзбекистон Президентининг “БРИКС плюс” форматидаги мулоқотда иштироки, БРИКС ташкилоти ва БРИКС мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида.

Президентимиз юқори даражада ўтказилган мулоқотдаги нутқида озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича қатъий ҳаракатларга чақирган БМТнинг даъватини қўллаб-қувватлаб, бунда жаҳон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 50 фоизигача бўлган қисми ҳиссасига тўғри келаётган айнан БРИКС мамлакатлари муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтди.

БРИКС ташкилоти билан бевосита ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида мамлакатимизнинг Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида, хусусан, профессионал таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор экани Президент томонидан таъкидланди.

Дунё номинал ЯИМининг 25 фоиздан ва ХҚП бўйича ЯИМнинг 30 фоиздан зиёд қисми, жаҳон аҳолисининг 40 фоизи (3,2 млрд киши) ва ер ҳудудининг қарийб 30 фоизи БРИКС мамлакатлари улушига тўғри келади.

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистоннинг БРИКС мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 1,6 баравар ошди. Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасининг қарийб 40 фоизи, экспортнинг 30 фоизи ва импортнинг 45 фоизи БРИКС мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

БРИКС мамлакатлари томонидан ҳам қўшма, ҳам миллий лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млрд долларлик устав капиталига эга Янги Тараққиёт банки ташкил қилинди.

Ўзбекистон жаҳонда/Халқаро ташкилот
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№7/2022

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/bky
рус
https://review.uz/bky
инг
https://review.uz/en/bky

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🧵Тўқимачилик саноатини юксалтириш

📈Сўнгги йилларда мамлакатимиз тўқимачилик саноатида туб миқдор ва сифат ўзгаришлари юз берди. Шу вақт мобайнида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 бараварга ошди.

🧶Тўқимачилик саноатининг шиддатли ўсиши билан бир қаторда пахта толасини қайта ишлаш даражаси ҳам ортиб борди. 2016 йилда юртимизда пахта толасининг 37 фоизи қайта ишланган эди.

🪢Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти 4,6 бараварга ошди ва 2021 йилда бу рақам 2,9 млрд АҚШ долларига етди.

🧶2016 йилда хорижга экспортнинг 65 фоизи калава ип бўлган бўлса, 👕2021 йилда экспорт таркибида тайёр кийимлар, яъни тикув-трикотаж ва пайпоқ маҳсулотлари улуши 32 фоизни ташкил этди.

📈Яъни шу даврда тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти 6,2, пайпоқ маҳсулотлари экспорти эса 15 433 фоизга ўсди. Умумий экспортда тўқимачилик саноатининг улуши 17,7 фоизга етди. Экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг турлари эса 450 дан ошди.

❗️❗️“Ўзбекистонда тайёрланган” бренди остида чиқаётган маҳсулотлар жаҳон бозорларини эгаллай бошлади.

📍Тармоқдан “Posco Textile”, “Osborn Textile”, “Indorama Kokand Textile”, “XORAZM TEX” “Nil-Granit”, “Elegant Garment Textile”, “Pronto Textile Group”, “Идеал” каби хорижда ҳам таниқли ўнлаб корхоналар ўсиб чиқди.

✔️Ўзбекистонда тайёрланган тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт географиясига назар солсак, унинг ҳақиқатан ҳам дунёни эгаллаб бораётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Маҳсулотларимиз жаҳоннинг барча қитъаларига жўнатилмоқда.

📍Европанинг Англия, Франция, Италия, Германия, Португалия, Испания, Голландия каби 27 давлатида кийимларимизни севиб кийишмоқда.

📍Америка қитъасининг 8 та давлатида, Осиёнинг 20 дан ортиқ давлатларида, Африка қитъасидаги давлатларда тўқимачилик маҳсулотларимиз аллақачон ўз харидорларини топган.

Батафсил маълумот:

ўзб
https://review.uz/oz/f2c

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар орасида бахтлилик даражаси энг юқори бўлган давлатларни биласизми?

🔝Экспертлар туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларда бахтиёрлик ва ҳаётдан қониқиш бўйича тадқиқотнинг илк натижаларини эълон қилишди. Натижаларда маълум бўлишича Ўзбекистон ҳаётдан қониқиш даражаси энг юқори бўлган мамлакат дея қайд этилган.

✔️“Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар аҳолисининг 85,9% бахтли, 11,3% унчалик бахтли эмас, 2,8% эса умуман бахтли эмас.

✔️Тадқиқот натижаларига кўра, оила ва дўстларнинг ҳаётдаги муҳимлик даражаси ҳаётдан қониқишга кўпроқ таъсир кўрсатса, сиёсат ва диннинг таъсири пастроқ эканлиги қайд этилган. Иш ва бўш вақтнинг муҳимлиги эса статистик жиҳатдан аҳамиятсиз эканлиги кузатилган.

Аёллар эркакларга нисбатан, ёшлар ёши катталарга нисбатан, соғлом респондентлар соғлиқ ҳолати ёмон бўлганларга нисбатан юқорироқ ҳаётдан қониқиш даражасига эга эканлиги қайд этилди. Модель натижалари атрофдагилар ва қўшниларга бўлган ишонч ҳам ҳаётдан қониқиш даражасига ижобий таъсирини кўрсатди,” деди Шоирахон Нурдинова ўз маърузасида.

Батафсил маълумот:
ўзб https://review.uz/oz/lk1

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
🌐Ўзбекистон Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) эришишида пандемия оқибатларини енгиб ўтишнинг аҳамияти

COVID–19’нинг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилаётган салбий оқибатларига қарамай, ҳукумат томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий натижалар бермоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг ушбу мақоласида аниқ мақсадлар бўйича эришилган ютуқларни кўриб чиқишингиз мумкин.

📌Таҳририят мақоладан қисқача тезислар келтиради:

▪️Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси ва 2030 йилга қадар Камбағалликни қисқартириш стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган.

▪️2026 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини ҳозирги 2 000 доллардан 2 800 долларгача ошириш режалаштирилмоқда. Бу 2030 йилда даромад даражаси ўртача бўлган мамлакатларнинг биринчи гуруҳига кириш имконини беради.

▪️Белгиланган вазифалар доирасида давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодий ўсишнинг “яшил” моделига ўтиш, ер муносабатларини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш каби иқтисодий ислоҳотлар давом эттирилади.

📌Ушбу мақолада ўқишингиз мумкин:

✔️БРМ: Белгиланган муддатда уддалаш
✔️Камбағалликни қисқартириш ва тенгсизликни камайтириш билан боғлиқ мақсадлар
✔️Озиқ-овқат хавфсизлиги
✔️Саломатлик ва фаровонлик билан боғлиқ мақсадлар
✔️Сифатли таълим
✔️Тоза сув ва санитария
✔️Барқарор шаҳар ва ҳамжамиятлар
✔️Иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳаракатлари
✔️Молиялаштириш эҳтиёжлари ва устуворлик жиҳатлари

Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори
"Иқтисодий шарҳ" журнали
№7/2022


Батафсил ўқиш:
ўзб
https://review.uz/oz/h5p

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter
Forwarded from PadS
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ўзбек тилидаги ахборот-таҳлилий портали — Review.uz/oz

‼️Ўқинг. Таҳлил қилинг. Қарор қилинг.
___________________________

Информационно-аналитический портал журнала "Экономическое обозрение" на русском языке — Review.uz

‼️Читайте. Анализируйте. Решайте.
___________________________

Information and analytical portal of the "Economic Review" Journal in English — Review.uz/en

‼️Read. Analyze. Decide.
🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 14 млрд долларлик келишув ва шартномалар имзоланди

📝Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши якунида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида келишувга эришилди.

❗️Президентимиз Саудиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди. Бу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири мамлакатимизда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бўлади.

Батафсил:
ўзб
https://review.uz/oz/3uy
рус
https://review.uz/3uy
инг
https://review.uz/en/3uy

-
t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | youtube | instagram | twitter