Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.77K subscribers
5.42K photos
166 videos
1 file
5.33K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Обид Хакимов: Давлат маблағларини самарали йўналтириш бўйича камбағалликнинг кўп мезонли ўлчови жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга (+видео)

❗️
Бухоро шаҳрида илк бор “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш халқаро форуми” ўтказиляпти. Унда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов ҳам иштирок этмоқда.

"Камбағалликка қарши курашиш ҳақида гапирар эканмиз, 2022 – 2026 йилларда камбағалликни икки баробар камайтирамиз деб ўз олдимизга мақсад қўйганимизни таъкидлаб ўтишим керак.

Бу борада БМТТД, ЮНИСЕФ билан биргаликда марказимиз томонидан пилот тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу пилот тадқиқотда фақатгина оиланинг даромади эмас ва унинг таълим жараёнига, соғлиқни сақлаш борасидаги, коммунал хизматларга бўлган имкониятлари ва худди шундай инсон ҳаёти учун муҳим бўлган бир қанча имкониятлар билан биргаликда уларнинг камбағаллик даражасини ўлчаш бўйича изланишлар олиб бориляпти", дейди Обид Хакимов.

Тўлиқ
ўқиш:👇
ўзб https://review.uz/oz/1c3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Йил бошидан буён аукцион савдоларининг самарадорлиги индекси пасайган - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази xarid.uzex.uz ахборот порталида давлат харидлари таҳлилини ўтказди.

📉 Таҳлил
натижалари йил бошидан буён аукцион савдоларининг самарадорлиги индексининг пасайишини кўрсатди, бу эса уларнинг эски давлат харидлари майдончасидан янги қоидаларга ўтиш ва янги қоидаларни жорий этиш билан боғлиқ.

✔️
Индекс еттита мезон ёки суб-индекслар ёрдамида баҳоланади.

‼️Аукцион самарадорлиги индекси 2021 йил январидан шу йилнинг мартигача 2,04 дан 1,63 гача сезиларли даражада пасайишни бошлади. 2021 йилнинг тегишли даври билан таққослаганда индекс қиймати 25,5 фоизга камайди ва 2021 йил декабрига нисбатан пасайиш 36,2 фоизни ташкил этди, бу асосан муваффақиятли бажарилган шартномалар фоизининг 75% дан 50% гача пасайиши ва давлат харидлари тизимида янги қоидаларни жорий этиш билан боғлиқ.

👇
ўзб
https://review.uz/oz/yjf
рус
https://review.uz/yjf
📈📉АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 2% га кўтарилди, пахта ёғи, суюлтирилган газ нархи пасайди

⬇️Жорий йил январь ойида сотувчи корхоналар ҳар куни биржа савдоларига ўртача 4 307 тонна АИ-80 маркали бензинини қўйиб келишган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 3 022 тоннагача (30% га) пасайиб кетган.

⬆️Май ойида АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 208,9 минг сўмдан 8 345,1 минг сўмгача, яъни 2% га кўтарилган.

⬇️Биржа савдоларида пахта ёғининг бир тоннаси 18 051,4 минг сўмдан 17 190,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайган.

⬇️Биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси учун 5 551,7 минг сўмдан 5 370,9 минг сўмгача, яъни 3,3%га пасайган.

⬇️Биржа савдоларида пахта толасининг бир тоннаси учун 36 858,0 минг сўмдан 35 185,3 минг сўмгача, яъни 4,5% га пасайган.

👇
ўзб https://review.uz/oz/z3h

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📈Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси апрель ойида яна ўсди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

📌Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган. Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 176 тага кўпайган.

📊ИФИ 2022 йил апрель ойида 1100 бирликни ташкил этиб, март ойига нисбатан 10,0 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 35 фоизлик ўсиш қайд этилди.

📍Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

▫️хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 8,5 фоизга ошган;
▫️фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,0 фоизга ошган;
▫️товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 17,7 фоизга ошган;
▫️товар белгилари бўйича компонент 17,9 фоизга ошган.

👇
ўзб
https://review.uz/oz/v2x
рус
https://review.uz/v2x
инг
https://review.uz/en/v2x

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
Ўзбекистон электр ва газ бўйича табақалаштирилган тарифларга ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача — 325 сўм, бундан юқори ҳар 1 кВт соат учун — 650 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Аҳоли учун 1 куб метр табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача — 410 сўм, бундан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1 200 сўм; иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача — 410 сўм, ундан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1 200 сўм этиб белгилаш назарда тутилмоқда.

Суюлтирилган газ эса аҳоли учун — 1600 сўм миқдорида белгиланмоқда.

Тарифларнинг оширилиши маблағларни энергетика соҳаси инфратузилмасини яхшилашга – электр ва газ узатиш тармоқларини янгилаш, мустаҳкамлаш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ҳисобига таъминот сифатини оширишга йўналтириш имконини беради.

👇
ўзб
https://review.uz/oz/ws9
рус
https://review.uz/ws9
🌐ХВЖ: Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадларга эришади

❗️“Расмий органлар тўғри қарор қабул қилишди”, — дея таъкидлади жамғарма миссияси.

📌Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар якунлари бўйича баёнотини эълон қилди.

✔️Миссиянинг фикрига кўра, Ўзбекистон пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирлар туфайли ушбу оғир даврни муваффақиятли енгиб ўтди ва мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръатлари эса 2021 йилда 7,4 фоизгача жадаллашиб, инфляция 10 фоизгача пасайди.

✔️Бироқ, ХВЖ экспертлари қайд этганидек, “Россияга қарши жорий қилинган санкциялар янги ноаниқликни келтириб чиқарди ва Ўзбекистон иқтисодиёти истиқболларига салбий таъсир кўрсатмоқда”.

✔️ХВЖ экспертлари Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 2022 йилда илгари башорат қилинган 6 фоизга нисбатан 3-4 фоизгача секинлашишини тахмин қилмоқда. ХВЖнинг бу борадаги кутилмалари бошқа прогнозлар билан ҳам мос келади.

✔️ХВЖ миссияси ўз баёнотида кредит портфеллари юқори концентрация ва валюта рискларини намоён қилишда давом этаётганини, айни пайтда энг юқори рисклар асосан давлат корхоналари ҳиссасига тўғри келишини таъкидлаб ўтди ва шу сабабли банкларнинг молиявий ҳолатини диққат билан мониторинг қилишни давом эттиришни тавсия этди.

‼️"Иқтисодий шарҳ" журналининг ушбу мақоласида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

🔺ХВЖ прогнозлари ва эҳтимолий рисклар;
🔺Молиявий рисклар;
🔺Бюджет рискларининг олдини олиш;
🔺Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш;
🔺Хусусийлаштиришни давом эттириш;
🔺Ижтимоий ҳимоя

✔️ХВЖ экспертлари Ўзбекистон ҳукуматининг амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишига содиқлигини юқори баҳолаб, ўсиш суръатларини йилига 5-6 фоизлик ўрта муддатли трендга қайтариш учун яқин йилларда таркибий ислоҳотларни жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлишини қайд этишди.

Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори
“Иқтисодий шарҳ” журнали
5/2022

Мақолани тўлиқ ўқиш👇

ўзб
https://review.uz/oz/j2o

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🇺🇿🇹🇯Инфографика: Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган тўрт давлатдан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан 397,3 миллион долларни ташкил қилган.

📌2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 604,5 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 111,4 миллион долларга кўпдир.

📌2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 187,7 миллион долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди. Шундан:

▫️экспорт - $138,5 млн. (ўсиш 13,8%)
▫️импорт - $49,2 млн. (ўсиш 2,8 марта)

Батафсил:

ўзб https://review.uz/oz/gfq
рус
https://review.uz/gfq
инг
https://review.uz/en/gfq

Обуна бўлиш:
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🇺🇿🇹🇯Ўзбекистон – Тожикистон: Умумий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича сиёсий ва дипломатик қадамларни давом эттириш зарур

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари томонидан ўтказилган таҳлиллар сармоя, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, минтақалараро алоқалар, мамлакатлар иқтисодиётларини рақамлаштириш, илмий-академик доиралар ва маданий алмашинувлар соҳаларидаги ҳамкорликни яна кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун барча имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

📍Бу йил Ўзбекистон ва Тожикистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда.

📝Ўзбек-тожик ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини турли даражада имзоланган 256 ҳужжат ташкил этади. Шу билан бирга уларнинг 153 таси, яъни 60% сўнгги беш йил ичида қабул қилинди.

📈Сўнгги беш йилда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланиб, тез суръатда ўсмоқда.

📊Тожикистон Ўзбекистоннинг 10 асосий савдо-иқтисодий ҳамкорлари сирасига киради.

📝2021 йилда қиймати $202,5 ​​млнлик товарларни етказиб бериш бўйича 92 та келишув ва шартномалар тузилди. Хусусан, ўзбек товарларини етказиб беришга доир $162,2 млн атрофида 83 та келишув ва шартномалар имзоланди. Шунингдек, импортга доир $40,3 млнлик 5 шартнома имзоланди.

📈Натижада 2021 йилда ўзаро савдо ҳажми 2016 йилдагига солиштирганда 3 баравардан кўпга ўсди ($196,8 млн), бу эса кейинги 25 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Обид Ҳакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори
"Янги Ўзбекистон" газетаси №109/2022

Мақолани тўлиқ ўқиш:

ўзб https://review.uz/oz/c7m
рус
https://review.uz/c7m
инг
https://review.uz/en/c7m

Обуна бўлиш:
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🌐Биринчи халқаро Тошкент инвестиция форуми (+халқаро экспертлар фикрлари)

📍Тошкент инвестиция форуми бўлиб ўтди, унда дунёнинг 56 давлатидан 2000 дан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.

🟥 "Иқтисодий шарҳ" журнали иштирокчиларнинг фикрларини жамлади:

▫️Advantage Central Asia компанияси президенти Дмитрий Родин (Франция)
▫️Испаниянинг экспортчилар ва инвесторлар клуби президенти Антонио Бонет
▫️Франция тўқимачилик саноати иттифоқи вице-президенти Норбер Блан
▫️«Global India Business Forum» компанияси президенти Житендра Жоши (Ҳиндистон)
▫️Пекин
университетининг Янги таркибий иқтисодиёт институти декани Жастин Ифу Лин (Хитой)

📝Форумнинг очилиши қандай ўтди ва хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар салоҳияти ва истиқболлари ҳақида қандай фикрлар билдирилди-материалимизда ўқинг.

🖋Хорижий инвестицияларнинг йиллик ҳажми 3,5 баравар ўсди, уларнинг миқдори эса шу вақт мобайнида 25 млрд. долларга етди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 59 мингта инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 2,5 миллионта иш ўрни яратилди. Олтин-валюта захиралари ҳажми 27 млрд. доллардан 35 млрд. долларгача ўсди.

🖋 Ўзбекистонда умумий қиймати 14,5 млрд. долларлик ҳамда 20 дан ортиқ йўналиш ва тармоқларни қамраб олган 305 та шундай лойиҳа амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш, энергетика, транспорт, авиация, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда ҳам салмоқли ютуқларга эришилди.

🖋Охирги 5 йилда Хитой бизнесининг Ўзбекистонга киритган маблағлари 9 млрд. доллардан ошди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги компаниялар сони 2000 тага етди (умумий кўрсаткичнинг 15 фоизи). Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,5 млрд. долларга етди.

Виктор Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
«Иқтисодий шарҳ» журнали
№4/2022

Тўлиқ
ўқиш:👇
ўзб: https://review.uz/oz/0pq
рус
https://review.uz/0pq

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🌐Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиёти

📕"Иқтисодий шарҳ" журнали Халқаро ташкилотларнинг маърузалари шарҳини тайёрлади.

📌Мобил алоқа ва хизматларни тақдим этувчи глобал рақамли оператор саналган VEON Ltd. компаниялар гуруҳи (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш ҳажмини кўпайтириш бўйича ўз режаларини маълум қилди.

✔️Алоқа инфратузилмасини ва рақамли хизматлар экотизимини ривожлантириш учун ҳар йили 50 млн. доллар ажратилади, яъни кейинги беш йил ичида умумий сумма 250 млн. доллардан ошади.

📌Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) “2021 йилда жаҳон бўйича ишлаб чиқаришнинг ўсиши” мавзусидаги ҳисоботини эълон қилди.

✔️2021 йилда юқори ва ўрта технологияли саноат тармоқларининг аксарияти ишлаб чиқариш ўсишининг пандемиягача бўлган даражасига етди (10% ёки ундан кўп). Айниқса, компьютер ва электроника (20%), фармацевтика маҳсулотлари (18%), электротехника (16%) ишлаб чиқаришининг ўсиши алоҳида эътиборга молик.

Мақолани тўлиқ ўқиш:👇
ўзб: https://review.uz/oz/du5
рус:
https://review.uz/du5

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🔬Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли трансформация

🌐Янги технологияларни жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг кенгайиши натижасида (IDC прогнозларига кўра, 2022 йилга келиб жаҳон ЯИМнинг 65 фоизини таъминлаётган тармоқлар рақамлаштирилади) кўплаб соҳаларда ижобий таркибий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бугунги жамият ўз кундалик ҳаётини Интернет ва рақамли технологиялар билан интеграциялаш йўлида изчил бормоқда.

✔️Тиббиётни рақамлаштириш аҳолининг илмий ва ахборот саводхонлиги, таълим даражасини акс эттириш, шунингдек, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширган ҳолда аҳолини қўллаб-қувватлаш орқали одамларнинг умр кўриш давомийлигига мустақил таъсир кўрсатиши мумкин.

✔️Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамли трансформация қилиш ҳақида гап кетганда, рақамлаштиришнинг тўртта асосий йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин:

▫️Ташкилий жараёнларни рақамлаштириш
▫️Беморлар билан ўзаро алоқа жараёнларини рақамлаштириш
▫️Диагностика ва даволашни рақамлаштириш
▫️Тиббий маълумотларни тўплаш, сақлаш ва ўрганиш.

✔️Academia журнали маълумотларига кўра, жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш орқали беморларнинг шифохоналарда сарфлаган вақтини 33% камайтириши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг устувор вазифалари сифатида белгиланган “Электрон поликлиника”, “Ягона электрон тиббий карта”, “Электрон рецепт” каби давлат лойиҳалари айнан шу мақсадлар учун мўлжалланган.

Фарҳод Туткабаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
«Экономическое обозрение» журнали
№4 (268) 2022

Мақолани тўлиқ ўқиш
👇
ўзб https://review.uz/oz/7w7
рус
https://review.uz/7w7

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Қашқадарё вилоятининг салоҳиятини рўёбга чиқариш

❗️Ислоҳотларнинг янги босқичида Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш салоҳиятини тўлиқ очиб бериш ва кенгайтириш бўйича кўпгина ишлар рўёбга чиқарилди. Лекин шунга қарамай, мазкур йўналишда амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳали талайгина. “Иқтисодий шарҳ” журналининг ушбу мақоласида вилоятнинг иқтисодий динамикаси, ижтимоий соҳа, муаммолар ва уларнинг ечимларига оид таҳлилларни ўқийсиз.

⬆️Қашқадарё вилояти Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этган салмоқли иқтисодий салоҳиятга эга. Бугунги кунда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган табиий газнинг 70 фоизи, нефтнинг қарийб 78 фоизи, газ конденсатининг 80 фоизи, ғалланинг 13 фоиздан ва пахтанинг 14 фоиздан зиёд қисми мазкур вилоят ҳиссасига тўғри келади.

⬆️2016 йилдан мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичи бошланиши билан Қашқадарё вилояти ҳам жадал ривожлана бошлади.

📈2017–2021 йилларда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) икки баравар – 21 597,3 млрд сўмдан 43 833,3 млрд сўмга ўсди

📈ЯҲМда хизматлар улуши 31фоиздан 32,9 фоизга, саноат – 15,8 фоиздан 17,2 фоизга, қурилиш – 5,7 фоиздан 6,0 фоизга ўсди

📉қишлоқ хўжалигининг улуши эса 42,3 фоиздан 39,6 фоизга камайди.

📌Мақолада ўқишингиз мумкин:

▪️Сўнгги йиллар иқтисодий динамикаси
▪️Жорий йилда вилоят иқтисодиёти
▪️Ижтимоий соҳа ривожланиш палласида
▪️Муаммолар ва уларнинг ечими

Виктор Абатуров,
Иқтисодий тақиқиотлар ва ислоҳотлар маркази
“Иқтисодий шарҳ” журнали
5/2022

Мақолани тўлиқ ўқиш👇
ўзб https://review.uz/oz/heh
рус
https://review.uz/heh

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Ҳоким ёрдамчилари: илк натижалар ва келгуси вазифалар

❗️❗️“Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари” тизимининг жорий қилиниши мамлакатимизда камбағалликни камайтириш сиёсатида ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, уларга жуда катта ваколатлар берилди. Давлатнинг марказий даражада қабул қилган ислоҳотлари ҳоким ёрдамчилари ёрдамида аввало вилоятлар, туманлар, қолаверса, маҳаллалар даражасига олиб кирилиши назарда тутилган.

✔️Ҳоким ёрдамчилари иш бошлашлари билан мамлакатимиз барча аҳолиси яшайдиган 6 млн 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказишди.

✔️Хатлов ўтказилгандан кейин ҳоким ёрдамчилари 3 ойда 736 минг нафар фуқарони иш билан таъминлашга эришишди, шунингдек, 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишди.

✔️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси ва кўмаги билан эҳтиёжманд хонадонлар томонидан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳалари тайёрланди ва бу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 1 трлн 300 млрд сўм кредит ва 20 млрд сўм субсидия ажратилди.

📌2022 йилнинг биринчи чорагида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда тизимда айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Масалан, 40 фоиз маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг ишида ҳали натижа кўрингани йўқ, 450 та маҳаллада эса ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

✔️Хато ва камчиликларга йўл қўйган қатор туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари, прокурорлари, ИИБ ва солиқ бошлиқлари, республикадан бириктирилган вакиллар лавозимларидан озод этилди.

Латофат Бўриева,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иқтисодий шарҳ" журнали 5/2022

Мақолани тўлиқ ўқиш👇
ўзб https://review.uz/oz/e8z

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#Архив: Ўзбекистонда нарх-наво барқарорлиги

📌Ушбу мақолада Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Ферузбек Давлетовнинг инфляция оқибатлари, инфляцион таргетлаш, унинг ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистонда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги мулоҳазалари келтирилган.

📊Экспертнинг фикрича, мамлакатда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш умумий макроиқтисодий барқарорлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим бўлиб, иқтисодчиларнинг 15-16 фоиз атрофидаги инфляция даражаси Ўзбекистон учун даҳшатли эмас, деган далиллари ниҳоятда ажабланарли.

✔️Халқаро экспертлар ва ҳамжамият томонидан тавсия этилганидек, ривожланган мамлакатлар учун 2-3 фоиздан ва ривожланаётган мамлакатлар учун 3-5 фоиздан ўртача инфляция даражаси макроиқтисодий барқарорликка катта хавф туғдирмайди. Бироқ, инфляция даражасининг бундан юқорилиги жиддий иқтисодий таъсирга эга.

❗️❗️Мақолада ўқишингиз мумкин:

✔️Инфляциядан келиб чиқадиган тўртта асосий ўзаро боғлиқ муаммолар
✔️Инфляция ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги эмпирик боғлиқлик
✔️"Мажбурий меъёр" тушунчасининг аҳамияти
✔️Монетар сиёсатга қўшимча равишда тавсиялар бериш

Мақолани тўлиқ ўқиш👇
ўзб https://review.uz/oz/8hu
рус https://review.uz/8hu

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда қандай топшириқлар берди?

Йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

❗️Йиғилишдан асосийлари:

✔️Вилоят ҳокимлари доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса яна 800 мингтага етказади.

✔️Кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди. Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.

✔️Ой якуни билан 25 мингта ер участкалари сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқарилади.

Батафсил
👇👇
ўзб https://review.uz/oz/ji3

👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🌾Ўзбекистонда буғдой ва ун нархларининг барқарорлиги таъминланади

2020 йилда ўтказилган биржа савдоларига ўртача 6,9 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 10 минг тоннани ташкил қилмоқда. Яъни мамлакатимизда ун заҳиралари етарли бўлганлиги сабабли биржа савдоларига кўпроқ миқдорда ун чиқарилмоқда ва ун бозорларида таклиф даражаси ошмоқда.

📊1-6 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 1-навли ун бўйича дастлабки биржа савдолари ўтказилди.

📊Бозорни ун маҳсулоти билан тезкор тўлдириш мақсадида 4 июнь шанба кунида ҳам қўшимча биржа савдолари ўтказилган.

✔️Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 549,3 минг сўмни ташкил қилди.

▪️Айни пайтда уннинг бир қопи биржадан ташқари бозорларда ўртача 240-260 минг сўм атрофида сотилмоқда.

Батафсил
👇👇
ўзб https://review.uz/oz/ffh
рус
https://review.uz/ffh

👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en