Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.3K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
Ўзбекистон углерод нейтраллигини таъминлаш йўлида

📌Ўзбекистоннинг 2050 йилга бориб углерод нейтраллигига қайта тикланадиган энергия манбаларга жадал ўтиш орқалигина эришиш мумкин бўлиб, бу жараён уч босқичда амалга оширилади. Ўтиш босқичлари ва Ўзбекистоннинг ташланмаларни камайтириш режалари ҳақида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Хуршид Асадовнинг мақоласида ўқинг.

📍Таҳририят мақоладан тезислар келтиради:

📉Ўзбекистон 2030 йилга бориб ЯИМ бирлигига тўғри келадиган CО2 ташланмаларини 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан 35%га қисқартиришни мақсад қилган. Ўзбекистон ЯИМнинг углерод ҳосил қилиш бўйича сиғими 2010 йилдаги ЯИМ бирлигига 4,7 кг.дан 2018 йилда 2,9 кг.гача тушди. Бу натижага ЯИМнинг юқори ўсиш суръатлари ҳисобига эришилди.

📉Газ йўқотишларини 1,5 бараварга, 1,8 млрд. куб метрдан 1,2 млрд. куб метргача қисқартириш ҳар йили 1,3 млн. тонналик CО2 ташланмасининг бартараф этилишига хизмат қилади.

📊2030 йилга бориб йиллик иссиқхона газлари ташланмалари 24%га (ЯИМнинг 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан ўртача йиллик 5-6%га ўсишида) камайиб, 169 млн. тоннани ташкил этади, агар бу чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмаса, иссиқхона газлари ташланмалари 270 млн. тоннагача ошади.

«Иқтисодий шарҳ» журнали №2 (266) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/8g3
рус
https://review.uz/8g3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захирамиз етарли - Шавкат Мирзиёев

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

❗️Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди.

✔️Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади.

✔️Ҳудуд ва тармоқларда харажатларни қисқартириш, таъмирлаш, автомобиль, мебель ва офис анжомлари харид қилишни тўхтатиб туриш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/5qu
рус
https://review.uz/5qu

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💧Марказий Осиёда сув-энергетика комплексига йўналтирилган инвестициялар

📍Сўнгги 30 йилда минтақада саноат ҳар йили ўртача 6,7%га ўсди, аҳоли сони эса 33,3 фоизга (54,3 млн.дан 72,4 млн.га) кўпайди, бу эса ҳудудда энергия ва сувга бўлган талаб ортишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Электр энергиясининг соф истеъмоли ҳажми 1999 йилдаги 108,1 ТВт/соатдан 2020 йилда 184,9 ТВт/соатгача, яъни 71,1 фоизга ошди.

📍Узоқ муддатли истиқболда МОда ЯИМнинг нисбатан юқори ўсиш суръатлари сақланиб турилиши кутилмоқда. Бу кўрсатгич демографик ўсиш, яъни минтақа аҳолисининг ҳозирги 74,4 млн. кишидан 2050 йилга бориб 90 млн. кишигача (БМТ прогнозлари) кўпайиши, шунингдек, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши билан боғлиқ.

📍Мамлакатларнинг Марказий Осиёда сув ва энергетика инфратузилмаси учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжи катта ва 2021-2030 йилларда камида 90 млрд. долларга баҳоланмоқда (ҳар йили қарийб 9 млрд. доллар атрофида), бу эса минтақадаги ҳозирги даражадан анча юқори. СЭКнинг инвестицион эҳтиёжлари Қозоғистон учун йилига ЯИМнинг 1%, Қирғизистон учун ЯИМнинг 5,7%, Тожикистон учун ЯИМнинг 7,4%, Ўзбекистон учун ЯИМнинг 3,5% ва Туркманистон учун ЯИМнинг 1,7% ташкил қилади.

Абдурашид Бозоров, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
«Экономическое обозрение» журнали
№2/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/v8o
рус
https://review.uz/v8o

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Март ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди

◾️Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 0,8% га ва 2020 йилнинг мос даврида 1,3%га қимматлашган.

📈Йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 10,5%га етди.

📈Озиқ-овқат маҳсулотларининг қисқа муддатли истеъмол нархлари индекси 2022 йилнинг март ойида 2,5%га етиши, сўнгги уч йилнинг март ойларидаги энг юқори кўрсаткичи бўлди.

📈Ушбу даврда, ноозиқовқат маҳсулотлар нархлари - 1,1%га ва аҳолига пуллик хизматлар - 0,4%га ошди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/zjg
рус
https://review.uz/zjg

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
❗️“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

🔺Ҳукумат қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✔️Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

▪️ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
▪️тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
▪️боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
▪️ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
▪️уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
▪️қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/znv
рус
https://review.uz/znv

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Биржада сотувчи корхоналар қарийб 3,0 трлн сўмлик қўшимча даромад олишди

❗️Мазкур маблағлар сотувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилиши режалаштирилган.

✔️2022 йил январь-март ойларида ўтказилган биржа савдолари натижасида шаклланган ўртача нархлар ички товар бозорларида юзага келган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ўсиш ва пасайиш ҳолатлари:

▪️АИ-91 маркали автомобиль бензинининг биржада шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 075,6 минг сўмдан 10 422,3 минг сўмгача, яъни 14% га пасайган;

▪️1-17 март кунлари давомида шакарнинг биржадаги нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 921,9 минг сўмгача кўтарилди. Бироқ кейинги кунларда биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажмининг сотувчи корхоналар томонидан сезиларли даражада оширилиши эвазига шакар нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 981,6 минг сўмгача, яъни 25% га пасайган;

✔️Хорижий мамлакатларда ташкил қилинган биржанинг 19 та савдо майдончалари орқали 127,0 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар харид қилинди.

▪️Хусусан, биржа орқали 276,7 минг тонна буғдой импорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 39% га кўпдир.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/koq
рус
https://review.uz/koq

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Жаҳон иқтисодиёти тармоқларида сунъий интеллект

✔️Таъсири, омиллари, муаммолари

📌Жаҳонда сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари Ўзбекистон учун ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

📊PwC баҳолашларига кўра, 2030 йилга бориб сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳисобига глобал ЯИМ 14%га ёки 15,7 трлн. АҚШ долларига ортади. Бу ўсишнинг ярмидан кўпи меҳнат унумдорлигини ошириш, қолган қисми эса истеъмолчилик талабини ошириш ҳисобига таъминланади.

📈Сунъий интеллектдан энг катта иқтисодий фойдани Хитой ва Шимолий Америка мамлакатлари олади. Бироқ, бугунги кунда АҚШда унумдорликнинг ўсиши ўта юқори даражадаги автоматлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлик туфайли Хитой кўрсаткичларидан устундир. Ривожланаётган мамлакатларда (Лотин Америкаси ва Африка) СИнинг тарқалиш суръати умумий ахборот технологияларининг кириб бориш жадаллиги сустроқ бўлгани сабабли пастроқ дааражада (6%дан кам).

‼️2024 йилгача сунъий интеллектга энг кўп маблағ сарфланиши кутилаётган иккита соҳани айтиб ўтиш жоиз: банк хизматлари ва чакана савдо. (Банклардаги сунъий интеллект технологиялари фирибгарлик турларини таҳлил қилиш ва ўрганишга қаратилади, савдо соҳасига келсак, бунда инвестициялар чат-ботлар ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишга қаратилади.

Д.К. Нарзуллаева
Жаҳонда / Рақамли иқтисодиёт

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№2/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/41j
рус
https://review.uz/41j

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Жорий йилнинг 1-чорагида Ипотека Банк энг катта ўсишни кўрсатиб, рейтингда 6 поғонага юқорилаб, 3-ўринга кўтарилди. Шу билан бирга Ҳамкор Банк умумий рейтингда 2 поғонага пастлаб, 4-ўринга тушди.

‼️Тадқиқот банк тизимидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлиги, рақобат муҳити ўзгариши ҳамда барқарорлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида олиб борилади.

📍Хусусийлаштириш жараёнидаги банклардаги ўзгаришлар ҳамда банк тизимида рақобат муҳитининг кучайиб бораётганлиги хусусий банкларни ҳам янада ривожланиш, инновацион молиявий маҳсулотлар ва хизматлар борасида изланиш лозимлигидан далолат бермоқда, дейди тадқиқот муаллифи.

*Тадқиқот
натижалари билан "Иқтисодий шарҳ" журналининг навбатдаги сонида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўқиш:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/yci
рус
https://review.uz/yci

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
🏡Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

✍️Ҳукумат қарори (150-сон, 02.04.2022 й.) билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.

📌Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

✔️Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.

✔️Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин.

✔️Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ojk
рус
https://review.uz/ojk

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашнинг асосий чора-тадбирлари ҳақида гапирди (+видео)

📌Обид Ҳакимов Ўзбекистонда инқирознинг салбий оқибатларини пасайтириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида “Таҳлилнома” ахборот дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бўлиб ўтган видеоселекторда инқирозни салбий оқибатларини пасайтириш бўйича жуда ҳам катта кризисга қарши чоралар белгилаб олинди. Бу чораларни икки қисмга бўлишимиз мумкин. Биринчи блок чоралар – аҳолини даромадларини сақлаб қолиш ва бозорлардаги энг асосий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шакар бўйича 1 апрель ҳолатига қолган қолдиқларимиз 250 минг тоннадан ортиқ. Демак, захиралар етарли, ҳеч қандай ажиотажга ўрин йўқ. Буғдой уни ҳақида ҳам айтадиган бўлсак, аҳолимизнинг йиллик истеъмоли 2,5 млн. тонна, ҳозирги захираларимизнинг ўзи 1 млн. тоннага яқин",
деди Обид Ҳакимов.

👇
ўзб
https://review.uz/oz/x7d
рус
https://review.uz/x7d

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
🇳🇪🇺🇿Ҳиндистон ва Ўзбекистон: стратегик шериклик сари

📈Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари жадал ривожланмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида товар айирбошлаш ҳажми 10,3%га ўсиб, қарийб 490 млн. долларни ташкил этди. Ўзбекистон экспорти 36,8%га, Ҳиндистон импорти эса 9,0%га ортди.

✔️Ҳиндистоннинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритаётган инвестициялари ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Айни вақтда инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва фармацевтика саноати соҳаларида умумий қиймати қарийб 700 млн. долларлик бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликда фаолият юритилмоқда.

✔️Ўзбекистон ҳинд бозори учун металлургия, енгил, чарм-пойабзал, кимё, электротехника саноати, машинасозлик, пластмасса ва резинадан тайёрланган буюмлар, минерал ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконига эга.

‼️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Виктор Абатуровнинг ушбу Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатларига оид мақоласида қуйидагиларни ўқийсиз:

🔺Ўзаро муносабатлар динамикаси
🔺Савдо-сотиқ ва инвестициялар
🔺Тармоқлар ва йўналишлар
🔺Муносабатлар тарихи

Халқаро муносабатлар / Ҳамкорлик
«Иқтисодий шарҳ» журнали
№2/2022

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/6hh
рус
https://review.uz/6hh

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 31 март куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган чора-тадбирлар мажмуи келтирилган бўлиб, унда ташқи иқтисодий омиллар таҳлил қилинди, зарур қадамлар белгиланди.

✔️Тижорат банклари томонидан айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади.
✔️2022 йилда давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳажми сақлаб қолинади.
✔️Йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди..
✔️Иқтисодиёт ўсишини таъминлаш учун жорий йилда 185 триллион сўм миқдорида кредит ажратилади.
✔️Ўзини ўзи иш билан банд қилиш турлари 67 тадан 87 тагача ошади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/fzv
рус
https://review.uz/fzv

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🔺Жиззах қовунини Европа бозорига экспорти – Германия мисолида

▪️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали экспертлари томонидан Германия давлатига ўзбек қовун маҳсулотини экспорт қилиш имкониятлари ва талаблари таҳлил қилинди.

✔️Қовун дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган тўртинчи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳисобланади.

✔️Германия бутун дунёда АҚШдан кейин иккинчи, Европада эса биринчи қовун импорт қилувчи, қолаверса, Европа Иттифоқида энг кўп аҳолиси (84 млн.киши) мавжуд давлат.

📌Эксперт Феруз Раҳимовнинг ушбу мақоласида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

▪️Бутун дунёда қовун импорти
▪️Германия қовун импорти
▪️Ўзбекистоннинг қовун экспорти
▪️Жиззах қовунларининг Германияга экспорти
▪️Қовун экспорти таннархи
▪️Германияга қовун экспорти учун шароитлар
▪️Европага экспортдаги талаблар

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/x1u
рус
https://review.uz/x1u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿Синовларда кутиб ўтирилмайди

❗️Иқтисодиёт фанлари доктори Одил Олимжонов
Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва белгиланган чора-тадбирларга ўз муносабатини билдирди.

📌Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, март ойининг бошида алоҳида комиссия тузилиб, юз бераётган ва бериш эҳтимоли бўлган барча хавф-хатарларн чуқур ўрганилгани, ҳисоб-китоб қилиниб, энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чоралар кўрилгани ўз натижасини бера бошлади.

✔️Жумладан, Тошкент товар-хомашё биржасида буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби кўпроқ четдан импорт қилинадиган маҳсулотларни чет эл корхоналари савдога қўйиш механизми яратилди.

▪️Натижада қисқа фурсатларда биржада 401 та хорижий корхона рўйхатдан ўтиб, улардан 83 таси савдоларда қатнаша бошлади.

▪️Хорижий тадбиркорларга бу масалада қулайлик туғдириш мақсадида юкларни темир йўлда ташиш учун ички тарифлардан фойдаланишга рухсат берилди.

✔️Жаҳон бозоридаги беқарор вазият, хомашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадлари миқдорига таъсири кўрсатиши мумкин.

▪️Ана шу ҳолатни эътиборга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд аҳолини қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши зарурлиги белгиланди.

📌Мазкур йиғилишда берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва белгиланган чора-тадбирлар мамлакатимизда бугунги куннинг энг асосий вазифалари бўлмиш - макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши шак-шубҳасиз!

Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
“Иқтисодий шарҳ” журнали №4/2022
"Янги Ўзбекистон" газетаси №67 (589) 2022

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/qs7
рус
https://review.uz/qs7

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларини солиққа тортиш

📌Экспертларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 69 мингта мол-мулк солиғи тўловчидан 41 минг тадбиркорларнинг солиқ юки ортиб, 7 мингтасида аввалги даражада сақланиб қолади. Шубҳасиз, харажатларининг ошиши кутилаётган 41 минг нафар тадбиркорларнинг сотилаётган маҳсулотлари таннархи ва нархи кўтарилади, бу эса уларни рақобатбардош бозорларда сотиш имкониятларини қисқартиради.

✔️Хорижий тажриба шуни кўрсатдики, ҳозирда 130 та давлатда кўчмас мулк солиққа тортилади.

▪️Кўпгина мамлакатларда бу солиқ маҳаллий бюджетларга тушади ва унинг улуши барча даражадаги бюджетлар солиқ тушумларининг 1 фоизидан 3 фоизигачасини ташкил қилади.

✔️Ўзбекистон – иқтисодиёти ривожланаётган мамлакат ҳисобланиб, унда кўплаб товарлар нархи жаҳон даражасига етган, бироқ банд бўлганларнинг иш ҳақи, шунингдек, кўпгина юридик шахсларнинг даромадлари эса нисбатан пастлигича қолмоқда.

✔️2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар бир қатор бизнес соҳалари бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида белгиланди.

▪️Буларга чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхоналар, автотранспорт воситалари, автосервислар, маиший техника таъмирлаш, компьютер хизматлари, кўнгилочар марказлар, агро- ва ветеринария хизматлари киради.

Воронин С.А., Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти
Мусабеков Д.Х., Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали

“Иқтисодий шарҳ” журнали
№3/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z95
рус
https://review.uz/z95

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

*Тадқиқот натижалари билан "Иқтисодий шарҳ" журналининг навбатдаги сонида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўқиш

telegram | facebook | youtube | instagram
🚗 Автомобилларга бўлган барқарор талаб сақланиб қолмоқда — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, март ойида янги автомобиллар сотуви бироз ошган бўлса, иккиламчи бозорда автомобилларни расмийлаштириш учун йиғимларнинг бекор қилиниши таъсирлари давом этмоқда.

📈2022 йил март ойида 112,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ўтган йилнинг март ойига (55,5 минг) нисбатан 102 фоизга кўпроқдир.

📉Шу билан бирга, жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 12,7 фоизга пасайиш кузатилди.

✔️Бирламчи бозор қандай ўзгариб, иккиламчи бозорда қанча автомобиль сотилгани ҳақида ушбу мақоламиздан билиб оласиз:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/8vw
рус
https://review.uz/8vw

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews