Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.7K subscribers
5.45K photos
166 videos
1 file
5.35K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊Ўзбекистондаги тижорат банкларида миллий валютада жисмоний шахсларга қулай офлайн омонатлар (2022 йил март)

📈📉
Тижорат банклари томонидан миллий валютада жисмоний шахсларга таклиф қилинаётган фойдали офлайн омонатлар бўйича энг баланд ставка 23%, энг паст ставка 15%.

✔️31 та банк 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатли омонатларни таклиф қилади.

📌2022 йил март ойи бошида Ўзбекистон банклари томонидан офлайн омонатлар бўйича қандай фоиз ставкалари таклиф қилингани ҳақида бизнинг материалимизда:

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/q2q
рус
https://review.uz/q2q
инг
https://review.uz/en/q2q

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
❗️❗️Шавкат Мирзиёев 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берди (#Инфографика)

Президент раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.

📌Йиғилишдан асосийлари:

✔️Саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳсулотбай” кооперация йўлга қўйилади.

✔️2022 йил учун кооперация шартномалари тузиш режаси 15 трлн сўмга етказилади.

✔️Саноат ярмаркалари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади.

✔️Хом-ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган корхоналарга апрелдан бошлаб имтиёзлар берилади.

✔️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ҳафта муддатда янги экспорт бозорларига чиқаётган корхоналарга ажратилаётган субсидияларни кўпайтириш бўйича таклиф киритади.

📌Йиғилишда қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда 28 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 600 миллион долларлик экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга 2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/wzb
рус
https://review.uz/wzb
инг
https://review.uz/en/wzb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊ЕТТБ ва Ўзбекистон биринчи ўзаро синов своп операциясига киришди

📌ЕТТБ ва Ўзбекистон 20 млн долларлик биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги кредитга айлантирилди.

✔️Илк синов своп операцияси Ўзбекистон молия бозорида, хусусан, давлат ва хусусий сектор томонидан жалб қилинаётган ташқи қарз маблағларининг хорижий валюта рискларини самарали бошқаришда халқаро контрагентлар билан деривативлардан фойдаланишга йўл очиб беради.

✔️Деривативлар бозорини ривожланиши Ўзбекистон капитал бозорида молиявий рискларни самарали бошқаришга, хорижда эса сўмдаги актив ва мажбуриятларни тўғри баҳоланишига ҳамда миллий валюта бозорини шакланишига хизмат қилади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/k5x
рус
https://review.uz/k5x
инг
https://review.uz/en/k5x

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
✔️Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри #ИҲЯР барча ижтимоий ҳимоя дастурларини амалга оширишнинг марказий механизмига айланади.

📍Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестридан фойдаланиш, қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқиш Молия вазирлиги зиммасига юкланади.

📌“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилишнинг умумий стратегиясининг бир қисми сифатида рақамли технологик платформанинг асоси ҳисобланади. ИҲЯР барча ижтимоий ҳимоя дастурларини амалга оширишнинг марказий механизми бўлиб ривожланиши кутилмоқда. Ушбу тизим молиявий ёрдамни давлатижтимоий хизматлари, бандлик хизматлари, ногиронлик нафақалари ва бошқа ижтимоий имтиёзлар билан самарали боғлаш орқали ижтимоий ҳимояни инклюзив ва ҳар томонлама таъминлаш учун ажойиб имкониятни тақдим этади», деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба.

📈Сўнгги уч йил ичида ИҲЯР 1 миллион 600 мингдан ортиқ болали оилаларга, хусусан, пандемия даврида кам таъминланганлик туфайли юзага келган қийинчиликларни енгиш учун ижтимоий нафақалар бериш имконини яратди. 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб қайта кўриб чиқилган болалар нафақалари Ягона реестр орқали бошқарила бошланди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/2ex
рус
https://review.uz/2ex
инг
https://review.uz/en/2ex

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📉Ўзбекистон товар хом-ашё биржасида товарлар сотилиши 15 фоизга камайган

✔️ 7 – 13 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 915,2 млрд сўмлик товарлар сотилган.

✔️Бунда сотувларнинг 87,0% - биржа савдолари; 0,5% - кўргазма-ярмарка савдолари; 12,2% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

📉Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 666,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган ва пахта ёғи, цемент ва қора металл нархларида пасайиш кузатилган.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/xgf
рус
https://review.uz/xgf
инг
https://review.uz/en/xgf

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечилади

❗️Бу ҳақда 14 март куни Президент раислигида бўлиб ўтган иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга оид йиғилишда айтиб ўтилди.

▪️Шунингдек, йиғилишда:

✔️25 та давлат корхонасида операцион самарадорликни оширишда сусткашликка йўл қўйилгани кўрсатиб ўтилди.

✔️Транзит йўловчилар оқимини ошириш, чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш, маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чоралари белгиланди.

✔️“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/fsv
рус
https://review.uz/fsv
инг
https://review.uz/en/fsv

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
‼️Аёллар – олиб борилаётган сиёсат диққат марказида

📌2021 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентдаги аёллар сони 32%га етди ва мамлакат бу кўрсаткич бўйича 190 давлат орасидан 37-ўринни эгаллади. Сиёсий партияларда хотин-қизларнинг улуши 44%га, олий таълимда 40%га, тадбиркорлик фаолиятида 35%га етди. Раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган аёлларнинг улуши 27%га тенглашиб, 6 нафар аёл ҳоким, бир нафари элчи лавозимига тайинланди.

✔️2020 йилда эса Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида Ўзбекистон “Аёлларнинг ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасида аҳамиятли ислоҳотларни амалга оширган” 27 та давлат қаторига киритилди ва 5 поғонага кўтарилиб, 190 та давлат орасида 134-ўринни эгаллади.

✔️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ушбу мақоласида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

🔺Бартараф бўлмаган муаммолар
🔺Бандлик ва хотин-қизлар тадбиркорлиги
🔺Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
🔺Олий маълумотли аёллар
🔺Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш институтларини такомиллаштириш

«Иқтисодий шарҳ» журнали №3
/2022

Батафсил:
👇
узб
https://review.uz/oz/6b5
рус
https://review.uz/6b5
анг
https://review.uz/en/6b5
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Ўзбекистонда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчиликларнинг қишлоқ хўжалигига таъсири қандай?

📌Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

✔️Ўзгидрометеорология маълумотларига кўра, март ойининг илк ўн беш кунлигида кетма-кет ёғингарчиликлар бўлиши ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 12−15 мм, Фарғона водийси вилоятларида 18−20 мм, республиканинг қолган ҳудудларида 20−40 мм, тоғли ва тоғолди ҳудудларда эса 50−60 мм дан ортиқроқ ёғингарчилик кузатилган.

📌Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари қуйидаги маълумотларни тақдим этди:

▪️Ғаллачиликка таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Бугунги кундаги об-ҳаво шароити қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
◽️Тинимсиз ёғингарчиликнинг кузатилганда бошоқли дон етиштиришда қандай чоралар кўрилиши зарур?

◾️Чигит етиштиришдаги таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Март ойида об-ҳаво серёғин келганда чигит экиш ишлари қандай ташкил этилади?

◾️Боғ ва токзорларга таъсири ва кўриладиган чоралар;
◽️Мевали боғ ва дарахтлар ҳамда токзорларга ёғингарчиликнинг таъсири қандай?

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/o0w
рус
https://review.uz/o0w
инг
https://review.uz/en/o0w
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистондаги тижорат банкларида хорижий валютада жисмоний шахсларга қулай офлайн омонатлар (2022 йил март)

📈2022 йил март ойи учун юқори фоиз ставкаси 5,5% ни ташкил қилади. Фоиз ставкалари 3-5% орасида фарқ қилади.

✔️Хорижий валютадаги депозитни республикадаги 28 та банкларда очишингиз мумкин. Депозитни сақлаш муддатлари олти ойдан уч йилгача.

«Ўзагроэкспортбанк», «Савдогар банк», «Тибиси банк», «Тенге банк»да хорижий валютадаги омонатлар мавжуд эмас.

📌Бизнинг материалимизда қайси банклар ва қандай шартлар бўйича хорижий валютадаги депозитларни таклиф қилиш ҳақида ўқинг:

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ch3
рус
https://review.uz/ch3
инг
https://review.uz/en/ch3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

📌
2022 йилда Жиззах вилоятида қиймати 987 416,7 млн.сўм бўлган 140 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Маблағлар қуйидаги лойиҳаларга ажратилган:

▫️371,4 млрд.сўм (37,6% ) ижтимоий соҳадаги 49 та,
▫️193,4 млрд.сўм (19,6%) муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги 19 та,
▫️179,2 млрд.сўм (18,1% ) ирригация мелиорация тадбирлари доирасидаги 41 та, ▫️127,1 млрд.сўм (12,9%) маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари учун 1 та,
▫️30,0 млрд.сўм (3,0%) йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасидаги 1 та,
▫️86,3 млрд.сўм (8,7%) бошқа тадбирлар доирасидаги 30 та лойиҳаларга.

Улуғбек Хужакулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали Бош илмий ходими

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/jx3
рус
https://review.uz/jx3
инг
https://review.uz/en/jx3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корхоналар бизнес муҳитини қандай баҳолашди?

⬆️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқоти - бизнесда фойда ва ўсиш кутилмоқда

telegram | facebook | youtube | instagram
❗️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ўзбекистонда буғдой ва шакар маҳсулотлари барқарорлиги таъминланади

◾️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия шакар ва ғалла экспортига киритган вақтинчалик чекловлари Ўзбекистондаги маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

✔️2021 йил буғдой ҳосилида 6 млн 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун «Ўздонмахсулот» АЖ ҳудудий корхоналарида жамғарилган, 4 млн 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган.

✔️2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикада 600 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2021 йилда 595,5 минг тонна шакар (2020 йилга нисбатан 315,1%) "Ангрен шакар" МЧЖ ва "Хоразм шакар" МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/neb
рус
https://review.uz/neb
инг
https://review.uz/en/neb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Ўзбекистон уй-жой кўчмас мулк бозоридаги ҳозирги вазият қандай – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📈Марказ таҳлили Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик январь ойидаги бироз пасайишдан сўнг ошганини кўрсатмоқда. Кўчмас мулк бозорида савдо ҳажми 8,7% га ўсди.

📊2022 йил февраль ойида республика бўйича 22 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилди ва жорий йилнинг январь ойига (17,7 минг) нисбатан 24,1%га кўпайди.

📌Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилдаги короновирус инқирозидан сўнг Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги вазият 2021 йилда тўлиқ тикланди.

❗️Пойтахтда ижара нархларининг қандай ўзгариб бораётгани, уй сотиб олиш учун ўртача қанча вақт кераклигини ва қайси ҳудудларда бу кўпроқ вақт талаб этилишини, шунингдек, ипотека кредити олишга лаёқатли аҳоли улуши тўғрисида “Иқтисодий шарҳ журналининг 3-сонида билиб олишингиз мумкин бўлади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/3f6
рус
https://review.uz/3f6
инг
https://review.uz/en/3f6

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📌Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса - Шавкат Мирзиёев

✔️16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари дунёдаги тез ўзгарувчан, мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Мен бу ерга солиқ тўловчиларнинг вакили бўлиб келдим, - деди Президент. - Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак.

✔️Айрим ҳолларда тадбиркорлар янги дастур ва талабларни тушунмагани сабабли кўплаб саволлар ҳам пайдо бўлмоқда. Шунинг учун “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида уларга янгича ишлашни ўргатиш, электрон хизматлар қамровини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Агар тадбиркор янгича солиқ ҳисоботини, ўзгаришларни билмаса, унга жазо бериш керак эмас, тўғри йўлни ўргатиш, ишонтириш керак- Шавкат Мирзиёев
"Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри. Нега энди одамлар норози бўляпти деб улардан хафа бўлишимиз керак? Энг катта муаммоингиз - тушунтириб бермаганингиз. Бу нотўғри. Солиқ органидаги барча даражадаги раҳбарлар тадбиркорлар, одамлар билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши керак", деди давлат раҳбари.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z1u
рус
https://review.uz/z1u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Ўзбек автомобил бозорида жадал ўсиш кузатилди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, маҳаллий автомобил бозорида сотувлар йил бошидан бери жадаллик билан ўсди.

‼️Февраль ойида сотувлар жадаллик билан ўсди, дейди мутахассислар.

📊2022 йил февраль ойида 128,4 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ўтган йилнинг февраль ойига (51,5 минг) нисбатан 149,2%га ва 2020 йил январь ойига (57,5 минг) нисбатан эса 123,2%га кўпайди.

📈Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг жадаллик билан ўсишини ўтган ойдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши билан изоҳлашмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ncs
рус
https://review.uz/ncs
инг
https://review.uz/en/ncs

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини изоҳлади

📌Марказий банк асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор 2020 йилдан бери асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турганди.

✔️Таъкидланишича, юзага келган вазиятда Марказий банк ички нархлар кескин ўсишининг олдини олиш, тўлов тизими узлуксизлиги ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида барча зарурий чораларни кўриб боради.

✔️Миллий валюта курси динамикасида ташқи хатарлар ва девальвацион босимлар таъсирларига жавобан тўғриланиш кузатилиб, жорий йил бошидан сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 6,8 фоизга қадрсизланди.

❗️"Юзага келган вазиятни инобатга олиб, Марказий банк алмашув курсининг кескин тебранишларининг олдини олиш ва бозорнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди", дейилади хабарда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z51
рус
https://review.uz/z51
инг
https://review.uz/en/z51

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Антимонополия қўмитаси шакар нархини асоссиз оширган тадбиркорларни жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди

❗️Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра, ички бозорда шакар маҳсулотлари нархларининг қимматлашгани Россия ва Украинадаги вазиятга боғлиқ эмас.

✔️Ўзбекистонда 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ва биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда.

✔️Айни вақтда омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади.

❗️❗️Қўмита тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни аксинча, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/l6f
рус
https://review.uz/l6f
инг
https://review.uz/en/l6f

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Соғлиқни сақлаш соҳаси тарихида мутлақо янгича учрашув - Президентнинг шифокорлар билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда

✔️Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бошланди. Учрашувда давлат раҳбари аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

❗️Соҳани ривожлантиришга оид 25 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббус, cаволлар келган.

Учрашувда давлат раҳбари кўпроқ қандай саволлар келганига ҳам тўхталиб ўтди.

✔️Президент хусусий тиббиёт ва унга яратилган имкониятлар тўғрисида ҳам гапирди:

Тиббиёт вакили 1,5 миллион ойлик олса-да, йилига 2 марта тиббий кўрикка ўзи пул тўласа?! Бу ҳам адолатдан эмас.

Соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

✔️Президент нутқи давомида беморларга даволанишлари учун имтиёз берадиган “ордер” масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/2q4
рус
https://review.uz/2q4
инг
https://review.uz/en/2q4

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz