Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📈Ҳудудлар кесимида тадбиркорлик фаолияти Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсишни кўрсатди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган #ИФИ 2022 йилнинг январь ойида 882 бирликни ташкил этиб:

📉ўтган ойга нисбатан 11,8 фиозга пасайди.
📈 ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга ўсган.

📈2022 йил январь ойида #ИФИ 5 та ҳудуд бўйича ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикасида (34,3%), Самарқанд (28,3%) ва Сурхондарё (27,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш юз берган.

📉Шунингдек, 9 та ҳудуд бўйича ушбу индекснинг камайиши қайд этилган бўлиб, жумладан, Қашқадарё (- 25,9%), Жиззах (- 20,0%), Бухоро (- 16,7%) ва Хоразм (- 14,9%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилди.

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№1 (265) 2022

Батафсил
👇
ўзб https://review.uz/oz/sho
рус
https://review.uz/sho
инг
https://review.uz/en/sho

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига уч кунлик ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлил этилмоқда.

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

✔️#ЯҲМ беш йил давомида 32% ўсди
✔️Саноат ишлаб чиқариш 30% ўсди
✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% ўсди
✔️Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 59% ўсди
✔️2 278 км сув таъминоти тармоқлари тортилди ва таъмирланди
✔️4 390 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
✔️мактабгача таълим муассасаларида 15,2 минг, мактабларда 38,3 минг ўрин яратилди
✔️127 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/yfb
рус
https://review.uz/yfb
инг
https://review.uz/en/yfb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Келгуси беш йилда 2,5 мингта янги корхоналар ҳисобига, Қорақалпоғистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар кўтармоқчимиз

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойидаги #ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо давлатлар билан ТСАси 929,1 млн.долларни ёки 26,6%ни ташкил этди.

▫️экспорт ҳажми 300,9 млн.доллар,
▫️импорт ҳажми эса 628,2 млн.доллар.

2022 йилнинг январь ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

✔️Россия билан ТСА 573 млн. долларни ёки 62%ни ташкил этди.
▫️ экспорт ҳажми 181 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми393 млн. доллар.

✔️Қозоғистон билан ТСА 267 млн. долларни ёки 29%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 61 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 206 млн. доллар.

✔️Қирғизистон билан ТСА 60 млн. долларни ёки 6%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 51 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 9 млн. доллар.

✔️Беларусь билан ТСА 26 млн. долларни ёки 3%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 6 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 20 млн. доллар.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/cxk
рус
https://review.uz/cxk
инг
https://review.uz/en/cxk

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵#АРХИВ: Яна ташқи қарз масаласи: сабаблари, шартлари ва самараси (+ВИДЕО)

Ташқи қарз жалб қилинаётган пайтда фоиз ставкалари қатъий белгиланди. Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Халилуллоҳ Ҳамидов.

📌Эксперт ташқи қарзнинг ўсишига сабаб бўлаётган омиллар, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бўйнида 1000-1100 доллар миқдорида ташқи қарз мажбурияти тургани ҳақидаги фикрлар ўринсизлиги ва келгусида қайси омиллар ташқи қарз ҳажми камайиши ёки барқарор даражада сақланиб қолишига замин яратиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарзнинг хавфсиз даражаси ЯИМнинг 60 фоизи миқдорида белгиланган.

✔️Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган.

Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботдаги 33 млрд долларга яқин маблағ аҳоли сонига бўлиб юборилиб, ҳар бир фуқаро шунча миқдорда маблағ тўлаши керак, деган бир тушунча шаклланган.

📊Оддий ҳисоб-китоб орқали ҳам бу рақамлар хато эканлигини кўришимиз мумкин.

❗️Биринчидан, бундан 12 млрд доллардан ошиқ хусусий секторнинг қарзини чиқариб ташлашимиз керак. Чунки бу маблағларни ким жалб қилган бўлса, ўша ташкилот тўлайди.
Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" 300 миллион долларга евробондларни жойлаштирди ва айнан шу банк ўз қарзини тўлайди. Бундан ташқари, бу миқдор ҳеч қаерда йўқолиб кетмаган, аксинча, иқтисодиётга кредит шаклида берилган ва фойда билан қайтарилади.

❗️Иккинчидан, қолган 21,1 миллиард долларнинг 15 миллиард доллари давлат қарзи, 6 миллиард доллари эса давлат кафолатланган қарзи ҳисобланади. Масалан, Uzbekistan Airways томонидан 3 та самолёт сотиб олиш учун олинган 309 млн доллар қарзни ташкилотнинг ўзи тўлайди.

Интервьюни ўқиш 7 минут
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/xkw
рус
https://review.uz/xkw
❗️Абдулла Арипов Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда

📌Нур-Султонда бўлиб ўтаётган мазкур йиғилишда Ўзбекистон ва Куба кузатувчи давлат сифатида қатнашяпти.

▪️Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров йиғилишга "модераторлик" қилмоқда.

▪️ЕОИИ Кенгашининг йиғилишида Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ҳамда ЕОИИ комиссияси раиси иштирок этмоқда.

📌Ҳозир қабул қилинган ҳужжатлар имзоланмоқда.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/bun
рус
https://review.uz/bun
инг
https://review.uz/en/bun

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Ҳукуматлараро кенгаш Ўзбекистоннинг ЕОИИнинг алоҳида лойиҳалар бўйича ишида иштирокини қўллаб-қувватлади

✔️Бугун, 25 февраль куни Бош вазир Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон иқлим, рақамлаштириш ва логистика бўйича ЕОИИ лойиҳаларига қўшилиш ниятида эканини таъкидлади.

📌"Ҳурматли ҳамкасбларимдан Ўзбекистоннинг электрон тижоратни ривожлантириш, темир йўл юкларини рақамлаштириш,"Евроосиё Экспресс" логистика лойиҳаси ва бугунги йиғилишда кўриб чиқилаётган иқлим масалалари бўйича ҳамкорлик каби ташаббусларда иштирок этишини маъқуллашингизни сўрайман", – деди Арипов.

✔️Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишида ўзаро манфаатдорлик йўналишлари бўйича иштирокини кенгайтириш тўғрисидаги ташаббусини мамнуният билан кутиб олди.

✔️Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Ҳайъат аъзолари Иттифоқ давлатлари билан биргаликда алоҳида лойиҳалар бўйича ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик шакли ва алгоритмини тасвирлайдиган тартибни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

📌"Ўзбекистон иқлимий кун тартибидаги масалалар, темир йўл юкларини рақамлаштириш, электрон савдо, "Евроосиё агроэкспресс" лойиҳасини амалга ошириш каби тўртта йўналиш бўйича иш олиб боришга қизиқиш билдирди, - ЕИИ савдо вазири деди Андрей Слепнёв.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/p1b
рус
https://review.uz/p1b

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿🇵🇰Ўзбекистон ва Покистон илмий-тадқиқот марказлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

📌Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ХМАТМ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, СМТИ ва МОХИ экспертларидан тузилган Ўзбекистон делегацияси шу кунларда Покистонга ташриф буюрган.

📍Экспертлар Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, МО ва ЖО ўртасидаги минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

📈Покистон эксперт-таҳлил ҳамжамиятининг баҳолашига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда.

📊2017 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 5 бараварга ортиб, 2016 йилдаги 35,6 млн. доллардан 181,5 млн. долларга етди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ii3
рус
https://review.uz/ii3
инг
https://review.uz/en/ii3

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш Ўтган йил динамикасида

📈Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш кўрсаткичи ўтган йилларга нисбатан кескин ошган.

‼️Жумладан, у 2017 йилга нисбатан 19 баравар (2,9 минг), 2018 йилга нисбатан 5,0 баравар (11,2 минг), 2019 йилга нисбатан 3 баравар (18,3 минг) ва 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан 3 бараварга (19 минг) кўтарилган.

📌Бу ҳақда "Иқтисодий шарҳ" журналида профессор Баҳодир Умурзаков ва мустақил эксперт Тимур Маҳмудов ёзади.

▫️Республикада умумий ишсизлик даражаси 9,4 фоизга (1,4 миллион киши) тенг бўлган чоғда ёшлар ўртасидаги бу кўрсаткич 14,8 фоизни (739,7 минг киши, ишсизлар умумий сонининг 52,3 фоизини) ташкил этади. Бугунги кунда норасмий секторда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг 38,4 фоизи (2,3 миллион киши) ҳамда хорижда ишлаётганларнинг 46,1 фоизи (710,8 минг нафар) ёшларга тўғри келади.

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№1 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/opu
рус
https://review.uz/opu
инг
https://review.uz/en/opu

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Бухоро вилоятининг 2022 йил маҳаллий бюджет параметрлари

📌2022 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 2 904,0 млрд. сўм, харажатлари 3 346,0 млрд. сўм прогноз қилинган.

◾️Вилоят бюджет параметрларини ишлаб чиқишда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2022-2024 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

✔️ЯҲМ ўсиш суръати прогнози:
▫️ 2022 йилда 6,7% (42 315,0 млн.сўм),
▫️2023 йилда 7,0% (48 818,0 млн.сўм),
▫️ 2024 йилда 7,6% (56233,0 млн.сўм).

Баҳодир Ҳусанов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/52q
рус
https://review.uz/52q
инг
https://review.uz/en/52q

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📉Ўзбекистоннинг биржа бозорида суюлтирилган газ, цемент ва шакар нархида пасайиш кузатилди

📌21 – 27 феврал кунлари очиқ биржа савдолари орқали жами 2 203,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" ахборот хизмати ҳафталик ҳисоботида маълум қилди.

✔️Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 308,5 минг сўмдан 8 264,5 минг сўмгача пасайган.

✔️Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 207,9 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 135,4 минг тоннаси, яъни 65,2% сотилди. Цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 572,9 минг сўмдан 556,8 минг сўмгача, яъни 2,8% га пасайди.

✔️Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 411,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва уларнинг барчаси, яъни 100% ҳажмда сотилди. Суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 774,4 минг сўмдан 3 730,5 минг сўмгача, яъни 1,2%га пасайган.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/9z6
рус
https://review.uz/9z6

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Ўзбекистон қонунчилигидан 1 мартдан нималар ўзгаради?

📌Ногиронлар учун имтиёзлар, ҳайдовчининг ҳужжатлари ва турли соҳалардаги асосий ўзгаришлар.

▫️Биометрик паспорт ёки ID-карта мавжуд ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди
▫️Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади
▫️УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади
▫️Ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади
▫️Мева-сабзавотчилик кластерлари вафермер хўжаликларига хорижлик мутахассисларни жалб қилиш ҳаражатини 50 фоизи компенсация қилинади
▫️Ёшларга 13 турдаги ёрдам маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида берилади
▫️5 турдаги давлат хизмати my.gov.uz портали орқали онлайн кўрсатилади
▫️Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади
▫️Цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинади
▫️ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади
▫️«E-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади
▫️Еручасткаларидан оқилона фойдаланиш вамуҳофаза қилишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z6a
рус
https://review.uz/z6a

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 039,2 минг нафарга етди

❗️Пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойда 4 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда 1,5 млн. нафардан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёки 6,4 млн. нафар фуқарога болалар нафақаси ва моддий ёрдам таъминоти амалга оширилмоқда.

📌2022 йилдаги асосий вазифалар:

✔️2022 йил март ойидан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилани аниқлашда минимал истеъмол харажатларидан фойдаланишни жорий этилади

✔️Ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарганларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўловини жорий этилади

✔️2022 йил 1 июлдан бошлаб пенсияларни биргина паспорт асосида тайинлаш тизимини йўлга қўйилади

✔️2022 йил 1 октябрдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга нафақаларни ариза талаб этилмаган ҳолда "проактив" тарзда тайинлаш хизматини амалиётини йўлга қўйилади

✔️Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик иш ҳақининг максимал чегарасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарга ошириш бўйича Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга киритилади

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/0zl
рус
https://review.uz/0zl
инг
https://review.uz/en/0zl

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбати барқарорлашди

📌Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2021 йил давомида 2,9 млрд. долл.га ошган бўлсада, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез сурьатларда, яъни 9,4 млрд. долл.га ўсганлиги туфайли давлат қарзи ЯИМга нисбати пасайган.

✔️2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи қолдиғи 26,3 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,0 фоизни ташкил этди.

✔️Ушбу қарздан, давлат ташқи қарзи — 23,6 млрд долларга, давлат ички қарзи эса — 2,7 млрд долларга тенг бўлди. Шунингдек, 2021 йил давомида давлат қарзи 2,9 млрд долларга ўсган.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/hqm
рус
https://review.uz/hqm
инг
https://review.uz/en/hqm

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📍Шу муносабат билан биз баъзи материалларимизни эслатиб ўтмоқчимиз:

✔️
Ўзбекистон гендер тенгсизлигини қандай қилиб бартараф этиши мумкин?

✔️Олий маълумотнинг аёлнинг жамиятдаги ўрнига ва фарзандининг озуқавий ҳолатига таъсири

✔️Қизлар таълими ва аёлларнинг иш билан таъминланишига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва имкониятлардаги фарқни камайтиради

✔️Ўзбекистонда қанча хотин-қизлар илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланади

✔️Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади

✔️Ўзбекистонда гендер зўравонлигига қарши кампаниядан кейин ҳам давом эттиришимиз керак бўлган ишлар

✔️Саида Мирзиёева: Кўмакка муҳтож 1000 нафарга аёллар учун ичида бир миллион сўм бўлган пластик карта берилади

✔️Журнални юклаб олиш:
🔺Экономическое обозрение
🔺Иқтисодий шарҳ

✔️Журнални қуйидаги иловалар орқали юклаш
CLICK
PAYME

telegram | facebook | twitter| instagram
📌Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда аёллар учун қандай енгилликлар киритилди

❗️Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб олинишини таъкидлади.

❗️Президент
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди:

✔️2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.

✔️эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади.

✔️2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади.

✔️Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

✔️Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм).

✔️ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/wfw
рус
https://review.uz/wfw
инг
https://review.uz/en/wfw

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази расмий нашрининг биринчи сони - "Иқтисодий шарҳ" журнали нашр этилди

📍Ушбу сон – нашр тарихидаги бурилиш нуқтаси: журнал “Иқтисодий шарҳ” номи билан ўзбек тилида чоп этила бошлади.

Нашр саҳифаларида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муҳокамаси давом этади, долзарб таҳлилий ва илмий мақолалар чоп этилади.

✔️Журнални юклаб олиш:

🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение


Реклама ва обуна масалалари бўйича мурожаатлар учун:
📲
@EO_marketing
📞
+998909076009

telegram | facebook | twitter| instagram
📌Тадбиркорликни янги бошлаган аёлларга 3 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади - Президент

❗️Йиғилишда аёлларни касбга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш қолаверса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

✔️Хотин-қизларни иш билан таъминлашда касаначилик асосида ишлашга, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотларга рухсат этилади.

✔️2022 йил 1 майдан бошлаб янги кичик бизнесни бошлаётган тадбиркор аёлларга асбоб-ускуна (масалан, тикувчилик, ип-йигирув, қандолат дастгоҳлари, сартарошлик ускуналари) учун амалдаги субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади.

✔️ томорқасида тадбиркорлик қилаётган аёллар ўзини ўзи банд қилувчилар тоифасига киритилади ҳамда улар солиқ ва бошқа имтиёзлардан фойдаланадилар..

✔️тадбиркор аёллар улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўйича 2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилинади.

✔️ҳар йили мактаб ва коллежларни битираётган 20 минг нафар қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/wjd
рус
https://review.uz/wjd
инг
https://review.uz/en/wjd

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади

Айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилаётгани юзасидан Марказий банк тушунтириш берди.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилгани, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда, уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ja2
рус
https://review.uz/ja2
инг
https://review.uz/en/ja2

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича Режа ишлаб чиқишни топширди

📌Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республикамизнинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди, деб хабар қилмоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

✔️Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/y7b
рус
https://review.uz/y7b
инг
https://review.uz/en/y7b

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📋Давлат хизматчилари ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топширади

📍Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги йиғилишида кўпдан буён муҳокама қилинаётган муҳим қонунлардан бири «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Қабул қилинган қонунда давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:

◽️ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;

◽️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;

◽️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ёки тадбиркорлик фаолияти ташкил этиб, унинг муассиси бўлиш;

◽️ўз мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифасини бажариш эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот ёки совға олиш;

◽️чет эл фуқаролигига эга бўлиш;

◽️республика ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/u8e
рус
https://review.uz/u8e
инг
https://review.uz/en/u8e

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en