Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
⬆️Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори 100 кун ичида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни белгилаб олди

📌Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори раҳбарларининг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасида ташкил этилган йиғилиши бўлиб ўтди.

📍3 ой ичида ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди:

✔️ислоҳотларнинг амалга оширилишни баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини шакллантириш

✔️истеъмолчиларни электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашга босқичма-босқич ўтиш бўйича “пилот” лойиҳасини йўлга қўйиш

✔️ёқилғи нархлари кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш

📌 Ҳар бир йўналиш бўйича ушбу масалаларга мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, улар оралиқ натижаларни умумлаштиради ва ҳар 25 кунда “Leadership” гуруҳи ҳисобот тақдим этади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/7xn
рус
https://review.uz/7xn
инг
https://review.uz/en/7xn

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿🇬🇧Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликда сўнгги йиллар динамикаси

📌Ўзбекистон 2021 йил ноябрь ойида Буюк Британиянинг ривожланаётган давлатлар учун жорий этилган ва Европа Иттифоқининг #“GSP+” тизимига ўхшаш Умумий имтиёзлар тизими Кенгайтирилган схемаси бўйича бенефициар мамлакатга айланди. Шу муносабат билан #GSP дастурининг Ўзбекистондаги координатори Фабиан Хартвелни #суҳбатга тортдик.

📊Кенгайтирилган тизимга киритилганидан сўнг Ўзбекистоннинг ўрик ва узум каби мевалар ҳамда асосий экспорт товарларидан ҳисобланган тўқимачилик маҳсулотлари каби жами 7815 турдаги товарга тарифлар бекор қилинди.

📍GSP дастурининг Ўзбекистондаги координатори Фабиан Хартвел Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш жабҳасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, "бу ўзаро шерикликни чуқурлаштириш мумкин бўлган соҳа” эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Лондон фонд биржаси ўзининг катта тажрибаси билан IPO ва облигациялар чиқариш орқали хорижий капитални жалб қилиш учун ажойиб платформа ҳисобланади.

«Иқтисодий шарҳ» журнал №1 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/8sa
рус
https://review.uz/8sa
инг
https://review.uz/en/8sa

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️«Экономическое обозрение» журнали 12 йил давомида чоп этилган барча сонлар архивини эълон қилди

📌«Экономическое обозрение» журналининг 2010 йилдан 2022 йилгача бўлган барча 143 та сони рақамли форматда мавжуд

✔️Журнал архивини юклаб олиш👇

📍2010
📍2011
📍2012
📍2013
📍2014
📍2015
📍
2016
📍2017
📍2018
📍2019
📍2020
📍2021
📍2022

✔️Журнални юклаб олиш👇
CLICK
PAYME

✔️Обуна бўлиш👇
REVIEW.UZ

telegram | facebook | twitter| instagram
📊Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойи учун ташқи савдоси

📈2022 йилнинг январ ойи якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 3498,2 млн. долларни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1164,2 млн. долларга ёки 49,9%га кўпайди.

▫️экспорт ҳажми 1399,4 млн.доллар
▫️импорт ҳажми 2098,7 млн. доллар

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор - давлатлар орасидан учта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган:

▫️Қирғиз Республикаси - 42,3 млн. доллар,
▫️Афғонистон - 37,0 млн. доллар,
▫️Тожикистон - 22,7 млн. доллар.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/33l
рус
https://review.uz/33l
инг
https://review.uz/en/33l

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🚘Импорт автомобиллар учун божхона божи миқдори пасайтирилди (+жадвал)

🖋Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

📉Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади.

▪️Божлар фақатгина Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларга тааллуқли бўлади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/4ff
рус
https://review.uz/4ff

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: 2022 йил январь ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

📌Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 32,4%и МДҲ давлатларига тўғри келади.

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь ҳолатига кўра 1 134,1 млн.долларни ташкил этди.

▫️экспорт – 387,0 млн.доллар
▫️импорт – 747,1 млн.доллар

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғиз Республикаси давлатлари билан қайд этилди.

👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/glj
рус
https://review.uz/glj
инг
https://review.uz/en/glj

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

📌2021 йил Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди ва 26,3 трлн.сўмни ташкил этди.

📈Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 13,6 млн.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 6,0 фоизга ўсди.

📈Ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,6 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди.

📈Қишлоқ хўжалигида 2020 йилга нисбатан 3,7 фоизга ўсиш кузатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 12,3 трлн.сўмни ташкил этди.

Саламат Бегманов, Юсуп Жумабаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/u30
рус
https://review.uz/u30
инг
https://review.uz/en/u30

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐IT таълим амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан

‼️Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган бир қатор чора-тадбирларга қарамай, ҳатто 100 та тор ихтисосли ОТМлар мавжуд бўлса ҳам, Ўзбекистон бозори IT - кадрлар билан тўлиқ таъминлана олмайди. Тошкентдаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалалов бу вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида гапирди.

📈Охирги бир неча йил ичида IT-мутахассислиги соҳасида кадрлар тақчиллиги янада ўсиши тахмин қилинмоқда, негаки, пандемия жамиятнинг ахборот технологияларига тобелигини янада кучайтирди. Бозор ўзича ушбу соҳанинг барча эҳтиёжларини қондириш учун вақт топа олмайди.

✔️Бу вазиятдан чиқиш йўлларидан бири сифатли онлайн-таълимни йўлга қўйишдир. Бугун таълим платформаларини ривожлантириш жуда муҳим ва ғоят ижобий истиқболларга эга. Ижобий мисоллар қаторида жадал суръатлар билан ривожланаётган Coursera, Skillbox, Udemy каби онлайн таълим платформаларини келтириб ўтиш мумкин.

✔️Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг онлайн таълим соҳасидаги лойиҳасини ҳам ижобий мисол деб аташ мумкин. Мазкур университет амалиёти онлайн таълим ҳам самарали бўлиши мумкинлигини кўрсатди. 2020 йил пандемия бошланганидан бери ОТМ мутахассислари қисқа вақт ичида IUT-DES «IUT Distance Education System» – масофавий таълим платформасини ишлаб чиқишди.

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№1 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/x9u
рус
https://review.uz/x9u
инг
https://review.uz/en/x9u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йилдаги ташқи савдоси

📈2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг (#ҚР) умумий ташқи савдо айланмаси қарийб 657,2 млн.долларни ташкил этди ва бу 2020 йилга нисбатан 21,9%га ошди.

📌2021 йилда #ҚР Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Латвия ва Корея Республикаси билан кўпроқ савдо қилган.

✔️Экспортининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 115,4%ни ташкил этди ва экспорт ҳажми 418,6 млн.долларга етди.

▫️Экспортнинг қарийб 71,2%и тармоқ корхоналари ҳиссасига ва 28,8%и ҳудудий корхоналар улушига тўғри келган.

✔️2021 йилда импорт 2020 йилга нисбатан 35,3 фоизга ошди ва 238,6 млн.долларни ташкил этди.

▫️Импортнинг 44,6%и машина ва ускуналар, 25,0%и кимё саноати товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, 7,1%и энергия ресурслари, 4,9%и хизматлар, 1,1%и қора ва рангли металлар ва 17,4%и ҳиссасига тўғри келди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/x0f
рус
https://review.uz/x0f
инг
https://review.uz/en/x0f

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🚘#Архив: 5 йил ичида Ўзбекистонда автомобилсозлик саноати қандай ўзгарди

✔️Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Мушараф Мир Аҳмадова шарҳида ўқишингиз мумкин.

❗️2020 йил мобайнида 280 080 дона енгил автомобиллар, 642 дона автобуслар, 4 163 дона юк машиналари, 673 дона тракторлар ва 41 дона махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилди.

▪️2016-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарининг экспорти 639,5 млн долларни ташкил қилди. Статистик таҳлилларга кўра, 2016 йилда 55,1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу қийматни 208,9 млн долларгача кўтаришга эришилди ва бунда ўсиш 4,1 баробарни ташкил қилди.

▪️Автосаноат соҳасида амалга оширган ташқи импорт қийматларига эътибор берадиган бўлсак, 2020 йил мобайнида жами 1 838,3 млн долларлик автотранспорт воситалари импорт қилинди, бу эса ўз навбатида 2016 йилга нисбатан импорт ҳажми 2,1 баробарга ошганини кўрсатиб берса, 2019 йилга нисбатан 13 фоизга камайишга эришилганини тасдиқлайди.

▪️Автосаноат соҳасида рақобатбардошликни кўтариш мақсадида хорижий давлатлардан бир қатор инвестицияларни жалб қилиш ва улар билан халқаро шартномаларни йўлга қўйиш мақсадида олиб борилган саъй–ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Россия, Франция, Япония давлатларининг LADA, Volkswagen ва UzPCA каби автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/0b7
рус
https://review.uz/0b7
инг
https://review.uz/en/0b7

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Ҳудудлар кесимида тадбиркорлик фаолияти Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсишни кўрсатди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган #ИФИ 2022 йилнинг январь ойида 882 бирликни ташкил этиб:

📉ўтган ойга нисбатан 11,8 фиозга пасайди.
📈 ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга ўсган.

📈2022 йил январь ойида #ИФИ 5 та ҳудуд бўйича ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикасида (34,3%), Самарқанд (28,3%) ва Сурхондарё (27,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш юз берган.

📉Шунингдек, 9 та ҳудуд бўйича ушбу индекснинг камайиши қайд этилган бўлиб, жумладан, Қашқадарё (- 25,9%), Жиззах (- 20,0%), Бухоро (- 16,7%) ва Хоразм (- 14,9%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилди.

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Иқтисодий шарҳ» журнали
№1 (265) 2022

Батафсил
👇
ўзб https://review.uz/oz/sho
рус
https://review.uz/sho
инг
https://review.uz/en/sho

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига уч кунлик ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлил этилмоқда.

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

✔️#ЯҲМ беш йил давомида 32% ўсди
✔️Саноат ишлаб чиқариш 30% ўсди
✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% ўсди
✔️Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 59% ўсди
✔️2 278 км сув таъминоти тармоқлари тортилди ва таъмирланди
✔️4 390 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
✔️мактабгача таълим муассасаларида 15,2 минг, мактабларда 38,3 минг ўрин яратилди
✔️127 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/yfb
рус
https://review.uz/yfb
инг
https://review.uz/en/yfb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Келгуси беш йилда 2,5 мингта янги корхоналар ҳисобига, Қорақалпоғистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар кўтармоқчимиз

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойидаги #ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо давлатлар билан ТСАси 929,1 млн.долларни ёки 26,6%ни ташкил этди.

▫️экспорт ҳажми 300,9 млн.доллар,
▫️импорт ҳажми эса 628,2 млн.доллар.

2022 йилнинг январь ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

✔️Россия билан ТСА 573 млн. долларни ёки 62%ни ташкил этди.
▫️ экспорт ҳажми 181 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми393 млн. доллар.

✔️Қозоғистон билан ТСА 267 млн. долларни ёки 29%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 61 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 206 млн. доллар.

✔️Қирғизистон билан ТСА 60 млн. долларни ёки 6%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 51 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 9 млн. доллар.

✔️Беларусь билан ТСА 26 млн. долларни ёки 3%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 6 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 20 млн. доллар.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/cxk
рус
https://review.uz/cxk
инг
https://review.uz/en/cxk

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵#АРХИВ: Яна ташқи қарз масаласи: сабаблари, шартлари ва самараси (+ВИДЕО)

Ташқи қарз жалб қилинаётган пайтда фоиз ставкалари қатъий белгиланди. Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Халилуллоҳ Ҳамидов.

📌Эксперт ташқи қарзнинг ўсишига сабаб бўлаётган омиллар, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бўйнида 1000-1100 доллар миқдорида ташқи қарз мажбурияти тургани ҳақидаги фикрлар ўринсизлиги ва келгусида қайси омиллар ташқи қарз ҳажми камайиши ёки барқарор даражада сақланиб қолишига замин яратиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарзнинг хавфсиз даражаси ЯИМнинг 60 фоизи миқдорида белгиланган.

✔️Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган.

Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботдаги 33 млрд долларга яқин маблағ аҳоли сонига бўлиб юборилиб, ҳар бир фуқаро шунча миқдорда маблағ тўлаши керак, деган бир тушунча шаклланган.

📊Оддий ҳисоб-китоб орқали ҳам бу рақамлар хато эканлигини кўришимиз мумкин.

❗️Биринчидан, бундан 12 млрд доллардан ошиқ хусусий секторнинг қарзини чиқариб ташлашимиз керак. Чунки бу маблағларни ким жалб қилган бўлса, ўша ташкилот тўлайди.
Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" 300 миллион долларга евробондларни жойлаштирди ва айнан шу банк ўз қарзини тўлайди. Бундан ташқари, бу миқдор ҳеч қаерда йўқолиб кетмаган, аксинча, иқтисодиётга кредит шаклида берилган ва фойда билан қайтарилади.

❗️Иккинчидан, қолган 21,1 миллиард долларнинг 15 миллиард доллари давлат қарзи, 6 миллиард доллари эса давлат кафолатланган қарзи ҳисобланади. Масалан, Uzbekistan Airways томонидан 3 та самолёт сотиб олиш учун олинган 309 млн доллар қарзни ташкилотнинг ўзи тўлайди.

Интервьюни ўқиш 7 минут
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/xkw
рус
https://review.uz/xkw
❗️Абдулла Арипов Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда

📌Нур-Султонда бўлиб ўтаётган мазкур йиғилишда Ўзбекистон ва Куба кузатувчи давлат сифатида қатнашяпти.

▪️Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров йиғилишга "модераторлик" қилмоқда.

▪️ЕОИИ Кенгашининг йиғилишида Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ҳамда ЕОИИ комиссияси раиси иштирок этмоқда.

📌Ҳозир қабул қилинган ҳужжатлар имзоланмоқда.

Батафсил
👇
ўзб
https://review.uz/oz/bun
рус
https://review.uz/bun
инг
https://review.uz/en/bun

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Ҳукуматлараро кенгаш Ўзбекистоннинг ЕОИИнинг алоҳида лойиҳалар бўйича ишида иштирокини қўллаб-қувватлади

✔️Бугун, 25 февраль куни Бош вазир Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон иқлим, рақамлаштириш ва логистика бўйича ЕОИИ лойиҳаларига қўшилиш ниятида эканини таъкидлади.

📌"Ҳурматли ҳамкасбларимдан Ўзбекистоннинг электрон тижоратни ривожлантириш, темир йўл юкларини рақамлаштириш,"Евроосиё Экспресс" логистика лойиҳаси ва бугунги йиғилишда кўриб чиқилаётган иқлим масалалари бўйича ҳамкорлик каби ташаббусларда иштирок этишини маъқуллашингизни сўрайман", – деди Арипов.

✔️Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишида ўзаро манфаатдорлик йўналишлари бўйича иштирокини кенгайтириш тўғрисидаги ташаббусини мамнуният билан кутиб олди.

✔️Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Ҳайъат аъзолари Иттифоқ давлатлари билан биргаликда алоҳида лойиҳалар бўйича ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик шакли ва алгоритмини тасвирлайдиган тартибни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

📌"Ўзбекистон иқлимий кун тартибидаги масалалар, темир йўл юкларини рақамлаштириш, электрон савдо, "Евроосиё агроэкспресс" лойиҳасини амалга ошириш каби тўртта йўналиш бўйича иш олиб боришга қизиқиш билдирди, - ЕИИ савдо вазири деди Андрей Слепнёв.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/p1b
рус
https://review.uz/p1b

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en