Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари (+интерактив графикалар)

🇺🇿Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган
Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни иқтисодий ривожланишнинг асосий "драйвери"га айлантириш ва унинг ҳажмини камида 2,5 баравар ошириш режалаштирилган. Дастурий таъминот ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини 10 баробар 500 миллион долларга етказиш лозим.

📈Сўнгги йилларда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг жадаллик билан ривожланиши кузатилмоқда. Бунга мисол сифатида, ахборот иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳаларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2015-2020 йиллар оралиғида қарийб 3 баробарга кўпайган, яъни 3,8 трлн. сўмдан 11,2 трлн. сўмга ошди ва бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улуши 2 фоизни ташкил этди.

📈Рақамли иқтисодиётнинг ўсиш суръатига таъсир этивчи омиллар қаторига барча соҳа ва тармоқларда илғор ахборот технологияларнинг кенг жорий қилиниши, замонавий рақамли платформаларни яратилиши, рақамли инфратузилмани янада кенгайтирилиши ҳамда ахборот технологиялари соҳасида дастурий маҳсулотлар, телекоммуникация ва аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириши киради.

✔️Бахтиёр Исмаилов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Иқтисодий шарҳ» журнали №1 (265) 2022
«Янги Ўзбекистон» газетаси №31 (553) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/y6x
рус
https://review.uz/y6x

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Президент иштирокида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказилди

◾️Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Шунингдек, соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

❗️Йиғилишда "тизимни тубдан ўзгартиришга" қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди. Асосийлари:

✔️2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилиши
✔️бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилиши
✔️автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилиши
✔️ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши
✔️ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.

◾️Бундан ташқари, йўл белгиларини ишлаб чиқишда “Автойўл”нинг монополияси бекор қилинади ва ушбу соҳага тадбиркорлар жалб қилинади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ulz
рус
https://review.uz/ulz

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊2021 йил якунлари бўйича Жиззах вилоятининг хизматлар соҳаси таҳлили

📌2022 йил 1 январь ҳолатига хизматлар соҳасида 13 085 та субъектлар фаолият кўрсатиб, улар томонидан 6 419,0 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди.

📈Соҳада ўсиш суръати пандемиядан аввалги 2019 йил даражасидан ошиб, 118,1 фоизни ташкил этган.

✔️Кўрсатилган хизматларнинг 24,3% қишлоқ жойларга тўғри келади. Соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши 62,5% ни ташкил этди.

✔️Жами хизматлар таркибида савдо хизматлари, молиявий хизматлар, транспорт хизматлари улуши юқори бўлган.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/67a
рус
https://review.uz/67a

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📉Биржада шакар, кўмир ва пахта линти нархи пасайди

✔️7-13 февраль кунлари очиқ биржа савдолари орқали жами 2 041,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, деб хабар бермоқда “ЎзРТХБ” матбуот хизмати.

▪️Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 170,2 минг сўмдан 8 118,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га пасайган.
▪️Кўмир бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 228,1 минг сўмдан 224,7 минг сўмгача пасайди.
▪️Пахта линтининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 516,9 минг сўмдан 3 500,7 минг сўмгача, яъни 22,5% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/vp9
рус
https://review.uz/vp9
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги вазият қандай ривожланмоқда - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📉Таҳлил кўчмас мулк бозорида фаолиятнинг пасайишини кўрсатди.

📊2022 йил январь ойида республика бўйича 17,7 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4%га камроқ. Бироқ, 2020 йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш суръати 15%ни ташкил этди.

📌Мутахассисларнинг фикрича, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ҳар йил бошида мунтазам равишда пасаяди, бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. Январ ойида янги йил дам олишлари ва иш таътилларипайтида харидорлар одатда кўчмас мулкни қидирмайдилар. Баҳорга келиб, уй-жой бозоридаги фаоллик тикланади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/713
рус
https://review.uz/713
инг
https://review.uz/en/713

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🚘Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда нималар муҳокама қилинди ва қандай топшириқлар берилди?

✔️1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

✔️Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди.

✔️Йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.

✔️Ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

✔️Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

✔️Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

✔️Автомобилларни кўпроқ ички бозорга йўналтириб, бутловчи қисмлар ҳисобига йиллик экспортни 500 миллион долларга етказишга кўрсатма берилди.

✔️Уч ой муддатда “Технолог” ва “Агрегат” заводлари асбоб-ускуналарини “Чирчиқ кластери”га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.

✔️Навбатда турган ҳар бир буюртмачига "UzAuto Motors" компанияси томонидан автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/fjb
рус
https://review.uz/fjb
инг
https://review.uz/en/fjb

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Ўзбек автомобил бозорида жадал ўсиш кузатилди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

📌Таҳлил шуни кўрсатдики, маҳаллий автомобил бозорида сотувлар йил бошидан буён жадаллик билан ўсди. Бироқ, ўсиш асосан иккиламчи автомобил бозоридаги фаоллик билан изоҳланади.

📊2022 йил январь ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди, ва ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4 фоизга, 2020 йил январь ойига нисбатан эса 138,4 фоизга кўпайди.

✔️Жорий йилнинг январь ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 27,9 мингтани ташкил этган. Йил бошидан буён автомобиллар савдоси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошди.

✔️Иккиламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони 85,3 мингтага етди.

🇺🇿Президент ўтказган йиғилишда ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда 160 мингта, йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

👇
ўзб https://review.uz/oz/713
рус
https://review.uz/713

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊Наманган вилоятига бюджетдан соҳаларга кўра ажратилган маблағлар миқдори, энг юқори харажатга эга ҳудудлар ва энг кам бюджет трансфери ажратилган ҳудудлар бўйича маълумот

▪️2022 йил учун прогноз қилинган вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 3 268,9 млрд. сўм ва харажатлари 4 607,9 млрд. сўмни ташкил этади.

▪️Республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 1 704,7 млрд. сўмни ташкил этади.

▪️2022 йил учун прогноз кўрсаткичларига кўра, Наманган шаҳри (1 239 млрд. сўм), Тўрақўрғон (336 млрд. сўм), Поп (283 млрд. сўм), Уйчи (209 млрд. сўм), Чуст (195 млрд. сўм) туманлари даромади энг юқори бўлган ҳудудлар ҳисобланади.

▪️Жорий йил учун маҳаллий бюджет шаҳар ва туманлар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган шаҳри (517 млрд. сўм), Чуст (259 млрд. сўм), Тўрақўрғон (236 млрд. сўм) ва Поп (233,9 млрд. сўм) туманлари энг юқори харажатларга эга ҳудудлар ҳисобланади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/azo

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊 Мис кластерининг мультипликатив таъсири

✔️Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,5 баравар ортиб, 2020 йилда 148 минг тоннага етди.

📌Бироқ мамлакатда мис саноатини ривожлантириш учун имкониятлар ҳали етарли. Хўш, яқин йилларда бу йўналишда юртимизда қандай истиқболли лойиҳалар амалга оширилади? Бу ҳақида Иқтисодий тадқиотлар ва ислоҳотлар марказининг эксперти Руслан Абатуровнинг мақоласидан билиб олиш мумкин.

Масаланинг долзарблиги нима билан изоҳланади?

▪️Бугунда Ўзбекистоннинг мис савдосидан тушган даромади 2,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Бироқ, яқин 5 йил ичида мис ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тоннагача ошириш ва уни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали ушбу кўрсаткични 7-8 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд.
Айнан шу сабабли ҳам мис саноатида ялоҳида кластер яратилмоқда.

▪️Мавжуд прогнозларга кўра, электромобиллар ва улар учун инфратузилма, электротехника, қайта тикланувчи энергия манбалари объектлари қуриш ҳажмининг ўсиши ҳисобига 2030 йилга бориб мисга бўлган жаҳон талаби 40%га ўсади.
Ушбу тенденция Ўзбекистонда нафақат мис қазиб олиш саноатини юксалтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш имконини беради.

Батафсил:
👇
ўзб: https://review.uz/oz/4x0
рус: https://review.uz/4x0
инг: https://review.uz/en/4x0

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Шавкат Мирзиёе озиқ-овқат хавфсизлиги юзасидан ўтказилган йиғилишда қандай топшириқлар берди?

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.
Йиғилиш аввалида давлат раҳбари шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

📌Йиғилишдан асосийлари келтирилган:

✔️Туман ҳокимлари, аграр соҳа раҳбарлари учун чорвачилик, қўйчилик, эчкичилик, пилла ва жун саноати йўналишида ўқув семинари ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

✔️Вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

✔️Йиғилишда кооперация орқали чорвани кўпайтириш вазифаси қўйилди ва намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди.

Бу тажрибаларни кенгайтириш учун хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади, 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредитнинг 50 фоизига кафиллик, гидропоникада озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади.

✔️Қўй-эчкилар сонини кескин кўпайтириб, аҳолини жундан маҳсулот тўқиб, даромад топишга рағбатлантирилади.

✔️Ангрен, Косон, Ромитан ва Навбаҳордаги кооперация бўйича намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди ва уларни икки ой муддатда 60 та туманда йўлга қўйиш топшириғи берилди.

✔️Йил якунига қадар наслли қўй кўпайтириш бўйича 133 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

✔️Йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берилди. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади.

✔️Соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

✔️Йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилади.

✔️Вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди.

✔️Фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига йирик чорва комплекслари ташкил этилади.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/4xu
рус
https://review.uz/4xu
инг
https://review.uz/en/4xu

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойи учун энг қулай автокредитлар шарҳи

📌“Иқтисодий шарҳ” журнали таҳририяти томонидан 2022 йил февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги тижорат банкларида жисмоний шахсларга бирламчи бозордан автотранспорт воситаларини хариди учун қулай автокредитлар рейтинги ўрганилди.

✔️Ҳозирда 32 та тижорат банкидан фақат 21 таси бирламчи бозордан автотранспорт воситаларини хариди учун кредитлар таклиф қилмоқда.

📈Қулай автокредитлар Топ-3:
▫️«Алоқа банк» 1-ўрин
▫️«Давр банк» 2-ўрин
▫️«Турон банк» 3-ўрин

📉Охириг ўринларда:
▫️«Равнақ банк» 37-ўрин
▫️«Халқ банк» 38-ўрин
▫️«Савдогар банк» 39-ўрин

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/wj5
рус
https://review.uz/wj5
инг
https://review.uz/en/wj5

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Хизматлар - иқтисодий ўсиш ва фаровонликни таъминлашнинг муҳим омили

▪️Хизматлар соҳаси мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи ва халқимиз турмуш даражасини оширишда ўта муҳим драйвер бўлиб хизмат қиляпти, деб ёзади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Одил Олимжонов "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган мақоласида.

📍Хизматлар соҳасининг юқори даражада ўсишида қуйидаги омилларнинг ҳиссаси муҳим бўлди:

✔️Банк хизматларининг ўсиши улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг турлари ва сифатини яхшилаш ҳисобига юз берди.
✔️Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 13 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриб, уларнинг умумий узунлиги 118 минг км.га етказилганлиги билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, 1,5 мингта ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 35 мингта уй хўжаликлари интернет тармоғига уланди.
✔️Маҳаллий авиақатновлар сонини 17 тадан 43 тага етказиш ҳамда Тошкент шаҳрида ер усти халқа метросининг “Қўйлиқ-Қипчоқ” участкасини фойдаланишга топшириш транспорт хизматларининг ҳажми ошишига асос бўлди.
✔️Савдо хизматларининг ўсишида ҳудудларда 500 дан ортиқ бозорларда патта тўловларини йиғишнинг автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этиш ҳамда автотураргоҳларни тўлиқ расмий фаолият юритишини таъминлашнинг ҳам муҳим ҳиссаси бўлди.

❗️Хуллас, хизматлар соҳаси мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи ва халқимиз турмуш даражасини оширишда ўта муҳим драйвер бўлиб хизмат қилмоқда.

▪️Бундан ташқари, хизматлар ривожи консалтинг, яшаш, умумий овқатланиш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар каби ўнлаб тармоқ ва соҳалар тараққиётига катта туртки беради.

▪️Пировард натижада эса хизматлар соҳасининг ривожи ЯИМни 100 млрд.долларга етказиш ва мамлакатимизнинг даромади ўртадан юқори бўлган давлатлар қаторига киришига муҳим ҳисса қўшади.

«Янги Ўзбекистон» газетаси №34 (556) 2022
«Иқтисодий шарҳ» журнали №2 (265) 2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/o06
рус
https://review.uz/o06
инг
https://review.uz/en/o06

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди (+инфографика)

📍Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, йил бошидан бери:

📈солиқ тушумлари ҳажми 24,6%
📈божхона тўловлари бўйича тушумлар 40,6%
📈товарлар экспорти ҳажми 18,9% ўсди

📉тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 0,9%
📈Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат Андижон (3,2 баробар), Самарқанд (95,8%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6%) кузатилмоқда.

📈7013 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди
📈 Товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 47,3%га ўсди

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/i95
рус
https://review.uz/i95

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик географияси

📌 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг бош илмий ходими Юрий Қутбитдиновнинг мақоласида 2021 йилнинг ташқи сиёсий якунлари борасида сўз боради.

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларига мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистоннинг, энг аввало, Марказий Осиё (МО) давлатлари, шунингдек, асосий ташқи савдо шериклари билан иқтисодий ҳамкорлигини икки томонлама форматда ҳам, халқаро ташкилотлар доирасида ҳам янада кенгайтириш йўналиши давом эттирилди. Мамлакатимиз Президентининг ташриф ва учрашувлари географияси Европа, Евроосиё, Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларини ўз ичига олди.

✔️Мақола қуйидаги бўлимлардан иборат:

◾️ Устувор Марказий Осиё
◾️ Европа, Евроосиё ва Осиё давлатлари билан ҳамкорлик
◾️ Кўп қиррали ҳамкорлик шакллари ташаббуслари

“Иқтисодий шарҳ” журнали, 1 сон (265), 2022 й.

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/fc1
рус https://review.uz/fc1
инг https://review.uz/en/fc1

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en