Ravza.uz | Rasmiy kanal
18.8K subscribers
29.2K photos
4.28K videos
245 files
39.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон #Видео
💾 17.0 мб | 08:45

ХАЙРИЯ ВА САҲОВАТ - РАМАЗОНДАГИ МОЛИЯВИЙ ИБОДАТЛАРДИР


🎙 Абдулҳай домла Турсунов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Наманган вилоят бош имом-хатиби

🔊 ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
⚡️⚡️ ФАРҒОНАДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА УЧ ОЙЛИК ЧАҚАЛОҚ ҲАМ БОР

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди.

Соғайганларнинг 9 нафари Туркиядан келган, қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот қилган.

Улардан 11 нафари Фарғонадан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанддан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан.

Беморларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Энг ёши каттаси 61 ёшда.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 582 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 592 нафарга етди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан. Улардан 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
ИШҚ ҚУДРАТИ

Бир киши ўз ўғлини ҳаёти учун зарур бўлган баьзи фанларни ўрганиш мақсадида бир муаллимга топширди. Бир куни муаллим онасига шикоят қилиб:
— Ўғлинг ўрганишга унамаяпти, вақтини ўйин-кулги билан зоэ ўтказмоқда, - деди.
Онаси муаллимдан:
— Билолмадингми, унинг табиати қайси касбга мойил, ҳаракати қайси ишга қобил? - деб сўради.
Муаллим:
— У касб ўрганишдан ўтиб, қобилятдан маҳрум бўлган. Билишимча, унинг хотири маҳбуб учун нигорон, дили эса маъшуқа юзига ҳайронга ўхшайди. Мен илму иймондан савол қилсам, у васлу ҳижрондан гапиради, мен ҳалолу ҳаромдан ҳикоя қилсам, у зулф ила холдан оғиз очади! - деди.
Онаси деди:
— Ишқ кўчасидан юришнинг оқибати саломатлик бўлмаса ҳам, аммо бу йўлдан юриш маломат ҳам эмас! Ишқ изтиробли бўлса ҳам, аммо бу ошиқ бўлиш ихтиёрий эмасдир! Уни озод қил! Ишқда шундай хосият борки, у кишини латофатли, назокатли ва ҳушёр қилади!

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак .

Бахтли ҳаёт сари китобидан
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АДОЛАТЛИ ҲУКМ

Анушервони одил замонида бир киши қўшнисининг ҳовлисини сотиб олди.
Кунлардан бир куни ер чопаётиб, ҳовли чеккасидаги дарахт ёнидан бир кўза тилла топиб олди. Кўзани қўлтиқлаб, ҳовли сотган одамнинг олдига борди.
- Ҳовли чеккасидаги дарахт ёнидан мана бу хазинани топиб олдим. Уни сен кўмган бўлсанг керак, демак, у сеники, - деди.
- Йўқ, - деди ҳалиги одам, - мен ҳовлини ери ва дарахтлари билан биргаликда сенга сотганман, шунинг учун энди бу хазина ҳам сеники.
Улар узоқ тортишиб, охири ажрим қилишни истаб, Анушервони одилнинг ҳузурига бордилар. Воқеани суриштириб билгач, ҳукмдор улардан сўради:
- Фарзандларингиз борми?
- Ҳа, - деди улардан бири, - менинг ўғлим бор.
- Менинг эса қизим, - деди иккинчиси.
- Унда қуда-анда тутининглар, - маслаҳат берди Анушервони одил, - хазинани эса куёв билан келинга туҳфа қилинглар.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: "Бу масжиднинг номи "Тавба" бўлиб, эндиликда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега "Тавба" дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди:
"Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин", деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди.
Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Қейинги ҳовлида ҳечса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттисини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: "Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир..." Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди. Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқаси қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён- атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: Уйланганмисан? деди. Талаба йўқ, деб жавоб берди. Шайх: "Уйланишни ҳоҳлайсанми?" Талаба: "Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?" Шайх айтди: Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми? Талаба "Ха", деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди. Сенчи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан? Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига келди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликга кирган хонадон эдида. Аёл "Овқатланасизми?" деб сўради. Йигит "Ха" деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди.
Ажаб, кимдир кириб бақалажонни тишлаб кетибди! Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

- Одамларнинг доноси ким?

- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?

- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?

- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?

- Шаҳват

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?

- Ҳасад

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмаса?

- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?

- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?

- Тезлик

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажисидан ожиздир?

- Аҳмоқлик.

«Ўксинма» китобидан


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
«Мухтасари Виқоя» китобида:


Таровеҳ Витрдан олдин ёки кейин суннатдир. Ҳар тўрт ракъатдан кейин унинг миқдорича ўтирилади. Бир марта хатм қилиш суннатдир. Уни қавмнинг дангасалиги туфайли тарк қилинмайди. Рамазондан ташқарида Витрни жамоат билан ўқилмайди, дейилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ بِعَزِيمَةٍ وَيَقُولُ: مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот:

«Ким Рамазонда имон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛОВЧИ СУРА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
''Таборак'' сураси Аллоҳнинг изни билан мўмин бандани гўр азобидан ҳимоя қилади.
Кези келганда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: шу маънода айтилган ҳадисларга ишониб, ''Истаганча яшаб, вафотидан кейин бир марта Таборакни ўқиб қўйса, жаннатий бўларкан'', деб ўйлаш тўғри эмас. Аслида бундай ҳадислар қалбимизга қувонч бағишлайди. Уларни ўқиб кўнглимиз бироз бўлсаям таскин топади. Аммо бошқа муҳим вазифаларни унутиб, бор эътиборимиз маййит ҳузурида ''Ёсин'' сурасини қироат қилишга, марҳум дафн этилгандан сўнг ''Таборак''ни ўқишга қаратилмайди. Муҳими - ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш. Агар Аллоҳ рози бўладиган тарзда ҳаёт кечирсак, У Зот бизни қабрда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатдан асрайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Саҳобалардан бири қабр устига чодир тикди. Лекин ўша ерда қабр борлигини билмасди. Шунда гўр ичида бир одам ''Таборак'' сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб: ''Эй Расулуллоҳ, чодиримни қабр устига қурдим. Лекин у ерда қабр борлигини билмабман. Ўша жойда бир одам ''Мулк'' сурасини охиригача ўқиганини эшитдим'', деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''У тўсувчидир, қутқарувчидир. Ўша (сура бандани) қабр азобидан сақлайди'', деб марҳамат қилдилар''.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: ''Банда қабрга қўйилгач, унинг олдига оёқ томонидан келинади. Шунда оёқлари: ''Сиз учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан туриб ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. Шундан сўнг кўкрак (ёки қорин) томонидан келинади. У: ''Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'' дейди. Кейин бош томонидан келинади. Боши ҳам: ''Сизлар учун мен томонга ҳам йўл йўқ, сабаби у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. ''Таборак'' сураси тўсувчидир, бандани қабр азобидан сақлайди. У Тавротда ҳам ''Мулк'' сурасидир. Ким уни кечаси ўқиса, кўп ва хўп (иш) қилибди''.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:
1. Қабр азоби - ҳақ.
2. Қабрда азоб фаришталари банданинг оёқ, кўкрак, бош томонидан келиб азоблайди.
3. ''Таборак'' сураси бандани гўр азобидан сақлайди.
4. Кимда-ким ''Таборак'' сурасини ўқиб юрса, унинг аъзолари қабрда тилга киради, ҳаётлик чоғида қилган савобли ишларини эслаб, бандани азобдан ҳимоя қилади.
5. ''Таборак'' сурасини кечаси, айгиқса таҳажжуд намозларида ўқишнинг фазилати улуғ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Ким Таборак'' сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ''Таборак'' сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#ONLINE #Рамазон_2020 #Онлайн_хатм
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА БЎЛАЁТГАН ONLINE ҚУРЪОН ХАТМЛАРИ

Қуйидаги ҳаволалар орқали жонли кузатиб боринг👇

1."Абу Юсуф" жоме масжиди имом-хатиби Юсупов Абдулбосит қори
➡️facebook ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси🔗

2. "Абдуллоҳ ибн Масъуд " жоме масжиди имом хатиби Мамадалиев Абдулбосит қори
➡️facebook ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси🔗

3. "Мулла Абдуқодир охунд" масжиди имом-хатиби Ибрагимов Музаффархон қори
➡️facebook ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси🔗

4. "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Хошимов Нуриддин қори
➡️facebook ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси🔗

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
❗️Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан.

❗️Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
#Рамазон #Саҳарлик #Тақвим
2020 йил 25 апрель – 1441 ҲИЖРИЙ йил РАМАЗОН ойининг 2-куни

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ (Наманган вақти билан): 03:55

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, деганлар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Рамазон ойида бўлган тарихий воқеалар

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Бу воқеалар Ислом динининг нималарга қодир эканлигини кўрсатади. Бу ўринда ўша муҳим воқеаларнинг баъзиларини санаб ўтмоқчимиз:

Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қирқ ёшларида Рамазоннинг Қадр кечасида Макка яқинидаги Ҳиро ғорида илк ваҳий – Қуръони каримнинг Алақ сурасидан дастлабки беш оят нозил бўлди.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Рамазоннинг иккинчи куни:

-    ҳижрий 82 йили Рамазон ойининг иккинчи куни Мағрибул-Асват (Марокаш) давлати фатҳ этилди; милодий 750 йил 13 апрелда (ҳижрий 132 йил) Абдуллоҳ Абул Аббос Дамашқни эгаллади, умавийлар ҳукмронлиги тугатилиб, аббосийлар давлати қурилди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Сўраган_эдингиз

Савол: Рамазон рўзасини тутишни бошлашда ва уни тугатишда тақвимга эътибор бериш кифоями ёки, албатта, ойни кўриш шартми?

Жавоб:
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ойни кўриб рўза тутишни бошланглар, ойни кўриб рўза тутишни тугатинглар!” деганлар.

Демак, шариат кўрсатмасига биноан Рамазон рўзаси Рамазон ойи кўриниши билан бошланиб, шаввол ойи кўриниши билан тугайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа бир ҳадисларида: “Бир ой гоҳида ўттиз кунлик, гоҳида йигирма тўққиз кунлик бўлади”, деганлар.

Ҳадиснинг мазмунига қараганда, ой ҳар доим ҳам ўттиз кунлик бўлавермас экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазоннинг бошланишида ва тугашида, албатта, ойни кўришни шарт қилганлар. Аммо бу дегани ҳар бир киши ўзи ойни кўрмагунча рўзани бошламасин ёки тугатмасин, дегани эмас.

Маълумки, ҳавода газ ва чанг-ғуборлар бўлгани сабабли кўпинча янги ойни биринчи кунида кўриш имкони бўлмайди. Агарда ҳар бир киши ўзича ойни кўриб, кейин рўза тутсин, дейилса, у ҳолда биринчи кун ойни кўра олмаган кишилар рўзани бир кун кейин тутади ва натижада бир кунлик рўзаси қазо бўлади. Бу эса мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ойни кўриш бўйича махсус идораларда шу соҳанинг мутахассислари иш олиб борадилар. Улар йил давомида ойнинг ҳаракатини кузатиб, шу асосда йиллик тақвимларни ишлаб чиқадилар. Рамазон рўзаси тақвими ҳам уларнинг хулосасига кўра тайёрланади. Аммо шу билан кифояланиб қолмай, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан бир гуруҳи мусулмонларнинг ибодатларини мукаммал бўлиши учун Тошкентдаги астрономия институтига бориб, ойнинг ҳолатини аниқ ўрганадилар ва Рамазон ойининг кириши олдидан радио ва телевидение орқали эълон қилишади.
Манба: ЎМИ фатво ҳайъати


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола #Деҳқончилик
КЎЧАТ ЭКИБ БОҒ ҚИЛИНГ!

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда келтиришича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Мусулмонлардан кимки кўчат ўтқазса ёки экин эксаю, ундан қушми, инсонми ёки бир жониворми еса, унга ўшандан садақа бўлади”. (имом Бухорий ривояти)
Ушбу ҳадиснинг шарҳига кўра экиб қўйган дарахтлари мўъмин учун...


🔎 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👇🏻
https://ravza.uz/maolalar/aidadan_adashmaylik/kuchat_ekib_bo_iling_.html
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
**♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!*
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ҳижрий 8-йил 2-рамазон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиш учун йўлга чиқдилар. (Баъзилар ўнинчи куни деганлар). Ҳижрий 50-йил 2-рамазон Алқама ибн Нофей розияллоҳу анҳу бошчилигида Қайрувон шаҳрини қуриш бошланди. Қайрувон сўзининг маъноси тушиш жойи деган маънони англатади.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA