Ravza.uz | Rasmiy kanal
18.3K subscribers
29.7K photos
4.37K videos
245 files
40.3K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЯХШИ ГАПНИ АЙТИШ

Абдуллоҳ ибн Язид Хотмийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир маъруф садақадир", дедилар".
Шарҳ: Демак, ҳар бир яхшилик, ҳар бир яхши, ширин, фойдали сўзни айтиш ҳам садақа ҳисобланар экан.
Анасдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нарса келтирилса, "Буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадийжанинг дугонаси эди", "Буни фалон аёлнинг уйига олиб бориб беринглар, у Хадийжани яхши кўрар эди", дер эдилар".
Шарҳ: Дўстлик, дугоналик, ўзаро муҳаббат қўйишнинг мукофати қандай яхши экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал, яхши, чиройли сўзларни айтмоқдалар. Хадийжа онамиз вафот этиб кетганларидан кейин ҳам у кишига дугона бўлган, у кишига муҳаббат қўйганларни тақдирламоқдалар.
Ҳузайфадан ривоят қилинади:
"Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир маъруф садақадир", деганлар".
Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг бошқа санад билан келган шаклидир. Бундан ушбу ҳадис жуда кўп кишилардан ривоят қилинган, катта қувватга эга бўлган машҳур ҳадис эканини билиб оламиз. Шу билан бирга, бир оғиз ширин сўз ҳам садақа бўлишини англаб етамиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Чорнавий
#Мақола #Вабо #Долзарб

Вабо тарқаганда мусулмоннинг вазифалари

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозирги кунда бутун дунёни коронавирус офати катта ташвишга солиб турибди. Бу синов жонажон Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмади. Бундай имтиҳон кунларда халқимиз бир-бирларига далда, кўмакчи бўлмоқлари керак.

Батафсил: https://ravza.uz/maolalar/zhamiyat_azolariga_munosabat/vabo_taraganda_musulmonning_vazifalari.html

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЖУМА кунининг суннатларидан яна бири каҳф сурасини ўқиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ҳужурот сурасида одамлар билан муомала қилиш хусусида тўққиз насиҳат келган:
1. «Агар бир фосиқ бирор хабар келтирса, аниқлаб кўринглар» (6-оят).
2. «Мўминларнинг икки тоифаси урушиб кетса, ўрталарини ислоҳ қилинг» (9-оят).
3. «Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни суяди» (9-оят).
4. «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир» (11-оят).
5. «Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг» (11-оят).
6. «Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (12-оят).
7. «Жосуслик қилманглар» (12-оят).
8. «Бир-бирингизни ғийбат қилманг» (12-оят).

Бу насиҳатларга қатъий амал қилиб, уларни ҳаётингизга татбиқ этинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб, шундай деди:
“Эй ўғлим! Поклиги йўқ кишининг иффати (ёмонликлардан сақланиш), садоқати йўқ кишининг мардлиги йўқ. Илмдан манфаатли хазина, одобдан фойдали нарса йўқ. Ақлдан зийнатли дўст, ўлимдан яқинроқ ғойиб йўқ. Ростгўйликдан нафлироқ ҳеч нарса, ёлғондан ёмонроқ ҳеч гуноҳ йўқ. Жим туришдан афзалроқ ибодат йўқ, бахилликдан хунукроқ уят йўқ”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТЕЗ ЮРИШ ҲАҚИДА

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ўтирган томонга қараб тезлик билан юриб келдилар. Ҳатто у зотнинг тезликлари бизни ташвишга солди. Олдимизга етиб келганларидан сўнг салом бердилар ва:
"Мен ҳузурларингизга Лайлатул қадрнинг хабарини берай деб шошилиб келдим. Келаётиб, унутибман. Лайлатул қадрни (Рамазоннинг) охирги ўн кечасидан изланглар", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадисдан савобли ишларни кишиларга тезроқ етказиш учун шошилиб, тез юриш жоизлиги маълум бўлади. Шунингдек, Қадр кечаси Рамазони шарифнинг охирги ўн кечаларидан биттасида эканини ҳам билиб оламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Мен келдиму, дунё кўрдими фойда? 
Кетсам мартабаси ошарми? Қайда! 
Ҳеч ким тушунтириб бера олмади: 
Келишим - кетишим сабаби қайда.

Умар Хайём

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Диққат

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган шаҳар бош имом хатиби Мусохон домла Аббаситдиновни марузалари қўйидаги линкда 👇👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1871902362934238&id=100003434781013
қилмоқдалар
АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАГА ЭНГ ЁҚМАЙДИГАН ИСМЛАР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг наздида энг манфур исм бир кишининг Маликул Амлок деган исмдир", дедилар".
Шарҳ: Маликул Амлок - "подшоҳларнинг подшоҳи" деганидир. Бу эса Аллоҳга хос сифатдир. Уни бандага қўйиш ниҳоятда нотўғри, ноқулайдир. Бу ҳадисдан шунга ўхшаш исмларни қўйиш яхши эмаслигини билиб оламиз.
Уламолар бу маъно қайси тилда бўлса ҳам жоиз эмас, деганлар ва форсчадаги "Шаҳаншоҳ" сўзи шу маънони англатишини, бу ҳам жоиз эмаслигини таъқидлаганлар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Фузайл ибн Иёз (раҳимаҳуллоҳ) айтади:
"Бир ишни инсонларни деб тарк қилиш риёдир. Уни одамлар учун қилиш ширкдир. Ихлос эса, Аллоҳ сени шу иккисидан омонда сақлашидир".

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Саккиз нарсага диққат қилган киши аввалгилар ва кейингиларнинг илмига эришган бўлади. Булар - тўрт пайтда тўрт нарсани қўриқламоқ, икки нарсани эсдан чиқармаслик, икки нарсани батамом унутмоқдир. Қўриқланадиган нарсалар: намозда кўнгилни, халқ орасида тилни, еб-ичаётганда томоқни, бировнинг уйига кирилганда у ёқ-бу ёққа қарамаслик (кўзни асраш)дир.
Эсдан ҳеч қачон чиқарилмайдиган нарсалар: Аллоҳ таолонинг буюклиги ва ўлим ҳақ эканлигидир.
Унутилиши лозим нарсалар эса: бировга қилинган яхшилик ва ўзига қилинган ёмонликдир.


Луқмони Ҳаким

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ОЗ СЎЗЛАШ КИШИ ИСЛОМИНИНГ ГЎЗАЛЛИГИДАНДИР

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, қавмим менга итоат қилади. Уларга нимани буюрай?" деди.
"Уларга саломни ёйишни ва ўта аҳамиятли каломдан бошқасини оз қилишни", дедилар"
.
Хароитий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда юқорида сўз юритилган гуноҳ бўладиган каломдан ташқари, оддий сўзни ҳам оз сўзлаш ҳақида гап кетмоқда.
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ: "Ким каломини амалидан деб ҳисобласа, унинг ўта аҳамиятлидан бошқа каломи оз бўлур", деган.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Карантинга_итоат

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Нуроний отахоннинг панд-насиҳати
💾┠ 4.4 МB
┠ 02 : 23


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АЛЛОҲ БАНДАНИНГ ЖОНИНИ ҚАЕРДА ОЛМОҚЧИ БЎЛСА, УНГА ЎША ЕРДА ҲОЖАТ ПАЙДО ҚИЛАДИ

Абул Малийҳдан, у ўз қавмидан бўлган бир кишидан (у суҳбат топган эди) ривоят қилади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ қачон бир банданинг жонини бир ерда олишни ирода қилса, унинг ҳожатини ўша ерга тушириб қўяди", дедилар".
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолонинг иродасига кўра банданинг ажали бирор жойда етиши керак бўлса, шу кишининг бир ҳожатини ўша ерга тушириб қўяр экан, банда ўша ҳожатини раво қиламан деб шу жойга бориб, қазоси етар экан.
Ҳақиқатан ҳам, бу иш тажрибада жуда кўп кўрилади. Баъзилар босиб қолай деб турган уйдан чиқиб кета туриб, яна қайси бир арзимас сабаб билан қайтиб кирганда, деворнинг остида қолиб кетади.
Фаровон яшаб турган юртидан бошқа ерларга ниманидир олиб келмоқчи бўлиб кетган киши ўша нарсага эришай деганда қазоси етиб, вафот этгани каби жуда кўп воқеаларни эшитамиз.
Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ҳикмати, иродаси билан бўладиган, тақдири азалда битиб қўйилган қазои қадарнинг рўёбга чиқишидир.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
КЎЗИ ОЖИЗНИ АДАШТИРГАН ОДАМ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кўзи ожиз кишини йўлдан адаштирганни Аллоҳ лаънатласин", дедилар".
Шарҳ: Кўзи ожиз кишига бундай беҳурматлик, тақдирнинг тақозоси билан шу аҳволга тушган кишига ёмонлик қилиш Аллоҳ таолонинг лаънатига сазовор иш экан.
Шунинг учун нафақат кўзи ожиз кишига, балки ҳар қандай муҳтож ва ожиз кишиларга фақат яхшилик қилиш, имкон бўлса, ёрдам бериш лозим экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЁЛҒОННИНГ САБАБЛАРИ

Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор:
1. Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб, одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради.
2. Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди.
У ўзича шу тўғри йўл, деб ўйлайди. Аммо икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарини жалб қилаётганини ўйламайди.
3. Сўзни ва гапни чиройли чиқаришга уриниш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан, уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон тўқийди.
4. Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди.
5. Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди.
6. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор.

"Ёлғон" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОНДАН КАСАЛЛИК КЎТАРИЛИШИНИ СЎРАБ БАЙТУЛЛОҲДА ДУО ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар:
– Эй Аллоҳ, биз нуқсонга йўл қўйганлармиз, Сен эса Каримсан. Биз гуноҳкорлармиз, Сен эса Ҳалимсан. Биз Сенга муҳтожмиз, Сен эса биздан Беҳожат Зотсан. Сен Поксан.
Эй Аллоҳ, афвинг билан хатоларимизни кечиргин. Ғазабинг ила бизни азобламагин.
Эй Аллоҳ, бизни раҳматингга олгин. Зеро, Сен биз бандаларинга Раҳмлисан. Эй оламларнинг Робби, бизни азобламагин. Ваҳоланки, Сен бизни азоблашга Қодирсан...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Шавкат Мирзиёев: Коронавирус касалига чалиниб, вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдираман

“Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Юртимизга четдан кириб келган коронавирус касаллигига чалинганлар сони 221 тага етди. Минг афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, беморлардан 2 нафари вафот этди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур таъзия билдириб, сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.

Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз”.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига мурожаатидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@ravza_uz