QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi
8.59K subscribers
27.8K photos
2.56K videos
4 files
5.99K links
Download Telegram
Бир гуруҳ хотин-қизларимиз Республикада эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан меҳнат жамоаларидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилоти – 2022” кўрик-танловининг “Энг намунали корхона бошланғич ташкилоти” номинацияси ғолиби деб қашқадарёлик Мухтасар Каримова топилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатини амалда татбиқ этиш ва хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлагани учун “Маlika-Go‘zal-CHevar” оилавий корхонаси раҳбари Гўзал Сариева, “Йил аёли” миллий танловининг республика босқичида “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби Косон туманидаги 95-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хуршида Бердиёровалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Энг қувонарлиси, қумита томонидан ўтказилган “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танловининг республика босқичида “Шаҳрисабз ҳунарманд кластери” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маҳлиё Маннонова 3-ўринни эгалади.

Ғолиб ва совриндорларни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги жамоси ҳам қизғин табриклайди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлик - давр талаби!

❗️Ҳурматли ота-оналар, болаларни пиротехника воситаларидан ҳимоя қилинг!

❗️Уларнинг хавфсизлиги сизнинг қўлингизда эканлигини унутманг!

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Округ ҳарбий оркестр жамоаси болажонларга қувонч улашмоқда

Яқинлашиб келаётган янги йил байрами Республикамиз бўйлаб катта шодиёналар билан қаршиланмоқда. Ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда байрам арчалари ясатилиб, атрофи тинчликнинг шукронасида бўлган халқимиз билан гавжум.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий оркестр жамоаси Қарши шаҳрининг турли аҳоли вакиллари кўплаб тўпланадиган жойларда концерт дастурларини намойиш этиб, совға-саломлар улашишаяпти. Бундан барчанинг, айниқса, болажонларнинг кайфияти янада кўтарилмоқда.

Кўзларида қувонч, юрагида шукроналик мавжланаётган юртдошларимизни кузатиб мана шундай тинчликни таъминлаш учун хизмат қилаётган ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига таҳсинлар айтиш мумкин.

Жараёнларни кузатиб “Халқ ва армия – бир тану-бир жон!” тамойили амалда эканига гувоҳ бўлдик.

Жойларда хушкайфият улашувчи бу каби тадбирларнинг амалга оширилаётгани тинчликни тараннум этиб, ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ҳисларини янада мустаҳкамлаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Ногиронлиги бўлган шахсларга Президент совғалари етказилди

Аҳолининг барча қатламларини, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президентнинг тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасига оид қарор ва ташаббуслари ҳудудларда масъул ташкилотлар учун дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, Қашқадарёда ҳам.

Жумладан, янги йил байрами арафасида вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга "Президент совғаси" сифатида 190 дона овозли танометр ва овозли 130 дона термометрлар топширилди.

Мавзуга доир: Ҳар бир аёл давлат эътиборида.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Кўкдала туман марказида биринчи меҳмонхона қад ростлади

Туман маркази ҳисобланган Еттитом шаҳарчасида тадбиркор Ярлаев Шокир томонидан 60 ўринга мўлжалланган, барча қулай шароитларга эга ва ҳозирда тумандаги ягона "SARDOR HOTEL" меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Ушбу замонавий ва шинам меҳмонхона 5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркор ташаббуси билан қуриб битказилди. Очилиш қисмида туман ҳокими, жамоатчилик фаоллари ва нуронийлар иштирок этишиб, тадбиркор фаолиятига ривож тилашди.

Маълумот учун, ҳозирда туман марказий кўчасида 105 дан ортиқ хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилган бўлиб, улар орасида банк, автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш, дорихона, автомойка, сартарошхона, тамаддихона ва бошқа бир нечта турдаги хизмат кўрсатиш шахобчалари жой олган.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter