QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi
8.59K subscribers
27.8K photos
2.56K videos
4 files
5.99K links
Download Telegram
Давлат дастурлари доирасида ҳудудлар инфратузилмаси янги қиёфага кирмоқда

Барчамизга маълумки, вилоятимизда ҳам Президент қарори ҳамда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жорий йилда бажарилмоқда.

Жумладан, биргина Қамаши туманининг "Азлартепа" МФЙда жойлашган 320 ўринли 74-мактаб биноси "Обод маҳалла" дастурига кўра, 1 миллиард 479 миллион сўм маблағ эвазига мукамммал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида жами 29,5 км ички йўллар таъмирланаётган бўлса, шундан 3,2 км асфальт, 2,4 км цемент-бетон қопламали ва 24,7 км тош-шағал қопламали йўллар ҳисобланади.

Бундан ташқари, ичимлик сув таъминоти яхшилаш учун 4 дона артезиан қудуғи қазилиб, 26,9 км сув тармоғи тортилди ва натижада 560 хонадон сув билан таъминланмоқда. Худди шундай электр таъминотини яхшилаш бўйича ҳам 2 та янги трансформатор ўрнатилди ва мавжуд 6 та трансформаторлар мукаммал таъмирдан чиқарилди. 166 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 7,1 км электр узатиш симлари тортилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда аҳолининг хавфсиз ҳаракатланиши учун 700 метр пиёдалар йўлаги қурилиб, у ерга 23 та қуёш панелли, ҳарактани хис қилувчи тунгги ёритгичлар ўрнатилган. Шунингдек, тортилган 2 км оптик толали алоқа тармоқлари сифатли интернет билан таъминлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда бугунги "Азлартепа" кечагиси эмас.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Янги йил арафасида хонадонлар ва маънавият маркази фойдаланишга топширилди

Осойишта ҳаётимиз посбонлари Миллий гвардия Қўмондонлиги ташаббуси билан замонавий типда қурилган, кенг ва ёруғ, барча қулайликлари эга уйлар тантанали равишда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасининг 30 нафар ҳарбий хизматчиларига топширилди.

Шунингдек, бошқармада "Маънавият ва маърифат маркази"нинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ушбу манзилда барча қулайликларга эга электрон кутубхона, анжуманлар зали ва бир қатор маънавий-маърифий қулайликлар мавжуд.

Тадбир давомида Ватанимиз осойишталиги йўлида ўз жонини аямасдан, фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ходимлар Миллий гвардия Қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг "Намунали хизматлари учун", "Маънавият аълочиси" ва "Фидойи ходим" кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари, фахрий ёрлиқ ҳамда кўплаб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мавзуга доир: Қашқадарёда чин етим болаларнинг яна 15 нафари уйли бўлди

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Бир гуруҳ хотин-қизларимиз Республикада эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан меҳнат жамоаларидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилоти – 2022” кўрик-танловининг “Энг намунали корхона бошланғич ташкилоти” номинацияси ғолиби деб қашқадарёлик Мухтасар Каримова топилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатини амалда татбиқ этиш ва хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлагани учун “Маlika-Go‘zal-CHevar” оилавий корхонаси раҳбари Гўзал Сариева, “Йил аёли” миллий танловининг республика босқичида “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби Косон туманидаги 95-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хуршида Бердиёровалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Энг қувонарлиси, қумита томонидан ўтказилган “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танловининг республика босқичида “Шаҳрисабз ҳунарманд кластери” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маҳлиё Маннонова 3-ўринни эгалади.

Ғолиб ва совриндорларни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги жамоси ҳам қизғин табриклайди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлик - давр талаби!

❗️Ҳурматли ота-оналар, болаларни пиротехника воситаларидан ҳимоя қилинг!

❗️Уларнинг хавфсизлиги сизнинг қўлингизда эканлигини унутманг!

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter