QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi
8.42K subscribers
26.8K photos
2.43K videos
4 files
5.77K links
Download Telegram
Косонда бир кунда иккита давлат боғчаси иш бошлади

Косон тумани вилоятда энг кўп давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига эга ҳудудлардан бири ҳисобланиб, фаолиятини бошлаган яна 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуднинг мактабгача таълим соҳасидаги салоҳиятини янада оширди.

Хусусан, тумандаги “Обод” маҳалласида “Обод қишлоқ” давстури асосида 3 миллиард 918 миллион сўм маблағ ҳисобига 120 ўринли 44-давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ташкилотда таълим-тарбия учун шароитлар муҳайё этилган. Бу ерда ментал арифметика, инглиз тили ва каратэ тўгараклари ҳам иш бошлади. Қувонарли томони ташкилот фаолиятини бошлаши ҳисобига қўшимча 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Арабхона” маҳалласида ҳам Президент қарорига асосан, 5 миллиард 868 миллион сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли 45-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам янги қурилиб, болажонлар ихтиёрига топширилди. Бу ерда эса 30 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ташкилотларнинг очилиш маросимларига Косон туман мактабгача таълим бўлими мудири, бўлим масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Байрам арафасида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси Кўкдала туманида бўлиб, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳолидан хабар олди.
Қашқадарё вилоятидан 12 000 дан ортиқ мол-мулклар E-AUKSION савдоларида сотилмоқда!!!

Жумладан:
🔹Давлат активлари 146 та (Кўриш)
🔸Давлат мулкини ижарага бериш 269 та (Кўриш)
🔹Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 4 909 та (Кўриш)
🔸Кўчмас мулклар 254 та (Кўриш)
🔹Автотранспорт 55 та (Кўриш)
🔸Ер участкалари 3 473 та (Кўриш)
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун ерлар 2 989 та (Кўриш)
🔹Махсус техникалар 18 та (Кўриш)
🔸Кўчма савдо жойлари 2 070 та (Кўриш)
🔹"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 592 та (Кўриш)

Савдоларда иштирок этиш тартиблари бўйича видео қўлланмалар (Кўриш)

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
#қабул Вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов воҳамизнинг турли ҳудудларидан келиб, вилоят ҳокими билан учрашиш учун ҳокимликнинг "Фуқаролар мурожатлари билан ишлаш бўлими"га мурожаат қилган аҳоли вакиллари билан учрашди.

Ушбу қабулга келган фуқаролар, асосан, моддий ёрдам олиш, уй-жойини таъмирлаш, субсидия асосида уй-жой олиш ва даволаниш масалаларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Вилоят ҳокими фуқароларнинг мурожаатлари тегишли ва қонуний тартибда ўрганилишини таъкидлаб, уларнинг ижроси бўйича масъулларга керакли топшириқлар ва кўрсатмалар берди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги подстанциянинг 2 босқичи ишга туширилди
#26dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
❄️Барчамиз орзиқиб кутаётган Янги йилнинг кириб келишига тобора оз вақт қолмоқда

Янги йил ўзгача қувончли, барча бирдек нишонлайдиган айём.

Байрамни муносиб нишонлаш учун ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва жамоат тартибини сақловчи органлар томонидан зарур хавфсизлик чоралари кўрилган.

Сизу-биздан талаб қилинадигани эса қувончли айёмнинг янада мароқли ва турли нохушликларсиз ўтиши учун эътиборли бўлишимиз:👇

- йўлларда ҳаракатланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш,
- қонунан таъқиқланган пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик,
- газ, электр жиҳозларидан фойдаланишда диққатли бўлиш,
- энг асосийси турар жойларимиз ва жамоат масканларида, байрам нишонланадиган сайилгоҳларда ён-атрофга сергак, диққатли бўлиш.

❗️Ушбу талабларга амал қилиш юртимизда ҳуқуқий устуворлик ва фаол фуқаролик позициямизнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Энг асосийси орзиқиб кутаётганимиз - Янги йилни хурсандчилик билан ўтказамиз.

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

👇Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
@qvh_axboroti
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Шаҳрисабзда нимстанциянинг иккинчи босқичи ишга туширилди
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Qashqadaryo viloyati va tuman (shahar) hokimlarining davlat tili masalalari boʻyicha maslahatchilari ishtirokida seminar tashkil etildi

Seminarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Oliy Majlisga va xalqimizga qilgan Murojaatnomasi yuzasidan maslahatchilar zimmasidagi vazifalarga e’tibor qaratildi.
Prezidentimizning “Albatta, chet tilini bilish – zamon talabi, ammo ona tilini bilishga majbur qilish kerak, mening farzandim chet tillarini biladi-yu, ona tilini bilmaydi degan gap Yangi O‘zbekistonga ma’qul emas, chet tilini bilish kerak, lekin ona tilini bilishga majbur” - deb aytgan fikrlari milliy tilimizning rivojlanishida chuqur ahamiyatga ega ekani haqida aytib o‘tildi va yakuniga уetayotgan yil sarģisob qilindi.
Xatlov davomida aniqlangan 10200 dan ortiq tashqi yozuvning 8910 tasi davlat tili me'yorlariga moslangani mavjud 13685 ta kòcha davlat reestriga kiritilgani aytildi. Tarixiy nomlarning 80 ga yaqini aholi fikri va tarixiy manbalar asosida saqlab qolindi.
Galdagi vazifalar belgilab olindi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдала туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббусидан кўкдалаликлар ҳам хурсанд

Кўкдала туманидаги "Қўчқорбулоқ" МФЙда "Дон халқ ризқи" АЖ томонидан хатловдан ўтказиш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ногиронлик аравачалари ва озиқ овқат махсулотлари тарқатилиб, 2 та хонадоннинг том қисмини ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter