QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi
8.39K subscribers
27K photos
2.45K videos
4 files
5.82K links
Download Telegram
МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ТУНГИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

Кеча, 17 декабрь куни вилоят ФВБ бошлиғи полковник Ф.Мирзаев масъуллигида Қарши шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар прокуратураси ходимлари билан биргаликда бир қатор ижтимоий соҳа объектларида тунги профилактик ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унда, аҳолини узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш, коммунал соҳа объектларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва махсус хизматларнинг шайлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишларда тунги вақтда хизмат олиб бораётган ишчи-ходимларга фавқулодда вазиятлар, ёнғин ва бошқа турдаги содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, содир бўлганда ҳаракатланиш тартиблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга зарурий тавсиялар берилди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Forwarded from Qashqadaryo gazetasi
Воҳамиздаги энг олис, энг баланд ва энг ноёб қишлоқлардан бирида "Ғелон" туристик-рекреацион зонаси ва халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилаётган экан, мазкур ҳудудда 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб маҳаллий ва ҳалқаро маданий-кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, йирик форум ва анжуманлар ўтказилиши кутилмоқда.