Ногиронлиги бўлган шахсларга Президент совғалари етказилди
Аҳолининг барча қатламларини, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президентнинг тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасига оид қарор ва ташаббуслари ҳудудларда масъул ташкилотлар учун дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, Қашқадарёда ҳам.
Жумладан, янги йил байрами арафасида вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга "Президент совғаси" сифатида 190 дона овозли танометр ва овозли 130 дона термометрлар топширилди.
Мавзуга доир: Ҳар бир аёл давлат эътиборида.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter

Кўкдала туман марказида биринчи меҳмонхона қад ростлади
Туман маркази ҳисобланган Еттитом шаҳарчасида тадбиркор Ярлаев Шокир томонидан 60 ўринга мўлжалланган, барча қулай шароитларга эга ва ҳозирда тумандаги ягона "SARDOR HOTEL" меҳмонхона фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий ва шинам меҳмонхона 5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркор ташаббуси билан қуриб битказилди. Очилиш қисмида туман ҳокими, жамоатчилик фаоллари ва нуронийлар иштирок этишиб, тадбиркор фаолиятига ривож тилашди.
Маълумот учун, ҳозирда туман марказий кўчасида 105 дан ортиқ хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилган бўлиб, улар орасида банк, автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш, дорихона, автомойка, сартарошхона, тамаддихона ва бошқа бир нечта турдаги хизмат кўрсатиш шахобчалари жой олган.

Яккабоғда бир кунда учта давлат мактабгача таълим ташкилоти болажонлар учун эшик очди
Бугун мамлакатимизда нафақат ўқувчи ва талабалар, балки жажжи болажонлар учун таълимнинг илк сабоқларини беришди муҳим ўрин тутувчи мактабгача таълим соҳасида ҳам юртбошимиз томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилиши натижасида вилоятимизда ҳам кўркам ва замонавий боғчалар қад ростламоқда.
Хусусан, ана шундай бунёдкорлик ишларини Яккабоғ мисолида айтадиган бўлсак туманда бир кунда 3 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Жумладан, ҳудуддаги:
"Уламжи" маҳалласида,
"Сандал" маҳалласида,
"Совуқбулоқ" маҳалласида.
Очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси раҳбари маҳалла аҳлини янги таълим даргоҳларини ишга тушиши билан табриклаб, ушбу масканда юртимизга садоқатли баркамол авлод вакиллари етишиб чиқишини тилади.