QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi
8.52K subscribers
27.2K photos
2.49K videos
4 files
5.86K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊Hurmatli yurtdoshlar! 🎊

🎉Hududgaz Qashqadaryo” gaz ta'minoti filiali tabiiy va suyultirilgan gaz istе'molchilarining bayramni ko'tarinki ruhda nishonlashlari hamda fuqarolar murojaatlarini tеzkor tinglash maqsadida ☎️ 104 hamda (75) 223-14-05 tеlеfon raqamlarini ishlab turganligini ma'lum qilamiz!

👆Yodda tuting!

🔥 Xonadongizni isitish uchun qo'lbola moslamalardan foydalanmang;

🔥Yashash xonani gaz plitalari yordamida isitishga urinmang;
 
❄️Yangi yil xonadongizga baxt va omad olib kеlsin!

"Hududgaz Qashqadaryo" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Консойликларнинг узоқ йиллик орзуси амалга ошди

Вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари ташаббуси ҳамда "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ҳомийлигида яқин-яқингача электр токи етиб бормаган Деҳқонобод туманининг олис, электр энергияси тармоғидан 11 км узоқликдаги тоғли ҳудудда жойлашган Консой қишлоғига 10 кВ юқори кучланишли ҳаво линияси тортилди.

Лойиҳа доирасида қишлоқ ҳудудига трансформатор ўрнатилиб, электр энергияси истеʻмоли учун 0,4 кВ ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди. Электр узатиш тармоғи учун жами 160 дона таянч устунлари ўрнатилди. Линия қурилиш ишларида туман электр тармоғи бўлими ходимлари жонбозлик кўрсатди.

Ушбу ишлар амалга оширилганидан мамнун бўлган аҳоли вакиллари юртбошимиз бошчилигидаги раҳбарлар ҳаққига дуолар қилишмоқда.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Болажонларга янги йил совғалари улашилмоқда

Хабарингиз бор, бугундан жойларда Президент совғаларини топшириш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, ҳокимликлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан ҳам жойларда қорбобо ва қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида болажонлар учун байрам совғалари тарқатилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги "Имкон" реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Болажонларга байрам дастури ташкил этилиб, байрам совғалари улашилди.

Маълумот учун, ушбу МТТ - имконияти чекланган болалар учун, хорижда малака оширган энг кучли профессионал мутахассисларнинг назорати остида бир вақтнинг ўзида сифатли таълим олиш ҳамда нуқсонларни бартараф этишдаги даволаниш имконияти ҳисобланади.

📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Муротжон Азимов Президентимиз совғаларини болажонларга топширди

Юртбошимиз томонларидан юборилган “Президент совғаси” ва шу муносабат билан ўтказилаётган байрам тантаналари болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа
этмоқда.

Совғалар "Мурувват" болалар интернат уйи, оилавий меҳрибонлик уйлари, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болажонларга тантанали тарзда топширилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида Қарши "Мурувват" болалар интернат уйида бўлиб, болажонларга Президентимиз совғаларини етказди. Тарбиячи ва болалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилакларини билдирди.

Маълумот учун, вилоятимиз бўйлаб сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида 1015 нафар болажонларнинг ҳар бирига “Президент совғаси” топширилиши белгиланган.

Шунингдек, ҳокимликлар, ташкилотлар ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан байрам муносабати билан 15000 нафардан зиёд болажонларга янги йил совғалари, 5000 тадан ортиқ кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши белгиланган.

Жараёнлар ҳақида туман ва шаҳар ҳокимликлари телеграм каналларида доимий маълумотлар бериб борилмоқда.

📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter