Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.
Эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.
Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади.
Facebook|Instagram|Twitter

Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.
Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.
Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.
Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:
- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;
- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).
Facebook|Instagram|Twitter
Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.
Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.
Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:
- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;
- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кластер тизимига ўтилгани натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратилди.
Хусусан, ўтган олти йил ичида бир гектардан олинадиган пахта ҳосили 26 центнердан 34 центнерга етди.
Пахта толасини қайта ишлаш 2,5 баробар ошиб, 100 фоизга етказилди, ип-калава ишлаб чиқариш – 2,2 баробар, тайёр маҳсулот – 5 баробарга ортди.
Келгуси йилда соҳадаги экспортни 1,5 баробар кўпайтириб, 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.
Ҳозирда пахта тўқимачилик кластерларида 600 мингга яқин аҳоли доимий даромад олиб, меҳнат қилмоқда.
Шу муносабат билан кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилади.
Жумладан, кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади.
Бундан ташқари:
- пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
- хом-ашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарлар уч йил муддатга божхона божидан озод қилинади.

Президентимиз тадбиркорларга алоҳида мурожаат билан чиқди.
Сўнгги етти йилдаги солиқ ислоҳотлари, тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 120 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди. Мана бугун ҳам жуда катта қулайликлар берилмоқда.
“Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади”, деган гап бор.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда “хуфиёна иқтисодиёт”нинг улуши 40 фоиз атрофида. Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз.
Лекин солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга биз албатта муросасиз бўламиз.
Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари ҳам бош бўлиб, бундай “нопок” ишбилармонлар сафларида бўлишига йўл қўймаса, ўйлайманки, “хуфиёна иқтисодиёт” улушини карра-карра қисқартирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.
Келгуси йиллар учун белгилаб олган режа ва дастурларимизни амалга ошириш осон бўлмаслиги, лекин ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъий, мард ва ташаббускор тадбиркорларимиз бор экан, кўзланган марраларга албатта эришилишига ишонч билдирилди.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда уларнинг фикр ва таклифларини тингламоқда.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Президент ёшларга мотивация берди.
“Тадбиркорлик жуда оғир. Улар билан гаплашсангиз, экспорт қилиш, бозор топиш азоб дейди. Улар кўп ўз устида ишлайди. Дунёни кезиб, ўрганиб келади. Уларга таъзим қилиб, раҳмат дейман.
Сиз тадбиркорларга ҳавас қилиб, ҳар куни ўз устингизда ишланг. Мотивация фақат билим. Изланишдан, ўзингизни қийнашдан чарчаманг. Шунда Президент сизни ҳар доим қўллаб- қувватлайди.”

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида уларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
—
В рамках открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями состоялась церемония вручения им высоких государственных наград.
#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #mukofot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#тайинлов Усмонов Хуршид Абдукаримович - Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Бугун халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Хуршид Усмоновни Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Х.Усмонов 1979 йил Касби туманида туғилган. Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат техника университети магистратурасини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тамомлаган.
Тайинловга қадар вилоят "Қашқадарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter