QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi
8.92K subscribers
29.4K photos
2.8K videos
4 files
6.37K links
Download Telegram
Вилоят ҳокимининг Яккабоғдаги сайёр қабулидан фотолавҳалар

Маълумот ўрнида, бугунги қабулда 238 нафар фуқароларнинг 294 та муаммолари тингланиб, ечим изланди.

Шунингдек, ногиронлиги мавжуд фуқароларга аравачалар, спортчиларга вилоят ҳокими совғалари ҳам топширилди.

📸 М.Комилов
Аъзолик
👉@qvh_axboroti👈
Forwarded from QARSHI SHAHRI HOKIMLIGI
Айни пайтда Қарши шаҳрининг бир гуруҳ нуронийлари, меҳнат фахрийлари ва хотин-қизлар Хоразм вилоятида бўлиб, Хива ва Урганч шаҳарларидаги тарихий қадамжолар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишмоқда.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
Банк кўмагида 30 та хонадон эгалари даромад топиш имкониятига эга бўлди

"Микрокредитбанк" АТБ томонидан Қарши туманида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилага инкубатор ускунаси тақдим этилди.

Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Ўқитувчиларни саралаб олиш бошланди

Маълумки, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ўқитувчилар 3 босқичли саралаш асосида (ҳужжатлар қабули, тест ва суҳбат) ишга қабул қилинади.

11-июндан Қарши давлат университетида агентлик тизимида Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга педагог-кадрларни саралаб олиш танловининг иккинчи – тест босқичи бошланди.

Эслатиб ўтамиз, тест жараёнлари 18-июнга қадар давом этади.

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби матбуот хизмати.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Тўмарис издоши бўлган спортчимиз вилоят ҳокими томонидан муносиб эътироф этилди

Бугунги кунда Президентимизни барча соҳаларга бўлгани каби спортга бўлган эътиборлари ортидан воҳалик ўғил-қизлар ҳам катта натижаларга эришмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилда спортнинг оғир атлетика тури бўйича Грецияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қашқадарёлик Турсуной Жабборова -87 кг вазнда мутлоқ чемпионликни қўлга киритган эди.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов чемпионнинг ўзи ва онаси ҳамда мураббийи билан учрашиб, эришилган ғалабалар билан табриклаган ҳолда Париж-2024 Олимпия ўйинларида ҳам қўшалоқ олтин медаллар билан қайтишини тилаб қолди. Ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, юртимиз байроғини кўкларга кўтарган спортчига 30 млн. сўм ва унинг мураббийига 10 млн. сўмлик мукофот пуллари тақдим этилди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram