QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi
8.42K subscribers
26.8K photos
2.43K videos
4 files
5.78K links
Download Telegram
ҚАШҚАДАРЁДА ОҚҚОН БИЛАН ХАСТАЛАНГАН БОЛАЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАШХИСЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория бўлимида вилоятлар орасида биринчилардан бўлиб муқаддам даволаш имконияти бўлмаган, болаларда учрайдиган “Ўткир лейкоз (оққон)” билан хасталанган беморларни  замонавий халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиётга татбиқ этилди.


Шу пайтга қадар оққон миеолограммаси таҳлил учун вилоятимиздан пойтахтга жўнатилган. Айни пайтда қўшни Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келтирилган намуналар ҳам Қаршидаги лабораторияда таҳлил қилинмоқда.

Бу ерда аниқлаш қийин бўлган туғма-ирсий (орфан) касалликлар бўйича ҳам цитоморфологик текширув орқали ташхис қўйилмоқда.

Бўлим морфолог врач-лаборанти Зебинисо Холмуродова Германияда малака оширган. Айни пайтда у шу йўналишда илмий фаолият билан ҳам шуғулланмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам повышения результативности в сфере молодежной политики и дальнейшего совершенствования системы работы с молодежью.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;

- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;

- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
👩‍🎓 Qashqadaryoda "Qizlar ovozi" klubi viloyat koordinatorlarining saylovi bo'lib o'tdi.

Ma’suliyat muborak qizlarjon!

Sening ovozing - sening tashabbusing!
"САЛОМАТЛИК САЙЛИ" МИРИШКОРЛИКЛАРНИ МАМНУН ЭТДИ

Миришкор туманидаги маданият ва истироҳат боғида кўтаринки руҳда ўтказилган "Саломатлик сайли"  ихтисослаштирилган тиббий хизматни халқимизга янада яқинлаштирди.

Ҳудуди бўйича воҳамиздаги энг йирик туманлардан бири бўлган олис Миришкордан йўл танобини тортиб Қарши ёки Тошкентдаги клиникаларга бориш, малакали шифокорлар кўригидан ўтиш анчагина оворагарчиликларни талаб қилиши табиий. Шу боис бу ердаги сайилда жам бўлган туманнинг турли маҳаллаларидан келган одамлар тиббиёт карвонини ўзгача хушнудлик билан қарши олишди.

Тадбирда пойтахтдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан келган малакали мутахассислар билан бир қаторда воҳамиз марказидаги даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари 1381 нафар аҳоли вакилини тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларга зарур тавсиялар берилди.

Эртага тиббиёт карвонимиз Муборак туманига йўл олади.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb