Пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини ошириш ҳамда экспортни кўпайтириш бўйича устувор вазифалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши қошидаги Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманига бириктирилган ишчи гуруҳ Юсупов Қудратжон Мухаммадқодирович
Тошкент вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва Тешаев Фатхулла
“TСT Agro Cluster” масъулияти чекланган жамияти директори ҳамда бир қанча олимлар ташриф буюриб пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда сўнгги беш йилда туман ва шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишга 510 миллиард сўм ажратилгани, бироқ бугунги кунда 163 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши зарур бўлсада, 83 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ҳалигача якунига етказилмагани танқид қилинди.
Ёки, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратиш ва қурилиш “генплан”га зид равишда амалга оширилмоқда.
Ўтган йилнинг ўзида республикада 814 та бундай ҳолат аниқланиб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Наманган вилоятларида анча юқори.
Бошқа бир мисол, Наманган шаҳрининг 2007 йилда тасдиқланган бош режасида 2035 йилгача аҳоли 630 минг нафарга етиши прогноз қилиниб, ҳисоб-китоблар қилинган. Ваҳоланки, бугунги куннинг ўзида Наманган шаҳри аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга етди.
Ёки, “Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилга қадар янги қувватларни ишга тушириб, 12 мингта янги иш ўрни яратади. Бу келгуси 4 йилда Зарафшон аҳолиси 100 минг нафардан (ҳозирда 84 минг нафар) ошиб кетади, дегани.
Зарафшоннинг бош режасида эса (2008 йилда тасдиқланган), шаҳар аҳолиси 2030 йилга бориб 70 минг нафарга етиши прогноз қилинган.
“Бир сўз билан айтганда, шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмас”, деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш тизими тўлиқ ўзгариши таъкидланди. Эндиликда:
- халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳаларга Техник кенгаш хулосасини олиш тартиби бекор қилинади;
- халқаро стандартлар асосида хорижда экспертизадан ўтказилган лойиҳалар тўғридан-тўғри тан олинади;
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида 2 бараварга қисқаради ҳамда халқаро меъёрларга мослаштирилади;
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3-4 йилда янгиланади (амалда 7-8 йил).
Қурилишда товарлар ва хизматлар нархларини шакллантириш тизими ҳам тартибга солинмагани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, инвестиция дастури доирасида айнан бир хил объект учун қурилиш қиймати турлича белгиланмоқда. Ёки, қурилишда ишларни баҳолашга бўлган ягона ёндашув йўқ. Бунинг оқибатида, талон-торожлик ва коррупция учун шароит яратилмоқда.
Масалан, темир-бетон ишлари учун 6 хил ҳисоб-китоб усули мавжуд бўлиб, нархдаги тафовут ҳам шунчага фарқ қилади.
Эндиликда:
- шаҳарсозлик нормаларидан қурилиш ишларини баҳолаш билан боғлиқ бўлган 147 та норма чиқариб ташланади;
- “Қурилиш ресурслари классификатори” платформаси ишга туширилиб, 100 мингдан зиёд қурилиш материаллари ва хизматларининг бозор нархи шакллантирилади.

Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа ташкилотидан 10 тасида рақамли технологиялар жорий қилинган.
Бугунги кунда 30 та етакчи давлат лойиҳа ташкилотида 10 фоиз мутахассислар биноларни рақамли моделлаштириш сертификатига эга.
Буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўлмагани боис, Инвестиция дастурига кирган объектлар лойиҳасига 5-6 ой вақт сарфланмоқда.
Ваҳоланки, ҳудудларда ҳар йили қурилаётган мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳасидан фойдаланиб, муддатни камида 2-3 ойга қисқартириш мумкин.
Шу боис, “Шаффоф қурилиш” дастурида “электрон каталог” яратилиб, ижтимоий объектларнинг намунавий лойиҳалари жойлаштириб борилади. Ундан барча буюртмачилар ва лойиҳа-пудрат ташкилотлари эркин фойдаланиши мумкин бўлади.
Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Ҳозирда ҳудудларда лойиҳанинг техник топшириғини тўғри ишлаб чиқиш, ўз вақтида ва сифатли топшириш жараёнларини бошқарадиган менежерлар йўқ.
Вилоят ҳокимлари, Қурилиш вазирлигига икки ой муддатда Ягона буюртмачи бўлган компаниялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда:
- вилоятларнинг Ягона буюртмачи бўлган компаниялар бошқарувига хорижий менежерлар олиб келинади;
- лойиҳа сифатини таъминлаш учун камида 1 нафардан малакали лойиҳа архитектори ва муҳандислар жалб қилинади;
- қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш рақамлаштирилади.
Шу билан бирга, келгуси йилдан Ягона буюртмачи компанияларининг:
- лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
- янги қурилишлар бўйича техник назорат функциялари аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.
Бу ишларни қилиш учун Ягона буюртмачи компанияларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, лабораториялар аҳволини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш учун молиявий имкониятлари кенгайтирилади.

Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама
Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар давом этади.
Сиз ҳам фаол бўлинг, фикрингизни баралла айтинг! Токи бош қонунимиз халқимизга тушунарли, энг муҳими халқона, инсон-жамият-давлатга хизмат қиладиган ростмана ҳужжат бўлсин.
Таклиф билдириш учун 👇
1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1
https://t.iss.one/AOKBToshvil

Қуйи Чирчиқ тумани Сергели махалласининг ахоли яшаш худудига яқин бўлган корхоналар фаолиятидан норози халқ билан ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди.
👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Онлайн
Республика Пахтачилик Кенгаши Давлат Раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар
⚡️Бугун, жорий йил 7 июль куни Давлатимиз Раҳбари томонидан селектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан Инновацион ривожланиш вазири, академик И. Абдураҳмонов, туман ҳокими А.Холмуродрв ва қатор олимлар ҳамда мутахассислар "TCT cluster" МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, пахтани чуқур қайта ишлаш ва уруғчиликни ривожлантириш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда вазият нормаллашмоқда, ўзининг одатий курсига қайтмоқда. Мобил алоқа, дўконлар, бозорлар, новвойхоналар, банклар, касалхоналар очиқ. Электр энергияси, газ ва сув одатдагидек берилмоқда.
Қорақалпоғистонни кўча тартибсизликлари ёрдамида ларзага келтириш бўйича муваффақиятсиз уринишлар энди воқеаларни холисона ўрганиш мавзуси атрофидаги гаплар орқали жамиятни бўлишга уринишларга айланиб бормоқда.
Aммо бу интилишлар муваффақиятсиз бўлишга маҳкум. Тергов адолатли ва холисона ўтишига шубҳа бўлмаслиги керак.
Бу фактлар билан тасдиқланмоқда.
➖ Президент Мирзиёев терговга холис тарафлар, яъни жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаоллар жалб этилишини айтди.
➖ Президент ҳуқуқ-тартибот идораларининг хатти-ҳаракатлари чуқур таҳлил қилинишига ишонтирди. Нотўғри куч ишлатган тақдирда улар ҳам амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладилар.
➖ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг иштирокчиси сифатида шаффоф, мустақил ва холис тергов тамойилларига тўлиқ риоя этиш, шунингдек, тегишли жараён ва адолатли судлов кафолатини таъминлаш тарафдоридир.
➖ ТИВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг баёнотларида тергов натижалари жамоатчилик ва халқаро ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.
➖ Ўзбекистоннинг тегишли давлат органлари ҳар куни жамоатчиликни Қорақалпоғистондаги мавжуд вазиятдан хабардор қилиб бормоқда, бу эса ахборотдан фойдаланиш имконияти йўқлиги ҳақидаги баёнотлар асоссизлигини кўрсатмоқда.
Telegram | YouTube

Telegram
Нигоҳ
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.
Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:
1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:
- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;
- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;
- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.
2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.
3. Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.
4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:
– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;
– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
⚡️Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шахри Маданият саройида туман Прокуратураси, туман Мажбурий ижро бюроси ва Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази хамкорликда туманда ишсиз алимент тўловчилар, аёллар дафтаридаги ишсиз фуқаролар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида мехнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
📌Ярмаркада 45 нафар ишсиз фуқаролар хамда 31 та ташкилот 183 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Қатнашган фуқаролардан 14 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди шундан 5 нафари алимент тўловчи фуқаролар, 5 нафар фуқаро касб ўқитиш учун юборилди. 2 нафар фуқаро хақ тўланадиган, жамоат ишларига жалб этилди.