QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.78K subscribers
26.6K photos
2.7K videos
18 files
8.5K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Исматуллаев
#Quyi Chirchiq tumani
#Jinoyatchilikni oldini olish

⚡️Quyichichiq tumani XTB ga qarashli 31 sonli umumiy o'rtr ta'lim maktabida Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Quyi chirchiq tumani bo'linmasi, tuman hokimining bolalarni himoya qilish shuba mudiri, tuman prokuraturasi, tuman IIB XPB VE va YoO'XPTEG va VEMB inspektori xamda vasilik va xomiylik organlari ishtirokida Bolalar masalalari bo'yicha tuman komissiyasining navbatdagi sayyor yig'ilishi bo'lib o'tdi.

🌍Yig'ilishda jami 17 nafar voyaga yetmagan bolalarning sodir etgan huquqbuzarliklari yuzasidan, ularga ta'lim tarbiya berish borasidagi majburiyatini bajarmagan ota-onalarga nisbatan MJtKning 47-moddasi, 1-qismi bilan to'plangan 6 ta material ko'rib chiqilib, jarimalar tayinlandi.

Voyaga yetmagan bolalarga kelgusida bunday huquqbuzarliklar sodir etmasligi to'g'risida tushunchalar berildi.

Voyaga yetmagan bolalar ota-ona, mahalla va maktab nazoratiga topshirildi.

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Quyi chirchiq tumani bo'linmasi
“Фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг ўрни ва рўли”

#семинар

Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги катта залида туман ҳокими А.Холмуродов томонидан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари учун “Фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг ўрни ва рўли” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда кўмаклашувчи комиссия аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларига ойдинлик киритдилар.
Туманда Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловни юқори савияда, шаффофлиги таъминланган ҳолда ўтишида белгиланган вазифалар ижросининг масъулиятига ҳам эътибор қаратилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

🔸Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

🔸Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

🔸Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

🔸Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

🔸Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради.


Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
#факт

📊Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари — рақамларда

📌
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди. Унга кўра:

Аҳоли сони – 2954420 киши;
Аёллар сони – 1472187 киши;
Эркаклар сони – 1482233 киши;
Шаҳарда яшовчилар – 1481468 киши;
Қишлоқда яшовчилар –1472952 киши;
Туғилиш сони –17134 минг киши;
Ўлимлар сони – 3124 минг киши;
Никоҳлар сони – 4577 мингта;
Ажримлар сони – 1269 мингта;
Кўчиб келганлар– 6922 минг киши.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️11 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон тумани.
38-мактаб филиали биноси фойдаланишга топширилди

*Чиноз тумани.
Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

*Нурафшон шаҳри.
Сайлов - масъулиятли жараён

*Тошкент тумани.
Юксак ғалабалар кичик ютуқлардан бошланади

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан: бандлик - тўкинлик омили

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими в.б. Ихтиёр Касимов мурожаат билан келган фуқаролар қабулини ўтказди

*Зангиота тумани.
Фуқаролар йиғини раислари сайловида комиссия аъзоларининг вазифалари белгилаб олинди

*Бекобод шаҳри.
4-сектор биносида сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди

*Оққўрғон тумани.
Шарқона бозор саришталиги, тартиби билан жозибадор

*Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

*Янгийўл тумани.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва субсидиялар

*Чирчиқ шаҳри.
Қурилиш майдони кўздан кечирилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ўқув семинарида қатор масалалaр кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Соғлом турмуш тарзига одатлантириш-мухим вазифа

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг ўрни ва рўли

*Бекобод тумани.
Соғлом, тетик ва бақувват бўлиш сирлари

*Паркент тумани. “
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдаги муаммолар ва ечимлар

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Malika
#Тезкор #Ажойиб_хабар

❗️Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Таълим олгандан кейин улар яна 5 йил танлаган йўналиш бўйича ишлашлари керак бўлади.

Тавсия бир марта чиқарилади ва 3 йил давомида амал қилади. Аёллар Ўзбекистондаги бакалавриат олий ўқув юртларининг таълим йўналишига кириши мумкин бўлади.

П.С. Бу қарор олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, хорижий ва нодавлат ташкилотларга тааллуқли эмас.

@Jahon_xabarlari
Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 48 нафар нуронийлар Самарқандга зиёратга бордилар.

Қуйи Чирчиқ тумани "Дўстлик-1" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси А.Сулейманов ташаббуси билан хомийларни жалб этган ҳолда Хотира ва қадирлаш кунига маҳалладаги 48 нафар ёши улуғ отахонларни Самарқанд шаҳридаги улуғ қадамжоларга зиёрати ташкил этилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Қуйи Чирчиқ тумани Минг Чинор махалласида жойлашган ҒУНЧА ва ЗВЁЗДОЧКА нодавлат мактабгача таълим муассасасини хоким ёрдамчиси Ж.Н.Турдибеков томонидан ўрганилди ҳамда тадбиркорлар билан суҳбатлашиб ишсиз бўлган фуқароларни ишга жойлаштириди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter