QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
27.1K photos
2.71K videos
18 files
8.6K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
✏️ Quyi Chirchiq tumani hokim o'rinbosari, oila va xotin-qizlar bo'limi boshlig'i F.M.Kamalova tomonidan Jumag'ul MFY, Abay MFY hamda Baliqchi MFY larida ayollar balansini yuritish bo'yicha tushuntirish ishlari olib borildi.

💥 Quyi Chirchiq tuman oila va xotin-qizlar bo'limi axborot xizmati
Чигит экилган майдонларни 1-култивация қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Қуйи Чирчиқ туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари рахбарлари, Агробанк туман филиали маъсуллари, “TCT Agro cluster” МЧЖ маъмурияти, худуд рахбарлари, участка бошлиқлари ва механизаторлар иштирок этди.

Семинар давомида 1-култивация тадбирида эътибор бериладиган барча зарурий кўникмалар механизаторларга тушинтирилди.

Маьлумот учун: туманда 2022 йил ҳосили учун 11,4 минг гектар ер майдонларига чигит экилган ва ундан 45,8 минг тонна пахта хосили олиш режалаштирилган.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига ташкилий масала қўйилди. Давлат раҳбари Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимига Азимов Муроджон Бердиалиевич номзодини кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев:

Қашқадарёга янги ҳоким тайинлашимиз керак. Бу элнинг феълини билган одамнинг номзодини айтмоқчиман. Мен уни кеча эмас, 15 йилдан бери биламан. Божхона тизимида тажриба тўплаган, менинг ишончимни оқлади. Албатта оғир бўлди, аммо тоза ишлади, cиндирди коррупцияни. Ўзимга ўзим савол бераман. У ёки бу соҳага, ҳудудга раҳбарни тўғри танладимми? Баъзан ишонч билан, баъзан иложсизликдан кадр қўямиз. Чунки яхши кадр топиш жуда қийин. Биласизларми, битта мактабга фидойи директор келса, муҳитни қанча яхши томонга ўзгартиради.

Бу номзодни фақат президент айтган бўлиб қолмаслиги учун 6 ой вилоятга жўнатиб, cизлар олдингизда синовдан ўтказдим. Барча депутатлар ва вилоят фаолларига айтмоқчиман, cизлар бефарқ бўлмасангиз, cизлар бирдамлик билан ишласангиз, вилоятда ҳаёт ўзгаради. Бугунги қўядиган ҳокимимиз Қашқадарё вилоятининг тақдирини ўзгартириши керак.

Авваллари Наманганга борганда тадбиркорлик йўқ эди, ривожланиш йўқ эди. Бош вазир пайтимда вилоятга борсам, "бу кўчага кириб бўлмайди, вазияти бошқача" дейишарди. Мана яхши номзод қўйдик, Наманган халқининг ишончини қозонди, ҳозир бу вилоят олдинги ўринларда. Нега Қашқадарёда шундай бўлмаслиги керак?

Бу вилоят бошқа ҳудудлардан орқада. Бу ерда эрталаб ярим соат вақтлироқ иш бошлаб, камида 2 соат кўпроқ ишлаш керак. Бу ерда ҳоким бўлган одам қаттиққўллик билан иш олиб бориши зарур.

Давлат раҳбари депутатларда агар бошқа номзодлар бўлса, уни ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Сессияда фаоллар ва депутатлар номзодни қўллаб-қувватлашди.

@qurbonova_a
Бу йил Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб муаммоларни ҳал этиш учун республика бюджетидан қўшимча 360 миллиард сўм ажратамиз - Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади.

Ушбу қўшимча ажратилаётган 360 миллиард сўм ва 100 миллион доллар ҳисобига аҳволи энг оғир бўлган объектларда бажариладиган ишларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилди.

Президент душанба куниёқ Молия вазирлиги 100 миллиард сўм ссуда ҳамда Инвестициялар вазирлиги 100 миллиард сўм маблағни ажратиши бўйича топшириқ берди.

125 миллиард сўм ҳисобидан коэффициенти 2,5 дан юқори бўлган 19 та мактабга қўшимча бино қурилади.

62 миллиард сўм ҳисобидан 4,5 мингта синфхонани 66 мингта парта ва 5 мингта доска билан таъминланади.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев берган топшириқлар:

- 337 миллиард сўм ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бир ҳафта муддатда бошлаши керак.

- қўшимча ажратилаётган 125 миллиард сўмга Косон, Нишон ва Касби туманларидаги 150 километр яроқсиз лотокларни алмаштириш керак.

- қўшимча ажратилган 354 миллиард сўм эвазига йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириши лозим.

- қўшимча ажратилган 93 миллиард сўм ҳисобидан тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши керак.

Китоб туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудуди орқали 15 километр темир йўл қуришига бюджетдан 50 миллиард сўм берилиши маълум қилинди.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев: куни кеча ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 300 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзоладим.

Шундан 45 миллион долларни Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирамиз. Гази, cуви, инфратузилмаси бор ерларда яхши лойиҳалар керак. Ишчи жойлар осмондан тушмайди. Агар яна маблағ кўпайтириш керак бўлса, мен яна кўриб чиқишга розиман.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик “Аёқчисой” сел сув омборини қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

@qurbonova_a
Вилоятнинг оғриқли муаммоси – уй-жой қуриш бўйича режалар

Шавкат Мирзиёев: Жорий йилда жами 5 минг 36 квартирали 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади. Косон туманининг “Дўстлик”, Яккабоғ туманининг “Айғиркўл” маҳаллаларида ва Кўкдала туманининг Еттитом шаҳарчасида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этишни бошладик. Бунда, шу йилнинг ўзида 1 минг 316 квартирали 65 та кўп қаватли уйлар, 3 та боғча, 3 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси ва кўплаб замонавий хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” томонидан янги ташкил этилган “GTL" заводи ишчиларини уй-жой билан таъминлаш учун Ғузор туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади ва жорий йилда 200 хонадонли 10 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади.

Жорий йилда вилоят аҳолисига 730 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда 1 минг 795 та эҳтиёжманд оилага 72 миллиард сўм субсидия ажратилиши маълум қилинди.

Шунингдек, бу йил 30 та қишлоқ ва маҳаллалар “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари билан қамраб олиниб, бунга 460 миллиард сўм йўналтирилади.

Натижада, 131 минг нафар аҳоли, жумладан “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган 4 минг нафар фуқаронинг яшаш шароити яхшиланади.

Яна 99 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуришга 36 миллиард сўм йўналтирилади.

@qurbonova_a
Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди- Шавкат Мирзиёев.

Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада, 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

@qurbonova_a
Электр энергияси, газ муаммоси

Жорий йилда 1 минг 215 километр электр узатиш тармоқлари, 330 дона трансформатор ва 3 та юқори кучланишли подстанция қурилади.

Натижада, 479 та маҳалладаги 270 минг аҳоли ва 5 мингдан зиёд тадбиркорларнинг электр энергия таъминоти яхшиланади.

Давлат раҳбари Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрининг газ таъминотини яхшилаш учун 1 сентябрга қадар қўшимча 14 километр газ тармоғи тортиб келиш бўйича топшириқ берди.

Бунда, 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади ва 240 та корхонанинг газ таъминоти яхшиланади, 300 та корхона газ тармоғига уланади.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари:

- 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади.

- вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади.

- ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади.

- 4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади.

- янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба қизларга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар беришни бошласин.

- янги ўқув йилидан бошлаб, магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба қизларнинг контракт пулларини бюджетдан тўлаб беришни таъминласин.

@qurbonova_a
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Китобхонлик_ҳафталиги

"Китоб ўқиган, ўзининг устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимда бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. Унинг билими бор илми бор. Мана, нима учун китоб ўқинглар деймиз. Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз".

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Дайжест

❗️22 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани. "
Яшил макон" лойиҳаси доирасида боғ яратиш ишларига барча ӯз ҳиссасини қӯшмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Хотин - қизларга ҳуқуқий, психологик маслаҳатлар берилди

*Тошкент тумани.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга барча масъул

*Олмалиқ шаҳри. "
Меҳнат ярмаркаси"да 2025 та бўш иш ўрни таклиф этилди

Ўрта Чирчиқ тумани. "
Бунёдкор"да йиғилиш ўтказилди

*Янгийўл шаҳри.
Иқтидорлар орамизда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳар бир оила тадбиркор дастури амалда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Шахмат - энг фойдали ўйин

*Бекобод тумани.
Авангард худудида ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди

*Паркент тумани.
Туман ҳокими “Паркент-Фарм” эркин иқтисодий зонасидаги ташриф буюрди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар қўллаб-қувватланди

*Ангрен шаҳри.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани.
Овжазсойда бунёдкорлик ишлари: ҚВП, МФЙ идораси, мактаб филиали, стадион, кўприк

**Бўка тумани.
Амалий семинар бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Аёллар дафтарига кимлар киритилмайди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Бу сафар Тошкент туманида. Бу ҳақда Nishon24.uz сайти хабар бермоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi