QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
27.2K photos
2.72K videos
18 files
8.61K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#тезкор

"Ёшлар дафтари"дагилар тест синовларига кириш учун ундириладиган тўловлардан озод қилинади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#бу_кун #ер_куни

🌎 22 АПРЕЛЬ - ОНА ЕР КУНИ

Ҳар йили 22 апрелда нафақат улкан, балки чинакам халқаро байрам - Халқаро Ер куни нишонланади.

🔰Ушбу байрамга 2009 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида асос солинган ва 2010 йилдан буён нишонлаб келинади. Бош Ассамблея БМТга аъзо барча давлатларни, халқаро ва нодавлат ташкилотларни «Халқаро Ер куни» ни нишонлашга чорлаб келади.

🔸“Ер куни”ни нишонлаш анъанаси 1970 йилда АҚШда пайдо бўлган ва 1990 йилда халқаро тадбирга айланди. Бундан ташқари, ҳар йили ушбу кун маълум бир мавзуга бағишланади.

🔸Ўзбекистонда ҳам Халқаро Ер кунида табиат билан боғлиқ тадбир ва акцияларни ўтказиш анъанага айланган.

Айни дамда сизда, Она ерни асраш учун ҳеч бўлмаганда ўз ҳовлингиз ва уйингиз атрофини ободонлаштириш учун яхши имконият мавжуд.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Батафсил: nishon24.uz/uz/news/253

Facebook | Telegram | Instagram
Жанубий Корея ва Шимолий Корея муносабатлари яхшиланиши кутилмоқда

Батафсил: nishon24.uz/uz/news/254

Facebook | Telegram | Instagram
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

📌 Қуйи Чирчиқ тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими, А.Ҳолмурадов, секторлар рахбарлари ва Халқ қабулхонаси мудири билан биргаликда жорий йилнинг
22 апрел куни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабули ўтказилди.

Қабулда 30 нафар фуқаролардан 34 турдаги мурожаатлар ўрганиб чиқилди. Шундан 12 та мурожаатлар жойида қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар тегишли соха мутахассисларига топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Президент мактабига ўқишга кира олмаган ўқувчилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.

📌Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёнига кўра, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда ариза топширади ва квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз қабул қилинади. Қабул қилинадиган ўқувчилар сони 24 нафар этиб белгиланган.

⚡️Агарда белгиланган қабул квотасидан ортиқ талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган талабгорга берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
АБДУЛЛА ОРИПОВ ҲАҚИДА ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИНАДИ

🔺Айни дамда давлат раҳбари Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда.

Сессияда косонлик фаоллар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номидаги республика танловини ташкил этиш таклифини билдирди.

🔘Президент ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини, лекин бу танловни аввало вилоятда ўтказиш кейин бутун республика бўйича намуна қилиш лозимлигини қайд этди.

📌Аввало, бу таклиф менга маъқул. Лекин менинг ҳам таклифим бор. Киночиларимиз Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига оид алоҳида бир фильм ишласин. Абдулла Орипов ҳақида бундан ҳам кино ишласак арзимайдими?, — деди Президент. — Таҳририятларга шеърини бериб, ўн марталаб ўзгартириб, маромига етказарди. У кишининг ишга, сўзга масъулияти кучли бўлган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Йул харакати хавфсизлиги куни

Очиқ мулоқот.

Хафтанинг хар жума профилактика куни муносабати билан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ЙХХБ бошлиғи майор Р.И.Алимов, туман ватан парвар ходими А.А.Рустамов Дустобод шахри махалла фаоллари, туман корхона ташилотлар ходимлари хамда мактаб ўқувчилари билан йул харакати коидалари буйича сухбатлар олиб борилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Ўзбектелеком АК Тошкент филиали Дўстобод ТБ. да ФВВ ҳодимлари, соғликни сақлаш ҳодимлари билан хамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда йонғин хавфсизлигини таминлаш хамда фавқулодда вазиатларнинг олдини олиш бойича ходимларга қандай тўғри харакат килиш коидалари, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш буйича йул-йуриқлар тушунтирилди ва туман соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa