QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
26.7K photos
2.7K videos
18 files
8.51K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#жараён
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқда ўтаётган Бизнес марафон авж паллага чиқди.

Ёшлар ўзлари қизиққан йўналишда спикерларга саволлар бермоқда.

Навбат узун. Спикерлар барафсил жавоб беришдан эринмаяпти.

Марофонга хос, ёш тадбиркорлар сафи ҳам кенгайиши шубҳасиз.

Муҳими, фаол иштирок этган, долзарб саволлар билан қатнашган ёшларга спикерлар воучер совғалари топшириляпти.
#Дайжест

❗️2 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким Алишер Навоий маҳалласида бўлди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Махалладаги ёшлар билан ишлашнинг янги тизими

*Янгийўл шаҳри. Ҳудудда яшовчи аҳоли беҳад миннатдор

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивини кўздан кечирди

*Юқори Чирчиқ тумани. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш қандай кечмоқда?

*Бекобод тумани. Боғча сари илк қадам

*Оҳангарон тумани. Туман ҳокими 3-сектор ҳудудида бўлди

*Қибрай тумани. Тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилмоқда

*Пискент тумани. Ёшлар учун техник спорт клуби фаолият бошлади

*Нурафшон шаҳри. Нурафшон шаҳрининг бир неча ҳудудларидаги аҳоли учун яратилаётган қулайликлари

*Тошкент тумани. Навбатдаги қабул: сектор раҳбари ва фуқаролар мулоқоти

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Zoid Xolbutayev
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамкорлигида Қуйи Чирчиқ тумани "Пахтазор" маҳалласи ёшлар етакчиси Сардор Расулматов билан биргаликда 2022 йил 4 феврал куни соат 09:00 да "Улоқ-кўпкари" миллий спорт мусобақаси ҳамда ўғил-қизлар ўртасида камондан ўқ отиш мусобақалари бўлиб ўтади.

Мазкур камондан ўқ отиш спорт мусобақасига 12 ёшдан 16 ёшли ўғил-қизларни "Пахтазор" маҳалласида (1-бўлими) да бўлиб ўтадиган "Улоқ-кўпкари" миллий спорт мусобақаси ва камондан ўқ отиш мусобақасида таклиф этамиз.
⚡️ Талабалар ва ўқувчилар парталарга қайтади

Ўзбекистонда 7 февралдан ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади — душанба кунидан мактаблар, олий таълим муассасалари, коллеж ва лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида дарсхоналарга қайтилади.

👉 https://kun.uz/66595724

Kun.uz расмий канали
#ижтимоий_эълон

DIQQAT, TANLOV!


Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Toshkent viloyati bo'limi Alisher Navoiy tavalludining 581 yilligi hamda Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 539 yilligi munosabati bilan "G'azal shaydosiman" nomli onlayn tanlov o'tkazilishini e'lon qiladi.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2022-2023-ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар амалга оширилади.Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар

1️⃣ 2021 йилда битирувчи ўқувчилар бўлиши лозим;
2️⃣ ҳарбий хизматни ўтамаганлар – 17 ёшдан 25 ёшгача бўлиши лозим
3️⃣ номзодларнинг бўйи ўғил болалар учун – 165 см,
қиз болалар учун – 160 см.дан паст бўлмаслиги лозим;

❗️Юқоридаги талабларга жавоб берувчи, божхона институтининг курсантлари сафидан жой олишига ишонган билимли абитуриентлар паспорти билан Тошкент вилояти Божхона Бошқармаси Кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

☎️Қўшимча маълумот учун тел: 70-202-86-14

Lotin yozuvida o‘qish 📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️7 февральдан мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда, дея хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан,
2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ Халқ таълими вазири таълим сифатини юксалтиришга оид асосий йўналишлар ва стратегик мақсадлар ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
Вазирлик ахборот хизмати вазир Бахтиёр Саидовнинг мулоҳазаларини тақдим этди:

«Жорий йилнинг 28 январь куни давлатимиз раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси — ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъул экани алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзи раҳбарлик қилиши соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш — ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлдики, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нега айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани — яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн. дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар — Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мансур ТОШМАТОВ, Ўзбекистон халқ артисти:

– Охирги вақтларда томошабинлар билан мулоқот камайиб кетган эди. «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан фестиваллар ташкиллаштирилади. Ушбу ҳужжат санъат байрамлари, концертлар, қолаверса, байрамларни ўтказишда катта дастур бўлиб хизмат қилади.
https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иброҳим ЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори:

– «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори, назаримда, республикамизда маданият ва санъат соҳасида бўладиган инқилобий ўзгаришларни бошлаб беради. Чунки маданият ва санъат соҳаси ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Маданият ва санъат соҳаси учинчи ренессансга қадам қўяётган Ўзбекистоннинг битта қаноти бўлган ҳолда, ушбу қарор келажакда бу соҳанинг ривожланишида муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil