QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.78K subscribers
26.5K photos
2.69K videos
18 files
8.47K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#қулайлик

📌 Пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган Telegram-бот ишга туширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🔎Рейдларда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари қайси ҳудудларда қайд этилганини биласизми

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Каналга уланинг
👇👇👇
https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Об_ҳаво

3
- ноябр: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +11°...+14° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдан 3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 66-71% ни ташкил этади.

Эртага кундузи
+7°...+9° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 4-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 36-43% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

—-
По поручению Президента начальник Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникациям Голибшер Зияев освобожден от занимаемой должности за ошибочные и несогласованные действия, по произошедшему факту будут проведены следственные действия.

По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи Чирчиқ туман
#«Йил_аёли»_кўрик_танлови

🟢«Йил аёли» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда турли соҳаларда фаолият юритиб эътирофга лойиқ натижаларга эришган 17 нафар аёл иштирок этдилар.

📌Иштирокчилар 3 та шарт буйича беллашдилар.

Беллашувда иштирокчилар ўзларининг билимларини қобилият ва истеъдодларини, ташаббускорликларини намоён этдилар.

📚Хотин-қизларни оила ва жамиятдаги ўрнини юксалтириш ижтимоий иқтисодий ислоҳотларга муносиб хисса қўшиб келаётган аёлларнинг илғор хаёти ва иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир аёлларнинг жамиятдаги мавқеъини оширишга ҳар бир сохада илғор бўлишга хизмат қилади.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Қуйи Чирчиқ туманида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллаларни ободонлаштириш борасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими А. Холмурадов кўчаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлар сифатини кўздан кечирди.

⚡️ Жумладан, мазкур ҳудуддаги ички йўлларда олиб борилаётган таъмирлаш, ишларини кузатар экан, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларга эътибор қаратди. Айниқса, айрим жойларда алмаштирилган электр устунларида ишлар ҳалигача ниҳоясига етказилмаганлигини, баъзи ўринларда эса тунги ёритиш чироқларини зудлик билан ўрнатиш борасида мутахассисларга топшириқлар берди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади.

Республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.

Барча мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган.

Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган.

Каналга уланинг
👇👇👇
https://t.iss.one/AOKBToshvil
#тезкорлик_давр_талаби

📣📣
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

✍️Ҳурматли фуқаролар!
Сизда коммунал масалалар бўйича муаммолар юзага келаяптими?

☎️👨‍💻Унда зудлик билан Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузурида туну кун 24 соат мобайнида фаолият юритаётган
1055 тезкор диспетчерлик хизматининг телеграммда ташкил этилган махсус гуруҳига обуна бўлинг!

⚡️Мазкур гуруҳга уланиш орқали сиз жойлардаги
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, иситиш тизими, газ таъминоти, ичимлик суви, электр энергияси ҳамда ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишига ҳисса қўшган бўласиз.

🖥 Энг муҳими,
1055 тезкор диспетчерлик хизматининг телеграмм гуруҳига онлайн мурожаатларни йўллаш орқали
юзага келган коммунал муаммолар тезкорлик билан «
иссиғида» ҳал этилади.

Гуруҳга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/toshvil1055callcentrenew

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.

⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз,
"YouTube" имиздан топасиз;

⚡️"Twitter" имкониятлари эса ўзингизга маълум — замоннинг зўрлари шу ерда!

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, вилоят ҳокимлигининг "Тошкент ҳақиқати" ва
"Ташкентская правда" газеталарини ўқинг!

🔎Вилоят ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга вилоят ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.
Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook
| Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021» I босқич. (Жамоатчилик сўровномаси)

#Тошкент вилояти

«2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ»

2021 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ»ни аниқланг! Қайси туман ҳокимлиги жорий йилда қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

➡️ «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021»ни сиз аниқлаб беринг! ⬅️
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш бошланади

Аҳолини рўйхатга олишдан асосий мақсад — Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Қуйи Чирчиқ тумани статистика бўлими.
ССВ: аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Нигоҳ
Оммавий платформалар - Telegram, Facebook, YouTube ишини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа нималарни кўрсатди?

Асосий хулоса - президент ҳар ерда ва ҳар қачон ўз сўзига содиқ қолмоқда. ОАВ эркинлиги, очиқликни таъминлаш ва фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишлар у олиб бораётган сиёсатнинг ўзаги бўлган, бўлмоқда ва бундан буён ҳам шундай бўлади.

Ушбу қадриятларсиз "Инсон қадри учун" ғоясини рўёбга чиқариш имконсиз эканини президент яхши тушунади. Ахир бугун ижтимоий тармоқлар шунчаки коммуникация учун техник восита эмас, тараққиёт ва ривожланишнинг муҳим шартидир.

Тегишли органларнинг ижтимоий тармоқларни чеклаш бўйича ўйланмаган ва шошма-шошарлик билан қилинган ҳаракатларига президентнинг бундай муносабати ҳам, бунга айбдор бўлган амалдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилаётганининг сабаби ҳам айнан шунда. Олдинда барча мутасаддиларни бунданда кескин сўров кутиб турганига шубҳа йўқ.

Кечаги воқеалар яна бир жиҳатни кўрсатди: айнан президент мамлакатимизда ОАВ эркинлигининг кафили бўлмоқда. Унинг учун бу шунчаки шиор эмас, принципиал позиция бўлиб, бу йўлдан чекиниш нияти йўқ. Бу биз, фуқаролар учун умид бағишловчи ҳолат бўлса, эскича фикрлайдиган амалдорлар учун жиддий хулоса қилишга сабабдир.

Мана шундай пайтларда, бор йўғи бир ҳафта аввал фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги ПРЕЗИДЕНТИМИЗ, ИСЛОҲОТЛАР БАРДАВОМЛИГИ, ТАРАҚҚИЁТ ВА ЭРКИНЛИК учун овоз бериб, нақадар тўғри қилганини ҳар қачонгидан кучлироқ англайсан киши.

👉@nigoh_01