QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.79K subscribers
26.4K photos
2.69K videos
18 files
8.45K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#дарвоқе

Жорий йил пахта терим пули қанча этиб белгиланди?

⚡️
Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди.

❗️Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиевнинг айтишича, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган хар бир килограмм пахта хом ашёси учун Республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланишини таъминланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Hudud Inform
📌 Ўзбекистон Миллий университети ва Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул давом этмоқда!

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📌 На основе совместной образовательной программы Национальный университет Узбекистана с Российским государственным гидрометеорологическим университетом объявляет о продолжении приёма в заочную образовательную программу бакалавриата с двойным дипломом на 2021-2022 учебный год!

👉 Подробно

https://t.iss.one/hudud_inform
⛅️ Вилоятда об-ҳаво: 9 сентябрь

Эртага вилоятда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

🌤Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Deleted Account
Бугун — Халқаро журналистлар бирдамлиги куни


Бир қарашда, журналистика у қадар хавфли касбга ўхшамайди. Аммо у дунёдаги энг хатарли касблардан бири ҳисобланади. UNESCO расмий сайтининг 1993 йилдан бошлаб қайд этган рўйхатига кўра, 2020 йилги ҳолатда дунёда 1405 нафар журналист ўлдирилган.

Журналистларга ҳужум ҳақидаги хабарлар бугун ҳам тез-тез қулоққа чалиниб туради, афсуски. Шу сабаб қалам аҳлининг ўзаро бирдамлиги нафақат тилда, балки амалда ҳам ўз исботини топиши учун бирдамлик куни алоҳида байрам сифатида белгиланган. 1958 йили Халқаро журналистлар ташкилотининг Бухарестда бўлиб ўтган IV конгресси қарорига биноан, ҳар йили жаҳонда 8 сентябрь Халқаро журналистлар бирдамлиги куни (International day of solidarity of journalists) сифатида нишонланади.

Маълумотларга кўра, кейинчалик БМТ томонидан ҳам ушбу кун Халқаро журналистлар бирдамлиги куни деб эълон қилинган. Бу кун ўз-ўзидан танланмаган албатта. Ушбу кун 1943 йил 8 сентябрь куни Берлинда фашистлар томонидан қатл қилинган чехословакиялик журналист ва адабий танқидчи Юлиус Фучик хотирасига бағишлаб танланган.

Фучик Прага қамоқхонасида бўлган вақтида «Дор остидан репортаж» (Notes from the gallows) китобини ёзган. Мазкур китоб дунёнинг 70 тилига таржима қилинган бўлиб, муаллиф вафотидан сўнг икки йил ўтиб, 1945 йилда илк бор чоп этилган, етти йил ўтиб эса Халқаро тинчлик соврини билан тақдирланган.

Маълумот учун, Америка журналистларининг энг нуфузли мукофоти ҳисобланмиш Пулицер мукофотининг тақдирлаш маросими ҳам деярли ҳар йили 8 сентябрда ўтказилади.


Каналдан узоқлашманг💥
Телеграм каналимизга уланиш 👉
@ekogazeta
👉
Чирчиқдаги хароба бино миш-миш ортидан машҳур бўлиб кетди

Чирчиқ шаҳридаги собиқ меҳмонхона ва техникум биноси 85 йил олдин қурилган. Бино бузилиши ҳақида хабар тарқалгач, унинг ўзига хос меъморий қиёфаси ва айни пайтда ҳароба аҳволдалиги интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
⚡️Тошкент вилояти делегацияси Қозон ва Уфа шаҳарларида концерт дастурлари ташкил этмоқда

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Quyi_Chirchiq_Madaniyat
#5_tashabbus

🎸Yurtimizda 2021-2021 yilgi o'quv mavsumi boshlandi shu munosabat bilan 2021 yil 8 sentyabr kuni Quyi Chirchiq tuman Madaniyat bo'limi qoshidagi Markaziy madaniyat markazi to'garak rahbarlari o'quvchilarning darsdan keyingi bo'sh vaqtlarini mazmunli va samarali o'tkazish, yoshlarni to'garaklarga jalb etish, o'quvchilarni musiqa va san'atga qiziqtirish maqsadida 11-sonli umumta'lim maktablariga tashrif buyrudilar.

Yoshlar o'zlari qiziqqan yo'nalishlar va to'garaklar haqida to'liq ma'lumotga ega bo'ldilar va o'zlari yoqtirgan to'garak guruxlariga a'zo bo'ldilar.

✍️Quyi Chirchiq tuman Madaniyat bo'limi axborot xizmati⬇️
https://t.iss.one/Quyi_chirchiq_Madaniyat
Forwarded from Deleted Account
#Қуйи Чирчиқ
#Ёшлар тарбияси

⚡️Қуйи Чирчиқ тумани ХТБга қарашли 10- умумтаълим мактаби да Республика Маънавият ва маърифат маркази Қуйи Чирчиқ тумани бўлинмаси раҳбари Ғ. Шодмонов, оила ва маҳаллани қўллаб -қувватлаш бўлими ходими Н. Салоҳиддинова, Республика диний қўмитаси вакили М, Ўрозов, маҳалла раиси ва фуқаролари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда янги ўқув йилига тайёргарлик, кийиниш маданияти,одоб -ахлоқ , ота- она масъулияти, миллий менталитет ва қадриятларимиз бўйича масалалар муҳокама қилинди.
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Тошкент" телерадиоканали ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини кенг оммага намойиш этишга қаратилган “Жонли мулоқот” кўрсатувларини давом эттирмоқда.

📌Унда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил қилинмоқда.

🎞Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун соат 21:00 да Қуйи Чирчиқ тумани сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

🎥Демак, 9 сентябрь, соат 21:00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини ўтказиб юборманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайловдаиштирокэтаман
#келажакучуновозбераман
#президентсайлови2021

❗️Диққат, акция!

📌Тошкент вилояти сайловчилари эътиборига!

⚡️
Сиз 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашишга тайёрмисиз? Сайловда қандай эзгу мақсадларни кўзлаб иштирок этмоқчисиз?

🤳Бу ҳақда иш жараёнингиз билан боғлаган ҳолда ихчам шаклда видео олинг ва бизга йўлланг. Биз эса уни кенг оммага тақдим этамиз.

❗️Эслатма: видеолар мобил қурилма орқали, горизонтал ҳолатда (энига) олиниши ва файл шаклида ботга жўнатилиши лозим.

🎞
Юқоридаги ролик намуна тарзида тақдим этилмоқда.

🔎🔎🔎Видеолар қуйидаги ботда қабул қилинади👇👇

@saylovda_qatnashaman_bot

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok