QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
26.9K photos
2.71K videos
18 files
8.57K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Хотин_қизлар_тадбиркорлиги

Қуйи Чирчиқ туманида ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган, тадбиркорлик билан шугулланиш истаги бор Хотин кизларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида "Маҳалла ва оилани куллаб кувватлаш" бўлими, туман Халк банки Дўстобод филиали ҳамда Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида тадбиркор бўлиш истагида булган хотин қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқлик киритиб, "Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш" бўлими томонидан имтиезли кредит олиш учун йулланма беришди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
♻️ Қуйи Чирчиқ тумани "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими етакчи мутаҳассиси Азиза Рустамова, туман ФХДЁ булими мудири Арофат Рузиева, Туман халк таълим бўлим мудири ўринбосари Дилбар Абдухаликова, туман отинойиси Назира Абдурахмоновалар иштирокида "Эрта туғруқ ҳамда никоҳни олдини олиш" мақсадида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

✳️ Учрашув 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизлари фаол иштирок этиб, ўзларини кизиктирадиган саволларига жавоблар олишди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилди

👉 https://kun.uz/20202100

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ҲУРМАТЛИ ҚУЙИ ЧИРЧИҚЛИКЛАР!

ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ОЧМОҚЧИМИСИЗ!

❇️ Қуйи Чирчиқ тумани МТБ Қуйи Чирчиқ туманида мактабгача таълим ташкилотларига эҳтиёж бўлганлиги сабабли, кўп қаватли биноларнинг 1-қаватида 3-4 хонали хонадонларда ва ўзингиз яшаб турган ҳовли уйларингизда мактабгача таълим ташкилотини очишни таклиф этади.

⛪️ Оилавий МТТ очиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим ташкилотларига бир қанча имтиёзлар берилган.

📌 Оилавий мактабгача таълим ташкилотини очувчи талабгорлар учун давлат томонидан 50% ли имтиёзлар мавжуд.

☎️Мурожаат учун:


❇️ Қуйи Чирчиқ туман МТБ мудири : Умарова Зиёда Анваровна
90. 346-75-10

❇️МТБ ходими: Холбаев Суннат Худайбердиевич

99. 835-96-58

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ЎН САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

Жорий йилнинг 22 октябрь куни навбатдаги Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тарибида 3 та масала кўриб чиқилди.

- “Қуйи Чирчиқ туманида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарурий чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”.

- “Тумандаги Маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини пандемия талабларига қатъий риоя қилган ҳолда тиклаш тўғрисида”.

- “Қуйи Чирчиқ туманида “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва бахолаш механизми бўйича комиссия томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”


- Кун тартибидаги учта масала юзасидан депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланиб қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Эълон #вакант

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖдаги вакант ўринларга таклиф қилинаётган мутахассислар рўйхати:

👨🏻‍🔧Электр қурилмаларига уланиш бўйича лойиҳачи.
Талаблар – ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба. Автокад, геолакация ва АВС4 дастурларида ишлай билиш.

👷🏻‍♂️Қурилиш бўйича мутахассис.
Талаблар – ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба. Давлат дастурлари асосида ишларни олиб бориш ва бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни юритиш.

👨🏻‍🏭Электр тармоқлари диспетчери.
Талаблар –ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба.

👨🏻‍🏫Юрист, юрисконсульт.
Талаблар– ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба.

👨🏻‍💻Иқтисодчи.
Талаблар –ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба.

🙎🏻‍♂️Бош бухгалтер.
Талаблар – ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба.

🧑🏻‍🏭Сметалар бўйича мутахассис.
Талаблар –ушбу йўналиш бўйича 2-5 йилгача тажриба. ШНК, КМК нормалари бўйича ишлаш, электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари, электр қурилмалар ҳақида тушунча.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерда “ранглар қироли” — индигофера етиштирилди

Табиий бўёқ манбаи бўлган индигофера ўсимлигини “ранглар қироли” дея таърифлашади. Қадим-қадимдан бу ўсимликдан матоларни, оҳори ўчмайдиган тарихий обидаларимизнинг мовий гумбазлари кошинларини бўяшда фойдаланилган. Бугунги кунда ҳам индигофера тўқимачилик саноатида ўта қадрланади. Чунки деним жинсилари айнан унинг табиий ранглари билан бўялади.

Бироқ мазкур ўсимлик эътиборсизлик туфайли юртимиз табиатидан йўқолиб кетган эди. “BCT Cluster” ва “ТCT Cluster” кластерлари раҳбари, иқтисодиёт фанлари доктори, сенатор Муртазо Раҳматовнинг саъй-ҳаракати хориждан индиго уруғи олиб келиниб, дастлаб Бухорода кўпайтирилди.

Бу йил индигофера Қуйи Чирчиқ туманидаги «TCT Cluster»нинг қарийб 80 гектар ер майдонида экилди. Ҳозирда ўсимлик уруғи ва бўёқ олиш учун биомассалари йиғиб олиниш арафасида. Айни пайтда индигоферани қайта ишлаб, бўёқ тайёрлаш мажмуаси қурилиш ишлари ҳам якунланмоқда.

Бизни кузатиб боринг:
👇👇👇
@tctcluster_news
#Сирдарё_вилояти

⚡️Сирдарёда бунёдкорлик ишларини олиб борган қурувчилар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

❗️Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Вилоятлардан жалб қилинган қурувчилар томонидан 1 830 та уйларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 11 минг 170 нафар фуқарога фойдаланишга топширилди.

📍Бундан ташқари, тошқин оқибатида уй-жойлари яроқсиз ҳолатга келган фуқаролар учун 52,5 гектар майдонда 86 та 2 640 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари барча шароитларга эга ҳолда қуриб битказилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram