QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.81K subscribers
26.2K photos
2.68K videos
18 files
8.42K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналарнинг фарзанд таълим-тарбияси учун масъулиятини ошириш лозим

Необходимо повысить ответственность родителей в вопросах воспитания и образования ребенка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчининг фан олимпиадаларига тайёргарликни такомиллаштириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади

Президент поддержал предложение учительницы о совершенствовании подготовки к предметным олимпиадам

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизда ҳар бир фарзандни "бу менинг фарзандим, эртанги кунимнинг пойдевори, замини" деб тарбия қилсак, албатта, натижага эришамиз"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Если в нашем многонациональном Узбекистане будем воспитывать каждого ребенка как родного, как фундамент и основу нашего будущего, то обязательно достигнем результата"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли таълим вақти келди

Пришло время качественного образования

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Zuhriddin
Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижалари: Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди

Самарқанд шаҳрида Док-1 Макс дори воситасини қабул қилиш натижасида болаларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситаcи мамлакатимизда 2012 йилдан рўйхатга олиниб, шу йилдан савдога чиқарилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, ҳар бир дори сериялари текширилиб, уларга мувофиқлик сертификати берилган. Юртимизга ушбу препарат “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилинган.

Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.

Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилган. Табиийки, бу болага меъёридан анча ортиқ миқдор ҳисобланади.

Барча болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.
Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.

Ваҳоланки, парацетамол фақат тана ҳарорати 38-38,5 даражадан юқори бўлгандагина кунига 1 ёки 2 марта 1 ёшгача болага 100-125 миллиграмм, 1 ёшдан 3 ёшгача 200 миллиграмм, 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга эса 250 миллиграмм дозада берилиши керак. Тана ҳарорати меъёрида бўлганда ушбу дори воситасини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари, олиб борилган дастлабки лаборатор ўрганишлар Док-1 Макс сиропининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатди. Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, хушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Вазирлик ишчи гуруҳи ўрганиш давомида аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари эътиборга олиниб, хизмат вазифасига лоқайд ва беэътибор муносабатда бўлгани, болалар ўлими таҳлилини ўз вақтида юритмагани ва керакли чораларни кўрмагани учун 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган камчиликлар, тиббиёт ходимларининг масъулияти масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади.

Шу ўринда вазирлик ота-оналардан фарзандлари саломатлигига бефарқ бўлмасликларини, дорихоналардан фақат шифокор рецепти билангина дори воситаларини харид қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Zuhriddin
Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Zuhriddin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёдан кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини маълум қилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Zuhriddin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ДХХнинг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Forwarded from 2212
Қуръони Каримнинг Иброхим сураси 31-оятида Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:

“(Эй Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!” Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Д.Хусановнинг навбатдаги "эҳсон карвони" "Янги йил" байрами арафасида ногиронлар, эхтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган ва етим болалар остонасига йўналтирилди. Мана шундай 33 та оилалардан хабар олиниб "Янги йил" байрами билан ИИБ бошлиғи Д.Хусанов ва туман хокими ўринбосари Ф.Камоловалар фуқароларни табриклаб чиқди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⭕️Айни пайтда Нурафшон шаҳри марказидаги катта арча олдида "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси томонидан ташкил этилган "Йил танлови" ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказиляпти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Nocomment

"Йил танлови - 2022": сўровномалар ғолибларини тақдирлаш маросими

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ixtiyor G'aniyev
#Besh tashabbus olimpiyadasi
#Quyi Chirchiq tumani

🔰 Quyi Chirchiq tumanida
"Besh tashabbus olimpiyadasi"ni o'tqazish bo'yicha tashkiliy ishlarga amaliy yordam berib va o'z xisalarini qo'shgani uchun Sportni rivojlantirish vazirligi tamonidan berilgan tashakkurnomalardi tuman sportni rivojlantirish bo'limi o'z egalariga topshirildi 👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏



🏢Quyi chirchiq tumani
Sportni rivojlantirish bo'limi



Каналга уланиш:
👉https://t.iss.one/Quyi_chirchiq_tumani_sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуйи Чирчиқ туманида "Ҳосил байрами" катта шодиёна билан нишонланди

Жорий йил 25 декабр куни "TCT cluster" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги мавсуми якунларига бағишланган “Ҳосил байрами” тадбирига тизимдаги аграр соҳа ходимлари ва кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фахрийлар таклиф этилди.

Тадбир бошида "TCT cluster" МЧЖ Бош директори Ф. Акобиров сўзга чиқиб, барча аграр тармоқларда меҳнат  қилиб келаётган халқимиз ризқу насибаси бунёдкорларини байрам билан самимий муборакбод этиб, эришилаётган муваффақиятларда туман ва вилоят ҳокимликларининг яқин кўмаги, энг муҳими, кластер тизимида меҳнат қилаётган жамоамизнинг фидойи меҳнати муҳим омил бўлгани такидланди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдаги фидокорона мехнати ҳамда эришган юқори натижалари учун кластер тизимидаги бир гуруҳ соҳа ходимлари "TCT cluster" МЧЖ томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда элимиз ардоғидаги бир гуруҳ санъаткорлар ҳам химзат қилдилар.

@quyi_chirchiq_pressa 👈