QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.79K subscribers
26.4K photos
2.69K videos
18 files
8.44K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шовкат Мирзиёевнинг чекка туманларда ахолига малакали тиббий хизматни яқинлаштириш тўғрисида берган кўрсатмаларига биноан Қуйи Чирчиқ туманига, Тошкент медицина академиясидан бир гурух малакали шифокорлар келиб, тумандаги бирламчи тиббий санитария муассасаларида малакали тиббий хизматни ошириш мақсадида мақсадли тиббий кўриклар ўтказилди.

Ўтказилган тиббий кўрикларда жами 1483 нафар ахоли кўрилди шундан 46 нафари ёток беморлардан иборат. Жами кўрилган ахолидан 29 нафари туман тиббиёт бирлашмасида бепул даволанмоқда, вилоят шифохоналарига 16 нафари бепул даволаниш учун йўналтирилди, 11 нафари Республика шифохоналарига бепул даволаниш учун юборилди. 2 нафар беморда саломатлигини тиклаш мақсадида бепул жаррохлик амалиёти ўтказилди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонга 25–29 июнь кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати

⚡️Қуйи Чирчиқ тумани Пахтазор махалласида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

📌Фуқаролар билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудудларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга оширилиб келинмоқда.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг қабули ўтказилди

⚡️Халқ қабулхонаси биносида туман хокими, сектор рахбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

📌Қабулда 39 нафар фуқаролардан 46 турдаги мурожаатлар қабул қилиниб ижроси назоратга олинди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
❗️ Конституциявий қонун лойиҳаси эртага эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилмоқда.

Мазкур Қонуннинг 11-моддасида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида фуқаролар қонун лойиҳалари бўйича ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 25 июнь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади.

Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларингизни Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

❗️ Мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Telegram | YouTube
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
📊 2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар акс эттирилган инфографикалар.

«Тараққиёт стратегияси» томонидан тайёрланган тўлиқ жамланма — бу ерда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк