QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
26.7K photos
2.7K videos
18 files
8.51K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
​​❗️Энди ҳар бир талаба ишлаши мумкин – Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишда қандай янгиликлар қайд этилди?

🎓 Эндиликда барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади.

🎙 Бу ҳақда куни кеча Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди. ОТМлар талабаларининг ишлаши ва даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш масаласига бағишланган йиғилишда талабалар ҳаётига оид муҳим янгиликлар қайд этилган.

⚠️ Бугун юртимизда 100 минг нафарга яқин талабанинг ишлаш ва қўшимча даромад топишга эҳтиёжи бор. Мазкур йиғилишда ҳоким ва ректорларнинг талабаларни ишга жойлаштириш масаласида сусткашлиги танқид остига олинди.

📄 Энди бу ишларни тизимли ташкил этилади ва Бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилади.

📌 Шунингдек, ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил қилади.

📈 Бундан кейин комиссия вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида "талабалар баланси"ни аниқлаб олади. Вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради.

🗒 Энди битирувчи курс талабаларини ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб, уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣 Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда санъатнинг турли йўналишлари бўйича "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинади.

▶️Танлов йўналишлари:

🎤 Миллий қўшиқчилик;
🕺🏻 Фольклор;
🎼 Лапарчилик;
🪕 Ўлан, бахшичилик;
🥁 Жиров, оқин.

🧍‍♂️🧍Танловда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашиши мумкин.

🎁 Танлов ғолиблари Наврўз тадбирларида вилоят ҳокимининг махсус совғаси билан тақдирланади.

📆 Танловга материаллар 2022 йилнинг 15 мартигача қабул қилинади.

📞 Мурожаат учун:
99-859-25-11
97-448-56-57

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Mashrab_mahalla_yoshlari
#Vatanparvar

🎯Joriy yilning 5 mart kuni "Mashrab" mahalla 10-maktab binosida "Mashrab" mahalla yoshlari hamda maktab o'quvchilarini vatanparvarlik ruhida tarbiyalash hamda iqtidorli yoshlarni aniqlash maqsadida "VATANPARVAR" tashkiloti o'quv-sport texnika klubi tomonidan o'q otish musobaqasi tashkil qilindi.

🥇Musobaqada jami 20 nafardan oshiq yoshlar ishtirok etdilar. Hamda birinchi, ikkinchi va uchinchi o'rinni olgan ishtirokchilarga "VATANPARVAR" tashkiloti o'quv-sport texnika klubi rahbari tomonidan taqdirlandilar.

🏵"Mashrab" mahalla yoshlari uchun "VATANPARVAR" o'quv-sport texnika klubi tomonidan 10-maktab binosida o'q otish to'garagi tashkil qilinishi rejalashtirildi va tez orada to'garak ishga tushishi aytilib o'tildi.

"Mashrab" mah
alla yoshlari guruhiga a'zo bo'ling.👇
https://t.iss.one/mashrab_mahalla_yoshlari
Forwarded from 𝕏𝕦𝕣𝕤𝕙𝕚𝕕
⚡️ 🏆2022-yil 5-mart kuni Yangiyo‘l tumanida bo‘lib o‘tgan Kikboksing bo‘yicha yoshlar o‘rtasida Toshkent viloyat birinchiligi musobaqasida faol ishtirok etgan Quyi Chirchiq tuman 2-BO'SM Kikboksing shug‘ullanuvchilari faxrli o‘rinlar bilan qaytishdi.
🏆🥇Xusanov Ilyosbek 1-o‘rin 33-maktab
🏆🥇Arabboyev Xolid 1-o‘rin 33-maktab
🏆🥇Parpiyev Tursunali 1-o‘rin 31-maktab
Бугун Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтади.

Сегодня в Международном конгресс-центре с участием Президента Шавката Мирзиёева состоится торжественное праздничное мероприятие по случаю 8 марта - Международного женского дня.

Facebook|Instagram|Twitter
#эътироф

8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент фармонига кўра ўзининг самарали меҳнати билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди.

Жумладан:

🎖«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

👉 Карабаева Олтиной Эрмухаммедовна    -    «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг цех оператори;

🎖«Дўстлик» ордени билан:

👉 Усманова Наргиза Саидовна    -    Тошкент туманидаги «Bahoriy gullar» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

🎖II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

👉 Халикова Дилфуза Анваровна    -    Нурафшон шаҳридаги «Ширин меҳрим» оилавий болалар уйи раҳбари;

🎖II даражали «Саломатлик» ордени билан:

👉 Рахманкулова Наргиза Саттаровна    -    Республика махсус 2-Зангиота шифохонасининг 2-реанимация бўлими катта ҳамшираси;

🎖«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

👉 Турсунова Махмуда Ибрахимхаджаевна    -    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси техниги;

🎖«Шуҳрат» медали билан:

👉 Аманова Махфурат Эшмурадовна    -    Тошкент давлат аграр университетининг мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси профессори;

👉 Масалимова Найлля Мансуровна    -    Паркент туманидаги «Med Torg Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

👉 Олимова Рано Юлдашваевна    -    «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Ёшлик-1» кони дирекция етакчи муҳандиси;

👉 Хайитова Феруза Турдибаевна    -    Қуйи Чирчиқ туманидаги «Quyi Chirchiq Agro Biznes» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Шунингдек вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизи

👉 Абдусаламова Кумушхон Шакир қизи    -    Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич магистранти;

👉 Сеит-Асан Фериде Эрнестовна    -    Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич магистранти Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Косимов Фахриддин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!

Hududingizga o‘zgartirish kiritish uchun qoldirilgan takliflarga ovoz berish jarayoni boshlanganligini mamnuniyat bilan e’lon qilamiz!

“Ochiq budjet” portalida traklif qoldirdingizmi? Demak taklifingiz uchun ovoz berish imkoniyatini boy bermang, ovoz to‘plang!

Sizning birgina ovozingiz yashab turgan mahallangiz obodligi, ravon yo‘llar, yorug‘ ko‘chalar va ko‘plan o‘zgarishlarning amalga oshirilishida katta ahamiyatga ega.

Faol bo‘ling, o‘zgarishlar uchun ovoz bering!

Eslatib o'tamiz: Ovoz berish jarayoni 5-mart kuni 00:00 dan boshlanadi va 25-martgacha davom etadi.

“Ochiq budjet” portali orqali tez va qulay ovoz berish bo‘yicha video qo‘llanmani e’tiboringizga havola etmoqdamiz.

https://openbudget.uz
https://ochiqbudjet.uz