QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
26.7K photos
2.7K videos
18 files
8.51K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Семинар

"Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари" мавзусига бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ташкил этилиб, унда  Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти  ИИББ, “МАДАД” нодавлат нотижорат ташкилоти Нурафшон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъуллари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчиларидан иборат жами 120 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Тадбир сўнгида  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

🖌 Quyi Chirchiq tuman hokimligi  Axborot xizmati.

https://t.iss.one/quyi_chirchiq_pressa