QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
26.8K photos
2.71K videos
18 files
8.54K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
⚡️Sarson bõlgan kelin

Quyi Chirchiq tumani Chinobod mfy Yangi hayot kõchasi 10 uyda yashovchi Umirova Nazira Raxmataliyevna Toshkent viloyati hokimi Z.Mirzayev nomiga yõllagan xati ijrosini taminlash va õrganish maqsadida ishchi guruh tuzildi.
Murojaat mazmuniga kõra N.Umirovaning turmush õrtoği asossiz qamalganligi, uy joyga muhtojligi, farzandining boğchasiga mahalla mablağ õtkazmayotganligi tõğrisida bõlgan.
Õrganish natijasida fuqoro N.Umirovaning turmush õrtoği rostan ham asosli sabablarga kõra qamoq jazosini õtamoqda.
Uy joyi bor, yashash sharoiti qoniqarli axvolda.
N.Umirova mahalla ijtimoiy qõllab quvvatlash daftarlariga qõyilmaganligi sababli farzandining boğcha tõlovlari tõlab berilmasligi tushuntirildi.
Murojaatni
Quyi Chirchiq tumani hokim õrinbosari F.Kamalova
Quyi Chirchiq tumani Oila va xotin-qizlar bõlimi yetakchi mutaxassisi G.Muminova
Chinobod mahalla raisi, xotin-qizlar faoli õrgandilar.
Ёшлар Қозон давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқишлари мумкун

Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи ёшларни хусусан, ТСТ Cluster" МЧЖ тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг олий маълумотли бўлиш ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб ўқиб таълим олишлари учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий йилнинг 14 июнь куни ёшлар орасида Қозон давлат аграр университетида (Россия Федерацияси) қишлоқ хўжалиги (бакалавр) йўналишида ўқиш истаги бўлган ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Қизиқарли тарзда ўтган давра суҳбатида ёшларнинг истаклари ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбат олиб борилди ва ёшларга ўзлари устиларида доимий равишда ишлаб боришлари кераклиги тушунтирилди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Қуйи Чирчиқ тумани прокурори Б.Б.Сатвалдиев туман халқ қабулхонаси иштирокида 2-сектор ҳудудидаги "Пахтазор" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

⚡️ Ҳусусан, сайёр қабулда 43 нафар фуқаролар иштирок этиб улардан 14 нафарининг мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларнинг 9 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинишига эришилиб, қолган 5 тасини ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари асосида фуқароларнинг газ, сув, электр энергияси ҳамда кадастр масалалари бўйича муамолари шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, қолган мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан тезкор чораларни кўриш белгилаб олинди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

⚡️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йилнинг январ декабр ойлари давомида жойларда ''Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш'' бўйича график тасдиқланган.
Ушбу тасдиқланган графикга кўра жорий йилнинг 15 июнь куни Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлигида Агентлик раҳбарияти томонидан ҳудудий бошқарма вакиллари ҳамда шаҳар ҳокимлмги билан биргаликда Рақобат, табиий монополия, истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги масалалар бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from ...
##Viloyat Xokim kubogi
#
#Quyi chirchiq tumani

🔰 Bugun Sportni rivojlantirish bo'limi, Bolalar o'smirlar sport maktabi, Xalq talim bo'limi, Yoshlar ishlari agentligi xamda maxalla yetakchilari bilan xamkorlikda 11-maktabda 5 ta sport turi bo''yicha "Viloyat xokim kubogi"musobaqasining sektor bosqichi musobaqasi bo'lib o'tdi.G'olib bo'lgan yoshlar tuman bosqichiga yo'lanmani qo'lga kiritishdi
.
Бугун Халқ қабулхонасида ҳоким ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 20 нафар фуқаролардан 29 турдаги мурожаатлар қабул қилиниб ижроси назоратга олинди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa