QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.82K subscribers
26.1K photos
2.68K videos
18 files
8.41K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Дадамга алимент тўламайман

📌 Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг 11.06.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Абдулазизовдан ундирувчи мехнатга лаёқатсиз отаси А.Джуманов фойдасига ойлик даромадини 1/4 қисм миқдорида моддий таьминот ундириш белгиланган.

Қарздор А.Абдулазизовга бир неча бор огоҳлантиришлар берилган булишига карамасдан қарздорликни тўлашдан буйин товлаб келган. 01.04.2022 йил ҳолатига жами 57.569.408 сўм қарздорлик мавжуд бўлсада. Ўз отасини таьминлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли, 21.04.2022 йил куни МЖтКнинг 47,5 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва шу куни Жиноят ишлари буйича Қуйи Чирчиқ туман судига кўриб чиқишлик учун юборилган ва суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бюронинг Куйичирчик туман булими.
Forwarded from Хамидулла Сагидуллаевич
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

🔹Қабул давомида муаммоли мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда асосли ҳужжатларни ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессиясида сектор раҳбарлари туман Кенгашига сайланган депутатлар, сиёсий партия раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дарвоқе

🎥Эллик бешга кирди, буёғи энди пенсия деб аёлларни ишдан четлатиш нотўғри — Зойир Мирзаев

📌
Вилоят ҳокими ҳудудларда пенсия ёшидаги аёллларга бўлаётган эътиборсизлик ва нописанд муносабатни танқид қилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.

Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг_

Қуйи Чирчиқ туман Тиббиёт бирлашмаси бўлими бошлиғи Эшмурадов А. Х. томонидан брифинг.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
​​#Иқтибос #Ҳуқуқий_ечим

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ" ДАН КЎЧИРМА

161-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари

📑"Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.

❗️Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

🧾Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин".

📌Диққат! Демак, қонунчиликка кўра, бюджет ташкилотлари *кечи билан бугун апрель учун ходимларга маош тўлаб бериши лозим*.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ:

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Қуйи Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Ф.М. Камалова томонидан брифинг.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси қўшимча қатновларни йўлга қўйди

Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

2 май

HY- 067 Тошкент – Термиз 19:00 / 20:20
HY- 068 Термиз – Тошкент 21:10 / 22:20
HY- 017 Тошкент – Нукус 19:00 / 20:40
HY- 018 Нукус – Тошкент 21:30 / 22:50

3 май

HY - 089 Тошкент – Андижон 19:30 / 20:30
HY - 090 Андижон – Тошкент 21:20 / 22:30

HY - 021 Тошкент – Бухоро 19:00 / 20:10
HY - 022 Бухоро – Тошкент 21:00 / 22:00
HY - 051 Тошкент – Урганч 11:00 / 12:30
HY - 052 Урганч – Тошкент 13:30 / 14:50

4 май
HY - 055 Тошкент – Урганч 13:30 / 15:00
HY - 056 Урганч – Тошкент 16:00 / 17:20
HY - 065 Тошкент – Термиз 07:40 / 09:00
HY - 066 Термиз – Тошкент 09:50 / 11:00
HY - 091 Тошкент – Андижон 19:30 / 20:30
HY- 092 Андижон – Тошкент 21:20 /
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tumani Paxtachi MFY hududidagi maktabgacha ta'lim tashkilotlarida mavjud muammolarni o'rganish va ularni bartaraf etish yuzasidan fuqarolar va ota-onalar ishtirokida Quyi Chirchiq tumani maktabgacha ta‘lim bo‘limi mudiri Dilafruz Mirzayeva tomonidan sayyor qabullar tashkil etildi.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#тезкор

Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

Бунга қўшимча равишда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар, “дафтарлар” жамғармалари ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу савобли ишларнинг қамровини кенгайтириш топширилди.

Президент ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан:

- 1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади;

- ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.
Охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.

Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан:

- “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.

Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;

- ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;

- давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;

- ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга олиб берилди;

- ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;

- 4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.
Шунингдек:

- 35 мингга яқин парваришга муҳтож болаларнинг оналарига 500 минг сўм нафақа тўлаш жорий этилди;

- ишга қабул қилинган болаликдан ногирон ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ойлигининг 2,5 миллион сўмгача қисми даромад солиғидан озод қилинди;

- иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан тўлиқ қайтариб берилмоқда;

- 900 мингга яқин аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори бир йўла 40 фоизга ёки 300 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилди;

- нафақа олувчи оилалар сони 2016 йилги 466 мингдан 2022 йилда 1 миллион 860 мингтага етказилди ёки 4 бараварга ошди;

- жорий йилнинг ўтган даврида “темир дафтар”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарлари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига кўмак берилди.
“Одамларнинг дардига дармон бўлишга қаратилган ислоҳотларимиз бу рақамлар билан тўхтаб қолмаслиги керак, албатта.

Масалан, уйма-уй ўтказилган хатловлар мамлакатимизда ҳали 2,2 миллион аҳолимиз ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп.

Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни “хонадонбай” ишлаши керак.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд қатламини ҳисобга олиш, уларга пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш борасида ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз”, деди Президент.
Мамлакатимизда 3 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини нуронийлар ташкил этади.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

- 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

- 25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади;

- нуронийлар учун стадион, теннис-корт, спорт заллари, бассейн каби спорт иншоотларига ойлик абонементининг 540 минг сўмгача қисми қоплаб берилади;

- кексаларнинг театр ва музейларга чипта олиш харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Туризм вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 майдан бошлаб кекса авлод вакилларини зиёратгоҳлар, янги барпо этилган боғлар, маданият мажмуалари ва марказларига саёҳатларини бошлаш топширилди.
Forwarded from Нигоҳ
💵 Ўзбекистон фахрийлари бошқа мамлакатлар билан солиштирганда нисбатан кўпроқ тўловлар олади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқаролар 15 миллион сўмдан (тахминан $1340) олади.

Бу, Озарбайжон ($882 дан кам), Беларусь ($535), Қирғизистон ($1209), Молдова ($540), Россия ($140-350), Тожикистонга ($240-480) нисбатан юқори.

🇺🇿 Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда тўловлар миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда: 2017 й. – 2 млн, 2018 й. – 5 млн, 2019 й. – 7,5 млн, 2020 й. – 10 млн, 2021 й. – 12 млн.

Telegram | YouTube